Асосий мавзулар
8 апрел 2022

РТдан ваъз: Қўчқор уришганда қўй жим туради

Мана, ғир этиб бир ҳафта ўтдию кетди. Ҳафта ичида қонхўр рус босқинчиларининг ëш гўдаклар, қизларни зўрлаб ўлдиргани, аëллар, кексалар ва болаларни қийноққа солиб ўлдириб жасадини ëқиб юборгани акс этган кадрлар дунëни ларзага солди…

Матчон суқилиш: Ўзбекистон раҳбарлари нима қилди бу вақтда?

РТ: Ўзбек мулозимлари ҳукумат хазинасини ўмаришда бардавом бўлишди. Қўчқор уришганда қўй жим туриб ажриқ ейди.

Секин секин Украина мавзусидаги контентдан Ўзбекистон хабарларига ўтяпмиз. 100 йил олдинги каби мавзулар. «Соқол қўйди – қўймади», «аëллар эрининг телефонини кавлашликка шариат изн берадими?», «дўхтир опа паранжи кийсинми, ë сразу бурқага сакрасинми?», «Путинни дуо қилганда қайси оят ўқилиши жоиз?», «Сахарликка хурмо емаса соғлиққа фойдами?»

Бунинг ëнида хофиз акани қийнашда қўлланилган елимзакар ва урганчдаги Sex and the City ва рўза пайтида юпун кийинган аëлларни такфир қилиш учун столбага елимланган хизбу тахрир варақалари. Бошқа мавзу кўрмадим омо лекин. Ташқарида апрель. Шоир айтганидек, бахор ўз қўли билан силаб, чиқиб келаëтган ҳаммага йўл берадиган ойнинг илк куни.

Матчон суқилиш. Урганч кўчасида порно қўйилгани қизиқ бўлди. Сал олдин  фаллоимитатор билан ҳофиз акани қийнашди, кейин эса катта кўчадаги лед экранда секис кино. Фрейд хайратда.

РТ: Урганч шаҳрида намойиш қилинган порнографик видео шу монитор фирмаси ишчиси томонидан юклангани маълум бўлди. Бу ишчи кечирим сўради ва жаримани ҳам тўлади.

2022 йил 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган ва ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан реклама роликларини жойлаштириш жараёнидаги эҳтиётсизлик натижасида монитор хотирасига юкланганлиги маълум бўлди.

Матчон Суқилиш: Туз оға хоразмлик муллалар атай машина миниб, кўчадаги мониторда порно кўргани  боришибди. Лаънатлаш учун боришганда хожакалар?

РТ: АҚШда қўлга олинган ўзбек жиҳодчиларининг телефон ва компларидаги ахборотларни таржима қилган таржимон бир қизиқ гапни айтиб берди. Энг тақвоси кучайиб кетган такфирчилар телефони ва компютери энг «отвращенный» порно контент билан тўла. Эсингизда бўлса, ўзидан бечарашка ясаб, Швециядан қочқинлик олган экс имомнинг бир қизга «закаримни сувини ичасан» деган гапи тарқалиб кетганди. Психологлар хулосасига кўра, моралистлар (бировниинг ахлоқини муҳокама қиладиганлар) кўп ҳолда изврашенец бўларкан. Гомофобларнинг ўзи ҳамжинсбозликка мойил бўларкан. Так что, Урганч шаҳрида видео қўйилиши Герцен айтган учқун эмас. Герцен инқилоб омили ҳақида гапириб: «Учқундан чиқар аланга» дея ëзган эди. Дарвоқе МО ва хоссатан Ўзбекистонда PornHub-ни энг кўп томоша қиладиган стабил сегмент мавжуд (ўтган йили PornHub чиқарган статистик маълумотга қаранг, агар ишонмасангиз). (Ош бўлсин)

Урганч кўчасидаги видеони томоша қилиб, муносабат билдирган шофернинг гапига эътибор беринг: «Қизингни секин» дейди. Яъни у бировнинг қизи билан жинсий алоқа қилиш истагини индирект изҳор қиворди. Так что, филдан пашша ясамайлик. Ҳаëт давом этади. Ўзбеклар йил охирига бориб, яна кўпаяди. Секс – бу нуфуз кўпайиши учун муҳим омил. Севги ҳақидаги эротик контент эса муосабатлар эҳтиросини алангалайдиган мотивациядир. Баракасини берсин.

