Асосий мавзулар
5 август 2022

РТдан ваъз: Варроқ aл-тавалит

Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликллар билан бошласам. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2 август куни завод ишчиларидан бири бўлган 47 ёшли аёл устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди.

МС: Ўлдими? Нега ëқибди ўзини.

РТ: Йўқ оғир аҳхволда касалхонада ëтибди. Ишдан бўшатишганига исëн қилиб, ўзига ўт қўйибди хотин бояқиш. Бизда оилани хотин боқадику ахир.

МС: эркаклар қани?

РТ: Улар қулку. Путинқул. Ўрисқул. Арабқул. Қозоқларам билаб, ўзбек эркагини кўриб қолса шартта қул қилиб қўяди. Мана Олмаотада ўн нафар ўзбекистонлик қулликдан қутқарилди. Шунга ҳам шукур.

МС: Ўзбек эркакларини камситманг оғам. Улар гардкам деб қимор ўйнайди. Рометанда заправкачи савдодан келган 300 миллион сўмни қиморда ютқазди.

РТ: Бухоро нефтебазасига қарашли Рометан туманидаги 7-сонли АЁҚШнинг  Саньат исмли оператори уч юз миллиондан ортиқ савдо пулини 1-хbet қиморига тикиб, ютқазиб юборган. Буни нефтебаза раҳбарлари билса-да, ими жимида ёпиб юборишди, дейди Элтуз инсайдери. АЁҚШда бир кунда бир тонна бензин сотилади. 300 миллион сўмга бир ойдан кўп вақт кетади.

Шу кунларда нафақат табиат, балки сиëсатнинг ҳам даражаси ошди. Толибон террорчилари Тожикистонни бир ҳафтада босиб оламиз деб таҳдид қилди. Россия ëшуллилари Медведев  ва Шойгу  СССРни қайтараман деб пўписа қилди.

МС. Туз оға, анжанликлар  роса сиëсатни ҳис қилар эканда. Медведову Мана Шойгу гапириши биланоқ, «болалик таъми!» дея СССР номли музқаймоқ чиқара бошлашибди. Любая бизнес хороша-ми ёки СССРга қайтиш истаги устунлик қилмоқда-ми?

РТ: Андижонлик музқаймоқчилар мустқил ўзбекистон эмас, балки Россия сиëати билан ухлаб шу сиëсат билан уйғонаëтган ўзбекларнинг ëрқин мисоли. Улар Ўзбекистонни Мирзиëев эмас, балки кремл бошқаради деб ҳис қилишади. Ўзбек сиëсатини йўқ деб ўйлайди улар. Ривожланган давлатларни доимо сиëсатчилар бошқарганлигини кўрамиз.

МС: Сиëсатчи ким? Унинг популистдан фарқи нима? Давлатчилик нима?

РТ: Британия иқтисодини орқага тортган кўмир конларини шахтерларнинг кўз ëшларга қарамай ëпиб ташлаган темир хотин Маргарет Тетчер сиëсатчи эди. Давлатнинг  бутун бюджетини мамлакатни тўла қамрайдиган темир йўл қуришга сарфлаган Мустафо Ғозий Пошшо Камол Отатурк ҳам буюк сиëсатчи эди. Булар ëнига Ли Куан Ю, Егор Гайдар ва Михаил Саакашивиларни қўшиш мумкин. Улар бағритош жаррох каби миллат баданидаги кераксиз ўсимталарни беморнинг кўз ëшига қарамай, кесиб ташлаган шифокор сиëсатчилар эди. Сиëсатчи халққа ëқадиган эмас балки халққа фойдаси тегадиган ишни қилади. Шу маънода у популистдан фарқланади.

МС: Популистдан фарқи нима амалдаги сиëсатчининг?

