Асосий мавзулар
8 июл 2022

РТдан ваъз: Сепараторга айланган кир мошина

Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл йўл билан қопланган. Одам ëки жамият ҳаëтида ҳам бир сафар оқ бир сафар қора кунлар бўлади.

Матчон Cуқулиш: От билан эшакнинг фарқини минганлар билади. Эшак устида ўтирган одам мудраб назоратни бой берса эшак кўтини бир кўтариб устидаги одамни ирғитиб ташлайди. От ундай эмас. Устида ястаниб ухласангиз бўлади. Туз оға Нукусдагилар оëқланиб жамиятни ташвишга қўйди. Кандирни бўш тутсанг қўлни кесади. Уларни ҳам бовурим, жигарим деб талтайтириб юбордик. Талафотлар қандай? У тарафдан нечтаю, бу тарафдан қанча қурбон бор?

РТ: Нукусдаги тўбалашувда   243  киши  жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходими яраланган.Бош прокуратурага кўра 18 киши ўлган. Облава давом этмоқда, Хозирча  516 киши  қамоқда. Қорақалпоқ телевидениесидаги провакаторлар гурухи текширилмоқда.  
МС: Йўлларда қонлар дарë бўлиб оқиб ëттани акс эткан видеолар тарқалди.

Эҳтиёт бўлинг! Сохта!

РТ: Тармоқда  ҳар хил бўлгинчи ва провокацион  ва асосан ëлғон постлар қўйилмоқда. Оммавий битикларда  “Қорақалпоқ жигитлерини  сартлар ўлдирди”, “жаллодлар ва қуролсиз тинч аҳоли”  деган сўзлар ва бошқа манипуляция клише тамғалар қўлланилган.
Шундай постлардан бирида махсус техника ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Нукус кўчаларида тартиб ўрнатган пайтида гўëки «қон тўккан» деган  кадрлар тарқатилмоқда. Аслида бу қон эмас. Бу тартибсизларни  кейинчалик  аниқлаш учун сепилган  махсус ўчмас бўëқ.  

Йўлларда қон эмас қизил бўëқ

Хозирги замонавий техника зўравонларни аниқлаш учун махсус бўёқни оломонга пуркайди. Кейинчалик полиция кийимидаги бўëқ  юқисига қараб зўравонларни топиб олади. Исëнчиларга бўëқ пуркаш янгилик эмас. Бу практикани дунëдаги барча полициячилар амалга оширади. Масалан, Беларусда норинж ранг қўлланилган бўлса, Индонезияда пушти ранг ишлатилган. Агар ростдан қон бўлганида Нукус қуëшида у тезда қорайиб кетарди. Ва унақа узоққа оқиб бормасди. Буни ҳар қандай тиббиëт ходими тасдиқлайди. 
Фейк тасвирлар

Бундан ташқари провакоторлар бошқа мамлакатлар хусусан шу йил январ ойида Қозоғистонда юз берган ғалаëнлар расмини қўйиб «бу ҳозир ўзбекистонда юз бермоқда» дея ўтирик тарқатишмоқда. 
МС: Tuz оға сепаратист дегани нима ўзи?

РТ: «Сепарат» яна тўғрироғи «сепаратор» сўзини илк бор эшитганимда ҳали ëш бола эдим. Ҳали Косова оëқланмаган, Бўшноқ турклари қўйдай бўғизланмаган, Қорабоғ ва Днестр бўйида гўдаклар тириклай ëқилмаган давр эди. Бола эдим, бола эди бу дунë.  Ташвишлардан холи эди бу дунë…