Мирзиёев қўшни мамлакатдаги геноцидга нега муносабат билдирмади?

Путлер мустақил Украинага қарши уруш олиб бораётганига қирқ кундан кўпроқ вақт ўтди, президент Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилмади, қўшни душман томонидан босиб олинган Буча ва бошқа шаҳарлардаги геноцид ҳақида ўз сўзларини билдирмади.

Албатта, Россия Тошкентнинг стратегик ҳамкори, шеригига, ҳатто босқинчи ва жаллодга қарши баёнотлар бериш ўзбек анъаналарида йўқ.

Матчон суқилиш?  Нима десангиз денг, аммо бу ўзбекчилик эмас деманг. Ғирт ўзбекчилик бу. Кўтни қисган бой бўлади деган мақолни ким тўқиган?

РТ: Бу ўзбекчилик эмас. Балки уятсизлик.  Эшитмадик, билмаймиз, эсламаяпмиз, деб ўзини кўрсатиб, жим бўлишни маъқуллаш.

Мана ҳокимиятнинг иккиюзламачилиги. Бутун дунё тажовуз ва геноцидни қораласа, Ўзбекистон бетарафликни сақлаб, бунинг бизга алоқаси йўқлигини айтади. Депутатлар ва сенаторлар жим. Улар партиянинг оғзини ёпишди. Матбуот билмайди. Ухлаётган Миромонич…

Уруш узоқда…

Киевдаги жамоат ташкилотлардан бирининг асосчиси Mustafa Nayyem Бучадаги қотиллик жазоланишини истайди.

Худонинг ғазаби

Бу 1972 йилда Мюнхен Олимпиадасида содир этилган терактда иштирок этган террорчиларни қидириш ва йўқ қилиш бўйича деярли йигирма йиллик Исроил разведка операциясининг номи эди.

Агар Украина махсус хизматларимиз ушбу урушда қатнашган ҳар бир рус зобити ва аскарини қидириш ва йўқ қилиш учун гуруҳ тузса, мен қўллаб-қувватлайман, ёрдам бераман ва қўшиламан. Қаерда яширишса. Суд ёки тергов йўқ.

Буча ва Ирпендан олинган кадрлар ер юзидаги дўзахдир, бу хайвонийлар ўз кучларидан завқланиб, аёл ва болаларни исканжага солишган. Энди бошқа ишғол қилинган шаҳарларда нималар бўлаётганини тасаввур қилиш ҳам қўрқинчли.

Бундай ёвузлик жазоланиши керак.

Матчон суқилиш. Ўткан йили муҳтарам президентимиз худонинг ердаги сояси ғалаба байрамини тўйлаб, георгий лентасини азиз қилиб кастумига осволиб Путиннинимг меҳрини қозонганди. Бу йилам ашнақа бўраканми?

РТ: Айни пайтда тошкентдаги   бир гуруҳ фаоллар 9 май куни пойтахт кўчалари бўйлаб «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат сўраб, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига мурожаат йўллагани маълум бўлди.

Ҳозирча, расмийлар ушбу мурожаатга муносабат билдиргани кўзга ташланмади.

Депутат Алишер Қодиров «Ўлмас полк» акцияси ўтказилишига доир хабарларга муносабат билдирган ягона мулозим бўлди.

У «Ўлмас полк»ни «юмшоқ куч намойиши, совет бирлигига тарғибот қуроли» дея атади. Алишер Қодиров 3 апрель куни ўзининг Телеграм каналида «Биз бундай намойишларга қаршимиз!», дея ёзган эди.

Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси эса ҳали қарға бўқ емай туриб, 9 май байрами учун ўриспараст тадбир ўтказишини эълон қилди. Ҳатто Россия ижодкорлари ҳам урушга қарши бўлиб турган пайтда ўзбек рассомлари идораси Кремль ноғорасини чалиб бошлади.

Расмийлар оғзига қатиқ уютган бир пайтда миллат ойдини Элдор Асанов фикри ярқ этиб кўринади:

«Ташаббускор» гуруҳ Тошкентда яна ўлмас полк маршини ўтказмоқчи. Бу сафар Георгий ленталари, СССР байроқлари, Сталин бобонинг расмлари-ю «Можем повторить» деган милитаристик шиорлар қаторига Россия свастикаси (Z) қўшилса, ажабланмайман.