РТ: Популистлар одатда мухолифат ичида  бўлади. «Нонни бир сўм, ароқни 4 сўм гугуртни эса бир тийин қиламан. Банклар берган кредитини кечворсин» дейди популист. Бу эса онгсиз биомассага жуда ëқади. Кейинги 5 йилда Ўзбекистон янги раҳбарияти популист мухолифат ролини ҳам ўз зиммасига олди. Оқибатда давлатчилик зиëн кўра бошлади. Давлатчи нима дегани? Давлатчи раҳбар давлат хавфсизлигини биринчи ўринга қўядиган сиëсатчи.

МС: Туз оға, анави ўлиб кетган Ўзбекистон президенти Каримов. Шу сиëсатчими эди?

РТ: Ислом Каримовнинг ташқи сиëсатида давлатчилик аломатлари бор эди. Кремл сиëсатидан масофа ушлаш давлат мустаҳкамлиги учун керак эди. Кейинги 5 йилда эса Ўзбекистон ташқи сиëсати тўлалигича кремль тасарруфига берилди. Оқибатда толибон Самарқандга келиб тўнқайди. Ўзбекистон ичида совет рамзлари ва толибон кайфияти атайин парваришланди. Нега шундай бўлди? Чунки мамлакатни сиëсат ўрнига популизм бошқармоқда. Давлатчилик ўрнини эса таъмагирлик ва оддий ҳиëнат эгаллади. Хулоса эса Наполеннинг гапи каби оддий. Ўз армиясини боқолмаган халқ бегона  армияни боқади.  Ўз ҳақини билмаган¸ битта квартирага устозини соттишга тайëр нотавон тавиялар тўдасининг сони нуфуз рақамларга яқинлашган давлатда  таназзул ҳам мантиқли кўринади.

МС: Туз оға, унда Ўзбекистондан кетиб, ривожланган мамлакатларга бориб яшай қолийлик. Мана мени самарқандлик танишим Америкада трак ширкати очиб, ойига 30 минг доллар олмоқда. Тошкент ситидаги ҳай тек квартиралардан сотиб олди. Циолковский тарафда зўр участка қурди.

Четга суриш орзуси

Қамоқда «срўк мотат» қилаëтган одам эркинликка чиқишни орзу қилади. Бу – ўта табиий истак. Ўзбекистондагилар эса «четга чиқишни» орзу қилади.

«Бедапояни Лас Вегасингга, молхонани Парижга, атрофи брезент билан ўралган туалетимни Лондонга алмаштирмайман», деб шиғир ëзади. Аммо, 6 секунд ўтмай, қандай қилиб, бу «молхонадан» кетиш йўлларини қидириб бошлайди. Чет дўлатда «жит қивотган» ўзбекларга хат ëзади: «Ока, мени обкетинг бу ердан. Лондондаги лесби холани итини боқишгаям розиман».

Жуда бўмай кетса, «чет элга кетиш» деган шоу уюштиради. Қарз ҳавола қилиб, Истанбул ëки Дубайга билет олади. Бир ҳафталик тур путёвка. Кейин «Тошкент-Истанбул» деган билетни Инста ëки ФБга қўяди.

«Ока моро бўсин. Сурвоссми? Мениям обкетинг», деган коментларни ҳузур қилиб ўқийди. Мабодо, бу одам артс ëки умуман шоу бизнесга алоқадор бўлса, «Палончи Истанбулга (Дубайга) кетяпти» деган «мақола» ҳам чиқади. Кейин бу киши  йўлга чиқаëтиб дўмини олдида энаси, хотини, қайнанасидан «дуо олаëтганини» лайф видео қилади. Кейин аэропорт ичидаги айнакдан кўринган учоқ фонида билетини кўрсатиб, яна расм қўяди. Диний риторикадаги «етказганига шукр» деган гапларни ëзиб ташайди. Кейинги картинада бу бират ëки жувон опа учоқнинг  эконом класс бортидаги креслода ўтиргани акс этган расм пайдо бўлади. Гўë бутун учоқ бу биратники. Кейинги расм Истанбул ëки Дубайдаги кўп қаватли бино олдида тушилади.

