ART-DURBIN
27 январ 2018

Имом Бухорий фильми муаллифига Ўзбекистон ватандошлиги берилди

“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши бўлди.

76 яшар Содиқов яқинларининг “Элтуз” мухбирига айтишича, киночига паспорт 26 январь куни топширилган. Ўша куни Бақоев дохил 26 кишига Ўзбекистон ватандошлиги берилди.

Бақо Содиқов 1941 йил 13 июлда Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида туғилган.

Совет давридаëқ кўпгина кинолар суратга олган Бақо Содиқов 1993 йилдан бери Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахс сифатида яшаб келади.

Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган Содиқовнинг 1977 йили суратга олган “Адонис – XIV” фильми 1986 йилда Берлин кинофестивали бош совринини олган эди. Фильм қўйларни қассобхонага етаклаб бориб, ўзи қутулиб қоладиган така ҳақида ҳикоя қилади. Синчиларга кўра, фильм КГБ чақимчилари ҳақида мажоз тили билан ҳикоя қилган.

Тошкент киномактаби вакили бўлган Бақо Содиқов бир муддат “Тожикфильм” студиясида фаолият кўрсатди. Тожикистон ССР санъат арбоби ва Рудакий мукофотларига сазовор бўлди.

Тўқсонинчи йилларда Тожикистонда юз берган уруш даврида Бақоев бир тарафдан миллатчилар иккинчи тарафдан диний экстремистлар нафратига нишон бўлди. Бунинг ортидан Содиқов Ўзбекистонга қайтиб ижод қилишни маъқул кўрди.

Бақо Содиқов ўзбекистонлик ва қозоғистонлик кинематографлар билан ҳамкорликда бир нечта фильмлар суратга олган. Бу фильмлар орасида “Жосус”, “Орол”, “Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” фильмлари бор.

Акмал Ризаев
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 октябр 2024
Москва полицияси мўр-малахдай ëпирилиб, Каримов ҳайкалини ўпиб, ялаб, ялтиллатиб ташаëтган дангаса ўзбек мардикрорларини ҳайдаб солди. Бу кетишда ҳайкалнни ялаб ...
17 июн 2019
Бош прокуратуранинг Андижонда беш нафар аёлнинг алдов қурбонига айланишига сабаб бўлган мутасаддиларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномаси аслида вилоят ...
26 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
5 январ 2023
Қадрли мухлислар. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йилги илк сонини тақдим этади.+++2022 йилда энг кўп тилга олинган ўзбек ватандоши ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...