Жадидларни, Рауф Парфини, Чўлпонни эслаб тадбир ва акциялар уюштиришга рухсат берилмайдиган Ўзбекистонда Россиянинг агрессив милитаристик сиёсатини тарғиб қилишга қаратилган бу сиёсий тадбир ўтказилишига рухсат берилса ҳам ажабланмайман. Очиғи, кўп нарсага ажабланмай қўйдим. Агар ўзбек элитаси халқаро сиёсий вазиятни англаса, уларнинг сиёсатни тушунадиган нормал маслаҳатчилари бўлса, бундай акцияга рухсат бериб бўлмайди.

Биринчидан, 9 май аллақачон Россия милитаристик сиёсатини тарғиб қилиш, аҳолини жазавага тушириб, уруш кайфиятини тарқатишга хизмат қиладиган байрамга айланиб қолган. Украинага бостириб кириш олдидан 9 майга катта урғу берилиб, шу орқали россияликлар урушга тайёрлангани сир эмас. Бу санани нишонлаганда Россиянинг риторикасидан узилиб, «ўз боболаримизнинг қаҳрамонликларини ёд этяпмиз» деб ўтказишимиз мумкин, аммо буни ҳам тўғри тушунтириш, тўғри ташкиллаштириш керак бўлади. Ҳарқалай, Ўлмас полк сингари акциялар, рус пропагандасининг рамзлари дарҳол Россия милитаризми билан ассоциация уйғотади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, бу Украинага нисбатан адолатсизлик бўлади, бошқа мамлакатлар ҳам Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий мойилликларидан шубҳалана бошлайди.

Иккинчидан, аслида Россиянинг ўзи ҳам бу йил бу байрамни нишонламагани маъқул. Мақталган «дунёнинг иккинчи армияси» аслида реал ҳарбий тайёргарликка ва тажрибага эга эмаслигини, ҳалигача совет тактика ва стратегияларида қолиб кетганини кўрсатиб қўйиб, бутун дунёга шарманда бўлди. Шундай вақтда Қизил армиянинг ғалабаларини нишонлаш Россия армиясининг устидан кулиш бўлиб қолади. Яъни, аслида бу билан ақлли, соғлом фикрдаги россияликларни ҳам ранжитиб қўйиш мумкин.

Матчон суқилиш: Оҳ, қандай разил раҳбарларимиз бор! Халқимиз эса осмондаги ой.

РТ: Аслида раҳбарият билан аксар аҳоли орасида деярли фарқ йўқ. Ол бирисини, ур наригисини деган гап. Аҳмоқ халққа овсар раҳбарият. Элтуз ўз телеграмм ва ютуб каналлари остида изох бериш тизимини ўчириб қўйди. Украинларни қарғаб, Путинни мақтаган туғма овсарларнинг фикри зикр қилинмаса яна яхши.

Умуман уларда фикр нима қилсин. Фикр билдириш учун мия бўлиши керак. Мия ўрнида ошкади кўтариб юрадиганлар фикр билдира оладими? Мактабда тўғри ëзишни ўргатиш учун диктант ëздирилади. Бир нарсани ўқиб мазмунини тушуниш малакасини шакллантириш учун баëн ëздирилади. Фикрлар ва тахлилни ўргатиш учун эса иншо ëзиш керак. 

Элтуз платформаларида ўз алмойи жалмойи гапларини миллиион хато билан қолдираëтганлар мактабни узоқданҳам кўрмаган бўлса керак. Уларнинг ота эналари жамоатчилик туалети деворларига уят гап ëзиш билан умрини тугатган бўлса уларнинг чувринди авлодлари тармоқда Путинни мақтаб ëзув ëзиш билан банд. Тезак тезакдан нарига тушмайди. Ҳа, доимо айтаман, деб, ёдимдан кўтариляпти. Хуллас, Россияда троллар фабрикасига ўзбек тилини яхши биладиганлар ҳам олинган. Улар Россия ва Путинни улуғловчи, Украина ва Ғарбни қораловчи изоҳларни тарқатишга масъул. Баъзида ижтимоий тармоқларда ақл бовар қилмайдиган даражадаги «дебилизм» намуналарини кўрсангиз (Путин – мусулмонлар пешвоси, Зеленский – фашистлар раҳнамоси, Гейропа, «Сурия портлатилганда қаерда эдинг!», “Рубл олинглар – миллионер бўласиз!”, “Россия бизни боқяпти!”, “СССРни тиклайлик, бизни НАТОдан фақат Россия қутқариб қола олади ва ҳоказо изохдани курсангиў) ҳайрон бўлманг!

