Асосий мавзулар
4 феврал 2022

РТдан ваъз: Хотин нима учун керак?

Мана ғирр этиб хафта айланиб янги йилнинг иккинчи ойида сиз билан яна кўришиб турибман. Кунлар ит қувган гадойдек тез югурмоқда. Оëғим чўлоқ¸ ўлимтикман деб ўтирган гадой итни кўрганида шарт ўрнидан туриб югуриб кетади. Баъзи гадойлар ўзи билмагани холда югуриш бўйича жахон рекордини ўрнатиб ташашади.

Майли, умр дегани бу ўтиш дегани. Хонқадан Мозори Шарифга юмурто олиб бориб сотадиган анхўйлик камазчи дўстимнинг айтишича, Ҳайратон кўпригидан ўтиши билан гадойлар «ҳаққул умр» дея тиланишар экан. Умрнинг яъни ўтишнинг ҳаққини бер деб. Ҳайратон кўприги бу 21 асрдан бир сакраб қадим ғор замонига бориб қоладиган тилсим.

Кўприкнинг нариги томонида телевизорни   шайтон олати дея синдирашади. Дутор¸ танбур ва дўмбираларни оловга ëқишади. Телевизорда аëл диктор ўрнига хотин қиëфасига кирган ўғлон бола яъни баччалар ишлашади. Баччалар бизда хотинлар қиладиган ҳаммаа ишни қотиради. Қош қоқади. Кўз сузади. Ноз қилади. Тановорга рақсга тушганда любой тақвоси кучли толиб вой дўст деб жундор кўкрагини шаппатлайди. Толибларга хотиннинг кераги йўқ. Толибларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидаги барча эркак мулозимлар ошиқ. Улар ҳатто толибларга текин иштон тикиб бериш ташаббуси билан Ўзбекистон президентига  чиқишди. Мана хужжат. Президентам толибларни севади. Майли иштон тикиб беринглар. Иштонсиз юриб юмуртосини шамоллатиб қўймасин деб изн берди. Яна пайпоғам беришади. Юнг жўроп. Толибларга хотин керак эмас. Умуман хотин нимага керак. Бу саволни ўзбек рухшуноси Наргиз Сатторова ўртага қўйди.

Нимага керак хотин?

Кўрсатув охирроғида Наргиз Сатторованинг ўзи тушунтириб беради хотин эркакка нимага кераклигини. Бу саволни мен жуда суқилишгиси келиб турган Матчон Суқилишга берсам. Хўш хотин эркакка нимага керак:

Матчон суқилиш: Кечқурун ëнингга олиб ëтиш учун керак. Шу совуқда семиз хотинни қучоқлаб ëтсанг газ пастлиги ҳам билинмайди. Эмчагига бош қўйсанг ëстиқ ҳам эконом. Эркак учун хотин керак. Кўпайиб болалаш учун керак. Мана менга бугун хотин оберсангиз. 9 ойдан кейин учта туғади. Исмини Миромон Шавкат Мирзиë қўяман. Арнасой ҳокими битта малибу мошинни калтитини беради. Зўрми? Зўр. Яна бу болларни пулини олиб ишламасдан сериал кўриб ëтаман.  Хуллас хотин дўстдир одамга!

Рассом Туз: Матчон суқилиш жўра сен рухшунос Наргиза Сатторованинг мана бу саволига жавоб бер. Эркак нимага керак?

Матчон суқулиш: Эркак хотини ишлаб топган пулни еб телевизор олдида сериал кўриш учун керак. Шунинг учун яратилган у. Нос чекиш, ароқ ичиш, сериалда ўпишган саҳнани кўриб қолса порталга ëзиш учун керак. Кейин конкрет ўзбек эркагини олсак, Россияда ўрислардан калтак ейиш ва Каримов ҳайкалини ялаб ялтиллатиши учун керак. Мана битта шиғирам ëзилган эркакларга аталган. Шуни ëдаки ўқиб ташайман. Кеча тўйда ўқисам пул қистиришувди.