«Нега бизада машнақа йўқ?» деган таққословчи пост қўйилади. Кейин патниси 10 доллар турадиган арзон емаклар расми қўйилади. Буни Инста ëки ФБда кўрганлар «ўўўўв» деб, ҳаяжонли юракчалар расмини қўяди. Кейин кулминация. «Денгиз ва мен» деган расм қўйилади.

Шундан кейин жанр талаби бўйича «Тошкентни соғиндим. Мен ўзи уч кундан кўп чет дўлатда юролмийман», деган пост қўйилади.

Тоже мне блин «носталгия». Кошки бу бират ëки жувон опанинг «шўттта узороқ қолишни иложиси йўқми», деб, саксонта одамга ëзганини билмасам.

Жанр талабига кўра, кейинги пост «Ватанимга етиб келдим. Ану шаҳарингни молхонамгаям алмаштирмайман. Тезак ҳиди менга фаранг исли сувидан азиз, бла бла бла»  Шу билан бу бират «ўчади» – қарзни қайтариши керак.

Тирикчилигини қимаса, озиб-тўзиб очдан ўлиш хатари ҳам бор.

Аммо роппа роса бир йилдан кейин «Чет дўлатга суриш» шоусини айнан қайта намойиш қилади.

МС: Чет дўлатга бориш билан боришни фарқи бор. Мана Ненси Пелоси Тайванга борган  видеосини эълон қилиб, мана бу изоҳни ёзди:

«Мен Конгресс делегациясини Америка Тайван фуқаролари ва барча инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчилар билан бирга эканини яққол кўрсатиш учун олиб келдим».

Хитойга энасини кўрсатган энам

МС: Туз оға, нега ўзбек путинпарастлари ҳам арабқул диндорлар ҳатто исмини ëзолмайдиганлар ҳам Хитойни мақтаб Американи қарғаб ëтибди?

РТ: Изоҳларда Хитойни ëқлаб, Американи қарғаб ëтган кўрмуридларга насиҳат қилмайман. Зотан букрини гўр тузатади. Аммо сиëсат ҳақида билишни истаганлар учун оддий қилиб тушунтирсам. Ҳар ҳолда тажрибам бор, 5 йил қишлоқ мактабида маллимлик қиғанман.

МС: Хуллас, сешанба куни Тайванга борган Пелоси ким?

РТ: Пелоси Америка бошқарувидаги расман учинчи одам ва президент унга буйруқ бероламйдиган даражада мустақил. Тасаввур қилишингиз учун Ўзбекистондаги Танзила опаям қонун чиқарувчи орган раҳбари ўлароқ ижро ҳокимияти каттаси Мирзиëвдан «мустақил»дир. Танзила опа, қонунга кўра, президентга айтмасдан Урумчига учиб бориб, ўша ердаги эзилган уйғурларнинг бошини силаши мумкин. Аммо Танзила опа буни қимайди. Юрак йўқ. Жисмонан бор, аммо сиëсий ирода йўқ. Пелоси бу ҳуқуқдан фойдаланиб, Тайванга борди. Хитойдаги яжуж-мажужлар лашкар тортиб, замбаракларини Пелосига қаратса ҳам, бу охирги хитойи огоҳлантириш, деб, томоқ йиртса ҳам, АҚШ сиëсатининг урғочи арслонини парвойига ҳам келмади.
Мард бир марта ўлади. Қўрқоқ ҳар куни!!!

МС: Пелоси  нега уноқа қилди?

РТ: Биздаги имомбердилар ва уларнинг гала-гала кўр муридларидан фарқли равишда Пелоси Хитойни ëмон кўради. Уйғурлар ҳаққини талаб этиб келади.

