Cатира
12 июл 2017

Қудратхўжаев: Ёшлардан Хитой ҳиди келсин! (видео)

Ижтимоий тармоқда Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшлар» телеканалини танқид қилиб «Ёшларнинг ҳиди ҳам йўқ у ерда!» деган гапларидан кейинги ёшларнинг чиқишлари аччиқ киноя қилинмоқда.

30 июн куни ўтган «Камолот» қурултойида президент «Ёшлар» каналида берилаётган кўрсатувларни «қуруқ сафсата» дея танқид қилди.

Ҳонанда Озодбек Назарбековни каналнинг «энг катта режиссери ва бошлиғи» этиб тайинлади.

Халқаро Пресс Клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев «ёшлар ҳиди» ҳақидаги президент иборасини такрорлади.

Фақат, бу ҳид Қозоғистон ёки Хитойники каби бўлишини урғулади.

Уни айблаётганларга жавоб ўрнида Озодбек Назарбеков ҳам жавоб берди.

«Одамга тош отиш учун биринчи омил, у ҳақда ҳеч нарса билмасликнинг ўзи етади» деди хонанда.

Айни пайтда ёшларнинг баъзи чиқишлари тармоқда кулги қўзитмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
26 октябр 2020
Ҳаммани турли тўловларга мажбурлайдиган Мажбурий тўлов бюроси ходимларининг ўзи мажбурий пахта теримига мажбурланмоқда.  “Мажбур” сўзи устида қурилган бу гап ...
8 сентябр 2018
«Ўзбекконцерт» қошидаги бадиий кенгаш 5 сентябрь куни бир қанча ўзбек артистлари клипларини маҳаллий ТВ каналларида кўрсатишни тақиқлади. Улар ичида ...
11 июл 2018
Шу йилнинг 13 июлидан Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтиришга изн берувчи қарор лойиҳаси муҳокамаси тўхтатилади. Лойиҳага кўра, 90 минимал иш ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...