Яшин тезлигида тўпланган бойлик
“Orient Group” билан таништирув – II қисм
2019 йил ноябрда Лондонда нуфузли сармоядорлар йиғилиши бўлиб ўтди. У ерда халқаро молиячилар, дипломатлар ва тадбиркорлар Ўзбекистоннинг сиёсий ва бюрократик синфларига тегишли энг таниқли арбоблар билан учрашди.
Унда Ўзбекистон ривожланаётган йирик бозорга айланиб, мисли кўрилмаган даражада ўсишга тайёр иқтисодиёти бойлик орттириш учун айни муддао экани ҳақида бонг урилди.
Собиқ президент Ислом Каримов (1991-2016 йиллар) ҳукмронлиги пайтида полковниксифат шахслар тантанали равишда рус тилида нутқ сўзлайдиган постсовет даврининг тимсоли иконографиядан чиқиб кетди. Унинг ўрнини ёш, орқа сочлари силлиқ ва гавжум аудитория билан гаплашадиган, “Айви Лигаси” ўргатилган давлат амалдорларининг хушчақчақ синфи эгаллади.
Инвестицион конференция жиҳозлари ва манбаларининг марказий саҳнасида унинг бош ҳомийси “Orient Group” эмблемаси турар эди. Уларнинг раҳбарлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг нуфузли вакиллари билан биргаликда чиқиш қилиб, конференциянинг асосий намояндаларидан бири бўлишди.
Бу Марказий Осиёдаги бизнесга энг хайрихоҳ ҳукуматни ваъда қилган Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотчи президентлиги даврида кўп жиҳатдан янги Ўзбекистон учун идеал корпоратив кўриниш эди.
Аммо оммавий реклама кампанияларига катта маблағ сарфлаган “Orient Group”нинг жимжимадор тасвирлари ортида ошкор қилиш талаблари чекланган корпоратив юрисдикцияда жамоатчиликдан яширилган анча мунозарали дунё мавжуд.
“Orient Group” компаниясининг келиб чиқишини 2010 йилда хусусий “Orient Finans Bank” ташкил этилган ҳамда яқинда “Asiamoney” компаниясининг “Корпоратив ижтимоий жавобгарлик” бўйича энг яхши банк мукофотига сазовор бўлган пайтдан бошлаб кузатиш мумкин. Яқинда “Standard & Poors” кредит рейтинг агентлиги давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган “Orient Group” компаниясининг муваффақият тарихига хос мавзу остида “Orient Finans Bank” банки ҳақида қуйидагиларни маълум қилди: “Ўзбекистоннинг бошқа кичик ва ўрта банкларидан фарқли ўлароқ, у Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан амалга оширилаётган йирик лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланади”.
2016 йилдан буён “Orient Group” қарийб ярим миллиард долларга яқин сармоя жалб қилган ҳолда ниҳоятда гуллаб-яшнади. Бу сармоя конгломератнинг қурилиш, юк ташиш, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо, мода, кўчмас мулк, оғир саноат, ишлаб чиқариш, супермаркетлар, гипермаркетлар, савдо марказлари, логистика, омборхона, франчайзинг, банк, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар соҳасида тез кенгайишига имкон берди.
“Orient Group” бир қатор таниқли брендларни ўз ичига олади. Мунозарали қурилиш ташкилоти бўлмиш “Golden House” бунга мисол.
“Golden House” Тошкент қиёфасини ўзгартирадиган қатор янги турар жой, офис ва тижорат биноларини қурган. У ўзининг кенг кўламли қурилишларига йўл очиш мақсадида аҳолини, жумладан, ашкенази яҳудийлар жамиятини қўрқитиб, зўрлик билан чиқариб юборганликда айбланган.
Шунингдек, “Orient Group”нинг қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳам қўрқитиш тактикасида айбланмоқда.
