Асосий мавзулар
6 май 2022

РТдан ваъз: Масхарабоз ва маймун

Бугунги ваъзни тез айтиш билан  бошласам. «Оқ чойнакка оқ қопқоқ¸ кўк чойнакка кўк қопқоқ»…

Матчон Суқилиш: Тез айтиш ўрнига маймунлар ҳақида бир ҳикоя айтиб беринг.

РТ: Майли эшит. Москвадаги катта лавозимли бир масхарабознинг Ўзбекистонда  жуда ақлли бир маймуни бор эди. Бу маймун  жуда ривожланган ва яхши ақлга эга эди. Масхарабоз унга ҳисоблашни, яъни қўшиб-олишни ўргатди. Ўзбекистондаги фақат чўпчак эшитавериб, мияси суюлиб кетганлардан фарқли ўлароқ маймун нафақат ҳисоблашни, балки думи билан тўғри рақамни қандай ифодалашни ҳам уддасидан чиқди.

Масхарабоз маймунга деди:

– Кел, кичкина Шако,  мана бу ерда қанча филни кўраётганингни айт.

Бизнинг  бўйи пакана бўлса ҳам, ақли теракдек маймунимиз  филга бир қараб, думини бир харфига  ўхшатиб хода қилди. Кейин масхарабоз деди:

–  Маймунжон, Шакогинам! Энди сенинг олдингда  тўртта товуқ, хўроз ва туяқуш турибди. Жами қанча қуш борлигини  ҳисоблагин.

Маймун думини олти рақамига ўхшатиб эгди. Буни кўрган бутун Ўзбекистон халқи маймуннинг қуйруғига қараб, қанча қуш борлигини дарҳол тушунди. Кейин масхарабоз катакларга қўлини ниқтаб савол берди.

– Кел, Шако, бу ерда қанча қуш ва ҳайвонни кўраётганингни ҳисоблагинчи.

Қаранг, бизнинг ақли катта, аммо бўйи кичкина маймунимиз думи билан  масхарабозга нима кераклигини кўрсатди. Мана бу ерда «Қанча каламуш бор?» дея масхарабоз савол беришда давом этди.

Айрофда жуда кўп каламушлар бор эди, бизнинг маймунимиз бу каламушлар саноғини билардию аммо уни думи билан ифода қила олмади. Муҳтарам маймун каламушларни қайта санаб чиқди ва думининг бундай катта сонни ифода қилиш учун имкони йўқлигини  кўрди. Маймун бу рақамни тасвирлаш учун  бошқа  битта мўйловли маймунни ëрдамга чақирди. Иккаласи бир бўлиб каламушлар сонини аниқ кўрсатишди.

– Эҳ қандай ақлли маймун бу!  Математикани бажариш ни қойиллатди.

Ниҳоят масхарабоз деди:

– Бу саватда нечта олма борлигини сана. Агар тўғри ҳисобласанг, барча олмаларни совға сифатида оласан.  Саватда  етилиб пишган 20 та қирмизи олмалар бор эди.

Бизнинг ақлли  маймунимиз эса йигирма сонини ифодалаш учун яна бир маймунни чақирмоқчи бўлди. Аммо кейин бошини қашлаб бир оз ўйлаб турдида, олма санашга қарашиш учун лорсиллаб югуриб келаëтган маймунга ўрта бармоғини кўрсатиб, «кет!» ишорасини қилди.

Бизнинг ақлли маймун олмаларни бошқа маймун билан баҳам кўрмаслик учун, минг эгилиб бўлса ҳам  керакли рақамни  тасвирлашга муваффақ бўлди. Ва бунинг эвазига  барча олмаларни олди.  Агар у ҳозир жуда кўп олма еб бўкиб қолмаган  бўлса, бу шунчаки ажойиб хотимадир холос.

Асосий мавзу: Босқинчи Россиядан масофада бўлиш

МС: Очкўз маймун экан. Йигирма рақамини ясайман деб бели букилиб кетди. Яна нима ҳақида гапирасиз Туз оға.

РТ: Бундан буëн асосий мавзу Ўзбекистон давлатининг босқинчи Россиядан масофада бўлишидир. Жаллод Рамзанга совға юбориш, Украина ҳудудий яхлитлиги ҳақида гапирган Комиловни ишдан қувиш. Беларус делегациясининг келиши. Беларус президентининг Ўзбекистон ҳақида айтганлари. Бу воқеаларни мантиқ ипига териб чиқсангиз, даҳшатли прогноз чиқади. Файзулла Хўжаев каби улуғ жадид отамиз ижоди бўлган бу давлатнинг ер юзида бор бўлиб туриши хатар остида.

