Асосий мавзулар
16 феврал 2021

Бир соатлик халифа

Расмдаги номи чиққан блогер. У доим сўконғич ҳокимларни ҳажв қилади. Эшикдан бир одам кириб келади.

«Ука, мен ўша сиз уриб чиққан ҳокимман. Сиздан илтимос, эртага эрталаб икки соат менинг ўрнимга ўтириб кўринг. Бу бир экспремент бўлади сизга».

Мана, блогер эрталабдан X вилояти ҳокимининг ўрнида ўтирибди. Қабул бошланди. Эшик очилиб, бир отахон кириб келади.

– Мен немислар билан урушиб, сени осмонингни мусаппо қилганман. Менга уй бер.

Компьютерда текшириб кўрилганда отахоннинг уруш тугаганидан 5 йил ўтиб туғилгани, ўғирлик ва фирибгарлик бўйича икки марта қамалгани маълум бўлади

– Отахон, олдинги икки ҳокимдан уй олиб, биттасини сотворибсиз, яна биттасини картага ютқазибсиз.

Чўнтагидан тўппонча олган отахон осмонга қараб ўқ узади:

– Пидаррас. Мен Берлинда немисни ўлдирганман, сан ҳоким бўлиб тинч ўтиргин деб. Порталга ëзаман, онангни сани…

Навбатдагилар киради. Иккита девдай йигит 90 га кирган, кўзи ëшланиб оëғида зўрға турган кампирни икки елкасидан ушлаб олиб келишади.

«Давай, онахон, дуо қилинг ҳокимни».

– Илоя тутганинг олтин бўлсин, болам…

– Муддао.

– Карочче, биза бу табаррук ҳожи онанинг вояга етмаган невараларимиз. Отамиз Россияда¸ онамиз Туркияда.Бизадан хавар оладиган ҳеч ким йўқ. Пособия беринг, ока.

Компьютерда текшириб кўрилганда «болалар»нинг ëши 25 ва 28 да экани маълум бўлади.

– Ишга жойласам бўладими ғишт заводига?

– Ока, иш бизага тўғри кемийди. Шу пособия берақолинг.

– Йўқ.

Девлар кампирга сигнал беришади. «Давай, бабушка. Атака».

Кампир бирдан тирилиб, блогерни карате қилиб тепади. «Ияяяаа!» -«Порталга ëзамиз сан жалапни устидан» Кадрда соат стрелкаси айланаяпти. Иш графиги режасида ўтиизинчи арзгўй номи ëнига ишорат кўринади.

– Кредит беринг.

Компьютерда текшириб кўрилса, бу одамнинг нуқул кредит олиб тўламай, одамларни кафил қилиб кидат қиладиган фирибгар экани аён бўлади.

– Берилмайди!

– Кредит бер, ипплос .

– Ўзинг ипплос, тварь.

– Ҳе онангни сени ҳоким. Мен тўлаган налогни еб семириб кетдингми? Кадрда блогер арзгўйни ëқасидан олиб ерга ëтқизиб тепкилайди. Кимдир буни видеога оляпти. Сайтларда босилган мақола сарлавҳалари: “Ҳоким арзгўйни дўппослади!”

– Эҳ, блогер, қўлимга тушсанг ўлдираман!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июл 2019
Муҳаммад Солиҳ шоир ва сиёсатчи. 1949 йил 20 декабрда Хоразмнинг Урганч туманида дунёга келган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети ...
24 апрел 2016
«Ўзбекистон овози» газетаси ўз муассиси бўлмиш халқ демократик партияси раҳбари, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг интервьюсини ...
29 июн 2018
«Нонкесар» нонни бўлакларга ажратиш билан банд, ёнида сут челаги ва яна алламбало нарсалар… «Йўқот ашқол-дашқолингни! Тезлат, жаллаб! Нега иммиллайсан, ...
1 май 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни жуналистлар Бобожоновларнинг уйлари мусодара қилиниши ҳақидаги суд қарорлари устидан аризани «қаноатлантирмаслик» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...