Асосий мавзулар
13 сентябр 2022

600 СЕКУНД: «Илҳом» театри ғалабаси, Россия талофати ва Самарқандда ШҲТ саммитига тайёргарлик

10 сентябр куни «Илхом» театрида премьераси кутилган «Ер остидаги қизлар» спектаклини бекор қилишга уринишларга чек қўйилди.
Бу сафар Ўзбекистондаги толибпараст қадимчи амалдорлар Илҳом театридаги спектаклни бекор қилдира олишмади. Якшанба куни спектакл намойиш этилди. Театрга боришни истаганлар кўп бўлди, билетлар эса аллақачон сотилиб бўлинган эди…
Бундан аввал, Элтуз спектаклнинг  Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ëқуб Аҳмедов доноси ортидан бекор қилинганини хабар қилган эди.
Спектакл ўрнига театр жамоаси матбуот анжумани ўтказиб  дунëда тақиқланган толибон режими таъсирига тушган «уюшма» тақиқига изох бериши айтилган эди.
Асли Швециялик АҚШда яшаб ишлаётган журналист Женни Нордбергнинг ҳужжатли қиссаси асосида Жеймс Рейли ва Роман  Скрживанеклар муаллифлигидаги «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Афғонистонда ҳукумат Толибкар қўлига ўтканидан кейин дахшатли аҳволга тушган аëллар ҳақида ҳикоя қилади.
+++
Тошкентдаги Dream House Stroy ширкати Чилонзор прокуртура олдидаги  58  улкан дарахтларни  бир кечада кесиб ташлади. Бу дарахтлар кесилишига госкомэкология изн бермаган. Ширкат кесилган дарахтлар ўрнига арча экиш ваъдасини берган. Аммо, ниҳоллар кислород манбаига эга бўлиб вояга етиши учун яна 50 йил керак бўлади. Тошкентнтдаги дарахтларни кесган Dream House Stroy 2017 йил декабрида «акахонлар»кўмагида очилган бўлиб муассиси Козимжон Ғуломжон ўғли Тўрабоевдир.
+++
Россия босқинчилари тарафида туриб Украинага қарши урушда қатнашган икки нафар ўзбекнинг украин ҳарбийлари томонидан асирга олингани, уларнинг тиз чўкиб йиғлаётгани акс этган видео тасвирлар тармоқда тарқалди. Видеодаги рус армиясига ёлланган ўзбеклардан бири паспортини олиб қўйишгани, мажбурлаб урушга жўнатишганини айтади. Иккинчиси эса эса Россияда студент бўлгани, урушда эса минометчи бўлиб қатнашаётганини билдирган. Расмда асир олинган 22 яшар Ахмедов Мухриддин Соли ўғли Самарқанд вилоятида туғилган. Москвада ўқиган. Украина Россия урушида қатнашиб хозирда украина асирликда қолмоқда.
+++
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 15–16-сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашмоқчи. Турк матбуотининг ёзишича, Эрдўғон мазкур учрашувда Путин билан Украина урушини тўхтатиш ва ғалла экспортига оид масалаларни муҳокама қилишни режалаган.
+++
8 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида МДХга аъзо давлатлар мажлисида блокланадиган интернет-ресурсларнинг ягона реестрини яратиш муҳокама этилди.
Бу дегани, қарор амалга ошса Ўзбекистонда блокланган Элтуз сайти, шунингдек Россияда блокланган 1 миллион 224 минг 967 сайт МДХга аъзо Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонда ҳам блокланади дегани.
Йиғилишда Узбекистан ИИБ рахбари Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этган.
+++
Россия 12 сентябрга ўтар кечаси тунда Харьковнинг ТЭЦ станциясига ракета зарбаси бериши оқибатида Украинанинг бир қанча ҳудудларида электр узилишлари рўй берди.
Украина мудофаа кучлари манбалаоига кўра, Харьковдаги электростанцияни издан чиқариш учун Россия 11 та ракета отган. Шундан 9 таси уриб туширилган иккитаси нишонга теккан.
+++
Президент Владимир Зеленский Туркиянинг «Бойқор» ширкати Бош директори Ҳолиқ Байроқдорни Биринчи даражали «Хизматлари учун» ордени билан тақдирлади. Украин ҳудудларининг руслардан озод этилишида айнан шу ширкат етказиб берган Bayraktar дронларининг хизмати катта бўлди.
+++
Европа Иттифоқи Кенгаши ниҳоят Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатиш қарорини тўлиқ маъқуллади. Қарор душанба кунидан кучга кирди.
+++
Эстония шу йил 19 сентябридан бошлаб Россия фуқароларини мамлакат ичига қўйилмаслигини маълум қилди. Мазкур чеклов учинчи давлатлардан Шенген визасини олган россияликлар учун ҳам тааллуқли. Бу ҳақда Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу маълум қилди.
+++
Украина ўтган уч ой ичида HIMARS тизимлари ёрдамида Россияга оид 400 дан зиёд нишонни йўқ қилган. Бу ҳақда АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли Рамштайндаги учрашувда маълум қилди. АҚШ Украина Қуролли кучларига HIMARS тизимларини шу йил июнидан тақдим эта бошлаган. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, айни пайтда Киев кучлари ихтиёрида камида 16 та HIMARS тизими мавжуд.
+++
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони рус оккупациясидан озод қилинган ҳудудлардан олинган видеолавҳаларни тармоқда эълон қилди.
Украина Қуролли кучлари Бош штабининг билдиришича, ўтган кеча-кундузда ҳарбийлар 20 дан ортиқ аҳоли пунктини россиялик босқинчилардан озод қилишга муваффақ бўлишди. Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда украиналиклар ишғол этилган ҳудудлардан 3000 квадрат километрини душмандан тозалашган.
+++
Украина президенти Владимир Зеленский ва мудофаа вазири Алексей Резников халқаро миқёсда тан олинган чегара ичидаги ҳудуд, жумладан Қрим яримороли, тўла озод қилинмагунича Киев Москва билан музокарага бормаслигини билдиришди. Бу баёнот Киевда ўтган халқаро форумда берилган.
+++
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари Изюм яқинидаги рус бўлинмаларини тор-мор қилган ва Россияни Донбас йўналишидаги таъминот линияларидан маҳрум қилишга киришган.
Украина армияси Харков вилояти жанубида қарши ҳужум бошлади. Улар илгари рус қўшинлари жойлашган 50 километрлик майдонни эгаллашган.
Бундан ташқари Украина ҳарбий бўлинмалари бир нечта шаҳарлар назоратини қўлга киритди, айрим ҳудудларни эса қуршовга олди.
Херсон йўналишида давом этаётган ҳужум амалиётлари Россия мудофаа фронтини ҳам шимолий, ҳам жанубий қанотларини босим остида қолдирди.
+++
Россияда сўнгги уч кун давом этган сайловлардан кейин, Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, Путин бош бўлган “Единая Россия” вакиллари олдинда бораётгани билдирилди. Губернаторлар сайловида ҳам эски амалдорлар ғолиб чиқаётгани айтилмоқда. 14 та ҳудуддаги губернатор сайловидан фақат иккитасидагина ҳозирча Путин қўймаган номзодлар пешқадамлик қиляпти. “ОВД-Инфо” хабарига кўра, сайлов кунлари 30 киши тутиб кетилган.
+++
Айни кунларда эса  Ўзбекистонда 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига ҳозирлик кўрилмоқда.
ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва Эрон аъзо давлатдир. Афғонистон, Монголия ва Беларусь ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
Саммит доирасида Ўзбекистонга Путиннинг ташрифи ва ШҲТ ҳудудидаги давлатлар ўртасида иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтиришни кўзловчи битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Аммо энг хавотирли томони – Украинага босқини ортидан оғир санкциялар остида қолган Россия банклари ва молиявий институтлари билан ҳамкорликг ортидан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонга иккиламчи санкциялар қўлланиши эҳтимоли жуда юқоридир.

Видео: https://youtu.be/yw0gkMfmB_E

Тағин ўқинг
13 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
17 декабр 2024
Босқинчи Россияга янги санкциялар жорий қилинди, Украинанинг ҳарбий саноати ўсмоқда, Пискентда келин куёв илк никоҳ кечаси ис газидан ўлди, ...
13 ноябр 2017
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, ...
26 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 38-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ҳаёт – илмдир. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...