МС: Булар фақат битта нарсага қизиқади. К нуқта Т билан уйғониб, ўша билан ухлайдиган қавм. Ўзбекистондаги барчани фақат битта нарса қизиқтиради деган тасаввур қолди менда. Имомлар эртадан кечгача одамнинг думбасию, кўтининг тешиги ҳақида гапиришади. К нуқта Т дейишади одоблилари. «Миллион» деган жамоа ҳам ўз концертида Луиза деган санъаткорнинг кўти тоғорадай экан, деб «ҳазил» қиляпти. Саҳнадаги плинтусдан паст бу томошага келган ҳижобли хотинлару, ишид соқол қўйган ҳезимлар қотиб куляпти. Буларнинг орасида Луиза ҳам ўлганининг кунидан илжайиб ўтирибди. Кўтлар ҳақида латифа айтишга Мирза Холмедов бутун умрини бағишлади. Бу нимани англатади. Нега булар бу қадар ўша аъзога қизиқишади?

РТ: Матчонбой бу саволинга Элтуз дўстлар клуби фаоли Бахром Рахмон жавоб бера қолсин:

Баҳром Раҳмон: Халқнинг характерини билмоқчи бўлсангиз, унинг оғзаки ижодини ўрганинг. Кўп нарса ойдинлашади. Бугунги ўзини натурал деб билувчи эркак-йигитларнинг сўкинишига эътибор берганмисиз? 90% сўкинганда «К…тинга (оғзинга) с..каман» дейди. Шундан кимнинг нимага мойиллигини билиб олаверасиз. Яна бу омма ЛГБТ га қарши аюханнос ҳам солади.

МС: Бу мураккаб даврда бир йўлбошчи чиқиб элни тўғри йўлга бошлаши керак. Бир қавм ўрмон зулматида адашиб қолганида, Данько юрагини олов қилиб, йўлсизларга йўл кўрсатганди. Президент деган хизматчи «ҳаммом», «сомса», «товуқ» ва «лимон» ҳақида алжирайдиган самоварчи эмас. У сиëсий зарбаларга сиëсий жавоб берадиган миллат лидеридир. Қони у?!

РТ: Украинадаги воқеаларда Россия президентининг ëнини олганидан уялиб, дарахтлар тагига яширинган бўлса керак. Ҳар ҳолда Озарбойжон президенти шунга шаъма қилди.

Илҳом Алиев: (Озарбайжон Республикаси президенти)

Биз дарахтлар орқасига яширинадиганлардан эмасмиз. Биз, бошқа давлатлар сингари, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз ва буни очиқдан очиқ эълон қиламиз. Баъзиларга ўхшаб, дарахт орқасига яшириниб ўтирмаймиз. Ҳа, биз Россия билан яхши муносабатларимиз борлигини инкор этмаймиз. Аммо халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳеч қандай ҳолатда сиёсий устунлик (босқинчилик), мустақил бир давлатни ишғол қилиш учун бузилмаслиги керак”.

МС: Дарахтлар ортига яшинганлар ким, ажабо?

РТ: Бу саволга Элтуз дўстлари клуби аъзоди Баходир Файзи жавоб берсин

Баҳодир Файзи: (сиёсий таҳлилчи) “Илҳом оға дарахтлар орқасига яширинганлардан кимни пайқади дейсиз? Дарахтлар ортидан мўралаётган, куни кеча Путлер талаби билан вазир ўзгартирган муҳтарам бўлмасин?”

МС: Мавҳум бўлиб кетди гаплар. Ребусга ўхшайди. Холбуки, Москва талаби билан Ташқи ишлар вазирини олмаштирган президент кимлигини биламиз. Элтуз дўстларидан сўраб берингчи, Комиловнинг истеъфоси ортида ким бор?

РТ: Элтуз дўстларидан Алишер ака Илхомовни эшитсак.

 Алишер Илҳомов: Сиёсий таҳлилчи “Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятининг ўзгариши мавзусида Озодлик эшиттиришида иштирок этдим. Маълумки, Камилов вазир лавозимидан четлаштирилди ва президент ҳузуридаги хавфсизлик Кенгашига бириктирилди, бу унинг учун ўзига ҳос фаҳрий сургун (у энди набиралари билан муомала қилади).