Матчон суқилиш: Энди мабодо ўлмас полк байроқларини кўтариб ўткан йилги ишини қилса нима бўлади?

РТ: Диққат, рус фашизми Тошкентни булғамоқчи! Агар ўлмас полк деган итваччаларга намойиш учун изн берилса, президент Мирзиёевни мамлакат манфаатларига ҳиёнат қилган сотқин сифатида кўриш учун асос бўлади.

Тошкентда зилзила бўлганда Украин қурувчилари келиб, уйлар қуриб берган. Бу уйлар ëн тарафига «Украинлардан совға!» деб ëзилган. Шунча йил турган ëзувни Украинага Россия бостириб кирган февраль ойида Тошкент ҳокимиятидаги ўриспараст мулозимлар ўчиртириб ташлабди. Фаоллар, хоссатан Никита Макаренко деган ўзбек ватандоши бунга қарши чиқиб тармоқда ëзиб чиққани ортидан ëзув устига чапланган бўëқлардан тозаланди. Ўзбекистон бошқарувида ўриспарастлар ин қурган.

Cавод ҳақида

«Тоифа учун синовдан қулаган» самарқандлик ва хоразмлик ўқитувчилар «Элтуз»га шикоят билан чиқди. Йиғланган, сиқтанган мактублар. «Қани президентимиз айтган гаплар» деган нақорати ҳам бор. Аммо бу шикоят хатларининг ичи ғиж-ғиж имло хато. Рус тили ўқитувчиси «Россия» сўзини «расия» деб ëзса, қайси тоифага мансуб бўлади?

Мана мисол «Ассалому алайкум. Мен рус тили фани укитувчисиман. 31 март куни аттестациядан 95% педагог паст балл топлаб йикилиб кетди. Саволлар жудаям кийин. Учебникдан умуман хеч нима ёк. Таьлим инспекциясига каршилик килмокчи эдик нимага бизга Россиянинг Единий экзаминационный порталидан савол ташашди. Биз рассияда таълим бермаймизу»

(мен 10дан зиëд хато топдим)

Ҳокимлик идораларига  таниш билиш қилиб ишга кириб олганларнинг саводсиз ва жоҳил экани ҳақида эринмаган ҳамма ёзган. Яъни бу аксиома. Аммо бу жоҳиллар тўдаси ўз компасини Кремлга тўғирлаб, мамлакат мустақиллигига шак келтирар экан фалокат кўлами бўртиб кўринади. Расмдаги мана бу мулозимнинг исми Отабек. У СССРда эмас мустақил Ўзбекистонда туғилган. Хоразм вилоят ҳокимлигида ишлайдиган бу шотирнинг миясида 1937 йил Сталин даври. Бу мулозим ўзини репрессия давридаги Москва гумаштаси каби тутиб, маҳаллий идораларга бориб, дағдаға қилиш билан банд. Бу одамсифат арвоҳ жорий йил март охирида Урганч музейига бориб, қайси рассом “халқ душмани” эканлигини аниқлаш билан шуғулланган. Мамлакат президентини ҳақорат қилиб, Путинни улуғлаган. Даа. Ну и времена….

Кремлпараст ўзбеклар рўйхати

Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига зид амал қилган кремлпараст ўзбеклар рўйхатини тузмоқчиман. Шу ўринда савол. Тошкентни босиб олиш пайтида Камолон махалласида ўлим топган рус босқинчиларга аталган обидани давлат ҳисобидан таъмирлаттиришда бош қош бўлган Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам шу рўйхатда бўлишга лойиқми?

Аммо мана бу нусха номини темир дафтарга қўрғошин билан ëзса ҳам арзийди.

Танишинг: Ўзбекистон мустақиллигини сотишга шай турган путинқуллардан яна бири. Иқтисод фанлари доктори, профессор, Банк-молия академиясининг ректори, Нодир Жумаев. Бу киши Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилишга тарғиб қилаётган пропагандонлардан. Яна бу киши Ўзбекистон парламенти аъзоси. Қизиқ, Кремлдан профессор жаноблари хизматлари учун қанча олса? Ёки нима ваъда беришган деб ўйлайсиз бу пропагандонга?  

Матчон суқилиш Туз оға, олдин қайнана гўрда – келин қамағда деган жанрда хабарлар ëзардингиз. Шулардан  битта айтиб беринг!