Пелоси Конгрессдаги ўттиз йилдан кўпроқ фаолияти давомида Хитойнинг ашаддий танқидчиларидан бўлиб келган. Бир пайтлар у Пекиндаги Тянанмен майдонида 1989 йилги демократия учун намойишларни қонли бостиришда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ëзувни кўтарганди.

Нэнси Пелосининг 2019 йил Гонконгдаги демократия учун бўлган норозиликларни қатъий тарафдори бўлгани ҳам уни Пекиннинг танқид нишонига айлантирди.

Пелоси ўтган ҳафта Конгрессда «Тайванни қўллаб-қувватлаш биз учун муҳим» дея таъкидлади.

Бу Тайван президенти Цсай Инг-вен Пекин таҳдидларига қарши чиқиб узатган қўли истиқболига узанган АҚШ сиëсатчисининг қўли эди.

Тайван муҳтарами демократик қадриятлар ва Пелосининг қалбига яқин либерал сиёсатни қўллаб-қувватлашини билдиргани боис қарс икки қўлдан чиқди.

МС: Нега Пелосининг бориши Хиттойга ëқмавотти ?

РТ: Хитой Тайванни ўз ҳудуди сифатида кўради ва, агар лозим бўлса, куч билан қўшиб олинишини айтиб келади. Пекиннинг сўнгги йиллардаги ҳарбий фаоллиги шунга қаратилган.

Пекин Тайпей ва Вашингтон ўртасидаги барча расмий алоқаларга эътироз билдиради ва мунтазам равишда жавоб бериш билан таҳдид қилади. 1995 йилда Тайваннинг ўша пайтдаги президенти Ли Тенг Хуйнинг АҚШга қилган ташрифига жавобан Хитой Тайван яқинида денгизда ҳарбий машғулотлар ўтказиб, ракеталар учирганди.

Аммо тўқсон бешдаги Хитой билан ҳозирги Хитойнинг фарқи бор. Ҳозир анча кучайган.
Хўш, ҳозир оролни лак-лак аскар билан ўраб олган Хитой Пелоси тушган учоққа бўмба отиб пўртиллатадими? Йўқ. Зинҳор унақа қилмайди. Чунки зўрдан зўр чиқса, «зўр» агар у Хитой бўлса ҳам кўтини қисади.

Хитой Пелосининг АҚШга учиб кетишига тўсқинлик қилиш учун куч ишлатмайди. Хитой АҚШдаги тижорий манфаати учун ҳаракатсизликка маҳкум.  

Пайшанба куни АҚШ президенти Жо Байден Хитой етакчиси билан гаплашганда Си Цзинпин «Майлин окам, тирикчикка зарар етмаса бўлди. Шундоғам пска кўзимизани баттар қисиб, кўрмаганга солиб турамиз», деганга ўхшаш гапни хонсу тилида алжираган.

Байден маъмурияти ҳам отга бир қамчи уриб, кейин оғзига бир сиқим арпа тутган аравакаш каби Американинг Хитой билан муносабатларини бир текисда сақлаб қолишни исташини айтиб, ануларни тинчитган.

МС: Пелоси нега ҳозир борди?

РТ: Пелоси Тайванга апрель бормоқчи эди, аммо коронавирус юқтирганидан кейин атмен бўлувди.

МС: Тайван катталари  нима деб ëтибди?

РТ: Тайван президенти Цсай Инг-вен «айни муддао, келса, уйимиз тўри уники», деди
Пелосининг келиши Хитойнинг Тайван ҳукумати билан ҳисоблашишдан бош тортиши ва муттасил дипломатик изоляция кампаниясига қарши бир имконият эканлигини Тайван муҳтарами билади. Тайван жамоатчилиги Хитойнинг бирлашиш ҳақидаги талабларини қатъиян рад этиб келади.

Бу матндан чиқадиган учта хулосани даптарингизга ëзинг. Кейинги дарсда сўрайман.

