РТдан ваъз: Ит эгасини мушук бекасини танимаган замон
Мана февралниям белини синдирдик. Яна 15 кун чидаб берсак баҳор келади. Балки кўклам келса президентга мақтов ëзадиган маддохлар баҳор ҳақида шиғир ëзар. Ўзи шу маддоҳ шоирларга ота энаси бекарга ручка билан даптар оберган. Уларни қўлига кетмон бериб ер ағдаришга ўргатсак, жамият учун анча фойдали бўлар эди. 14 февраль куни днюхаси нишонланган Бобур хазрати олийлари эса ҳамма нарсани эплаган. Югуриб бориб Хиндистонни ҳам олиб келган. Хозирги шоирлар токчадаги қозонни ҳам кўтариб олиб кела олмайди. Энг муҳими Бобур бират вақтида сурворган. Как раз бугунги авлод ўрнак олса арзийди. Математикада бир рақамни ëдда сақлаб, бошқа рақамни ëзамиз деган усул бор. Чўпчак ўрнига нормал мактабга бориб, дарс эшитган ноëб одамлар бўлса буни билади. 14 феврал куни фарходлар ўз ширинларига юракча шаклидаги кампит ва қаймоқгуллар падарка қилиб «Бобир куни муборак бўлсин, севгилим!» дея оташин бўсалар олишди. Яъни ўпип-ўпиб ташашди. Аслида улар Валентин кунини нишонлашди. Бу абсурд манзарани тошкентдаги стрит арт қироли Абдурахмон деворга чизиб кўрсатди.
Севишганлар куни ҳақида
Милодий 269 инчи йилда яъни исломдан анча олдин Рим императори Клавдий Иккинчи ўз аскарларига уйланишни тақиқлаб қўйди. Ўша пайтдаги бутпарсатлардан фарқли ўлароқ ягона тангрига сиғинган насроний (чунки ҳали қуръон нозил бўлмаган пайтда) Валентин авлиë ота севишганларга яширинча никоҳ ўқиб қўйди. Буни Клавдий Иккинчи билиб қолиб 269 йилнинг 14 февралида авлиë отанинг калласини чоптирди. Шундан кейин 14 февраль севишганлар куни сифатида байрам қилинадиган бўлди. Масалан, битта турк бобой Мамат 14-февраль куни хотини Потмага гул оберди дейлик. (Туркияда севишганлар байрами кенг нишонланади) Хўш бунинг нима ëмон томони бор? Авлиë Валентин порновидео ва никохсиз сексга қарши бўлгани учунам никоҳ ўқиб қўйган. Зотан, ўша пайтда эринмаган одам сомонхонада қўшилиб юрган. Так что пашшадан фил ясаманглар зомби биратлар. Бугун хавар келди. Идлибда ҳам севишганлар куни нишонланар экан. Валентин кунини Бобир куни деб ўзгартириш масаласига ҳам тўхталсам. Энди Бобирнинг севгинатор бўлганини биламиз. Главний хотини Ойша Султон Бегимдан ташқари яна анча хотун ва саноқсиз жориялари бўлган. Бу хотинлардан 9 ўғил 9 қиз туғилган. Баракали умр. Шу боис Бобурни алоҳида хурмат қилиш жоиз. Пашша алохида котлет алохида.
Автомобил божи
14 феврал куни фарходлар ширинларидан хабар олар экан, мамлакат призеденти импорт автомобиллар учун божхона божини 2 бараварга пасайтириш бўйича кўрсатма берди. Вазирлар Маҳкамасиям шу гапга махтал турган экан 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга — 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини шартта хозирлашди. Чаққон булар чаққон. Хўш Матчон суқилиш сен нима дейсан бу ҳақда?
Матчон суқилиш: «Оламшумул янгилик бу. Эшитганимдан бери ҳаяжондан олти марта иштонимни хўл қилиб қўйдим. Югуриб бориб, Германиядан дизел мерседес обкелиб айнагидан тирсак чиқариб юришимни ўйлаб қолдим. Нега дизел? Чунки германиянинг янги юртбошиси дизел ëнилғисида юрадиган мошинларни камайтирмоқчи. Бир неча йил олдин Германияда рўйхатдан ўтган ҳар иккинчи янги енгил автомобил дизел ёқилғисида ҳаракатланар эди. 2021 йилда – ҳар бешдан биттаси (20%). Шу билан бирга, КБА статистик маълумотларига кўра, бензинли двигателларнинг улуши 2020 йилдаги 46,7 фоиздан 37,1 фоизгача камайди. Натижада ўтган йили янги автомобилларнинг атиги 57,1 фоизи анъанавий ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган. Хўш қолган машиналарни нима қилишади немислар. Албатта ўзбекларга сотишади. Германия элчихонаси машина олиб келиш учун виза беришга тайëр. Яшасин Мирзиëев. Йўқолсин растаможка.»
