ART-DURBIN
16 май 2022

Гимнастикачи аёл суратига юбка кийдирилди

Toшкентдаги гимнастикачи аёл суратига юбка кийдирилди. Бу «маънавий таҳрир» Тошкент шаҳар ҳокимлиги «ижоди» бўлиши мумкинлиги ҳақида маҳаллий блогер Никита Макаренко тармоқда ëзди.

Тошкентда inkuzart номи билан танилган кўча рассоми Абдураҳмоннинг яна бир графити асари, афсонавий спортсмен, Оксана Чусовитана акс этган расмини «бўяб ўзгартириш»ди.

13 май куни тармоқда тарқалган хабарларга кўра, бир неча бор Ўзбекистон учун олимпия олтинларини қўлга киритган 47 яшар гимнастикачи аёл Чусовитинанинг одатий спорт кийимига «юбка» илова қилинган.

«Шаҳар ҳокимлиги тағин ўзини кўрсатди! Билмайман, бунга Кенгаш аралашганми? Эҳтимол! Яна кимлар бўлиши мумкин? Оксана Чусовитинага юбка чизишибди. Тошкентга «Толибон» ҳаракатининг расмий ташрифи кутилаётган эканми? Ёки спортсмен аёлнинг оёқлари билан кимнингдир туйғуларини таҳқирлашдан қўрқаяпмизми?» дея изоҳлади бу воқеани журналист Макаренко.

Унинг тағин ёзишича, рассом inkuzart бу ҳолни қисқа қилиб: «Манавият, бл@дь» дея изоҳлаган.

Тошкентлик маҳаллий рассом Хасан Майчеев ўз инстаграм саҳифасида бу ишни юқоридагиларнинг илтимоси билан “бажаргани”ни тан олди.

Рассомнинг ёзишича, унга спортсмен аёлнинг расмини “сақлаб қолиш” илтимоси билан чиқишган, ўз илтимосини асар муаллифи inkuzartнинг – картинани ўзгартиришга рози бўлмагани билан изоҳлашган ва Майчеев билан “маслаҳатлашишган”. Шундан сўнг рассом “ишга киришган”.

Майчеев тағин бегона асарни бузиш нияти бўлмаганини писанда қилган: “Мен шахсан касбдошимдан кечирим сўрашга тайёрман. Мен ишни бошлашдан олдин, муаллифнинг имзоси, шунингдек асарнинг бутунлигича сақланишига интилдим.”

Бундан аввал Абдураҳмоннинг бир қанча кўча асарларини оқлаб ўчириб ташлашган ёки улар маҳаллий вандаллар ҳужумига учраган эди. Шундай расмлар қаторида рассомнинг ниқоб таққан Мона Лиза асари ҳам бор.

Маҳаллий маъмурлар кўпинча, деворлардаги расмларнинг оҳак билан “таъмирланиши”ни, расмлар устида пайдо бўлган “каляка маляка” ёзувлар, баъзан ҳатто гиёҳвандфурушларнинг рекламалари пайдо бўлиши билан изоҳлашади.

Абдураҳмоннинг изоҳига кўра эса, у маъмурий бинолар эгаларидан расмларни ўчирмасликни, вандализм элементлари пайдо бўлса у келиб қайта тиклаб бериши мумкинлигини таклиф қилган. Кўпинча бундай келишувга улар рози бўлишган.

Масалан, Тошкент кўчаларидан бирида дискобол отишга чоғланаётган қадимий юнон эркак спортсмени Мироннинг тўла яланғоч бадани акс этган расми ўчирилмаган. Шу ўринда, пойтахт маъмурларининг классицизм даври эркаги расмидан фарқли, замонавий спорт либосида акс этган спортсмен аёл расмидан нега бунчалик қўрқишаётгани саволлар пайдо қилади.      

Гимнастикачи аёл расмини Абдураҳмон 2021 йилнинг августида чизган. Чусовитина 2020 йил Токиода ўтган олимпиада мусобақаларида сўнгги бор иштирок этиб қайтганидан кейин катта спортни тарк этганини билдирган эди.

Оксана Чусовитина еттита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган дунёда ягона ўзбекистонлик аёл гимнастикачи бўлиб ҳисобланади.

Замонавий санъатга нисбатан ўзбек ҳукумати ва жамиятининг юқоридаги каби муносабати эса кейинги йилларда илк бор кузатилаётгани йўк.

Ўтган йили интернетнинг ўзбек сегментидаги диндор консерватив қатлам босими ортидан “Ақлвой” телеканалида “уят расм қўйган” ходим жазолангани ҳақида телеканал маъмурияти хабар берган эди.

Воқеа Италия Уйғониш даври санъатининг буюк намояндаси, рассом Сандро Ботичелли (1445 —1510) мўйқаламига мансуб “Венеранинг туғилиши” асарининг “Ақлвой” каналида намойиш қилингани билан боғлиқ.

2018 йилда Қўқон расмийлари буйруғи билан театр деворидаги асар “исломга зид” дея топилиб, фреска персонажи бўлган малакларга ҳижоб кийдирилган эди.

Рассом Баҳодир Жалол Элтуз  билан суҳбатда бу воқеани “ваҳшийлик” дея атаган ва ҳодисага исëн сифатида ўз кўргазмасини тўхтатганини билдирган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 феврал 2023
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч ...
4 март 2021
Тил мавзуси бизни 70-80-йиллардан бошлаб қийнаб келаётган мавзу эди. Албатта, у пайтда ўзбек тили давлат тили сифатида эмас, балки ...
13 декабр 2016
Ўзбекистонда Каримов ўрнига президент бўлиб Шавкат Мирзиёевнинг сайланиши, жамиятдаги олий мансабдор шахсини улуғлаш риторикасини ўзгартирмади. Бу оғриқли муаммони акс ...
11 феврал 2020
Ижтимоий тармоқда «Илҳом» театридан бинонинг олиб қўйилишига қарши норозилик ортидан 11 февраль куни Маданият вазирлиги театрнинг ўз ўрнида қолишини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...