Асосий мавзулар
17 июн 2022

РТдан ваъз: Хотин урадиганлар мамлакати


Қадрдонларим бормисиз? Омонмисиз? Ўтган хафта касал бўлганлар бугун тузалганидан, пули йўқлар бугун бойиб битиб кетганидан ҳурсандман. Бугун касал бўлиб ëтганлар келаси жума албатта тузалиб кетишади. Қўли қисқаларнинг қўли узаяди. Қўй эмас қўчқор сўйиб топканингизни қозонга босасиз.  Бир тишласанг мой тишла дейди қиëтлик ўзбеклар. Қўйнинг шохини пахса девор устига қўямиз. Бало қазодан асрасин. Қўйнинг терисини момолар ошлайди. Яхши кунлар учун пўстак бўлади. Болалар қўй суягидан ланка ясап тепади. Суягини ошиқ қилиб ўйнайди…
Еганингиз қўй, кўрганингиз тўй бўлсин, аммо миянгизда ўй бўлсин. Ўйсиз одамнинг ҳайвондан фарқи йўқ. Нима дейсан, Матчон Суқулиш?

Матчон Суқулиш: Тўғри айтасиз. Эркак борки эркакларнинг нақшидир эркак борки ҳайвон ундан яҳшидир. Тўйда куёвдан шапалоқ еган келин ҳақида Германиядаги йирик нашр БИЛД ёзиб чиқди.
РТ: Мошин бозорда аравакашлик қиладиган ўзбек куëвнинг ўз тўйида келинга шапалоқ солгани видеоси дунëга тарқалди.
Париж, Лондон, Сеул ва Лиссабондаги афкор омма аравакашнинг бу қилмишини инсоният тарихидаги энг қабиҳ иш дея лаънатлашди.
Чунки тўй куни – келин учун байрам. Бу байрамни бузиш, қизгинанинг орзу умидларини чил-парчин қилиш Каъбатиллога ўт қўйган билан тенг.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи ҳуқуқшунос Лин Швайсфутнинг ëзишича, инглиз тилидаги твиттер бу видеодан портиллаб кетган: (С)
«Энг ҳайратланарлиси, бу одамнинг тўй куни ҳатто бошқаларнинг олдида ҳам хотинига тажовуз қилиш ҳуқуқини ҳис қилиш эди. У буни тўлиқ жазосиз қилди. Ҳеч ким эътироз билдирмади, ёнидаги бошқа одам ҳатто кулиб юборди.
Нега норозилик бўлмади? Кимдир бу ҳақда полицияга хабар берганми? Ёки зиёфат давом этдими? Энг ёмони, бу ёш аёл ўзини бу очиқ-ойдин ҳақоратли ва зўравон муносабатлардан халос қила олмайди, деган фикрдир. Аёлларга нисбатан зўравонликка жамият тоқат қилиши ақлга сиғмайди.»
Асли Шотландиялик бўлган Швайсфурт хонимниг яна ëзишича, мабодо бу воқеа Шотландияда бўлганида келиннинг дугоналари бу эркакни ëтқизиб, баланд ўкчалари билан тепкилаб ташашарди. Мабодо ўлдириб қўйишса, суд бу дугоналарни оқларди.
Эҳҳ Швайсфут хоним сиз менинг раҳматли қариндошим  Ҳикматулло оға ўз хотини Анабийини қандай савалаганини кўрмагансиз-да. Ҳикматулло оға ўз хотинини ëмон урарди. Уриб, тепкилаб ташарди. Бир гал Анабийи опа золим эридан қочиб, бетон ариққа бориб йиқилди. Шунда Ҳикматулло оға бориб, Анабийини тепиб, тепиб бетон ариқ ичига преслаб қўйди. Бечорани тани бетон ариқ шаклига кириб, тўртбурчак бўлиб қолганди. Хотин уриш ашнақа бўлади. Тўй куни битта шапалоқ урган куëв қилмиши ҳали ҳолва.
Шу кунда хотини қиз туғиб, роддомдан обчиқаëтган ота-эналар яна 18 ëки 20 йилдан кейин бу қизнингизни эри савалайди. Тайëр тураверинглар.

Аёлни таҳқирлаш учун уйланиш

Наманганлик аёл президентдан Аброр Мухтор Алий қўлида бўлган қизини қутқаришни сўради.
Ўзини диний блогер Аброр Мухтор Алийнинг қайнонаси деб таништирган аёл Аброр Мухтор Алийни қизи Мўъмина Абдуллаевага алдов йўли билан уйланиш, уни таҳқирлаш ва қийноққа солиш ҳамда қиз оиласи аъзоларига таҳдидлар қилишда айблаб чиқди.
Шевасидан наманганлик экани ишонилган бу аёл аудиода  Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб, Аброр Мухтор Алийга нисабатан чора кўришни йиғлаб сўраган.
Ҳозирда Мисрда истиқомат қилишини айтган бу аёл Аброр Мухтор Алийнинг хотинларидан бири бўлган қизи Мўъмина ҳаётидан хавотирда экани, аммо Аброр Мухтор Алий билан мулоқот қилишга қўрқишини маълум қилган.
Аёл, шунингдек, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёевага мурожаат қилиб, ёрдам қўли чўзишни сўраган.
Аёл илгари сурган иддаолар бўйича Аброр Мухтор Алийнинг жавоби ҳозирча маълум эмас.
46 ёшли Мухтор Алий ижтимоий тармоқларда ўзининг зиддиятли диний даъватлари билан танилган.
Мусулмонлар идораси мулозими Аброр Абдуазимов ўз хотинини мана бу шаклларда калтаклар экан:
1. Калла қўйиш. Хотинни турғазиб қўйиб, узоқдан югуриб келиб, калла солар экан.
2. Бўйнидан бўғиб қорнига тепаркан.
3. Хотининин тишлаб-тишлаб ташларкан қашқирга ўхшаб.
4. Сочидан чангаллаб, юзига мушт ураркан.
Бу омиллар Аброр Абдуазимов руҳиятидаги синиқликдан далолат. Асосан ëшлигида жинсий зўрланганларда бўладиган комплекс, «комплекс неполноценности» – руҳий травма. Мусулмонлар идораси бу ҳолатга изоҳ берсин. Мутассадди органлар бу руҳий касал одамни жамиятдан изоляция қилсин.

Қодирий персонажлари

Абдураҳмон домла ëшлигида бачча ва ичи қора бўлган ва Анвар Мирзонинг устидан юмалоқ хат ëзган.  Мадраса мударрисининг ўғли Калвак махзум ҳам бачча бўлган ва унга «хўжа кўрсинга» олиб берилган хотинни уриб ўлдирган. Тарихдан маълумки, бу муллалар миясида ақл ўрнига сперма оқади. Тошкентлик катта бир имомнинг ҳали никоҳи расман бекор қилинмаган жувонни ўзига никоҳлаганини биламиз.
Тошкентдаги имомнинг масжид ичида муаззиннинг хотинига асбобини эмдирганини ҳам эшитганмиз. Бундан  икки йилча олдин диний воиз Ҳамидов гувоҳлигида каптивада никоҳланган аëлнинг А. Мухтор Али устидан шикояти ортидан бу А. Мухтор Алини раҳматли Анвар қорака ишдан бўшатворган эди. Энди хотин устига хотин олишдан бошқа маърифати йўқ бу абужоҳил  Мухтор али Мисрда яшайдиган бир наманганлик қизни уйланиш учун Ўзбекистонга олиб келиб муттасил хўрлагани ўртага чиқди. Бу қизнинг энаси «шариат» шуни тақозо қилди деб қизини хотин устига хотин қилиб берворгани аниқ бўлди. Қизнинг энаси президентга арз қилди. Ўзбекистон бу баччабозлар ва педофиллар гуллаб яшнайдиган Афғонистон эмас. Ўзбекистон дунëвий демократик девлат. Ўзбекистон қонунларида кўп хотинлилик тақиқланган. Шулардан келиб чиқиб бу озобоченний муллаларни қонун талабига кўра жазолаш лозим.
Сўз навбати Ўзбекистон Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага. Ортиқова хоним бу педофил шилқим шаҳвоний муллаларнинг онасини ўзингиз туғилган Учқўрғондан кўрсатишлигингиз жоиз бўлади.