“Orient Group”нинг Тошкентдаги тўқимачилик фабрикасида ишлайдиган ишчи “Озодлик” радиосига бундай деди: “Кўпчилигимиз сменада – ҳафтасига 6 кун, кунига 12 соат ишлаймиз. Шартномада 8 соатлик иш вақти кўзда тутилган бўлиб, ундан ортиқ соатларга қўшимча тўланиши керак. Аммо улар тўлашмайди. Биз Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади”.
Сарлавҳалар ортидаги номлар
Ҳозирда офлайн бўлган “Orient Group” веб сайтида Ўзбекистоннинг сўнгги беш йилликдаги мисли кўрилмаган муваффақият тарихи ҳақидаги ҳикоялардан бири учта асосчига бағишланган. Пайзуллажон Мирзаев ва Дилмурод Пўлатов нисбатан номаълум шахслар, учинчи асосчи Сакен Пўлатов эса бокс дунёсида таниқли шахс ва Миллий олимпия қўмитасининг юқори мартабали амалдори.
“Orient Group” компаниясининг йирик акциядори Ойбек Умаров рўйхатдан тушиб қолган. 2018 йилда “Озодлик” радиоси профессионал футбол ўйинлари натижасига унинг нотўғри таъсир кўрсатишга уринаётгани ҳақидаги далилларни топгач, Умаровга оид хабарларни эълон қилди.
Айниқса, бу баёнотни янада алангалатган омил Ойбекнинг юқори мартабали акаси Отабек Умаров эди. Отабек – президент Мирзиёевнинг куёви ҳамда Президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Уларнинг оилавий ришталардан кўра умумий жиҳатлари кўпроқ. Отабек Умаров укаси Ойбекка тегишли бўлган ОU7 фитнес брендининг оммавий юзи ҳисобланади.
Ойбек Умаров, шунингдек, “Orient Group” компаниясининг энг қимматбаҳо корпоратив акцияларига эга.
Мазкур текширув 2020 йил охири ва 2021 йил бошида ўтказилган пайтда у 48 миллион АҚШ доллари миқдоридаги устав капиталига эга бўлган “Бектемир металл конструкциялари” компаниясининг 14,58% акцияларига эгалик қилган. У металл буюмлар, қувурлар, йўл тўсиқлари, ёритиш устунлари ва алоқа миноралари кабиларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниядир.
Шавкат Мирзиёевнинг бу заводга ташрифидан сўнг твитда маълум бўлишича, президент компанияга “саноат кластери бўлишни” маслаҳат берган.
“Бектемир металл”нинг бошқа акциядори – Шотландиядаги устав капиталида 21 миллион АҚШ доллари бўлган “Yardrock Development LP” масъулияти чекланган жамияти 43,75% улушга эга.Акциядорлар сафида унинг 25% улушини сотиб олиш учун 12 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси ҳам бор.
Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси – бу икки институционал сармоядорлар ҳисобланган Ўзбекистон ҳукумати ва Уммон султонлиги капиталини бошқарадиган акциядорлик фонди.
Ойбек Умаров, шунингдек, Ўзбекистон-Уммон инвестиция фонди билан “Orient Group”капиталининг асосий қисмини ташкил этувчи бошқа бир қатор корхоналарда ҳамкорлик қилган. Буларга “Binokor Temir Beton Servis”, “Golden Dried Fruit Export” ва “Binket Group” киради.
Давлат томонидан молиялаштириладиган акциядорлик компанияси ушбу компанияларга жами 62 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ киритган бўлса, Ойбек Умаров яна 11 миллион АҚШ доллари миқдорида ўз ҳиссасини қўшди. Бошқа йирик инвесторлар жумласига “Scottish Limited Partnerships”, “Empire Industrial LP” ва “Downtown Distribution LP” киради.
“Orient Group”нинг яна бир муҳим вакили Бобур Парпиев бўлиб, у Ойбек Умаров 17% акциягаэга бўлган “Orient Finans Bank” бошқарув кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган. Парпиев – Давлат солиқ қўмитасининг собиқ бошлиғи ва ҳозир Мирзиёев ҳукуматида вазир ўринбосарилавозимида ишлаётган сиёсий воситачи Ботир Парпиевнинг ўғли.