1. Демократик давлатда қудратлар ажралади. Қонун чиқарувчи қудрат ëшуллисига ижро ҳукумати ëшуллиси бўлган президент «сен палон жойга бормай тек ўтир», дейолмайди. Бу президентларнинг ўзи хон – кўланкаси майдон бўлиб, тарвақайлиб кетишдан асрайди.

2. Давлат одамида давлатчи сиëсат ва азму қарор бўлиши керак. Ўзининг сиëсий иродасини кўрсатиб билиши керак. Айтиб қайтадиган, сийдиги ер тешмайдиган, Путинга мўлтираб қараб ўтирадиган истон ëшуллилари фалажлигини кўриб турибсиз. Демак, иккинчи хулоса – бу «Сиëсий ирода».

3 . Давлат сиëсати қамчи ва қанд тизимидаги муросани ҳам унутмаслиги керак. Пелоси хола қамчи билан қарсиллатиб солдими? Жа ачишиб кетмаслиги учун  Байден дойи «сен ўзи унақаям ëмонбассан», деб, ширин гапириб қўйгани давлатчилик учун муҳимдир. Таги яҳудий бўлган улуғ инглиз сиëсатчиси Дизреэли айтгани каби «давлатнинг абадий душманлари йўқ¸ давлатнинг абадий манфаатлари бор».

Шу ҳафта шонли Америка Қўшма Штатлари давлатчиликдан икки дарс берди: биттаси, толиблар қўйнида асраган террорчи Аймон Завохирийни бўмба билан ўлдириб, анëққа юворворди; иккинчиси эса, кўршапалакхўр хитойларга энасини кўрсатган Ненси энамиз жасорати. Ҳар бир эна қариганда қанча фариштали бўлса, ëшлигида соҳиби жамол бўлади. Кеннедини кўзини ўйнатган Ненси Палоси ҳам «бир маҳаллар ëш бўган», аммо юввош бўмаган. Кеннедининг жасорат оловидан юраги ëнган бу аëл кунимиз қаҳрамони.

Уйғурларни эзиб хор қилаëтган Хитойга сиëсий ирода нималигини кўрсатган Америка Қўшма Штатларига шарафлар бўлсин.

Давлат шундай бўлиши керак. Давлатни бошқараëтганларда аниқ ҳадаф бўлиши керак. Тўртта кучук вовулласа қароридан қайтиб чучварани атмен қиладиган истон раҳбарларига ўрнак бу манзара.

Мана бугун қалбларни ғурурга тўлдириб АҚШ Конгресси Намояндалар палатаси спикери Нэнси Пелоси учоғи Тайвандаги «Суншань» аэропортига қўнди.

Пелоси Тайвандаги демократия тарафдорлари билан учрашишиб бир пиëла чой  ичади. Гап бир пиëла чойда эмас. Гап сиëсий иродада.

Ўзбекистон тарихидаги илк эротик қиссалардан бири «Оқ бино оқшомлари»ни ëзган ëзувчи Нурилла Отахановнинг  Толибларни оқлашга уриниб ëзиши эътирозга учради. Ҳар қандай «мўътадил диндор» қулай иқлим пайдо бўлиши билан ИШИД ва Толибон форматидаги радикалга айланиши мумкин деган фаразга Отахонов, Мубашшир ва яна баъзи бир «балогир»ларнинг ëзганлари исботдай бўлди.

Дунë бугун пайдо бўлмади.  Биздан олдин ҳам одамлар яшаган ва кўрганларидан ҳулосалар қилган Тамаддуннинг камида 5 минг йиллик тарихи китобларда акс этган. Шу узоқ тарих етиштирган файласуфлардан бири Вольтердан иқтибос.