Ўзингни бос, Матчон суқулиш. Катта гапиргунча нонни катта тишла.
Мана сен Германияда мерседес машинасини 10 минг долларга сотиб олдинг. Немислар сенга испрапка берган 10 минг долларга олди деб. Лекин бизнинг божхоначилар немиснинг қоғозига эмас, каттанинг буйруғига ишонади.
Ўзбекистонга машинани олиб келганингда: Божхона бу машинани ўз рўйхатидан қараб, уларда бор нархлар асосида бу машинага нарх белгилайди. Рўйхатда сизнинг машинангиз нархи $20 000 бўлиши ҳам мумкин (шундай бўлади ҳам). Очиқ рўйхат йўқ. Шу божхона нархидан энди 40% эмас, унинг ярми – 20% тўлайсиз. $8000 эмас, $4000 бўлади.
Лекин бунга қўшимча равишда мотор ҳажмининг ҳар бир куб см учун $3,0 тўлаш керак. Утилизация тўлови ҳам бор.
Бунга яна 15% Қўшимча Қиймат Солиғи қўшилади.
Германияда 10 000 доллар турадиган машина Ўзбекистонда Тахминан 28 000 га айланади. Ҳозир $32 000 атрофида. Тушундингми, Матчон суқулиш. Ўзбекистонда «растаможка очилди», деган гапга скептик қараш жоиз. Очилса, ростакамига ланг очилсин. Бир қадам олдинга, икки қадам ортга юрсангиз, ҳозир турган жойингиздан яна бир қадам орқада бўласиз. «Ҳолва» деган билан оғиз ширин бўлмайди. 30 фоиздан 15 фоизга қисқартиргани етмайди!
+++
Замонавий тиббиëтда гендер тенглигига қарши чиққани учун дунë матбуотида «Гинеколог имом» номи билан танилган Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Ўзбекистон адлия вазири Руслан Давлетовнинг Ўзбекистон дунëвий давлат эканлиги ҳақидаги гапига шак келтирди. Сайфуддинов одамларга тамға ëпиштириш¸ такфирчиликни очиқчасига ëқлаб гапирди.
Бу домланинг гапини эшитиб ит эгасини мушук бекасини танимайдиган замон келибди деб ўйлаб қолдим. Аммо сал ўтмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бу имобердига қизил карта кўрсатди.
Иқтибос:
«Афсуски, охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.
Биринчидан, шуни унутмаслик керакки, биз дунёвий, ҳуқуқий демократик, кўп миллатли ва турли конфессияли жамиятда яшаймиз.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда ҳеч қайси динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Учинчидан, турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз хатти-ҳаракат, гап-сўз ва саъй-ҳаракат – турли динларга эътиқод қилувчи аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ҳамда дискриминация ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида давлат идоралари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг дунёвий, ҳуқуқий демократик давлат тамойилларидан келиб чиқиб, жамиятда қонун устуворлиги эслатилган чиқишларига нисбатан айрим шахслар, шу жумладан, диний соҳа вакиллари турли муносабат билдирмоқдалар.
Шу ўринда, таъкидлаш лозимки, Адлия вазирлиги мамлакатда диний ташкилотларни рўйхатга олувчи ягона ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда диний ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва ўз устави қоидаларига риоя этиши устидан назоратни олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида республикамизда виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари санаб ўтилган. Ушбу моддада қуйидагилар келтирилади: фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, жамоат тартибига, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш қатъий белгилаб қўйилган.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 7-моддасига биноан, давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди».
Энди хабарларга ўтсак
ХАБАРЛАР
11 февралда Миришкорнинг “Чандир” қишлоғида яшовчи Юсуф Султонов ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган ва орадан 6 соат ўтиб, яқинлари унинг ўлганидан хабар топганлар.
Воқеа гувоҳларига кўра, 37 яшар Юсуф Султонов ўша куни маст бўлиб жанжал чиқаргани боис қўшнилари унинг устидан ИИБга шикоят қилганлар. Миришкор ИИБсига кўра, Султоновни текшириш учун наркология диспансерига олиб боришган пайти унинг соғлиги оғирлашиб, касалхонага ётқизилган ва шу ерда унинг жони узилган. Марҳумнинг яқинлари эса Султоновнинг ўлимига унга нисбатан ИИБ ходимлари томонидан куч қўллангани сабаб бўлганини тахмин қилишмоқда. Ўша гап: Ўлай десанг эртароқ, милисага бор, ўртоқ!