РТ Қўқонлик Жавлон Ҳамроқулов ишсиз ва пулсиз қолиб хотин-бола чақасини боқолмай қолди (кўпчилик эркаклар каби) Хотин эса болларини олиб энасиникига кетди. Адо қилгач хотинсизлик, бу йигитнинг гули қайнана уйига бориб разбор қилиб хотинини обкетмоқчи бўлди. Аммо хотин ўзи ишлаб пул топиб, боласини боқётгани ва дангаса текинтомоқ эрга зор эмаслигини айтди. Қашшоқ бўсаям кўкрагида жуни бор Жавлон шартта пичағди олиб қайнанаси ва хотинини сўйиб ташади. Бешариқда ўтган суд Жавлонни 20 йилга қамади. 20 йил давлат ҳисобидан боқилади бу куёв. Хуллас хотин гўрда – эр қамағда.

Матчон суқилиш Туз оға Қандахорда духтур опалар паранжида, медсестралар бурқада юраркан. Бизадаям шунга рухсат тегди деб севиниб юрагим ëрилаëзди.

РТ: Бу ер Қандахор эмас, Ўзбекистон!!!

Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тиббиёт ходимларига ҳижобда юришга рухсат берилганини рад этди. (халифалик орзу қиган блогерлар хурсандлиги шу ерда тугади. Тарқалдик боллар)

Вазирлик тиббиëт ходимлари ҳижоп пижоб киймаслиги бўйича мурожаат билан чиққан.

Вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоилов сўзларига кўра, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш тиббиёт тизимининг энг муҳим вазифаси бўлиб, ушбу соҳа эгалари ўз юриш-туриши, кийиниши ва мулоқот маданияти билан барчага ўрнак бўлиши, касбдошларига, қолаверса, беморларга ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари лозим. Шу боисдан 24 мартда соғлиқни сақлаш вазирининг «Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинган.

Тиббиёт ходимлари ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур ҳужжатдаги вазифалар вазирлик тизимидаги барча корхона-ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида ижро этилиши қатъий белгиланган. Хусусан, буйруқнинг «Муассаса ходимлари ва талабаларнинг муомаласи, кийиниш маданияти қоидалари» номли 3-бобида тиббиёт муассасасида фаолият кўрсатаётган ва таълим олаётган аёл ходим ва табалаларга алоҳида ва аниқ талаблар қўйилган.

Жумладан, мазкур бобнинг 3.1.2 бандида усти кийимнинг турлари халат ёки тиббий махсус кийим оқ рангли (бўлимлар орасидаги бошқа рангли махсус кийим ички тартибда тасдиқланиши лозим) табиий матодан, осон ва тез тозаланадиган, қулай кийиладиган, тор бўлмаган, бичими ортиқча, безаклардан холи, диққатни тортмайдиган, классик шаклдаги костюм ёки халатдан иборат бўлиши кераклиги келтириб ўтилган.

Шунингдек, ушбу бобнинг 3.1.6 бандида аёл тиббиёт ходимлари ва талабалар оқ халат ва унга мос тоза ва махсус бош кийим кийиши, халат тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб), классик услубда чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан холи бўлиши аниқ ва батафсил баён этилган.

«Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодексида келтирилган ушбу мезонлардан кўриш мумкинки, тиббиёт муассасаларида шифокор ва ҳамшираларнинг иш фаолияти давомида белгиланган меъёрлар асосида кийиниши қатъий белгилаб қўйилган. Шундай экан, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан ушбу буйруқ мазмун-моҳиятини нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз», дейилган хабарда.

Ашнақа. Бу ер Қандахор эмас!

Матчон суқилиш: Путиннинг оëғи осмондан келяпти. Путин Россияси ботқоққа ботяпти. Биз Путинга ип билан бойланган давлат сифатида қўшилиб ботқоққа чўкамизми. Лекин шахсан мен ботқоққа чўкишни истамайман.

РТ: Ўзбекистон деган давлат бугунги чегараларида 1924 йил тузилган. Номиям ўшанда қўйилган. МО даги барча шахарларни ўз ичига олган бу давлат тузиш ғояси Файзулла Хўжаевга оид. Файзулла Хўжаев Ўзбекистон давлатининг асосчиси. Таъзимлар бўлсин бу улуғ кишига. Бу давлатнинг номинал биринчи президенти Йўлдош Охунбобоев. Қашшоқ ва саводсиз одам бўлган. 1991 йили СССР тарқагани ортидан янгича форматланган Ўзбекистонга 1989 йили кремль тайинлаган комфирқа раҳбари Каримов раҳбарлик қила бошлади. Каримов инсултдан ўлгач, ўрнига унинг кўмиш маросимига раҳбарлик қилган Мирзиëев бўлди. Мирзиëев бир муддат президентликни бажарди. Хозир иккинчи муддат. 4 йилдан кейин Ўзбекистонга янги президент тайинланади.

