Асосий мавзулар
25 август 2021

Ватан хоини дея тамғаланган шоирга ҳайкал қўйган шаҳар

Бу Силиври шаҳри. Террорчилар сақланадиган қамоқхона жойлашган бу шаҳар Туркиянинг Оврупа қисмида жойлашган ва унинг қирғоқларини Мармара денгизи сувлари ювиб туради. Шаҳар тарихи эрамиздан олдинги 675 йилга бориб тақалади. 1399 йилдан бошлаб шаҳар ҳозирги Туркманистон ва Хоразм вилояти ҳудудларидан кўчиб келган усмонли турклар назоратига ўтган.1878 йилда руслар бу шаҳарни ишғол қилишга уринишган, аммо бугунгача шаҳар турклар қўлида қолмоқда. 

Бу шаҳарда тиббиëт отаси Ҳиппократнинг устози Геродик дунëдаги энг биринчи касалхонани очган.

Аммо шаҳар Туркия ҳукумати тарафидан ватан хоини деб эълон қилинган буюк шоир Нозим Ҳикматга ҳайкал ўрнатилгани билан кўпроқ шуҳрат топган. 59 ёшли улуғ ҳайкалтарош Камол Тўфон тарафидан 2013 йилда ўрнатилган ҳайкал 2019 йилда экстремист вандаллар ҳужумига ҳам нишон бўлган эди.

Ҳайкал тагига шоирнинг мана бу сатрлари ëзилган:

Бу мамлакат бизники! 

Билаклар қонга тўлган!

Тишлар қисилган!

Оëқлар яланг.

Ипак каби юмшоқ тупроқ.

Бу жаҳаннам. 

Бу жаннат бизники. 

Қўлларимиз мушт бўлиб тугилсин

ва бир дафъа очилмасин. 

Йўқ қилинг инсоннинг инсонга қуллигини!!!  

Бу давлат бизники!!!

Бир оғоч каби тек ва ҳур яшамоқ. 

Ва бир ўрмон каби қардошларча..

Бу ҳасрат бизники….

2008 йили Туркия ҳукумати мамлакатнинг энг машҳур шоир ва драматургларидан бири Нозим Ҳикмат ватандошлигини қайта тиклади. 

Нозим Ҳикмат умрининг аксар қисмини қувғинда ўтказган ва жами 17 йил қамоқда яшаган. Шу даврда у 20- асрнинг ўзига хос поэтик тарихи — «Инсон манзаралари» эпопеяси, «Турмадан хатлар» шеърий туркуми, «Бир севги афсонаси» ҳамда «Юсуф ва Зулайҳо» пьесаларини яратган.

1950 йили жаҳон жамоатчилиги Нозим Ҳикматнинг озод этилишига эришди. У кейин 1951 йили шўролар мамлакатига кўчиб келиб, адабий ва ижтимоий фаолият билан шуғулланади. «Туркияда», «Анойи», «Бекат», «Тартюф-59», хотини Тулякова билан ҳамкорликда «Дамокл қиличи» сингари қатор пьесалар, шеър ва достонлар ёзади.

Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Рауф Парфи ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилишган. «Туркия ҳақида ҳикоя» пьесаси ҳозир Ўзбек миллий академик драма театрида, «Бир севги афсонаси» пьесаси асосидаги балет эса Навоий номидаги давлат академик катта театрида саҳналаштирилган.

Шу ўринда Нозим Ҳикматнинг рассом бўлганлигини ҳам эслаш жоиз.

Нозим Ҳикмат ҳайкали жойлашган Силиври шаҳри юзлаб ҳайкалларга саҳна бўлган ўзига хос очиқ осмон остидаги музейдир.

Тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликка қарши чиқадиган толибонча зеҳниятга қарши Силиври шаҳри ҳокимлиги жуда кўп санъат лойиҳаларига мезбонлик қилиб келади.

Айнан бу шаҳарда мотоциклда авария бўлиб ўлганларни тамсил қилувчи ҳайкал ўрнатилган.

59 ёшли таниқли ҳайкалтарош Камол Тўфоннинг турк халқ рақсига аталган композицияси пластика ва реализм уйғунлигининг гўзал намунасидир. 

Силиврида кимлар яшайди? Бу саволга этчи ҳам сутчи ҳам бир хил жавоб беради: Силиврида буюк инсонлар яшайди.

1958 йилнинг октябрь ойида шоир Нозим Ҳикмат Тошкентга келиб мана бу сатрларни ëзган эди:

Буюк инсон кема йўлагининг йўлчиси,

Буюк инсон қаторнинг учинчи синфида,

Буюк инсон катта йўлда яëв,

Буюк инсон саккиз ëшида ишга кирар,

Йигирма ëшида уйланар.

Қирқида ўлар буюк инсон.

Экмак буюк инсондан бошқа ҳар касга етар.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 сентябр 2015
Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ ...
20 август 2018
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов минган «Мерседес» 20 август куни Бекобод-Тошкент йўлида «Дамас» енгил автомобили билан тўқнашган. Ички ишлар ...
4 май 2021
Рассом Кирпи
3 январ 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг «жума ваъзи» Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...