Сепараторга айланган кир мошина

Уй шароитида сариëғ қилардик. Бунинг учун «куви» («куппи») деб аталган сопол идишга сут солиниб, учида цлиндр бўлган таëқ билан  жуда узоқ чайқаш лозим эди. Оғир ва машаққатли иш. Ўшанда сепаратор яъни сутдан сариëғни ажратиб оладиган электр ускуна сотиб олиш масаласи кун тартибига чиқди. СССР майда ишлаб чиқаришни мафкуравий қўлламайдиган давлат бўлгани учун аҳолига сепаратор сотилмасди. Саноат миқëсида ишлайдиган улкан сепараторлар ишлаб чиқиларди. Онам Венгрияга борганида ўша ердаги қишлоқ аҳолиси Совет кир мошиналарини сепаратор сифатида қўлланганлигини кўриб қайтди. 
«Эврика» деди онам ваннадаги Архимед каби. Уйдаги мавжуд кир машинани сепаратор сифатида ишлатишни маъқул кўрмадик. Шундай қилиб, дўкондан яна бир «Киргизия» деган кир мошина сотиб олдик. Ичига сут солиб, тугмани босдик. Бир пасда сутдан сариëғни ажратиб берди. Айронга ўхшаш сыворотка сувини эса резинка қувур орқали челакка қуйиб олдик. Уни ичиш ўта фойдали. Хамирга солса ҳам бўлади. Сепаратор қандай ишлайди? Сут бу ичида ëғ заррачалари бўлган суюқлик. Центрофуга ëрдамида қаттиқ чайқатилса, сув ва ëғ бир биридан ажралади…
Жамиятни чайқатиб ëғини олмоқчи бўлганларга ҳам «сепаратчи» дейилади.  Жамиятга чайқалиш эмас уйғунлик лозим. Хоразм тарафларда сутдан қатиқ қилиш жараëни  «уйутиш» («ивитиш») дейилади. Суд ичига томизлиқ солсангиз, ëғ заррачалари шу томизлиқ атрофида бирлашиб, қатиқ бўлиб уйиди. Уйғунлашади. Сув бир ëн, ëғ бир ëн бўлмайди. Бу уйғунлашиш сокин бир жараëн.
Хулоса: Бизга сепаратчилар керак эмас!
Айирмачилик
«Айирмачилик, яъни сепаратизм (лотин тилида  сепаратисме сепаратус-алоҳида деган мазмун беради) – назария, сиёсат ва амалиёт, ажралиб чиқиш, айрилиш  (ажратиш) истаги. Бу ҳудуднинг бир қисмини давлатдан ажратишга чақирадиган ва олиб борадиган мафкурага асосланган сиёсий ва бошқа ҳаракатлар ёки тенденцияларнинг алоҳида тури. Бундай ҳаракатлар, қоида тариқасида, оммавий тартибсизликлари фонида содир бўлади ва ҳудудни давлатдан ажратишга, унинг ушбу қисми устидан суверенитетини йўқ қилишга қаратилган. 
Сепаратизм аксарият сиёсатшунослар томонидан ўз тақдирини ўзи белгилашнинг ўта салбий ва радикал шакли сифатида қаралади.»

Бу менинг гапларим эмас.  Давлат қурииши ҳақидаги  илмий китобдан кўчирма.

Энди, шундан келиб чиқиб, Нукусда ғалаëн қилганларни сепаратист деб айта оламизми?  Ҳа, айта оламиз. Бу ҳаракатни Тошкентдан туриб бошқарган «доҳий» Лолагул Каллиханова ўз видеочиқишларида «Ўзбекистондан бутунлай айрилиб чиқиш»га чақиради. Каллиханова талқинидаги айрилиш – бу айнан сепаратизмдир.