Ишонманг забардаст билакларига

Оғриқлар киритманг юракларига

Айланинг ҳаммадан керакларига

Эркакни эхтиëт қилинг аëллар.

Рассом Туз: Жуда ишонвордик бу гапга. Кеча қўшни хотинларнинг суҳбати қулоғимга чалинувди.

Битта дўмболоқ хотин жавраяпти. Эримни бир соат олдин картишка олиб кел деб дўконга юборсам мошина урворибди. Телефон қилсам моргдаги духтр олди. Ўлиб қолибди ер юткур. Ëнидаги нинзага ўхшаб қора кийинган бурни узун хотин «Вой бечора, энди нима қиласиз? Уйда бошқа продукта бор эдими? дея кўнгил берди. Дўмбоқ аëл бўлса «Нима ҳам қилардим, картишкасиз тухум пишириб қўяқоламан» деса бўладими? Эр моргда ëтибди бу хотин эса овқатни ўйлайди.

(кулги)

Бу мавзуни хабарлардан кейин яна давом эттирамиз

Нукус шаҳрининг Медиа Парк деган ҳудудида ўнлаб одамлар машина йўлини тўсиб олибди. Сабаби маълум эмас. (видео Тгда)

+++

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади. Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Бу Музаффархон акамиз Аброр Мухтор Алий ҳазратлари билан китоб дўконларида юриб, қайси китобни ўқиш кераклиги ва қайси китобни гулханда ёқиш кераклиги ҳақида мастер класс ўтгандилар. Мороғ бўлсин!

+++

Паркент тумани бир неча минг йиллик тарихга эга, катталиги 2 гектар бўлган «Култепа» археология майдонини ғишт ишлаб чиқариш цехига бериб юборибди. Бу худди Миср эҳромини тош кесиш заводига, ёки Эйфел минорасини чўян эритиш заводига бериб юборишдек гап. Любая бизнес хараша… Яхшиям Шердорнинг тагида ғилдирак йўқ, бўлмаса униям сотворишарди. Соторилар…. камайиб қомайди, соторийлар.

Тошкан хокими  боғча мудираси бўлган қизлари туғулган кунида нархи бир неча юз минг доллар бўлган Bentley Bentayga ҳадя қилибдилар. Мороғ бўсин! Номер ҳам дода – 999  Холвани ҳоким ейди калтакни етим деган замон. Хафта ичида етим роли кино вазирига насиб бўлди.

+++

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз оила аъзоларига тегишли телеканалга давлат буюртмаларини бергани юзасидан прокуратура маъмурий иш очди. Ўзбекистон ҳукуматида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган яна кимлар бор бўлса? Манимча, фақат Фирдавс бўлса керагов…

+++

Фарғонада 25 та кийим-кечак дўкони ёниб кетди. Роса ëнди. Ҳамма ëқни латта ҳиди босиб кетди. Палтонинг ëқаси тез ëнаркан. Ёнғинга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.  (видео Тгда)

+++

Ўз онаси томонидан айиқ олдига улоқтирилган уч ёшли Заринага Тошкент ҳайвонот боғига бир умрлик бепул кириш ҳуқуқи берилди. Буëғи энди Маша ва Медвед.

Террорчи учун ўзбек паспорти!

