Асосий мавзулар
1 июн 2022

Фарғона тергов ҳибсхонасида маҳбуснинг калтаклангани айтилмоқда

Фарғона шаҳридаги 10-сонли вақтинчалик сақлаш тергов ҳибсхонаси махбуси Қамчиев Суннатилла ва унинг шериклари муассаса ходимлари томонидан калтакланган. Бу ҳақда 29 май куни маҳаллий блогер Олимжон Ҳайдаровга мурожаат қилган махбус Суннатилла Қамчиевнинг онаси арз қилмоқда.

Муҳайё опанинг видеомурожаатда билдиришича, воқеа шу йилнинг 24 майида содир бўлган. Унинг ҳибсда сақланаётган ўғли Суннатилла Қамчиев шерикларидан бирининг танасига қизил тошмалар тошиб кетганини кўриб, хибсхона ходимларидан шифокор чақиришни ва дори беришларини сўраган.

Бу касаллик юқумли бўлишидан ҳавотир билдирганида аввалига, махбуснинг иддаоларига кўра, Ойбек ва Низом исмли хибсхона ходимлари «Сен итдан бўлганларга дори йўқ!» дея уни ҳақорат қилиб ташлашган. Қамчиев улардан ҳақорат қилмасликни, қонунга риоя қилишини, фақат шериги учун дори сўраганини айтганида эса, «Ҳали сен биздан қонун талаб қиладиган бўлдингми? Сени қонунингни мен ёзшанман, итвачча» деб, унинг бўйнидан судраб, ўша ернинг ўзида ҳамманинг олдида ура бошлашган. Кейин коридорга олиб чиқиб кузатув камерасининг қаршисида ҳам уришган. Тағин бошқа бир хонага олиб кириб, у ерда ҳам уришган.

Онанинг сўзларига кўра, тергов ҳибсхонаси ходимларининг махбусларни қийноққа солиб калтаклаши илк бор кузатилаётгани йўқ. «Масалан, Низом исмли ходим аввал Андижонда шу йўсинда маҳкумларни уриб, майиб қилиб ишлаган, кейин бу ерга ишга ўтган экан, Ойбек исмли ходим эса, аввал ЙҲХБ(ГАИ)да ишлаб, хизмат давомида ҳайдовчини ургани сабаб ишдан ҳайдалиб, шу ерга келган», дейди Муҳайё опа.

«Аввалроқ ҳам ўғлимни ҳибсга олишганидан сўнг қаттиқ уришган. Ўшанда у ҳатто ўз жонига қасд қилиб қўлларини кесиб ташлаган эди. Ҳозир ҳам қўлларида тикилган, чандиқ излари бор. Ўшанда бу иш бошқа такрорланмайди. У ёқ, бу ёқларга ёзиб юрманг, деб илтимос қилишган эди».

Суннатилла Қамчиев 2021 йилнинг 28 августидан буён Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов ҳибсхонасида ЖКнинг 166 моддаси 3 қисми «а» банди билан (талончилик) да айбланиб сақланмоқда.

Қамчиевнинг онаси ўтган йилнинг декабридан буён ўғлини кўрмаганини, ҳибсхона маъмурияти кўришишга руҳсат бермаётганини айтмоқда.

Шунингдек, аёлнинг Вақтинчалик сақлаш тергов хибсхонаси ходимлари устидан шикояти Фарғона вилоят прокуратураси назорати остига олингани билдирилган.

«Элтуз» мазкур ҳолатга изоҳ юзасидан жорий йилнинг 1 июн куни Тошкент вақти билан соат кечки 17.00 га қадар Фарғона вилояти прокуратурасига бир неча бор қўнғироқ қилиб боғланишга уринди. Бироқ, ҳеч ким жавоб бермади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2019
​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф ...
6 декабр 2022
“Қонунлар тугаган жойда зулм ва тирания бошланади”, деган эди 17-асрда Британия бош вазири бўлган давлат арбоби ва ҳуқуқшунос Уилям ...
12 январ 2017
Ўзбекистонда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ортидан сенатор ва депутатларнинг бу ҳужжатга оид баландпарвоз чиқишлари пайдо бўла ...
25 апрел 2019
1719 йилнинг 25 апрелида инглиз ёзувчиси Даниел Дефога шуҳрат келтирган (1660–1731) «Робинзон Крузо» (ингл. Robinson Crusoe) романи босмадан чиқди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...