Вазият тақозоси

Элтузга маълум бўлишича, сепаратчилар қуйидаги ишларни бажаришни режалашган:
1. Қорақалпоқ мустақиллик декларациясини эълон қилиш;
2. Муддатсиз намойиш бошлаш;
3. Янги шаклдаги гимн ва бошқа миллий атрибутларни жорий қилиш;
4. Аэропорт, ИИВ, Ички ишлар туман бўлимлари ва ҳарбий қисмларни назоратга олиш.
Бу ғоялар уларда доим бўлган, аммо 1-июль, жума куни улар назарида кўтарилиш учун энг маъқул пайт деб топилган.
Сепаратизмни Нукусдаги деярли барча этник қорақалпоқ журналистлар ва ўрта бўғин раҳбарлари ëқлаган ва имкон қадар қўллаб-қувватлаб келган. Телевидение каналидаги журналистларнинг чиқиши бунга мисол.
1-июль куни бир гуруҳ жиноятчи шахсларнинг давлат бошқаруви органларини эгаллашга қуролли уриниши қайд қилинди.
Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари ходимларига қарата ўқ отилди ва ўлдирилди.
Кўчаларда юк машиналари ëқиб юборилди.
Намойишни қўлламаган туркман, қозоқ, ўзбек ва бошқалар ҳақорат ва тажовуз нишони бўлишди.
Булардан келиб чиқиб, Нукусда ҳарбийлар назорати ўрнатилди.
Бу вазият тақозоси эди.
«Улар сепаратчи эмас, конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда», деган ватандошлар учун ëзилди бу битик.
Давлат битта этнос, битта дин ëки мафкура вакилига устунлик бермайди.
Ўзбекистонда барча тенг ҳуқуқли.
Кимдир алоҳида ҳуқуқ талаб қилиб «камазларни ëқса», буни тўхтатиш айнан давлатнинг вазифасидир.
Ўзбекистон – унитар давлат. Бу давлат қоидалари Термизда ҳам Кегайлида ҳам бир хилда ишлайди.
Алоҳида имтиёз
МС: Алоҳида имтиëз берилса бўлмайдими масалан шу қорақалпоқларга?
РТ: 1918 йили таниқли фантаст ëзувчи Герберт Уэллс большевиклар Россиясига келиб Ленин билан учрашади. Учрашув пайтда Уэллс «СССРда имтиëзли қатлам борми?» дея сўрайди. Ленин бўлса «СССРда фақат болалар учун имтиëз бор» дея жавоб беради.
Мамлакатда табақалар, имтиëз соҳиблари бўлишида хайр йўқ. Ўзбекистонда ҳам шундай бўлиши керак. Одам Тошкентда яшайдими ëки Мўйноқдами бир хил ҳуқуқ ва имкониятга эга бўлиши керак. Кимгадир ажралиб чиқиш ҳуқуқнии бериш ëмон прицидентдир.
Ўзларини Ўзбекистон қонунларидан юқори қўядиганлар эса айни қонунлар асосида жамиятдан изоляция қилинади. 

Ҳақиқат этик кийгунча…

МС: Туз оға, сиз доим танқид қилар эдингиз. Нега бу масалада досмол сиқиб, пахта қўйиб ëтибсиз?
РТ: Ҳақиқат этик кийгунича, ёлғон дунёни айланиб чиқади. Ҳозир бўлиниш ва ҳокимиятни танқид қилиш замони эмас, балки Ўзбекистон номли мамлакатни ҳимоя қилиш замони. Элтуз жорий ҳукуматни ҳаммадан кўп ва аччиқ танқид қилади. Буни барча яхши билади. Биз либерал демократик қадриятларга таянамиз. Танқид – келажак меваси. Танқид қиларканмиз, шу халқ учун нафимиз тексин, ҳукумат коррупциядан тозалансин, ошна оғайничилик, қариндош-уруғчилик бўлмасин, деб умид қиламиз.
Аммо, кун тартибига Ватан, Давлат ва Ўзбекистон олиб чиқиларкан, мавқеимиз қатъийдир – Тупроқ берилмас, Ватан бўлинмас! Душман ичдан ва ташқаридан таҳдид соларкан, барчани бир бўлишга чақирамиз: хоҳ улар авторитар давлатчилик тарафдори бўлсин, хоҳ демократик жамият, хоҳ диний хоҳ дунёвий давлатчилик, хоҳ соғчи бўлсин, хоҳ сўлчи.
Танқидни қилаверамиз, чунки қўйнимиздан олиб қўнжимизга. Шундай экан ортиқча эҳтиросларга берилмасдан, мамлакатдаги бир қавм ёки ирқни ерга урмасдан эътиборни Ўзбекистон бирлиги ва яхлитлигига қаратайлик. Қирғиз мақоли бор: Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар! Бугун бу мақол остида бирлашишнинг айни замони, эртага кеч бўлиши мумкин!  