Дунëнинг қайси бурчагида диний экстремизм билан боғлиқ муаммо бўлса, ўзбек изи чиқаëтгани янгилик бўлмай қолди. Инсониятга қарши жиноят содир этган, аëллар ва гўдакларни ўлдирган, қул қилган ИШИД жиноятчиларига қалбаки паспорт ясаб берадиган ўзбеклар гуруҳи Истанбулда фаолият кўрсатмоқда.  Расмий визалар ва саёҳат штамплари бўлган қалбаки паспортларга ихтисослашган ривожланаётган онлайн саноат “Исломий давлат”га алоқадор одамларга Сурияни тарк этиб, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШга саёҳат қилиш имкониятини таклиф қилмоқда. Туркияда экстремистик алоқага эга ўзбек томонидан бошқариладиган ана шундай тармоқлардан бири ҳозир турли давлатларнинг паспортлари ниқоби остида 15 000 долларгача бўлган юқори сифатли сохта паспортларни сотмоқда.  Бу паспортлар билан Европа ва Америкага борган террорчилар янги террор хужумларини уюштириш, одам ўлдириш ва сафларига янги аъзолар қабул қилиш тармоғига асос солиб улгурди.  Террорчиларга сохта паспорт ясаëтган Истамбулдаги ўзбеклар гуруҳи ҳақида Британиядаги «Гардиан» нашри журналистик текширув ўтказди. Текширув натижалари эса даҳшат. Ўзбек сохтакорлар гуруҳи исломий терроризмнинг ëйилишга ҳисса қўшмоқда.

Темур фаришта бўлганми?

«Ҳақиқат Франциядан улуғ» деган эди Бальзак. Кеча эринмаган одам Туризм вазирлигига кесак отди. Нима эмиш «вазирлик Темурнинг беозор фаришталигига шак келтирган эмиш» Сўнгги 30 йил ичида Амир Темурни Мама Тереза каби қанотли малак қилиб кўрсатиш авж олди. Каримов буйруғи билан Амир Темурдан бутун ўзбек халқи фахрланиб севиши шарт қилинган сиймо яратилди. Аммо нега, Ўзбекистон ССРнинг уч таъсисчисидан бири бўлган Хоразм вилояти ëшлари  Амир Темурни севиши керак? Нега? 1388 йилда Темур Хоразм пойтахти Урганчни босиб олиб вайрон қилгани учунми? Темурнинг буйруғи билан қаршилик кўрсатган хоразмликлар қириб ташланиб, қони дарë бўлиб оққани учунми? Хоразмдаги аëллар жория, эркаклар қул қилиниб Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз бозорларида сотилгани учунми? Ҳар сафар Кўҳна Урганчга борганда Темур вайрон қилган пойтахтни кўриб йиғлагим келади. Темур Урганчни астойдил вайрон қилди. Амударë ўзанини шаҳарга буриб сув остида қолдирди. Шаҳарни хор қилиш учун қадим майдонларга арпа эктирди. Бир вақтлар гуллаган шаҳар 360 қабристондан иборат ўлик шаҳарга айланди. Бу қирғинга гувоҳ Алп-Арслон мақбараси, Хоразмшоҳ Текеш мақбарасининг тили бўлса сўзларди. Амир Темур турк дунëсидаги машхур, буюк ўрганишга лойиқ, аммо зиддиятли саркарда.  Унинг марказлашган давлат барпо  қилгани шоëн тахсинга лойиқ. Аммо ундан икона ясаб, авлиëга айлантиришнинг фойдасидан зарари кўп.

Аёл ҳуқуқи

Британиялик аёл бир неча йиллар давомида иш жойида камситилгани ва эркак ҳамкасбларига қараганда камроқ маош олганидан шикоят қилди. Унинг даъво қилишича, бир пайтлар столига жодугарнинг шляпасини қолдириб кетганлар. Суд унга 2 миллион фунт товон пули тайинлади.

Ўзбекистонда иш жойларида аёллар ҳуқуқлари поймол этиладими? Уларга маошлар эркаклар билан бир хил тўланадими? Билгичлар ёзворсин….

Мана яна айланиб сарлавҳага қўйилган мазуга қайтдик. Хотин нимага керак ëки эркак нимага керак. Рухшунос Наргиз Сатторовадан эшитсак.

Оҳ, Наргиз, Наргиз!

Наргиз Наргиз ҳабар олмайсан ҳаргииз. Шундайчин қўшиқ бўларди Намонгонда. Яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, бир кунда битта хинд эркаги 17 минут уй ишига қарашаркан. Бу вақт ичида хинд аëли 290 минут уй ишларини қилиб ташлар  экан. Бу статистика. Ҳеч қанақа кесатиқ гап эмас. Энг муҳим ишни барибир эркаклар қилади. Сериалдаги ўпишиш саҳналарини пойлаб туриб, порталга шикоят ëзиш. Ана эмчаги кўринди деб эр бақирса боллари қани қани дейди. Болага керакда эмчак энг аввало.

