Тест бизнесидан бойиб кетган Бўриев
Тошкент халқаро аэропортида икки томонлама шартнома асосида Ўзбекистонга кириб келаётганларни коронавирусга текшириш ишлари билан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ шуғулланмоқда.
Германия, Туркия каби мамлакатлар тиббий институтларининг ҳали 78 соатдан ошмаган манфий тест натижаларига қарамай, Ўзбекистонга кирган ҳар бир одамдан пул эвазига қайта тест олинмоқда.
Очиқ маълумотларга кўра, аэропортда тест олаëтган бу ташкилот Бўриевлар оиласига тегишли.
2018 йилда Бош прокуратура МЧЖ директори Аслам Бўриевга нисбатан ўта катта миқдорда фирибгарлик жинояти содир этиш бўйича жиноят иши очган эди.
Жиноят ишида Аслам Бўриев бир ҳиндистонлик инвесторнинг 1 миллион доллардан ошиқроқ маблағини жиноий ўзлаштиришда гумонланган.
«Элтуз» манбалари таъкидича, Бўриев “ўз акахонлари воситасида жиноят ишини музлатиб қўйишга” муваффақ бўлган. Манба айтишича, “акахонлар бош прокурордан ҳам юқорида турадиган куч марказига оид”.
Энди бир айланиб Аслам Бўриев корхонаси республиканинг энг асосий дарвозасида туриб олиб коронавирусга тест олаëтгани билгичларда савол уйғотмоқда.
Eltuz.com