Видео
9 май 2017

Омон Азиз: «Ҳайкалларни кўчиришдан бошқа иши йўқми буларнинг?»

9 май куни Шомаҳмудовлар ҳайкали қайта очилди. Тошкентлик тахлилчи Анвар Назир фикрига кўра, бу ҳайкал совет даврини қўмсаган ўзбекистонликлар учун рамзга айланган.

Ҳайкалтарош ва кандакор рассом Омон Азиз Ўзбекистонда ҳайкалнинг кўчирилиб учинчи бор қайта очилишини мантиқсизлик дея атади.

«Уларнинг бошқа иши йўқми, деган савол туғилади» деди Элтуз мухбирига берган интервьюсида 75 ёшли ҳайкалтарош Омон Азиз.
Шомахмудовлар композицияси 1982 йил йили Дмитрий Рябичев томонидан яратилганди.

25 йилдан буён Америкада яшаётган ижодкор Омон Азиз совет даврида бутун Тошкент ҳайкалтарошлиги Шапиро билан Рябичев ихтиёрига ўтиб қолганини айтди.

Тағин унинг сўзларига кўра, 80 йилларда уруш мавзуидаги Абдумўмин Бойматов, Дамир Рўзибоев каби ўзбек ҳайкалтарошларининг асарлари танловга қўйилган.

«Абдумўмин аканинг «Сен етим эмассан» композицияси ўша Рябичевникидан кўра яхшироқ эди. Ҳудди шошмақом мусиқасини эслатарди, бетакрор эди», дея эслайди Омон Азиз ўша танловга қўйилган асарни.

Рябичевнинг беқиёс санъаткор эканини эътироф этаркан, санъаткор сифатида ҳайкалнинг айрим нуқсонларини санайди.

«Масалан, мен эркакнинг нима учун тикка турганини билмайман. Лекин болалар яхши топилган», дейди Омон Азиз.

Шунга қарамай у ҳайкалларни кўчирмаслик керак деган фикрда.

2008 йили Шомаҳмудовларга oрнатилган ҳайкал «Халқлар дўстлиги» майдонидан кўчирилган. Каримов даврида эса бу майдон «Истиқлол» дея ўзгартирилганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2024
Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида ...
24 октябр 2017
Ижтимоий тармоқлар интернет орқали ахборот етказишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланди. Айрим блогерлар ижтимоий тармоқларда баъзан шу қадар ...
27 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 52-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) Мусулмонларнинг жорий фожиаси исломга қаттиқ ...
16 ноябр 2021
Наманган шаҳридаги маҳалла профилактика инспектори ўз раҳбарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ички ишлар вазирига йўллаган мурожаатномаси ортидан унинг ўзи жиноят ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...