«Диний фанатизм дунëдаги барча келишмовчилик ва низолардан кўра кўпроқ жиноятларга сабабчи бўлади»

Мана бу гапни эса рус файласуфи Александр Герцен айтган

«Нафратга ва бу нафрат ортидан энг қабих зўравонликларга ўта бу мойил одамлар булар «ультрадиндорлардир» Самарқандга замонамизнинг улуғ биолог олими, Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар келганида биров билгани ҳам йўқ. Террорчи толиблар келганида ўйнашини кўрган маъшуқа каби оғушига талпинган оламонни кўриб нима дейди хозирги файласуфлар.

МС:  «Самарқанддаги халқ толибон учун эмас, жума намозини муфтий билан бирга ўқиш учун йиғилган эди» деган алиби парвариш қилинмоқда узун кун давомида.

РТ: Хўш нима бўпти? Фарқи нима? Нуриддин дўмла билан Толибон мафкураси орасида фиқхий ëки тақвовий фарқ борми? Йўқ. Агар самарқандга Илон Маск ëки Бил Гейтс келувди илмга ташна оломон уни кўришга чиққан эди дейилса бошқа гап. Бухоро ахли Жириновскийга қандай мехр билан талпинган бўлса, Самарқанддаги толпа ҳам Толибон террорчиларига шундай мехр билан талпинди. Буни биламизку. Аши мубашширу хаттоблар ичидамиз. Улар кечалар тушида толиблар билан ашир нашир бўлиб кончат қиворганини ҳам биламиз. Толиблар Кобулни олган куни «алилуя» деб байрам қилганларини ҳам биламиз. Так что мавзуни ҳаспўшлашга шашманг ака. Тош пастга қараб оғиб турса. Салдан кейин пастга қараб энади. Авомнинг толиб ва ИШИДга мойиллигини биламизку. Беш самолет тўла  Суриядан қайтарилган ўзбек хотин ҳалаж ашағга Тошболта ошиқни кўргани эмас, мужохид биратларга севгиси боис кетгани ҳам ўртада.

Варроқ aл-тавалит

МС: Туз оға, биласизми ўша толибон кетини артадиган туалет қоғози Ўзбеккстонда ишлаб чиқарилади. Ўзбек бизнесменлари толибон кўтини ўрнига оғзини артмасин деб туалет қоғози устига «Бу туалет қоғозидур» дея араб имлосида ëзиб қўйилган. Бу қоғоз ўрикзорда ҳам сотилади.

РТ: Маҳаммад Шокир деган чўпчакчи арабқул «туалет қоғози устига арабча ëзилган бўлса, сотиб олиш жоиз эмас», деб, «морал кочат» қип ташади. ورق التواليت – бу арабчада варроқ ал-тавалит дегани. Саудиядан тортиб Мисргача барча араб мамлакатларида ишлатиладиган туалет қоғози устидаги ëзув. Ҳар бир товар устига ëзилади. Ҳатто тўнғиз гўшти бўлса «Лаҳми хинзийр» деб ëзилади. Ëзув – бу ифода белгиси. Борлиқдаги барча нарса ëзилади. Ҳатто Порнҳабнинг арабча саҳифасида барча секс позаларнинг арабчаси ëзилган. Бундан ташқари араб насроний, мажусий ва сурëнийлари ҳам шу ëзувда суннийлар назаридаги ширк матнларни ëзишади.

Ўзи бу арабқул дўмланинг гапи янги эмас. Бундан 100 йил олдин «Қоғозга кўт артмаслик керак. Чунки у ерга худонинг каломи ëзилади «, дея кўтни кессакка артилишини жоиз қилишганди. Юз йилдан бери муҳокамада бир сантиметр ҳам илгари силжимабмиз. Яна юз йилдан кейин ҳам бу дўмлалар варроқул тувалетни муҳокама қилишади Валлоҳи аълам.

Толиблар Бомиëндаги қадимий ҳайкални вайрон қилишувди, ИШИД бўлса Ҳалабдаги обидаларни. Ўзбекистондаги қадимий обидларни бузиш учун баччабоз толиб ҳам вахший ИШИД ҳам керакмас. Порахўр хоким ва кадастрчилар бўлса мингта толибдан кўпроқ вайрон қилади.