Қўрқинчли Теҳрон

Ëшлигимда¸ мендан катталарнинг қўлида Эрон ëзувчиси Мушфиқ Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» китобини кўрганман.

«Бу асарни сен ўқима, жуда уятсиз гаплар бор!» деб мени қўрқитишган эди катталар.

Китобда Техрон марказидан ўтган Вали Аср кўчасидаги фаҳш ва риëга тўла ҳаëт акс этган эди.

Менинг гўдак идрокимга бу китобдаги очиқ саҳналар бузуқ таъсир қилишидан қўрққан “катталар” нинг меҳрибонлиги эди бу.

Айни пайтда уларнинг ўзи бу китобни чандон иштиëқ билан ўқишар эди….

Шу кунларда шууримда яна “Қўрқинчли Теҳрон“ калимаси ерлашди.

Ўзбек телеканалида  намойиш қилинган машхур бир филмда кимсасиз оролдаги абориген қизнинг юпун кийингани нафақат муҳозафакор кишилар, балки либерал кўз қарашдаги дўстларимиз тарафидан ҳам аччиқ эътироз билан қаршиланди.  Дод дейишди. Фарëд деб тирсакларини тишлаб ташашди. Дунëни фоҳиша билан таъминлаëтган қавм икки секундлик кадрни кўриб ағдарилиб тушибди. Хўш унда мана бу расмни нима қилайлик? Ëқиб юборайликми? Урганч шахрида жойлашган Ўзбекистон Замонавий Санъати Музейи тўпламидан 1967-69 йилларида яратилган рассом Евгений Мельниковнинг «Модильяни шарафига» деб номланган асари бу? Музей Урганч марказида, бориб тошбўрон қиласизми энди. 

Бугун дунë тамаддуни нималигини билмаган саводсиз, йўқотилган авлод ва уларни қўриқлаëтган муттаасиблар замонавий санъат, театр ва кино асарларига қарши чиқиб, Афғонистон каби режим қурилишини истамоқда.  Вазирлик ва Телеканал раҳбарлари эса бу зомбиларга ëн бериб орқага чекинмоқда.

Бу ҳақиқатан ҳам, қўрқса қўрққулик манзара менга 1978 йилги нафратга тўла Эронни эслатди.  Кино ва бошқа замонавий санъатга бўлган  нафрат Эроннинг бутун музофотига ëйилган эди.

1978 йилга келиб, бу нафрат катта норозилик тўлқинига айланди. Бутун иллат фаҳш киноларда деб билган оломон «Рекс» кинотеатрига ўт қўйди.

Кинотеатр ичидаги 500 томошабин куйиб кул бўлди, зеро эшиклар ташқаридан тамбаланган эди.

Ана шундан кейин «проамрикон Эрон», аксил-амрикон Эрон Ислом жумҳуриятига айланди.

Жуғрофий жиҳатдан Эрон  ҳам Афғонистон ҳам биздан узоқ эмас¸ ҳатто Урганч бозорида Эрондан келтирилган тухум ва олма сотилади.

Бухородан 500 чақирим юрсангиз, Эронга борасиз, Термиздан икки юз қадам юрсангиз Афғонистондасиз.

Бугун Элтуз телеграм каналида ëзилган шархларга  кўз югуртириб, Эрону Афғонистон Ўзбекистонга нафақат жуғрофий, балки руҳан ҳам яқин¸ деган фикрга бордим.

Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
21 июл 2017
Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган. «Ўғлим Россияда ишлайди, ...
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ўзининг телеграм канали орқали ...
10 май 2021
Хоразмнинг Хива туманида бир камбағал бева аёлнинг ўғли номига олинган 30 миллион сўм кредит маҳалла раиси ва ўқитувчи дохил ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...