Видео
10 май 2016

Рўзиқулов навбатдаги «гуноҳ эчкиси» (видео)

Ҳафта бошида Eltuz.com Россия учун чиқарилган машиналарни жамлоқларда сақлаб қайта Ўзбекистонда сотилишига оид жиноий схема фош этилиб, ширкат бош директори Тохиржон Жалиловнинг қамалгани ҳақида ёзган эди.

Бундан ташқари Озодлик радиоси Жалилов билан бирга тағин ўн нафар шахс қамалганига оид хабарни берди.

Лекин бош вазир ўринбосари Рўзиқуловнинг истеъфоси ҳақида хабарлар бир-бирига қарама қарши бўлди.

Масалан аввалига Элтуз сом, унинг ишдан четлатилгани ҳақида ёзган бўлса, бу иддаони дастлаб аксарият иккиламчи манбалар тасдиқламади.

“Ҳар холда ўтган жума Рўзиқулов истеъфо бериш ҳақида ариза ëзди” дея таъкидлаганди Eltuz.com манбаси, 1-май куни.

Бироқ унинг ҳибсга олингани ҳақида расмий маълумот йўқ, Рўзиқулов номи бош вазири ўринбосари сифатида ҳамон хукумат интернет саҳифасида турибди.

Сўнгги хабаримизга кўра эса, бош вазир ўринбосари, «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси, Улуғбек Рўзиқулов мамлакатдан чиқиб кетиш пайти МХХ ходимлари тарафидан аэропортда тўхтатилиб изоляция қилинган.

Фақат бир манба айтаётган бу “воқеа” 7 май куни пешиндан кейин рўй берган.

Манбанинг тағин айтишича, Рўзиқулов GM-Uzbekistanга оид криминал схема бўйича тергов қилинмоқда.

Манбанинг тағин билдиришича, бошқарув элитасидаги аксар мулозимлардан фарқли “уч хонали квартирада намойишкорона камтар” истиқомат қиладиган ва “ўта эхтиëткор” Рўзиқуловни “майдондан супуриб ташлаш” учун информацион мужодала бошланган.

Бу масала 26 апрел куни Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг учрашуви пайтида ҳам кун тартибининг матбуотга очиқланмаган қисмида бўлган.

Бошқа бир иддаога кўра, Жалиловнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган автомобил ишлаб чиқариш соҳасига оид компроматлар Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимовга қарши гуруҳнинг ишидир.

Азимов муҳтамал ворис, яъни Ўзбекистоннинг “эртанги президенти” бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар ортидан унга қарши ахборот уруши нишоналари кўрина бошлаган.

Рустам Азимов эса ўзига қаратилган ҳужум стрелкасини Бош вазир ўринбосари Рўзиқуловга қарши йўналтирди, деган ҳулосага келиш мумкин.

Айни кунларда ЖМ Узбекистан ишчилари ойликсиз қолишаëтганидан ташвишга тушишган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 июл 2020
Қадрли ўқувчилар. “Элтуз” нашри жамоаси таътилга чиқишга қарор берди. Биз каналларимизда cиз билан яна юзлашамиз. “Элтуз” таҳририяти ўз ишини ...
20 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қашқадарёнинг Қарши, Косон, Самарқанд вилоятининг Қўшрабо ...
24 июл 2017
Мактабларнинг 11 йиллик таълимга қайтиши ортидан Андижондаги коллежларнинг юзлаб ўқитувчилари ишсиз қолмоқда. Андижон шаҳридаги 2-сон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ...
3 май 2020
Ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда (адабиётда каби сиёсатда ҳам) жуда ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...