Сиëсатга кирган Жаҳонгирга онасини кўрсатишди
Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 5 апрель куни aейсбукда жонли чиқиш қилиб, “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлиб кирганини эълон қилди ва партия лидери Муҳаммад Солиҳ билан тушган суратини тармоққа жойлади.
6 апрель куни эса Жаҳонгир Отажоновнинг онаси Санамжон Гулманованинг “ўғлига мурожаати” тармоқда тарқатилди. Уч дақиқадан ошиқроқ видеода Санамжон Гулманова худди биров тутиб турган матнни ўқиган мисол гапиради:
«Бу нима дегани бўлди. Сен ватан хоини деб ҳисобланган бир ифлоснинг олдига борибсан. Муҳаммад Солиҳ деганни. Сен ундан нимани кутиб бординг? Сен унинг олдига нима мақсадда бординг?”
Бу гаплардан кейин касби адабиëт ўқитувчиси бўлган Санамжон опа “ўғлининг “Эрк“ партиясига кирганлигини бутун оила ҳазм қилолмай ўтирганлиги»ни айтиб, кўзига ëш олади:
“Бизлар сендан шуни тилаймиз. Ҳали ҳам вақт борида бу йўлдан қайт, болам. Бутун оила аъзоларимиз билан сендан ялиниб, ëлвориб сўраймиз. Бу йўлдан қайт, Жаҳонгир. Қайт!»
Сталин даврида “халқ душмани” дея қамалганларнинг ота-оналари ҳам ўша пайтда фарзандларини қарғаб “Қизил Ўзбекистон” газетасида чиқарилган. Ўзбекистондаги жорий ҳукумат қизил Ўзбекистон репрессия усулларни самарали қўлламоқда.
Рассом Элсевар
eltuz.com