Асосий мавзулар
25 март 2020

Ҳазилнинг таги зил бўлди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқлангани ортидан карантин жорий қилиниши муносабати билан ижтимоий тармоқларда вирусга қарши челленж бошланиб кетди.

Шифокорлар томонидан одамлар саломатлигини кўзлаб бошланган “Биз сиз учун ишда қолдик, сиз биз учун уйда қолинг” челленжини кўп ўтмай бошқа соҳа вакиллари, жумладан, ички ишлар ходимлари давом эттирди.

Коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олишга қаратилган “Биз ватан посбонлари халқимиз тинч-осойишталиги йўлида хизматдамиз, сиз оилангиз учун уйда бўлинг”, “Биз йўлларда сизнинг хавфсизлигингиз учун хизматдамиз, сиз биз учун уйда бўлинг” каби челленжлар ижтимоий тармоқларни бирин-кетин забт эта бошлади.

Соҳа ходимларидан руҳланган жисмоний шахслар ҳам челленжда иштирок этиш учун тармоққа боши билан шўнғиди. 

Шу тариқа, ижтимоий тармоқларни “Мен машағдаман, сиз ашағда бўлинг”, “Сиз биз учун ишда қолдиз, биз сиз учун памперсларди алмаштириб, кирларди ювиб, болларга овқат қиляпмиз” ва ҳоказо мазмундаги челленжлар босиб кетди.

Шу билан бирга, тармоқларни мутахассисларнинг коронавирус туфайли уйда қолишга даъвати жиддий қабул қилинмай кулгига олинган, баъзи бир фотосуратлар фотошоп ёрдамида ўзгартирилиб тарқатилган челленжлар ҳам эгаллади. 

Челленжлар орасида расмга “Биз сиз учун ишда қолдик, сиз биз учун уйда қолинг” деган ёзувни ушлаб тушган ҳамширанинг қўлидаги ёзуви ўрнига “Мен сиз учун ишда қолдим, сиз уйга бировни обкелиб юрманг” деган ёзув ёки “Биз сиз учун хизматда қолдик, сиз биз учун уйда қолинг” деган ёзувни ушлаб тушган ички ишлар ходимининг қўлидаги ёзуви ўрнига “Биз сиз учун итдай ишлавомиз, сиз уйда қисиб ўтиринг” деган ёзувлар фотошоп ёрдамида туширилган челленжлар ҳам бор.

Айниқса, телеграм каналида 223 мингдан кўп обуначига эга бўлган “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Беҳзод Юнусовнинг “Биз сиз учун автомобиль чиқаряпмиз, сиз биз учун сотиб олинг” деган челленжи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди. 

Ҳатто Тошкент шаҳри ИИББ Матбуот хизмати челленжерларга бағишлаган танқидий кўрсатувлар тайёрлади. 

Бу челленж “Ўзавтосаноат”нинг автомобиллар нархини оширишидан норози бўлган халқнинг ҳовурини яна ошириб, ғазабини қўзғатиб юборди.

Натижада челленжерлар ички ишлар идораларида тергов қилиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Шундай қилиб, автомобиль ишлаб чиқарувчи монополчи ва унинг ҳимоячилари бор аламини “бир ҳазил қилай” деган умидда шунчаки расмга тушиб челленж қилган “етим”дан олди. Ҳазилнинг таги зил бўлди.

Аслида ўзбек халқига хос ҳазил-мутойибага ошуфталикка асосан яратилган челленжларни тарқатиш, қолаверса, “Биз сиз учун автомобиль чиқаряпмиз, сиз биз учун сотиб олинг” ёзувли расм улашиш жиноят эмас. 

Сўз эркинлигига, матбуот эркинлигига амал қилинадиган давлатларда бу каби ҳазиллар тўғри тушунилади. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 март 2017
Ўзбекистонда шу кунларда ҳам нотаруисларнинг ошиғи олчи. Мамлакатдаги энг даромадли касблардан бири нотариус. Шу пайтгача уларнинг қирғирликлари ҳақида деярли ...
29 май 2017
Ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга қўшиқ бағишлади. 49 яшар Дилфуза Исмоилова “Гап йўқ” ...
16 март 2020
Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги жиноят доираларида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳиддиновнинг ...
2 июн 2017
1 июндан мамлакат ички бозорида GM Uzbekistan автомобиллари миллий валюта – сўмга сотиладиган бўлди. Бу ҳақда ширкат рахбарияти 31 ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...