+++
Фарғона вилоятида бир мактаб ўқитувчиси “ диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материалларни тарқатиш» айбланиб, уч йилга кесилди. Муаллим қамағда.
+++
Ҳиндистонда биринчи марта ёввойи ҳайвонларда KОВИД-19 коронавируси аниқланди. Ҳиндистон жанубидаги Ҳайдаробод шаҳри ҳайвонот боғида саккизта шерда инфекция аниқланган. Шу ўринда Тошкент зоопаркидааги Зу Зу номли айиқполвон ва бошқа ҳайвонларнинг соппа соғлигини айтиб қўйсам ватанпарвар бўламан.
+++
Истанбул вилояти полиция бошқармаси Кибер жиноятларга қарши кураш бўлими томонидан Истанбул шаҳрида ўтказилган операцияда визага маслаҳат берувчи фирма номи билан фуқароларни алдаб юрган 4 шахс қўлга олинди. Ҳибсга олинганлар орасида ўзбекистонлик Рустам Мўминов ҳам бор, у Ўзбекистонда ҳам қидирувга берилган. Тармоқнинг олти ойлик техник ва жисмоний мониторингидан сўнг, Эсенюрт ва Бейликдузу туманларида операция ўтказилди. Тўрттовлон Германия, Италия каби Европа Иттифоқига аъзо давлатларга виза бўйича маслаҳат хизмати кўрсатувчи хусусий фирмаларнинг логотиплари ва веб-сайтларини тақлид қилиб, қалбаки виза хизмати кўрсатган.
+++
Гулнора Каримова эгалик қилган мол-мулкни Ўзбекистонга қайтариш ҳақидаги Франсия қарорига Ислом Каримов эътироз билдириб чиқди.
15 февраль куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора эгалик қилган мулкнинг 10 миллион доллари Франсиядан Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилганди.
Ислом Каримовнинг невараси Ислом Каримов Инстаграм саҳифасида ёзишича, Франсиядаги қарор жорий ҳукумат айбларини яширган Ўзбекистоннинг ёпиқ судлари қарорларига асослангандир.
Ислом Каримов онаси Гулнора Каримовага чиқарилган ҳукумни сиёсий важларга асосланган дея баҳолади.
Унинг таъкидлашича, онасига ҳозирга қадар ўзини ҳимоя қилиш имкони берилмаган.
«Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукумати коррупцияга ботишда давом этмоқда, лекин нимагадир мамлакатдаги бугунги ҳолат учун мана 8 йилдан буён озодликни кўрмаган Гулнора Каримовани айблаш осонроқ», дея истеҳзо қилади Ислом Каримов.
У онасининг давлат бюджетидан фойдаланиш имконияти йўқлигини эсга солди.
«Агар амалдаги ҳокимият идоралари бюджет маблағлари ноқонуний сарфланган деб ҳисобласа, бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги Бош вазири – ЎзаСИ бош директори, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар мажмуаси раҳбари лавозимларида ишлаб келган Абдулла Ариповдан сўраш керак,» дея Абдулла Ариповни сўроққа тутиш зарурлигига ишора қилади Ислом Каримов.
Абдулла Арипов прокурорларнинг расмий сўровидан кейин ҳам Швециядаги судга боришдан бош тортди.
Ўзи узоқ вақт уй қамоғида бўлган жаноб Бош вазир нимани яширади? – дея риторик савол беради Ислом Каримов.
Бу савол жавобини Ислом Каримов Иккинчи яхши билади, Бош вазир Абдулла Арипов ҳам яхши билади. Элтуз ҳам билади. Фақат уч тараф ҳам айта олмайди ҳозирча. Ягона айтишимиз мумкин бўлган нарса шуки, Гулнорнинг ўғирлаганлари бугунгиларнинг ўғирлаганлари олдида семичка пўчақ, ўртағ!
Рассом тузга мактуб
Раҳбар олдин шароит яратсин, кейин талаб қилсин
Миллий гвардия тизимидан ёзмоқдамиз. Бугунги кунда, Миллий гвардиянинг асосий вазифалари жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спортга қизиқтиришга ҳам қаратилган. Ушбу тизим раҳбарлари биздан ҳар куни ватанпарварлик ва спорт тадбири ташкил қилинглар, бу тадбирлар ОАВда ёритилсин, деб, талаб қилишади. Бироқ, тадбирларни ташкил қилиш учун диплом, турли совғалар, китобларга пулни қаердан оламиз? Ҳудудий бошқармаларда матбуот штати ташкил этилмаган, лекин юқоридан ушбу хизматга доир кўрсатмалар ва топшириқлар вагони билан ёғилмоқда. Ички ишлар ва қўриқлаш хизматида ушбу лавозим мавжуд ва улар ушбу лавозим учун алоҳида ойлик маош олади. Сиздан бир илтимос бор, шу гапларимни тепадаги курсида ёпишиб қолган валломатлар ҳам ўқисин. Олдин шароит қилиб қўйиб, кейин қўл остидагилардан талаб қилсин.
