Асосий мавзулар
28 май 2019

Муҳаммад Солиҳнинг китоби учун жазоланган шоир ҳикояси

Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти хоразмлик шоир ва журналист 56 яшар Маҳмуд Ражабга нисбатан диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар контрабандаси бўйича жиноят ишини 30 апрель куни очди.

Жиноий ишга асос қилиб, 26 март куни Тошкент аэропортила Маҳмуд Ражабдан олиб қўйилган китоб ва аудиоматериаллар киритилган.

Ўша куни у Грузиядаги семинардан Истанбул орқали қайтган ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ китобларини ўзи билан олган.

Мусодара қилинган китоблар орасида Муҳаммад Бекжоннинг қамоқда ўтган кунлари ҳақидаги «Алвидо, Жаслиқ» китобининг бир неча нусхаси ҳам бор эди.

Тергов департаменти расмий билдиришида ёзилишича, китоблар ҳамда бир дона “Mi 5+” русумли мобил телефон аппарати хотирасида диний мазмундаги, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар (видео, аудиоёзувлар ва электрон китоблар) борлиги аниқланган.

Маҳмуд Ражаб 27 май куни «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида эса уйида тинтув ўтказилган пайтда ҳам унга жиноят иши очилгани ҳақида айтишмаганини билдирди:

«Улар бирорта саволимга жавоб беришмади. Ўзларини таништиришмади. Ҳужжатларини кўрсатишмади. Тинтув давомидаям «Бошлиқларингиз ким?», «Ким бўласизлар?», «Қайси идорадансизлар?», деган саволларимга ҳам жавоб беришни истамади улар».

Маҳмуд Ражаб бу китобларга ўзбек зиёлилари орасида катта қизиқиш борлиги учун Истанбулдан олиб келганини айтади.

Маҳмуд Ражабнинг дўстлари ва ҳамкасблари эса у ўз ҳаёти ва ижоди билан ҳар қандай экстремизмдан йироқлигини намойиш қилаётганини билдиришади.

Маҳмуд Ражаб китоблар бир баҳона экани, аслида унга нисбатан босимларга Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши фаолияти сабаб бўлганини айтмоқда.

Маҳмуд Ражабнинг фикрича, унга қарши иш очишдан яна бир мақсад унинг атрофидагиларни қўрқитишдир.

«Бу воқеаларни уюштиришдан мақсад мени қўрқитиш эмас. Чунки менинг қўрқмаслигимни улар яхши билишади. Бошқаларни қўрқитиш бу. Менинг атрофимда дўстларим кўп. Одамларни қўрқитиш. Халқни қўрқитиш уларнинг мақсади.»

Маҳмуд Ражаб яшаётган Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғини раиси унинг бирор диний экстремизмга алоқадор эканлигини инкор этмоқда.

Маҳмуд Ражаб тинтув пайтида китоблари, ишлатилмаган СД дисклари ва унинг янги мобил телефонидан ташқари сиёсий варақа дея расмийлаштириб етти варақ қоғозни ҳам мусодара қилишганини айтади.

ИИВ сайтида эълон қилинган расмий билдиришга кўра, тинтувда олинган ашёлар юзасидан тегишли (диншунослик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, компьютер-техник) экспертизалар тайинланган.

Видео: https://youtu.be/Bbw5BAvTROI

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 октябр 2018
Президент Мирзиёев 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш ...
22 март 2019
«Бой ила хизматчи» – Ҳамзага нисбат бериладиган драма. Оригинали сақланмаган. Комил Яшин уни мафкурага мослаб қайта ëзган. Суфлёр варианти ...
8 май 2015
Ишдан бўшатилган Лента.ру ахборот сайтининг бош муҳаррири Галина Тимченко ўз касбини пицца тарқатувчининг иши билан қиёслади. Агар пиццада мурч ...
19 апрел 2024
Бугун ютуб каналида  кўрадиганингиз,  ваъз сарлавҳасини «Ўзбек мактаби  болаликнинг душмани» деб қўйдим.  Мана бир ўқитувчи  биринчи синф болаларини қўлига нина ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...