Муаммонинг моҳияти нимада ва унинг кетиши умуман муаммоми? Менинг фикримча, муаммо бор. Бу ерда муаммо Комиловнинг шахсиятида эмас, балки у яхши ёки, ёмон ташқи ишлар вазири бўлганлигида ҳам эмас (бу борада ҳар хил фикрлар мавжуд ва мен масаланинг бу томонига тегмайман), балки бу истеъфонинг орқасида турган нарсада.

Унинг лавозимидан бўшатилишига 17 март куни Сенатда Ўзбекистон ДХР ва ЛХР ни тан олмайди, балки Украина суверенитетини қўллаб-қувватлайди, деган баёноти сабаб бўлганига шубҳам йўқ.

Бу гап ҳазил эмасди ва эҳтимол Мирзиёев билан олдиндан келишиб олингандир. Бироқ орадан икки кун ўтиб, Комилов даволаниш учун «кетган» эди, энди эса вазир лавозимидан бутунлай четлаштирилди. Нима учун? Москванинг норозилиги туфайли!!! Буни мутлақ ишонч билан айтишимиз мумкин. Буни Мирзиёевнинг Путин билан телефон орқали суҳбати ҳам тасдиқлайди. Матбуот хабарларига кўра, бу суҳбат Комилов даволаниш учун кетганидан кейин (эҳтимол, бу жўнашдан олдин) содир бўлган. Ушбу суҳбат якунлари бўйича Кремл Россия Федерациясининг Украинадаги «махсус операцияси» ни Мирзиёв «тушунишини» бир ёқлама таъкидлади. Тошкент бу суҳбатга ҳеч қандай изоҳ бермади ва Кремлнинг баёнотини рад етмади. Шундай қилиб, Мирзиёев орқага сурди.

Бу нимани англатади? Мирзиёевнинг мамлакат суверенитетини яна бир бор қурбон қилгани, ўзининг Путин пошнаси остидаги нотавон президент экани, ташқи сиёсати масалаларини мустақил ҳал қила олмаётганини яна бир бор намойиш этганиини ангатади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолияти концепцияси масаласи яна мавҳум.

Комилов 17 март куни қилган баёнотида Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслигини (бу консепсиянинг асосий нуқтаси) эълон қилганида, муз қалққандек туюлганди. Шу пайтгача бу масалада ноаниқлик мавжуд эди ва Мирзиёев ҳали ҳам бу борада қарор қабул қила олмаганди. Аммо ҳозир Комиловнинг ишдан олиниши ва Мирзиёев берган тескари ҳаракат билан бу масалада яна ноаниқлик пайдо бўлади. Кўринишидан, президентнинг ўзи мамлакат қандай йўналишда бўлишини хал қила олмаган. Россия Федерацияси билан яқинлашиш ва унинг иродасига бўйсуниш йўлини ёки ўз суверенитетини мустаҳкамлаш ва Москванинг агрессив сиёсатини қоралаётган Жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш масаласини хал килиши  лозим эди.

Нима сабабдан Мирзиёев мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини танлаш масаласида бу қадар аросатда довдираб юрибди? Бошқа сабаблар орасида, бунга икки жавоб бор:

1) Санкциялар ва уларнинг олдини олиш учун Москва истагини бажариб, пул ишлаш. Тошкент бу масалада воситачилик килиб пул қилиш васвасасига, ҳукмрон элита эса – уруш оловида қўлларини иситиш орзусига тушди. Ўзбекистон ҳозир ўз манфаати учун туғилган имкониятдан воз кечишни истамайди табиий, лекин бунинг оқибатида обрўсини йўқотиш ва иккиламчи санкцияларга учраш хавфини ҳам зиммасига олаяпти.

2) Мирзиёевни ҳокимиятга келтирганлар таъсири. Мирзиёевни тахтга ўқазганлар ҳисоб қоғозини кўрсатиб, ҳақини тўлаб қўйиш пайти келганини айтишмоқда. Мирзиёев Путин қармоғига бошиданоқ илингани боис қимирлаган сари бу қармоққа қаттиқроқ боғлиқ қолмоқда.”

МС: 28 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов билан телефон орқали мулоқот қилибди.

Вазирлар икки томонлама алоқаларни, умуман, ташқи сиёсат йўналишидаги масалаларни муҳокама қилишибди. Соатларига қараб, вақтларни тўғирлаб олишганга ўхшайди… Абдусардор, сенда бир гап бор.

Президент қизининг ўғри куёви

МС: Туз оға, эшитдингизми  ўлган преиздент Каримовнинг невараси Марям Тиллаеванинг эски эри Амиран Сардоров оддий ўғри экан. Хотинининг тақинчоқларини ўмарибди. Ойтинг унга, Қойтариб берсин  исирғасини исқирт.

