«Эримни терговда қийнаб, гепатит юқтиришган…»
Пойтахтнинг Олмазор тумани судида 51 ёшли тадбиркор, “Интеграл Инвест” ширкати раҳбари Жаҳонгир Умаров устидан маҳкама 23 июль куни ҳам давом этди.
Судланувчининг аёли Нигора Умарова «Элтуз» нашрига берган интервьюсида бир йил бурун ёнига наркотик ташлаб қўлга олинган эрининг бўйнига айб қўйиш учун терговда уриб қийнашгани, қовурғаларини синдиришгани ва уколь билан С гепатити вирусини юқтиришганини айтди.
«Ҳозирда уларнинг ишлари гувоҳлар, аудиоёзувлар асосида очиб берилган бўлса-да, суд томонидан бу ҳолатларга ҳануз чора кўрилмаяпти», деди Нигора Умарова.
Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари қийноқ қўлланилганини рад этиб, ҳибсга олиш чоғида Умаровнинг танасида гематома ва тирналишлар бўлганини иддао қилишмоқда.
Жаҳонгир Умаров “Интеграл Инвест” компанияси раҳбари бўлиб, Тошкентдаги йирик тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг бизнесини тортиб олиш мақсадида жиноят иши сохталаштирилганини таъкидламоқда.
Eltuz.com