Автобус-8. Маймун бозори
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 8-қисмини тақдим этади.
Чиптаси аёл: Диққат, диққат! Автобус аҳли, муҳим эълон: Тошкент циркига маймунсифат одам ишга олинади. 30 йил олдин келтирилган охирги маймун ўлиб қолди.
Чол: Бир бемаза қизиқчи бўларди. Маймуну тўти ролларини ижро этарди. Циркка ўшани ишга олишсин.
Қора кўзойнакли йигит: Йўқ, у киши ҳозир ҳидоят йўлига кириб, даъват ва маърузалар билан шуғулланаяптилар.
Хоним сотувчи аёл: Ўрниларига диний идорадан бирон кишини топиш керак. Идорага бориб, топгандаям маймунга мос бирини топиш керак.
Мулла: Диний идорага ким кирса кириб, расмга тушиб чиқиши мумкин. Лекин диний идора провокаторларни танийди. Бу провокатор. Провокатор бўлгандаям, энг паст провокатор….. Бошқа нарсага ярамайди булар.
Чол: Домла, циркка ўзингиз ишга ўтсангиз бўлмайдими? Гримсиз ҳам ўйнайверардингиз бемалол. Ойлигиям яхши. Ҳар ҳолда ёлғон гапиришга эҳтиёж бўлмайди!
Мулла: Ман сизга домламасман. Кўчанинг боласиман, эркак кишиман. Нима дейсиз? Чемпионман. Чёрный поясман яъни. Ман қаерга борсам ҳам шариатни гапиряпман.
Қора кўзойнаклик йигит: («Майсаранинг иши» фильмидан) Шу бир нарсага ҳайронман. Сизлар нима қилсаларинг ҳам қонунга тўғри келаверади-я.
Автобус юришда давом этмоқда.
Чиптачи аёл: Муҳтарамнинг инояти, топшириғию шафоати билан маймунсифат одамни ишга олиш учун шеърий ва мусиқий конкурс эълон қиламиз! Юртбошини энг яхши улуғлаган муаллиф циркка ишга олинади. Қани онахон, сиздан бошлаймиз!
Таниқли қўшиқчи: (оригинал қўшиқ)
Омон бўлсини-эй, бор бўлсини-эй,
Шу гўзал юрт султони бор бўлсин-эй!
Ҳайдовчи: Ҳа, бақбақаларингдан аканг ўргилсин!
Қора кўзойнакли йигит:
Оғир жудоликдан сўнг, гангиб қолгандик мудом,
Топилди бу юртнинг эгаси, Худодан инъом.
Устозига муносиб шогирд, чинакам ворис
ЎзЛиДеп етакчиси сайловда ғолиб шубҳасиз.
Ҳайдовчи: Санга ситидан уч хонали квартира. Маладес, ана санъат-у, ана маҳорат!
Хоним сотувчи қиз:
Юртбошилик мақоми сизга насиб этибди,
Ташвишлару ғуборлар юраклардан кетибди.
Ислом отам ўрнига шон ила Шавкат келди,
Отанинг руҳлари шод бўлиб бундан ўтибди.
Ҳайдовчи: Санга Зулфия мукофоти ва «Жентра» машинаси!
Чол:
Эй, буюк юрт подшоҳи, эй, доно падар,
Сизга мангу ҳурмату эъзоз ярашар.
Сиз ёшлик чоғингиздан бугунга қадар
Энг ширин ҳаёт учун курашган раҳбар.
Мамлакатни яшнатган, гуллатган сарвар!
Ҳайдовчи: Отахон, сизга Шоввозсойга йўлланма. Яна фан доктори унвони…
Акмал Саидовга ўхшаган бири:
Уйсиз уйли бўлди, ерсиз ер олди,
Ишсиз ишга кирди, ғамлар йўқолди.
Руҳий хасталар ҳам назарда бўлди,
Ўқиш, иш амаллар фойдага тўлди.
Ҳайдовчи: Э, яшанг! Сизга Сардобадан бир орол ва иккита вертолёт совға.
Шу пайт ГАИ нозири автобусни тўхтатади. Автобус чанг-тўзон чиқариб тўхтайди.
ГАИ ходими: Ғариб ака, сиз билан барча бошлиқларимизнинг бошлиғи гаплашмоқчи.
Абдулла Ғариб: Наҳотки, бой отанинг ўзлари бўлсалар, ассалому алайкум, бой ота!
Салим автобус олдида: Яхши ўтирибсанми мўйлов Ғариб…
Ҳайдовчи: Ҳа, бир нави, бой ота.
Салим: Менга маймунсифат бир одам керак эди, ҳозир циркда ишлавомман. Эълондан хабаринг бўлса керак.
Ҳайдовчи: Биттаси бор эди шу атрофда. Ҳўв, чўчқанинг боласи, бу ёққа кел.
Мусаев, сўкиниб бошлайди: Мангаям алам қиласан.
Салим: Циркда кўрсатасан бу ҳунарингни. Олдимга туш, кетдик.
Чол: Бир балодан қутулдик шекилли…
Исмат: Сан подстрекательство деган статья билан кириб кетишинг керак. Сволоч. Қаранг.
Кўзойнакли йигит: Ие, иккинчи бало тилга кирди-ку! Сизни гримда танимаяпман. Юзингизни очинг энди. Кимсиз?
Исмат: Санлар кимсанлар-у, ман кимман? Ман Канадада ўтириб, Ўзбекистонда ҳеч бир мулозим қила олмайдиган ишни қиляпман.
Биз бахтиёр бўламиз, бизни зафар қучажак,
Тепамиздан чарх уриб, қалдирғочлар учажак!
(Атобус тепасида қалдирғочлар учяпти. Тамом)