Шерали Жўраевнинг Аҳмадга пул бергани овоза бўлди
Май ойида молиявий пирамида қуришда айбланиб Чинозлик Аҳмад Аҳмад Турсунбоевнинг қамалиши ортида унга катта миқдорда пул ва автомобиллар берган ўзбек хонанда ва артистларининг рўйҳати пайдо бўлди.
Айни рўйҳатдан ўрин олган машҳур хонанда Шерали Жўраевнинг BBC ўзбек хизмати суҳбатлашган вакили ҳофизнинг бу иддаоларга қонуний жавоб бериш масаласи юристлар билан муҳокама қилинаётганини таъкидлаган.
Жўраевнинг айни вакили Аҳмадбойни: «Аллакимларга ёрдам бериб юрган бир ёш бола экан», дея таърифлайди.
Мавзуни давом эттириб Eltuz.com нашри рассом Адолатнинг янги ҳажвий расмини тақдим этади.
Ижтимоий тармоқда Шерали Жўраев шинавандаларининг таъна маломатлари акс этган видео ҳам пайдо бўлди:
Бугунга келиб оддий қассоб, судхўр яна ҳам кўпроқ қаллоб фирибгар экани айтилаётган Аҳмадбой Турсунов тўйида хизмат қилиб, унинг шаънига қўшиқ айтган, қолаверса унга катта пул автоуловлар берган машҳур санъаткорлар рўйҳатида Шерали Жўраевдан ташқари, Равшан Комилов, Мирзабек Холмедов, Муниса Ризаева, Мавлуда Асалхўжаева , Достон Убайдуллаевлар борлиги айтилади.
Рассом Адолат
Eltuz.com