Матчон суқилиш: Туз оға олдин эртак айтар эдингиз. Энди айтмай қўйдингиз. Битта эртак айтиб беринг. Иккита бўлса яна яхши. Фақат сичқонларнинг никох тўйи ҳақидагисини айтманг илтимос.
Эртак
Мирзиëев Чилонзордаги кўчадан ўтиб кетаëтиб машинасини тўхтатди. 4 қаватли бетон уйнинг эшиги синиқ йўлагидан ўтиб, тепага кўтарилди. Ўнг томондаги эшикни очиб ичкари кирди. Бу уйда камбағаллар яшайди, деди Арипов кал калласини қашлаб. Биламан, деди Мирзиëев. Уй эгаси иккита қўлтиқтаëқда юрадиган ногирон экан. Бу одам уришадиган хўрозларга ҳам қизиқар экан. (Тўғриси хўрозни уриштириб, тирикчилик қилар экан) Меҳмоннинг шарофатига ягона хўрозини сўйиб, дастурхонга қўйди. Мирзиëев эса унга эътироз билдирибди. Димлама зўр бўлибди¸ аммо хўрозни бекор сўйдингиз. Бунинг ëнига 9 та товуқ олсангиз ҳар куни 9 та тухум қилар эди. иккитасини ўзингиз ердингиз, иккитасини менинг кал вазирим Ариповга берардингиз, қолганини СНБдаги семиз Рустам… деб санаб кетибди.
Кетар чоғи бўлганида мезбон ўрнидан туриб, меҳмонни кузата олмабди.
Нега?
Чунки газ йўқлигидан қўлтиқтаëқларини ўтин қилиб ëққан экан.
Эртакни давомини сиз ëзинг.
«Элтуз» сўзининг маъноси
«Элтуз» сўзининг маъноси нима деб кўп сўрашади. Бу бирикма том маънода «миллатни шакллантириш» мазмунини ташийди. Инглизчада create a nation.
Жумладаги ЭЛ сўзи эл, юрт, халқ маъносида. ТУЗ нинг биринчи маъноси – тузиш. Яъни бузишнинг оппозити¸ антоними. «Биров бузади¸ биров тузади,» дейилади-ку. Иккинчи маъноси – ошга солинадиган туз. Salt¸соль¸ намак. Учинчи маъноси эса – карта ўйинидаги қувватли карта ТУЗ.
Нега бу исмни танладим. 1994 йил бошида «Эрк» газетасига «Элтузар шуур» деган сарлавҳали мақола ëзиб берувдим. Шунда устоз Муҳаммад Солиҳ «Элтузар» деган газета чиқарса бўларди дея маслаҳат берувди. 1994 йилнинг апрелида Урганчда телеканал очганимизда шу номни қўймоқчи бўлдик. Аммо у даврдаги титр машина ТВ бурчагига максим 5 ҳарфлик лого ила оларди. Шу боис ТВ АЛС деб қўя қолдик. Ўқилганда Эй Эл Си ўқиларди. 2010 йили Қирғизистиндаги ўзбеклар қирғин қилинганида¸ уларни қўллаш учун «Элтузар» деган сайт очдик. Аммо бу сайтни юрита олмадик. Бундан 7 йил олдин яна сайт очиш имкони туғилганида бу сайтнинг оти «Элтузар» бўлиши керак эди. Аммо ўша пайтда фақат ЭЛТУЗ деган сўз қолган экан. Шу тариқа ЭЛТУЗ бўлди. Яхши ном. Турк илдизимиздан келган ном.
Яна бир гап. Манғитда қўнғирот ўзбекларидан бўлган Элтузархоннинг авлоди бўлган Баҳодир жўрамиз яшайди. Шу жўрамиз 1992 йили «Элтузар» деган фирма очганида ëнида эдим. Сал кейинроқ бобойлардан суриштирсам, менам қўнғирот ўзбекларидан етишиб чиқиб, Хивада хонлик қилган Элтузархонга она тарафдан қариндош эканман. Элтузархон 1804 йили тахтга ўтириб, сохта ҳукмронлик даврига нуқта қўйган ва қўнғирот ўзбекларининг салтанатини мустаҳкамлаган эди.
Асcалом Ўзбекистон, Жума муборак!
Рассом Туз