РТ: Ўзбекистоннинг марҳум президенти набираси Марям Тилляева собиқ эри Амиран Сардаровни оилавий зўравонликда айблади.

(Бу қизни маломат қилишдан олдин, шу қизнинг ўрнида синглингиз, қизингиз ëки опангизни қўйиб кўринг. Унга кесак отмоқчи бўлганлар, кесакни жойига қўйсин. Ҳеч ким катта бовоси жиноятига шерик эмас. Бу қизни эри хўрлаб, ташаб кетган).

Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева ўзининг собиқ эри, альфонс blogger Амиран Сардоровни оиладаги зўравонликда ва даюсликда айблади.

Марям Instagramдаги чиқишида Сардоров билан ажрашишининг сабаби ўзи нишон бўлган жисмоний ва ахлоқий зўравонлик эканлигини тан олди:

«Агар одамлар менинг ичимдан нима дард ўтганини билишса, улар ҳайратда қолишарди. Лекин мен хафа бўлишни хоҳламайман. Ажралишимиз тафсилотларини қайта мушоҳада қилиш учун психолог билан ишлашим керак. Мен содда ва аҳмоқ, ўсмир қиз эдим. У пихини ëрган жолатай менинг ғўрлигимдан фойдаланди. Менинг оилам ва яқин инсонларим бу муносабатлардан азият чекишди.» дейди президент набираси.

Марямнинг сўзларига кўра, бу чиқишининг сабаби Сардоровнинг «Вписка» каналида намойиш қилинган янги интервью билан боғлиқ. Сардоров суҳбат асносида уларнинг ажралишининг сабаби ёш фарқи бўлганлигини айтади, аммо Тилляева буни рад этади (эслатиб ўтамиз, Марям 23, Амиран 35 ёшда).

«Мен муносабатларимиз давомида бошдан кечирган нарсаларим билан ўртоқлашмайман. Мен бу «одам»ни севганим учун Москвага кўчиб ўтдим. Келажакда у билан янги ҳаёт қурмоқчи эдим. Менинг бирон бир нарсага тайёр эмаслигим, ёки жуда ёшлигим бизнинг ажралишимизга сабаб эмас.»

Қизнинг таъкидлашича, Амиран Сардаров шов-шув ва арзон хайп учун уларнинг кечмиш муносабатларини тармоқда достон қилмоқда.

«Ҳозир, у шов шув қилиши мумкин бўлган ягона нарса мен ва унинг сиёсий қарашлари билан боғлиқ муносабатлар ҳисобланади.»

Тилляева у ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкинлигини, аммо Амираннинг тубан даражасидан юқори бўлишни хоҳлашини қўшимча қилди.

«Мен унинг шундоқ ҳам йўқ обрўси ва ҳаётини бузишни хоҳламайман. Мен фақат уни мен ҳақимда гапиришини истамайман. Гапирмай бадар кетсин.»

Бундан ташқари, Maрям ўз собиқ эри билан жанжални улар бирга яшаган пайтдаги машхур фотосурат билан изоҳлади.

Кўпчилик эсласа керак бу суратни. Сардаров хотинининг фаржини кафти билан ëпиб тургани фотосуратини у шов-шув учун нашр этганди.

Тиллаева ушбу расмнинг нашр этилишига рози эмаслигини айтган, аммо Сардаров уни яъни севгидан кўзи кўр, қулоғи кар қизни шов-шув учун бу зарур дея ишонтирган.

«Бир-бирингизга қаттиқ боғлиқ, севгили муносабатда бўлганингизда, сиз одамнинг «севгисини» йўқотмаслик, хафа қилмаслик учун ҳеч нарса демайсиз. Майли, мен аҳмоқ бир қиз эканман. Аммо у, 35 яшар «эркак» ушбу картани онгли равишда ўйнади.»

Амираннинг блогида чоп етилган фотосурат Марямнинг оиласи билан жанжалишига сабаб бўлди.

«Мен бу фото ва бундай постдан азият чекдим. Оилам ва халқимиз олдида жуда уялардим. Мени болалигимдан камтар бўлишга ўргатишган ва мана шундай ҳолатга собиқ эрим атайлабдан туширди. Уят ва иснод»

Амиран Сардаров ва Марям Тилляева АҚШда учрашишди. Иши юришмаган курд blogger Амиран АҚШга ишлашга келувди. Перашка сотадиган будка очмоқчи бўлди, ўхшамади. Визаси тугай деб қолганида Амиран Марям Тиллаевани алдаб, 2021 йил баҳорида турмуш қуришди. Тўйга Марямнинг оиласи қарши эди. Бошидан жиддий бўлмаган никоҳ эди. Тўққиз ойдан сўнг эса улар ажрашишларини билдиришди.

