Туман ҳокими мулозими маймунми?
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди.
Кўрсатувда туман ҳокими мулозими унинг қаршисига камера қўйиб суратга ола бошлаган тележурналистга қараб: «Нимани оласан? ман санга маймунманми оласан!!!» дея дағдаға қилади.
Кўрсатувда туманда газ йўқлиги, водопровод учун келтирилган қувурлар чириб яроқсиз ҳолга келгани, болалар боғчаси каламушхонага айлангани, ҳокимлик мулозимлари аҳолининг дардига қулоқ солмаётгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Тележурналистлар, кўрсатув сўнгида туман ҳокимлиги вакилининг фикрини олиш учун боришганини билдиришади.
Бироқ айни вакил ўзининг катта бир рахбар, вилоят ҳокимияти, президентнинг шу ердаги вакили эканини писанда қилиб хонадан чиқиб кетади.
Кўрсатув савол аломати билан якунланади.
Рассом Туз
Eltuz.com