сешанба,
24 декабр 2024
14 декабр 2020
Бош прокурор ўғри бўлса, арзингни кимга айтасан?
Вазифасидан вақтинча четлатилган Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов ижтимоий медиада чиқиш қилиб, бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевни коррупцияда айблади.
Бош прокуратура матбуот хизмати бу юзадан 12 декабрда баёнот чиқариб, Жасур Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани муносабати билан у 2 декабрь куни вазифасини бажаришдан вақтинча озод қилинганини билдирди.
Хизмат текшируви давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан, Жасур Фозиловнинг 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилиши айтилган.
Бош прокуратура «мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини» маълум қилган.
Eltuz.com