Хор бўлган ҳукмдорлар

МС: Яқинда Элтуз мухбири Хивага саëҳат қилди. Борса тумонат одам битта қабр тоши устидаги ëзувни ўқий олмай, хуноб бўлиб турган экан. Ал Азҳар ëнидаги ҳужра тупроғини ялаб ютган Элтуз мухбири бу ëзувни ўқиса, Хоразм ҳокимининг ранги кўкариб кетибди.

РТ: Қандай ëзув экан у?

МС: «Ўз халқини ўзгаларга сотган подишоҳлар хор бўлади» деган ëзув экан.

РТ: Эҳ, Матчонбой! Кошки, ҳозирги вассаллар олдинги вассалларнинг хор бўлиб ўлганидан  сабоқ олсайди.

1873-йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Януа́рий Алои́зий Мак-Га́хан шундай ёзади:

«Амударё кечувидан ўтиб, ҳориб чарчаган эдик. Агар қаттиқ қаршилик бўлса, бу аҳволда нима қиламиз экан, деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Ҳазораспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, ҳаттоки, маҳаллий аҳолидан озиқ-овқат олиб, қийналмай етиб бордик.  Аскарларимиз аҳолидан янги узилган олма, ўрик, шафтоли, нон, чой сотиб олишар эди.

«Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз» деган ҳавотирда эдик. Боғот ва Ҳазораспликлар бизга отларимиз учун жўхори ва беда ҳам сотишди.»

Юртига бостириб кирган оккупантлар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик ҳарбий мухбирни аввалига тажжублантирди.

Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришди ва суҳбат қурди. Ва шу сухбат жараёнида тушундики, бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш, қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки, уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.

Ўз халқига паст назар билан қаровчи ҳукмдорларни, аҳолисининг аксарият қисмини ишсиз ва камбағал ҳолатда ушлаб туриб, ўзлари кайфу сафо билан банд амалдорларни, мабодо четдан душман бостириб кирса, шу халқдан ёрдам кутишга қанчалик ҳаққи бор экан?

Учта хонлик ишғол этилгач, уни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб, уни ҳимояси учун туриб бермаган. Ҳаммаси четга қочган, ўз жонини ўйлаб.

Шу тарихий воқеалар бизга ўрнак бўлиши лозим.

Қўқоннинг сўнги хони Худоёрхон – 1886-йил. Афғонистонда йўлда, 57 ёшида вафот этди. 

Хиванинг сўнгги хони – Саид Абдуллахон – Украинада 1930-йили, 63 ёшида отбоқарлик қилиб, очарчиликдан вафот этди ва кончилар қабристонига дафн этилди. Қабри ҳозиргача топилмаган.

Бухоронинг сўнги амири – Саид Муҳаммад Олимхон – мамлакатдан қочиб кетганидан кейин қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрини сўнгги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган.

1944-йилда, 64 ёшида вафот этган. У Афғонистонга дафн этилган.

Қабр тошига шу мисралар ёзилган:

«Амири беватан хору фақир аст,

Гадо гар дар Ватан бошат амир аст».

Яъни:

«Ватансиз гар амир – хору фақирдир,

Гадо гар Ватанда бўлса – Амирдир…».

Шунақа гаплар Матчонбой. Сен сиëсатга суқилишмасанг, сиëсат сенга суқулишади.

Сен ўзингсан энг сўнгги нонин

Ўзи емай толибга тутган.

Сен ўзингсан аждодлар шонин

Топтаб-тепиб ўрисга тутган

Сотқин тўла масканим маним

Ўзбекистон ватаним маним…

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
30 ноябр 2020
«Элтуз”га яқин ва бир-биридан мустақил манбаларнинг хабар беришича, келаётган декабрь ойида Ўзбекистоннинг кучишлатар тизимларида раҳбарлар алмашинуви кутилмоқда. “Вазирларни алмаштириш ...
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
24 апрел 2016
«Ҳуррият» газетаси бугун халқнинг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг оғриқли нуқтасига эътибор қаратиб, иситиш тизими ва иссиқ сув билан ...
6 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Ориповнинг жанозаси ўша куниинг ўзидаëқ Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган. Eltuz.com манбасига кўра АҚШдаги Ўзбекистон ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...