МС: Пул берсанг любой хоким онасини гўриниям сотади. Бўлибам Намонгонда. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани мансабдор маданий мерос объектини уй-жой қуриш учун ноқонуний бериб юборилиши оқибатида қадимий обида вайрон қилинди.

РТ: Маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Янгиқўрғон тумани «Гаистон» маҳалласида жойлашган “Гаистонтепа” археология ёдгорлигига оид ҳужжатлар туман кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ер участкаларини бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссияга тақдим этилиб, объект ноқонуний равишда қашшоқларга  дала ҳовли қуриш учун ажратилган.

Оқибатда, “Гаистонтепа” археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида қашшоқ З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилгани натижасида тарихий объектга 80 млрд. сўм жиддий зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Паражанов

Улуғ рассом ва буюк киночи Сергей Паражанов «Совет ҳукуматига қарши чиққан» диссидент дея қамоққа ташланган эди. Қизиғи шундаки, Тифлисда туғилган этник арманини Совет ҳукумати «Украин миллатчиси» дея айблади.

У суратга олган «Олис аждодлар саси» деган фильми украин тилида бўлгани ва украин тарихини холис ëритгани ҳозирги Путиннинг додаларига ëқмаган эди. Паражанов қамоқда ëтганида улуғ италян кинорежиссери Федерико Феллини унга хат ëзади.

Қамоқдаги «вор закон»ларга бўйсунувчи «братва» Паражановдан «Феллини ким», деб сўрайди. «Каберия оқшомларини» суратга олган италиян киночиси, дейди Паражанов.

Братва волядагиларга фонар орқали савол юборишади. «Ростми», деб. «Рост», деган жавоб келади. Улар назарида Паражановнинг обрўси ошади.

Аммо Кузя деган ўғри аптини буриштириб, «Феллини биз учун фрайер. Сицилия мафияси бўса бошқа гап эди», дейди. Шундан кейин Паражанов бўлган воқеани уни қамоққа кўргани келган Андрей Тарковскийга айтиб беради. Тарковский Феллинига телефон қилиб билдиради. Феллини бўлса, АҚШдаги дўсти Франк Синатро билан боғланиб, «ёрдам бериш керак биратга», дейди.

Синатро Сицилия мафияси билан эт-тирноқ эди. Хуллас, сал ўтиб, Паражанов жазо ўтаëтган қамоққа Сицилия мафияси хоч оталари имзолаган мактуб ва ичида чой кофе ва сигарет тўла бўлган посилка келади.

Ўғрибошилар сходка қилиб, ростдан ҳам бугорри анëғидаги братвадан хат келганини аниқлашади. Шундан кейин Сергей Паражанов қамоқдаги братва ҳимоясига ўтади. Кимга ташқаридан посилка келса, Паражанов билан бўлишиши шарт қилиб қўйилади.

Паражанов иш қилмай, расм чизиб, қамоқдаги қолган срўкни мотат қилади.

Ўша пайтда у қамоқда чизган расмлар ва унга келган хатлар Еревандаги Паражанов музейида сақланмоқда.

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
9 ноябр 2017
Маълум бўлишича, ўтган якшанба куни Тошкентдаги бир қанча шифохонаю поликлиникалар ходимлари Сергелида янги қурилаётган уйлар олдини тозалаш, уларни тартибга ...
15 август 2019
Швециянинг Остерсунд шаҳрида 14 август куни одамларни машинасига бостириб террор акти уюштиришга уринганликда гумон қилинган 32 яшар ўзбек қўлга ...
20 август 2024
Рассом Туз
10 январ 2022
Қозоғистонда юқори мартабали хавфсизлик ходимлари бирин-кетин ўлик ҳолда топилмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги Азамат Ибраевнинг жасади пойтахтдаги ўз уйи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...