Аёллар ҳуқуқи

МС: Туз оға, нега Aёллар ҳуқуқи ҳақидаги гап нега кўпчиликка ёқмайди?
РТ: Шу ерда Шаҳноза Соатова фикрини эшитсак
«Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?
Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб туғилиш керак.
Шаҳарга ўқишга, ё олимпиада-семинарларга хорижга кетиш учун кечалари ухламай «ишқилиб рухсат беришсин» деб Оллоҳдан илтижо қилиб чиқиш керак.
Келин бўлиб кўриш керак. Қўлингга битта узукни маҳр деб тутқизиб, ота-онанг емай-ичмай, қизим тинч бўлсин, деб 5-10 минг долларга қилган сепидан айб топишларига чидашинг керак.
Эрингдан бунга қарши бир оғиз эътироз кутма, ўша пайтда у кар-кўр бўлиб олади.
Туғруқхонада тўлғоқдан суткалаб азоблансанг-да, врачлар «кесарча кесайлик» деганига қайнонанг ва эринг рухсат бермаса, ўз танангга ўзинг эга чиқолмай, минг азобда охири кўзинг ёриганда боши қаттиқ лат еган ногирон фарзандни қўлингга тутқизишса, «касалманд бола туғдинг» деб таъналарга кўмишса, овоз чиқармай кўзёшларингга кўмилишинг керак.
Эринг билан бирга нонушта қилганинг учун қайнонанг додингни берганида, кечқурун ишдан қайтгач унга табассум қилишга ҳам қўрқиш нималигини туйишинг керак.
«Нуқул хўмрайиб кутиб олади» деб устингга хотин олганида эса, кўнишинг керак.
Кўниб ҳам бирон марта эрингга «икки хотин аро адолат қил» демаслигинг лозимки, ё мушт тагида қоласан, ё жавобингни оласан.
Мабодо ишлашга рухсат беришса, иш кунинг соат 6 да тугаса-да, соат 6 яримда кечки овқатинг пишмаса, тамом. Лекин ойлигингни тийинигача олиб қўйишлари мумкин.
Ишхонангда эса сени «бу аёл, туғади, боласи касал бўлади» деб лавозимларга лойиқ кўрмасликлари мумкин.
Шундай яшаб, чидаб, охири яхши қайнона бўлолмасанг, фақат ўзинг айбдорсан.
Бунга чидамай, ажрашсанг ҳам сен айбдорсан.
Умуман, сен ҳар доим айбдорсан.
Буни гапирсанг, айбдорсан.
Жим турсанг, айбдорсан.
Кетсанг, айбдорсан.
Қолсанг, айбдорсан.
Эркаклар, ҳамма масъулият менда, сен уйда ўтир, итоаткор бўл деган эркаклар бу ҳолатни ўзгартирмасалар, ислоҳни ўзларидан бошламасалар, Исломдан ҳам, анъаналардан ҳам фақат ўзларига ёқадиган томонларини олиб, омухта ва қулай бир тутумларни яратиб олган бўлсалар, бу тутумлар оналари, опа-сингиллари, қизларига ҳам зарар етказишини билиб ҳам, вазиятни ўзгартирмасалар, чидайсан!
Тушунмайдиларки, ҳар қандай исёнлар зулм ортидан келиб чиқади. Исёндан кейин ҳаммаси баттарроқ бўлиши мумкин, аммо исён қилувчилар аҳволни яхшилаш учун эмас, ҳолатга чидай олмаганларидан дод демоқдалар…
«Гендер тенглик» деса сакраб тушаётган, аёллар ҳуқуқлари ҳақида гапирганларга турли ёрлиқлар илаётганлар, Сизлар оқибат билан курашяпсизлар.
Сабабларни ҳам кўринг, адолат қилинг!

Шаҳноза Соатова

Кишанлар синмасми…

Ўзбекистон қонунларига кўра, аëл киши эркаклар билан тенг ҳуқуқга эга.  Мавжуд қонунларга кўра, битта аëлнинг гувоҳлиги битта гувоҳлик дея қабул қилинади. Аëлнинг эрига итоат ниқоби остида қул қилинишига йўл қўйилмайди.
Занжирми Шарқ қизининг қўлларинда, Бир куч топилмасми, кишан синмасми.. Рауф Парфидан мисра эди бу.

Қисқа хабарлар

Самарқандлик қашшоқ  отаси ва акаcини болта билан ваҳшийларча чопиб ўлдириб хонадонига кўмиб қўйди.  Марҳумнинг акаси ИИБга отаси ва укаси йўқолиб қолганини айтиб, мурожаат қилган. Текширувдан сўнг, марҳумнинг бошқа бир укаси қотилликни содир этганини маълум қилган. Падаркушлик Самарқандда биринчи марта бўлаëттани йўқ…..
+++
Фарғона вилояти Қува туманида Йўл Патрул Хизмати инспектори хизмат вақтида ҳайдовчидан пора  олди ва у бу ўзига нисбатан уюштирилган “тадбир” эканини сезиб қолиб, олган пулини оғзига тиқиб ютиб юборди. Порани қусдиришмасин дея бу миршаб олди-орқасига қарамай қочди. Қочаëтиб қувалик ЙПХ инспектори югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.
+++
Самарқанд вилояти Жомбой туманида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган Германия ватандошини ўлдирган 5 киши суд ҳукми бўйича 18 йилгача бўлган муддатга қамалди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг декабрь ойида 47 ёшли Германия ватандоши Абдулваҳҳоб Қаюмий Жомбойдаги ўзи яшаб турган уйга электр тармоқларини созлаш учун уста чақиради. Хорижлик тадбиркорнинг уйида кўп миқдордаги пулни кўриб устанинг фикри бузилади. Шундан сўнг тўрт шеригини ёнига олиб Германия ватандоши уйига босқин уюштириб  уй эгасидан пул талаб қилишади. А.Қаюмий хонадонида пул йўқлигини айтгач, уни дўппослаб қийнашади ва қўл-оёғини синдириб қочиб кетишади.
Шифокорларнинг муолажаларига қарамай, Қаюмий шифохонада ўлди.
Уйдаги кузатув камерасида босқин кадрлари сақланиб қолгани сабабли ИИБ ходимлари жиноий гуруҳни қисқа муддатда қўлга олади.
Суд ҳукмига кўра, жиноят ташкилотчиси бўлган электр устасига 19 йил, унинг уч жиноий шеригига 16 йилдан 18 йилгача қамоқ жазоси берилган. Босқиндан хабардор бўлгани ҳолда уларни тадбиркорнинг уйига олиб бориб қўйган таксичи 13 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекча гоп стопчилар қамағда.

+++
Ўрисқул манқуртлар Россия элчихонасига таъзимга борди. 10 июн куни Россия куни муносабати билан элчихона шўрва осиб оч яланғочларни чақирди. Норов билан Умрзоқов югургилаб боришди. Уятсиз Фаррух Зокировнинг таъзим қилишини кўринг. Жияни Наргизани хор қилган ўрислар пайтавасини ўпмоқчи. Украина элчихонасига бориш норасмий тарзда тақиқланганди, холислик бузилади деб. Россия элчихонасига борилса холислик бузилмас эканда

Гумма бошқа гўмма бошқа

Гумма бу ухо горло носдан тайёрланган арзон перажка. Қашшоқлар емиши. Гўмма бўлса сифатли ун, кунжут ëғи ва қўй гўштидан тайëрланиб товада пишириладиган таом.  Гўмма бу кўмма яъни ичига эт кўмилган хамир маъносини беради. Хоразм лапарларида тилга олинган икки люкс овқатнинг бири.
«Даянимда юрсангиз еганингиз гўмма барак»
Раҳматли Равшан момом боқчада ошпаз бўлиб ишлаган ва юмурто барак билан гўмма пишириш бўйича катта маҳорат эгаси эди. Равшан момомнинг гўммаси мана бундай пишириларди. Қўй думбаси ва ëш қўзи гўшти аралаштирилиб этчопарда майдаланади.  
Гўшт − 500 грамм; Кунжут ёғи − 50 + 15 грамм; Ун − 1 килограмм; Пиёз − 200 грамм; Помидор − 20 грамм; Юмурто − 1 дона; Сув − 250 мл; Эчки сути − 250 мл; Кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни: Эчки сути, туз ва ўсимлик солиб аралаштирилади. Алоҳида идишда ун ва юмурто солинади. Улар яхшилаб аралаштирилиб, хамир қорилади. Хамир тиниши учун 30 дақиқага хона ҳароратида қолдирилади. Бу пайтда Қоромон оқ пиёзи майда тўғралади. Ижжон (Қийма гўшти) қизиган  кунжут ёғида салгина  қовурилади. Устидан пиёз ва зираворлар солиб ғижимланади.  Қовурилган қийма алоҳида идишга олингандан сўнг кўкат ва помидор билан аралаштирилади.  Гўмма ижжони ҳосил бўлади. Хамир юпқа қилиб ёйилади ва пиёла катталигида айлана шаклларга бўлиб чиқилади. Ичига қиймали «ижжон» юпқа қилиб ëйилади. Хамир иккига букилиб, оймома шаклида четлари яхшилаб ёпиштирилади. Товадаги қизиб турган ёғда  икка тарафи қизаргунгунча қовуриб олинади. Гўмманинг мазали эканини ичидаги сўли белгилайди. Равшан момодан кейин бу рецептни унинг келини Шукуржон момо билади… Офият бол, шакар бўлсин. Қиссадан хисса. Гумма бошқа гўмма бошқа.
Киборлар гўмма ейди, қашшоқлар гумма. Бу гапимни Жаҳонгирга алоқаси йўқ. Отажонов – жўмард ватандош.

Шоир ва пилесосчи

Аммо мен билган аксар қўшиқчилар зеҳнияти тиланчилик ва таъмагирликдан таркиб топган. Тўйларда пул олиб ўрганиб қолишган. Бировнинг қўлига қараб туришади. Бой оталарни мақтаб ашла айтишади. Чўнтагидан чиқариб бир тийин тўлагиси келмайди.
Бир ҳурматли халқ артисти Урганчда мен ишлаган хусусий ТВда реклама берадиган бўлди. У самимий бир шаклда: «Чўнтагимдан пул бера олмайман. Принципларимга зид. Кирган нарса чиқмайди», дея бошқа вариант таклиф қилди. «Ҳазораспдаги бир тўйдан тушган пулни пилесосчилар сизга беради. Мен фақат договорни олсам бўлди,» деди. ТВ бухгалтери ўша куни кеч соат 12 гача тўйда ўтириб, реклама пулини олиб келиб, кирим қилганди.  
Муддаога ўтсам. Санжай деган Чеченистон халқ артисти шоир Усмон Азимнинг шеърини сўрамасдан қўшиқ қилгани учун шоирга товон тўлаш бўйича суд қарори бор. Қарор ижро қилиниши керак. Санжай шу пулни танга билан тўлайман, кимнинг уйида ортиқча тангаси бўлса, менга обкеберсин, дея мухлисларига юклама қилди. Бу билан у гўë халқ шоирини пастга урмоқчи. Айни пайтда жарима пулини мухлислардан ундирмоқчи. «Қўшиқчи – ҳақ. Шоир – ҳақсиз», дейилгани қулоғимга чалинди. Биринчидан, шоир Усмон Азим – мустақилликдан олдин эрк ҳақида куйлаган, миллат етиштирган улуғ шоир. Санжай эса Чеченистон президентига лаганбардор қўшиқ айтиб, кремлпараст ўлка халқ артисти бўлган ва сирли тарзда у ердан думи тугилган.  
Санжайнинг жамият иконастасида тутган ўрни халқ шоири Усмон Азимовдан анча тубанда. Ўрни йўқ десаям бўлади.  Иккинчидан, шеър – шоирнинг интелектуал мулки. Худди расм – рассомники, ҳайкал – ҳайкалтарошники, мусиқа – бастакорники бўлгани каби. Изнсиз, ўғирлаб қўшиқ қилиш, қаердан қарасангиз ҳам, нотўғри.
Шу боис ҳар ким ҳаддини билгани яхши. Миллатнинг сўнг 100 йиллик тарихидаги энг яхши ижодий гуруҳ аъзоларини санашим учун қўлимдаги бармоқларим етади. Бу гуруҳ ичида Усмон Азим бор. Усмон Азим дахлдор бўлган гуруҳ ижодининг етуклигини давр ҳам даврон ҳам тан олган.
Айни пайтда юзминглаб қўшиқ айтувчилар суруви бор Ўзбекистонда. Уларнинг санъатга алоқадорлигини ҳали на давр, на даврон ва на эстетика тасдиқлагани йўқ.
Соқол қўйган одам дарров тақволи бўлмагани каби зўр ижрочи ҳам бўлиб қолмайди.
Бу гапларим халқ ëзувчиси Усмон Азимни камситмоқчи бўлган ашлачи Санжай ва унинг ҳайбаракаллачиларга даккидир. Миллатнинг улуғ шоири Усмон Азимни сазойи қилмоқчи бўлган тавияларга дакки бергандим сал олдин. Рамзанни улуғлаб «биннаса» бўлган типнинг нито ҳаракатларидан кейин, дарров бармоғим билан пўписа қилиб, ëзиб қўювдим. Гап эгасига етди.  Аммо бу овсарсимон гала ҳақиқий шоир ким ва уни ҳурмат қилиш одоби машваратини ҳали ҳам англаб етмади. Усмон акани менам ўз вақтида танқид қилганман. Усмон акани марҳамат Мурод Карим танқид қилсин, Бахром Рўзимуҳаммад танқид қилсин. Уларнинг ҳадди бор бу ишга. Маънавий ҳуқуқ қозонган. Аммо, кема қозонхонасида гўлаҳлик қилишга ҳам салоҳияти йўқ кимарсалар юрт ойдинига иштонини ечиб кўтини кўрсатса, у кимарсаларнинг бошига сўйил ëки гурзию гаврон билан солиш яна Рассом Туз зиммасига тушди. Сўз эркинлиги жоҳил битлиқи рамзанпарастларга келганда дарҳол тўхтайди. Тормоз босилади. Уйга кириб олиб ғинғиллаëтган чивин ўлдирилади, пашшага дихлофос сепилади. Шу ерда нуқта. Шоир шеърини ўқиймиз.

Қўшиқ айтар бўлсам юрагим тўлди,
Йиғлашдан кўр бўлди ойдин кўзларим.
Эски дўстларимнинг ҳаммаси ўлди,
Ҳали туғилган йўқ янги дўстларим.
Кўйлагим ҳилпирар Вақт шамолида,
Икки ёнбошимда тубсизлик — ёвуз.
Чиқаман ёлғизлик истиқболига
Бошларим — ловуллаб, юрагим — совиб.
Увлайман самога бошимни буриб,
Овозим етмагай аммо тангрига.
Кўзи кўр дунёдай довдираб юриб,
Кираман ўзимнинг муздай қаъримга.
Мени аста-аста хазон айлар дард —
Мени юта бошлар торлик, танқислик..
«Йўлим қани?», дейман — кўринади қалб,
«Манзил қайда», дейман — келар ёлғизлик.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
13 январ 2020
Учкўприк туманидаги бир гуруҳ фермерлар президент ташаббуси билан ташкил этилган кластер тизими ўзларини хонавайрон қилаётганидан шикоят этишди. Бу муаммони ...
27 март 2017
Баҳор дунёнинг турли нуқталарида турлича келади. Чунки баҳорни ҳамма ўзгача талқин қилади, ўз билганигача таърифлайди. Ўзбекистоннинг босма нашрлари ҳам ...
24 декабр 2019
Чунки ҳали Ўзбекистонда сайловни тўлиқ демократик тамойиллар асосида ўтказиш учун етарлича шароит мавжуд эмас. Худди шундай фикр билдирган мустақил ...
17 октябр 2019
Ўзбекистон сиëсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаëти янгиликларини ëритиб келаëтган togri.uz сайти фаолияти 14 октябрда тўхтатилди. Сайт муҳаррири Хуршид ...
Блоглар
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ...