Асосий мавзулар
17 август 2022

Элтуз Ревизори: Ўзбек ширкати Жаҳон банки санксиясига тушди. Ширкат фирибгарликда айбланмоқда

Шу кунларда халқаро санкциялар деган жумла матбуот мундарижасида. Санкциялар – ҳаддан ошганларни жиловлайдиган жазо тизими. Нафақат бировнинг юртига бостириб кирган давлатлар балки коррупционер мулозимлар ҳам халқаро санкцияларга нишон бўлади.

Бугунги Жаҳон банки санкциясига тушган ўзбек ширкати ҳақида гапирсам.

Сирдарë вилоятини сув билан таъминлаш бўйича СП ООО Mega-Mebiko ширкати фирибгарлик қилгани боис Жаҳон банки тарафидан жазоланди.

Жаҳон банки расмий сайтида ëзилишича¸ Mega-Mebiko ширкатига 30 ой давом этадиган жазо санкцияси қўлланилган.

Жазо муддати 2020 йил апрель ойидан бошланган.

Жаҳон банкига кўра, Mega-Mebiko ҚК масъулияти чекланган ширкати 7 млн 310 минг долларни «Боëвут¸ Ховос¸ Мирзаобод¸ Сардоба ва Оқолтин туманларини ичимлик суви билан таъминлаш» лойиҳаси доирасида жиноий йўллар билан ўзлаштирилган.

Жаҳон банки матбуот хабарномасидан иқтибос: Дебармент Mega-Mebiko ҚК МЧЖни Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Бу келишув битимининг бир қисми бўлиб, унга кўра компания асосий санкцияли амалиётлар учун жавобгарликни тан олади ва дебарментдан озод қилиш шарти сифатида белгиланган корпоратив мувофиқлик шартларини бажаришга рози бўлади.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятининг айрим туманларида аҳолига сув таъминоти хизматларининг мавжудлиги, сифати ва барқарорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Ишнинг фактига кўра, Mega-Mebiko молиявий маълумотлар ва тажриба даъволарини нотўғри тақдим этган ва лойиҳа томонидан молиялаштириладиган шартномани топшириш учун ҳеч қандай манфаатлар тўқнашуви йўқлигини “ёлғон таъкидлаган, бу фирибгарлик амалиётини ташкил этади.

Mega-Mebiko ҚК МЧЖ дебарменти 2010-йил 9-апрелда имзоланган Қарорларни ўзаро ижро этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, бошқа кўп томонлама ривожланиш банклари (МДБ) томонидан ўзаро дебарментация қилиш ҳуқуқига эга.»

Бу гапни оддий ифода қилсак, пулни олишган аммо бу беш туманга ичимлик суви ҳануз бормаган.
«Узсувтаъминот» идораси Жахон банкининг бу айбловини маҳаллий матбуот орқали рад қилди. Ташкилотга кўра «Сирдарë вилояти сув таъминотини яхшилаш учун ажратилган 7 миллион доллар маблағ ўмарилмаган.»
Бу худди афанди латифасига ўхшади.

Афанди эрталаб дўкондан икки кило гўшт олиб келиб хотинига берибди, кечқурунга лаззатли бир таом тайёрлаб қўйишни тайинлаб ишга кетибди. Хотин бузуқ экан, Афанди ишга кетишини пойлаб жазмани унинг олдига келиб турар экан. Ўша куни ҳам ўйнаши кириб келибди, хотин унга ҳалиги гўштни едириб-ичириб, у билан маишат қилибди. Кечқурун Афанди келса, қозон қуп-қуруқ эмиш. “Овқат қани?” деб сўраса, хотин: “Мушук еб қўйибди” деб жавоб берибди. Уй Мушуги хонада ухлаб ётган экан. Афанди дарров уни олиб тарозига қўйса, икки кило чиқибди. Афанди хотинидан сўрабди: “Бу мушук бўлса, гўшт қани, агар бу гўшт бўлса, мушук қани?”

«Узсувтаъминот» идорасининг расмий жавоби яна латифага ўхшади. Яъни «қувур ўтказилган, аммо сув босимига чидай олмай, ëрилиб йўқ бўлиб кетган»

Элтуз мухбири бу юзадан сув қувурлари бўйича мутахассисни саволга тутди.

Ўзбекистондаги сувоқава тизимида ишлайдиган 58 яшар муҳандисга қуйидаги саволни қўйди: «Қандай қилиб 28 километр узунликдаги ва диаметрти 700 мм бўлган шишапластик қувур сув босимига чидамай ëрилиб кетди? Ҳолбуки, бу қувур ҳужжатларида 20 йиллик сифат кафолатланган”.

Мана бу муҳандиснинг жавоби:

«Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва Хитойдан келтирилаётган шиша толали қувурлар қатор афзалликларга эга. Биринчидан, улар арзон, иккинчидан, улар кимё саноатида ўзларининг сифатли эканини яхши исботлашди. Аммо, ҳеч қандай ҳолатда, уларни ултрабинафша нурланишига, оғир металлар билан тўқнашишига йўл қўйиб бўлмайди. Бундай таъсир мавжуд бўлган жойларда ишлатиш мумкин эмас. Бу қувурлар зарбаларга жуда сезгир. Ëт жисм билан тўқнашганда уларда дарҳол микродарзлар ҳосил бўлади. Шунинг учун қувурларни танлашда маҳсулотнинг техник сифати каби нархини ҳисобга олиш керак.

Менимча, коррупция бу воқеада ҳал қилувчи омиллардан бири бўлган холос. Аммо бу ерда хатто лойиҳани амалга оширишга профессионал бўлмаган ёндашув мавжудлиги аниқ.»

Муҳандиснинг гапидан келиб чиқилса, «қувур тўшайдиган малакали кадр бўлмаган».
Малакали кадрларнинг етишмаслиги¸ коррупция боис Ўзбекистонни техноген катастрофалар таъқиб қилмоқда.

Сардобадаги дамба ўпирилгани бу гапимизга мисол бўла олади.
Қачон Ўзбекистонга ажратилаëтган пуллар мамлакат аҳолисига рафоҳ ва фаровонлик олиб келади? Бу риторик саволни беришимизга яна бир сабаб бор.

20 йил давомида милларадлаб инвестиция ўмарилган қўшни Афғонистоннинг коррупция ва малакасизлик боис тушган ботқоғи бизга сабоқ бўла олмайдими?

Браун университетининг “Уруш харажатлари” лойиҳасига кўра, Қўшма Штатлар Афғонистоннга 7300 кун давомида ҳар куни 290 миллион доллар сарфлади.

Бу жаъми икки триллион доллардан кўпроқ деганидир.

2016-йилда АҚШнинг Афғонистондаги элчиси бўлган Раян Крокер: “Бизнинг саъй-ҳаракатларимиздаги муваффақияцизликнинг якуний нуқтаси, биласизми, исён эмас, эндемик коррупция натижаси эди”, деганди.
Коррупция — ҳокимиятнинг ватандошларни эмас, балки фақат ўзини бойитишга хизмат қилишидир.

Коррупция давлат ва миллатни емирадиган занг, яъни коррозиядир.

Бугунча шу. Тафтиш китобини ëпаман. Нишонда эса бугун лавозимда ва эҳтимол эртага ҳибсда бўладиган коррупционерлар.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 сентябр 2024
Бу мақола аслида 31 август куни, совет зулмидан азоб чеккан юртсеварларни хотирлаш куни ëйинлаши керак эди. Лекин бошқа тарафдан ...
18 феврал 2024
Туркистон мухторияти молия вазири Соломон Абрамович Герцфельд 1918 йилнинг 18 февралида Қўқонда большевик жаллодлар тарафидан ўлдирилди. Соломон Герцфельд умрининг ...
7 июл 2016
«Ўзбекистон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчиси, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг Бўз туманидаги сайловчилар билан ...
17 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 49-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Юқорида тортишганимиз бутун ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...