Бобур Парпиев ҳам, Ойбек Умаров ҳам халқаро қонунчиликда сиёсий фош этилган шахсларҳисобланади, чунки уларнинг яқин қариндошлари юқори давлат лавозимларида ишлайди.
Иккала шахснинг, аниқроқ айтганда, “Orient Group” компаниясининг сиёсий фош этилишиноқонунийлик ёки жиноят содир этилганини англатмайди. Бироқ мазкур текширув нуқтаи назаридан, бу конгломератнинг ҳукумат билан тижорат муносабатларини, айниқса, Ўзбекистонкаби сиёсий хавфи юқори бўлган минтақада текшириш учун ишончли асослар яратади.
“Orient Group” масаласига келсак, эҳтимол, 2016 йилдан кейин унинг молиявий парвозида давлат пул маблағлари катта роль ўйнаган.
Молиявий парвоз
“Orient Group” компаниясининг энг йирик институционал сармоядорларидан бири Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси ҳисобланади.
Президент фармони билан 2009 йилда ташкил этилган Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси 200 миллион АҚШ долларилик сармоя банкини 2016 йилгача тарқатишни бошламади. Компания ҳисоботларига кўра, бу капиталга 25/75 % миқдорида Ўзбекистон ҳукумати ва Уммон султонлиги ҳисса қўшган.
Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси “Orient Group”га тегишли “Binket Group”, “Universal Logistics Services”, “Dorkomplektsnab Servis” ва “Mall Estate” каби лойиҳаларга жами 161 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.
“Orient Group” компаниясининг яна бир йирик институционал мижози “Ўзбекистон темир йўллари” давлат корхонаси ҳисобланади. Унинг “Orient Group” компаниясига жорий сармояси 29 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, у “Orient Group”даги “Metal Invent”, “Steel Property Construction”, “Dorkomplektsnab Servis” ва “Qurilish Universal Kompakt Servis” каби бир қатор компанияларнинг асосий харидоридир.
“Orient Group”нинг логистика ва юк ташиш тармоғи ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” кўмагида гуллаб-яшнади. “Orient Group” реклама материалларида айтилишича, у “Ўзбекистон темир йўллари” билан Чуқурсойнинг энг йирик темир йўл вокзалидаги эски юк ташиш майдонидан фойдаланиш тўғрисида шартнома имзолаган”. Яна давом этилади: “Бу марказ, биринчи навбатда, Қозоғистон, Россия, Хитой ва Жанубий Осиё мамлакатларидан келадиган барча юк ташишларини қабул қилади”.
Биз, шунингдек, “Standard & Poors” томонидан ўтказилган сўнгги таҳлиллардан биламизки, “Orient Finans Bank” Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришда тўлиқ иштирок этади. Аммо бу ролнинг моҳияти ва кўлами ҳақида ҳамма учун очиқ бўлган тафсилотлар кам.
Шотландия маъсулияти чекланган 8 та ширкати томонидан умумий қиймати 128 миллион АҚШдолларилик оффшор инвестицияларнинг катта қисми билан бир қаторда ҳукумат сармоялари ва божхона 2016 йилдан буён конгломератнинг юксалишига катта туртки берганга ўхшайди.
Ушбу сармоя “Orient Group” компанияси устав капиталининг камида 728 миллион АҚШ долларигача ўсишига олиб келди.
Аммо шунча катта миқдордаги маблағ жамоат ҳамёни ва шаффоф бўлмаган оффшор компаниялардан катта сиёсий таъсирга эга бўлган конгломератга йўналтирилгани шубҳа уйғотмай қолмайди.
Сиёсий алоқалар тарихан бизнес муваффақиятининг манбаси ҳисобланган мамлакатда “OrientGroup”нинг тез ўсиб бораётгани ҳақидаги фактлар айрим таҳлилчиларнинг Ўзбекистонда кўп нарса ўзгарганидан кўра кўпроқ нарса ўзгармагани хусусидаги хавотирларни кучайтиради.
“UzInvestigations” томонидан йўлланган саволларга “Orient Group” жавоб бермади.