Камида битта одам ўзини мамлакатнинг навбатдаги президенти деб билади. У 37 ëшда. Хозирданоқ ишларни бошлаб юборди. Бугун кун мобайнида бўлғуси президент билан бир неча марта турли мавзуларда суҳбатлашдим. Ички туйғуларим 4 йилдан кейинги ўзгаришларга ишорат қилди.

Николай Гогол – буюк украин ëзувчиси. Кикутакэ Киёнори – осмонўпар бинолар архитектори.

Ле Пикар де Фелиппо Антуан – Француз генерали

Мор Георг –  XVII асрда яшаган математик.

Сайдис Уильям Джеймс – америкалик ихтирочи.

Макрис Мемос – буюк ҳайкалтарош. Рус журналисти Познер. Бу одамларни Рассом Туз билан бирлаштирадиган бир жиҳат бор. Улар 1 апрель куни туғилишган. 1 апрель куни Рассом Туз туғилиб ўзбек халқининг асрий армонлари ушалиб, бахти тугал бўлган кун ўлароқ тарихга олтин харфлар билан ëзилди.  «Юз йилда бир туғилар сендай даҳолар» деб ëзганида Абдулла Орипов қанчалар ҳақ эди. Камтарликни шартта унутиб, тан олиб ташайвераман. Рассом, ëзувчи, сатирик, шоир, уруш ва жиноят олами мухбири ва медиа оламида бурилишлар яратган ташкилотчининг бир шахсда мужассам бўлиши тарихда кўрилмаган.

Дарвоқе 1 апрель куни 35 буюк эркак актёр  •  22 та актриса  •  28 қаҳрамон  •  10 та депутат  •  16 нафар доктор  •  11 та журналист  •  8 композитор  •  7 генерал  •  8 қўшиқчи   •  32 ëзувчи  •  10 нафар сиëсатчи  •  10 шоир   •  75 футболчи  •  9 хоккеист  •  18 рассом  •  32 чемпион  •  7 шахматист  •   ва юзлаб

 •  артиллеристлар  •  архитекторлар  •  баскетболчи  •  боксёр  •  каратечилар  •  герцог ва  губернаторлар дунëга келган.  Юлдузлар ëмғирига ўхшайди. Испаниядаги электр тизимига оид қудуқ қопқоқларида «жамоатчиликка ëруғ улашиш» деб ëзилган. 1 апрелда туғилганлар вазифаси ҳам шу. Дунë узра чироқ ëқиш ва одамлар юзига кўзгу тутиш (Гоголни эсланг)

Хуллас мен бир қора кунда туғилдим. Туғилдиму шу он бўғилдим (яъни Элтузнинг Ўзбекистонда блокланганига ишора) Мен туғилиб кўз очган дунë. Хароб эди бузғун бенаво.

Туғиларкан йиғладим. Аммо докторлар ҳам, онам ҳам жилмайиб кулди. Ўларканман, албатта табассум қиламан. Балки мени севган қизлар йиғлар. (балки йиғламас)  Аммо хозир барча тириклардан тирикман, ўлишни эмас, ҳаëтни ўйлаяпман.

Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,

Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.

Ҳар неники севмак ондин ортуқ бўлмас,

Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.

Яшарканман, менга қараб сезсин табиат ўзининг нақадар буюклигини!

Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
11 июн 2019
Ветеринар билан гурунглашиб қолдим. Қўйларга битта уколь қиламан, иккита, учта туғади, деди. Охирги бир-икки йилда Ўзбекистонда учта туғадиганлар кўпайиб ...
12 май 2022
Қўйин чўнтагида Ўзбекистон паспорти бўлмаган аммо ўзбек адабиëти учун жуда мухим сиймолардан бири ëзувчи Ҳамид Исмоилов. У киши телеграмда ...
5 октябр 2017
Президент Мирзиёев 30 сентябр куни Мактабгача таълим вазирлигини тузиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармонда, мамлакат бўйлаб боғчалар сонини кўпайтириш, мактабгача ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...