Видео
15 ноябр 2017

Улуғбек Ашур президент Мирзиёевни ҳажв қилиб қўшиқ куйлади

Канадалик 54 ёшли ўзбек журналисти Улуғбек Ашур президент Шавкат Мирзиёевни ҳажв қилиб қўшиқ куйлади.

«Шавкат ака!» деб номланган қўшиқ клипига икки йил давомида «Элтуз» нашрида чоп этилган карикатуралар асос бўлди.

Улуғбек Ашур шу йилнинг 27 сентябридан буён турмада ноҳақ қолаётган ҳамкасби Бобомурод Абдулланинг сўнгги икки қўшиғи унинг ҳам қўшиқ куйлашига туртки бўлганини айтади. «Бу қўшиқни Бобомурод билан бирга дуэт тарзида куйлашни ният қилган эдик», дейди у.

Журналист мусиқий сатира бугунги ўзбек зеҳниятига таъсир ўтказишда энг кучли восита бўлиши мумкинлигини айтади.

Улуғбек Ашур ўзининг журналистик фаолияти боис муайян вақт қамоқда бўлган. Халқаро матбуот ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳаракати натижасида 2006 йилнинг 8 ноябрида озод қилингач, Канададан сиёсий бошпана олган.

Видео: https://youtu.be/iEdBCEcRgow

Elruz.com

Тағин ўқинг
19 ноябр 2024
Украинага Россия ҳудудларини яксон қилишга расман изн берилди. Россияда озиқ-овқат нархлари ошди. Швециядаги автоширкатга шоҳдор буғу ҳужум қилди. Жиззахлик ...
6 август 2018
«Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
11 июл 2018
Шу йилнинг 13 июлидан Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтиришга изн берувчи қарор лойиҳаси муҳокамаси тўхтатилади. Лойиҳага кўра, 90 минимал иш ...
3 декабр 2019
Рассом КирпиEltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...