Хоразмдаги икки ёп

Хоразмда мен билган икки канал бевосита миграция билан боғлиқ.
1. Урганч ўртасидан ўтган «Қирғизëп» канали.
2. Хивадаги «Полвонëп»
Урганчдаги канални Хива хони Абулғозий Баходирхондан панох сўраб келган қозоқлар қазиб берган. Эвазига улар хозир Чолиш поселкаси деб аталган Амударë қирғоғидан ер олиб жойлашишган. Совет даврида улар яшаган ер қозоқ овул деб номланар ва аҳоли узум етиштириш билан шуғулланар эди. Хозир уларнинг аксари ўролмон бўлиб қозоққа кетиб қолган. Хивадаги канални эса Хиндистондаги қулликдан озод қилиниб, Хоразмга келтирилганлар уларни қутқарган Пахлавон Маҳмуд ҳурмати учун қазиб беришган. Бу икки каналдан хозир ҳам сув оқиб турибди. Буни яхшиликка яхшилик дейди. Яхшиликка ëмонлик нималигини бугун кўриб турибмиз.
Сиëсий одоб чегаралари жорий қилиниши керак. «Сарт», «Харип» каби сўзлар ҳақорат дея таснифланиб бу сўзни қўллаганлар жазоланиши керак. Бугун видеоларда ўзбекларга қарата «шешенгди сигей ўзбеклар», «сартларга ўлим» деган чақириқлар қулоғимга чалинди. Ташқарида 21 аср. Неондарталлар қирилиб кетганига 150 минг йил бўлди.
Қулоғимга шивирла, жоним…

«Қулоғимга шивирла жоним. Қайда хузур, қани оромим». Британиялик  Видеоблогер Софи Мишель Sophie Michelle  ҳозир мода бўлган   ASMR жанрида видеороликлар ëзиб тармоққа қўяди.
Бу жанрнинг асосий ҳусусияти шуки, роликда бир аëл фақат шивирлаб, баъзан эса, эркаланиб гапиради.  
Телевизорда бақираëтган диктурлардан зада бўлган аксар Софи Мишелнинг «бир оғиз ширин сўзи»ни нондек арзанда қилмоқда.
Честердаги санъат коллежди студенти Софи Мишель  шу кунларда актёрлик маҳорати бўйича ўқимоқда. Унинг  ASMR, форматдаги ваъзлари устозлар назарида аъло.
Бу жанр дунë ташвишларидан толиққанларни тинчлантириш, уйқусизликдан азоб чекаëтганларни ухлатиш учун ҳам ишлатилади.
Софи Мишель ўз видеоларида титроқ ва секси сасда шивирлаб гапиради. Софи баъзан  визажист, баъзан врач ëки оддий сотувчи қиëфасига кириб, сиз ҳаëтда кутган аммо учратмаган майин оҳангда сизга ëқадиган гапни шивирлайди.
Масалан, дейлик, «сени севаман жоним» сўзини охирги марта ким сизга афсунли титроқ сасда шивирлади. Унинг ўрнига «мусорни тўкишни унутма», дея эшитганингиз бақириқ эса ҳақиқатга яна яқин.
Британиялик влогер Софининг олмахон юнгидай шивирлашини теранроқ эшитиш учун сиз турган бўлсангиз, ўтирасиз, ўтирган бўлсангиз, ëнбошлайсиз.
Сизга ҳеч ким ўшқирмаганлигининг ўзи ҳам саодат.  Инсонга ширин сўз беринг, ором ва ҳузур беринг, қулоғига шивирланг.
Оддий талаба қиз Софи бу чиқишларидан йилига 60 минг паунд кўкидан пул топади.
Софи бизнинг раҳбарларга ўхшаб одамлар қулоғига лағмон илмайди. Шунчаки лобар сас ила шивирлайди.

Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
8 апрел 2015
Тошкентла “Style.uz” санъат ҳафталиги ўтмоқда – президент тўнғич қизининг дабдабали эрмаги, айни пайтда эса пахта далаларида болалар ўлмоқда, дея ...
2 декабр 2020
1 декабрдан Ўзбекистонда ҳукуматнинг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ...
1 январ 2018
Ит йили сизга садоқат, қўриқланган қўрғон ва жуда кўп миқдорда зангори пуллар келтирсин. Рассом Думҳам Eltuz.com
12 август 2019
«Толибон» ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ошиғич эҳтиром билан кутиб олингани расмий Қобул эътирозига сабаб ...
Блоглар
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат ...
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш ...