Асосий мавзулар
30 сентябр 2022

Путинқул раққос Озодбекнинг тоғасими?

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.
МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ўтирипардингиз (Хоразм шевасида гапиради).

РТ: Одам узоқ вақт амалда ўтириб, кўти тахтга сваркаланса хато устига хато қила бошлайди. Путин ҳам шунақа. Путиннинг илк хатоси 2014 йилда Қримга хужум қилгани бўлди. Кейинги хато 2022 йилнинг февралида Украинага агрессорлик уруши бошлагани. Учинчи хатоси эса Европага газ бермай шантаж қилгани. Тўртинчи хатоси эса ахолини мобилизация қилганида акс этди. Уруш боис Путиндан МДХдаги ҳамкорлар хуркиб масофалашди, дунë жамияти тавқи лаънатига ва жазо санкцияларига нишон бўлди. Европага газ бермайман деб жўмрак бураш ортидан Россиянинг газдан келадиган тушуми ҳам чиппакка чиқди.

МС: Путин Хонқалила айтғондин «тўмиртқаға тиқилган итдин» бўлди. Тўмиртқа бу ховлидан ховлига ўтадиган ариқнинг тор қувури. Баъзан шу тўмиртқаға ит бошшини диқиб чиқолмий қолади. Қимирлаған сайин баттар тиқилади. Агар Путинни ўрисла ҳайдапарса, у орқойин Ўзбекистона галиб хукм суравариши мумкин. Шунча миллион Путинпараст бор Ўзбекистонда. Путинни бўлари бўлди, лекин путинпараст ўрисқуллар тўда-тўда, пода-пода бўлиб изғийдиған Ўзбекистон ўрисюртни маллакина ойлонди хороп.

РТ: Ўзбекистон Россиянинг томорқасига айлангани ҳақида яна бир исбот.
25-26 сентябр куни Алишер Навоий номли опера ва балет театрида россия граждани бўлган , кўксига қотил Путин тасвирини тату қилиб урдирган шовинист балет танцор Сергей Полунин соло рақси намойиш қилинган. Рақсдан олдин Полунин залда ўтирганларга юзланиб, «Бу рақс шу кунларда урушда ўлган рус солдатларига бағишланади» дея босқинчиликни ëқлаб пропагандонлик қилган.

МС: Туз оға, шўрда саволим бо. Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбекўпа. Давай изох бар. Нага давлат тиотри саҳнаси рус пропагандаси минбарина айланди? Нега? Ким абкалди бу етим раққосни? Озодбек, Полунин сенинг тоғангми?

РТ: Матчон суқилиш, сен бу саволни Озодбекдан бир калла баландда турганларга, масалан Абдулла Ғарипга берсанг бўлади. Путин келганида букилиб таъзим қилганини кўргандингку.
МС: Ўриспараст тавиялар «мани хоким сўкди», «Арим уриб ташади», «Хотиним ҳиëнат атди», «Уйдан ҳайдапардила», «Анови жойим турмин қолди», «Очман, яланғочман» даб Элтуза жалоба ëзиб ëтибдила. Улара новви дап жувоп барасиз оғам.

РТ: Уларга битта ўптим жавоб: Баттар бўлинг. Сизларни урган косовни ерга кўмса кўкариб чиқади. Сизлартни тепган оëқ баракат топади. Сизларни сўккан одам ўн марта хаж қилган савопни олади. Ўриспараст, путинқул, СССРпараст иркитларнинг оти ўзмайди, қашшоғу нотавонлигича қолади. Ўша ўрис кемаси чўккан тарафга қараб кетоуринглар биомусор пайтавақулоқлар.

Пайтавақулоқлар

МС: Туз оға, Сурхон ҳокиминам сўкип ташамийсизми? Ина яқинда у жаримая тортилди¸ хайфсан олди. Худо урғонни, пайғамбарам хосаси билан дуртсин-да инди.
РТ: Матчонбой суқулиш дўстим. Шиорларимдан бири сазойиларга қўшилмаслик. Бозордагилар «ур анавини» деса, тош олиб югуриб кетишади. Лекин, шундай пайтда мен ҳаммага қўшилиб югурмайман. Боболовниям энаси балам деган. Рассом Тициан айтганидек, ҳамма нарса нисбатга боғлиқ. Қора фонда турган одам ижобий кўринади. Бу расмда Боболов ўзини ўраб турган тавиялардан ўнларча марта ижобий.
МС: Аслиндам шундин. Ок иштон, ок яхтак гийган тиргакчи баччабозладан Худо сақласин. Элтуз карикатурасини чизған Андижон тумани ҳокими Эгамбердиев ишдан қувилди. Ойни шу расмдайи ўтириши учун. Хокимиятдан чиқаëтирғанда қўлиннан удостоверениясини олиб, гўттина икки марта айлантириб дапиб чиқарипардила. Катапулта дейди буни.

РТ: Баъзан яхши одамлар ҳам катапулта бўлади. Ўзбекистон халқ шоири, файласуф ва таржимон Жамол Камол оламдан ўтди. Жамол Камол бугунги кунда ноëб бўлган билим, савия ва заковат эгаси эди. Жамол Камол Жалолиддин Румийни форсийдан, Александр Пушкинни рус тилидан, Вильям Шекспирни эса инглиз тилидан таржима қилди. Жамол ака бу уч тилни мукаммал биларди. У бир тарихий шеърнинг ҳам муаллифидир. Жамол Камол Ўзбекистон мустақил бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо ҳам этиб қабул қилинганида Нью Йоркдаги рассом қизининг уйида меҳмонда эди. Бу қутлуғ дамларни яқиндан хис қилиш учун шоир оғамиз БМТ биносига бориб, ўзининг мана бу сатрларини ëзган эди.
Киприк кетар, кўз қолар,
Қолар Ватан жонажон.
Жамолдан шу сўз қолар:
Аввал Ватан, кейин жон!
Бухоронинг Шофирконида туғилиб, Тошкентнинг Кўкчасида ижод қилган Жамол Камол ватансевар ватандош ўлароқ ëдимизда қолди. Энг муҳими Жамол Камол умри сўнгида ҳукмдорларга лаганбардорлик қилиб, ўз биографиясини бузмади. Яхши одам эди.
МС: Шу шоир дойи Жамол Камол Тошкент аэропортина «Каримов номи барилмасин!» диян талаб билан чиққонми? Каримовни душманими ади у?
РТ: Айнан Жамол Камол Тошкент аэропортидан диктатор Каримов номини олиб ташлашни таклиф қилган эди. Айнан у Ўзбекистон давлати тузувчиси Файзулла Хўжани улуғлаш лозимлигини уқтирган эди.
2017 йили Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камолнинг Каримов номи абадийлаштирилишига қарши Президент Мирзиёевга йўллаган мактуби эълон қилинган эди.
Мактубда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раиси бўлган атоқли шоир ва жамоат арбоби Мирзиёевдан Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқишни сўраган.
Жамол Камолнинг айтишича, Каримовнинг фаолияти холис баҳоланиши керак.
«Менинг назаримда, Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасидаги қарор бир оз шошилинч қабул қилинганга ўхшайди. Марҳумнинг фаолияти холис сарҳисоб этилиб, оқи оққа, қораси қорага ажратилиб, кейин бир тўхтамга келинса, мақсадга мувофиқ бўлур эди», деб айтган эди Жамол Камол.
Унинг фикрича, Ўзбек давлатчилиги «кеча пайдо бўлган эмас» ва ҳамма нарсани марҳум президент номи билан боғлаш тўғри бўлмайди.
«Музейлар, боғлар, ўқув юртлари, кўчалар, ҳайкаллар, жамғармалар… Йигирма беш йил давомида, ўзингиз ҳаққоний эътироф этиб айтганингиздек, адолатли, демократик жамиятнинг атиги пойдеворини қура олган шахс учун бу кўплик қилмайдими? Шунчалар саховат кўрсатиш жоизмикан?», дея мулоҳаза юритган эди Жамол Камол ўз мактубида.
У Тошкент аэропортини Амир Темур номи билан аташни таклиф қилган.
Шоирнинг Виртуал қабулхонага йўллаган мактуби кўриб чиқиш учун Тошкент вилоятининг Қибрай туман ҳокимияти ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ширкатига йўлланган ва пировардида инобатга олинмаган.
МС: Ақллила ўлиб, жиллила қолди Ўзбекистонда. Варшавада ўтëтирғон ЕХХТ конференциясинда ўзбекистоннан қатнашған «аммамни ўжаки» тўйда тўст айтғондин ўриччалаб «биннасала» дади, лекин Украина ҳаққинда оғиз очмади.
РТ: Мажлисда қатнашганлар фикрича, Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари «ғордан чиққан жундор ëбоний одамлар»га ўхшашган. Уларнинг ғорига дунëда бўлаëтган хабарлар етиб бормайди. Қозоғистон вакиллари анча фаол. Уларнинг ëшлигида тўйиб овқат еб, яхши таълим олгани шундоқ билиниб турибди. Қозоғистон Украинанинг тўртта ҳудуди Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмаслигини билдирди.
МС: Ховво, юраварингла «қайға борсам бошда дўппим ғоз юрарман кеккайиб» даб. Ҳай, ичи қоғоздан бўған дўппингни олиб ера қўй. Варшавани ëмғиринда азилиб тивити чиқиб гетмасин. Мундин бир ўйла даб тавсия қилсамам бўлар аади. Аммо ўйлаш учун мия гарак. Ошкадини ичинда мия элементи йўқ, калласи кади ëшуллила.

Тешик мунчоқ

МС: Туз оға, авваллари вазни ичинда эртак ойтиб барар адингиз.
РТ: Матчонбой, мен сенга бўлган воқеани айтақолай. 25 сентябрь ярим тунда Уйчилик 31 яшар йигит чойхонада ошди еб, аскияни айтиб думалаб-думалаб кулиб, кекириб, секин уйига кепти. Кеса, уйидаги каравот жиқир-жиқир қилиб сас чиқараëтганмиш. Шундоқ эшикди очса, хотини ўйнаши билан дикир-дикир қилаëтган экан. Намангонди ор номусли йигити шартта пичағди чиғориб ўз хотинини қўйнига кирган ипплас, маънавиятсиз ўйнаш эркакди сўйворди. Ўйнаш гўрда, эр қамағда. Хотин эса бир кунда ҳам эрсиз, ҳам ўйнашсиз қолди. Эр камида 10 йил ашағларда баландда ичади. Тешик мунчоғ ерда қолмас. Бу хотин бошқа хуштор топишига ишанади.
МС Бу гапни ишитиб қўшиқ ойтосим галди.
Наманганнинг олмаси анори борей.
Ман ёримни соғинсам, йўлга қарайман,
Сочларимни авайлаб силлиқ тарайман.
Қошимга ўсмалар қўйсам келарму, эй?
Кўзимга сурмалар сурсам келарму, эй?
Ялли-ялли-ялола! Ялло демасман, о!
Ялинганинг билан, о, ёнингга бормасман!
(Кулги овози)

Истихборат мамлакат умуртқаси

РТ: Кейинги 30 йилда шаклланган стереотипга кўра, Ўзбекистон хавфсизлик хизмати «асосан халққа зулм қиладиган Нодир Тўрақуловга ўхшаш ўғри ва серияли қотиллардан иборат ярим жиноий тузилма»дир. Ўзбекистон СНБси кейинги 30 йил ичида ўғри, талончи, двойной агент ва саводсиз авантюрист тавиялар тўлиб тошган шубҳали идора бўлгани ҳам тўғри гап.
МС: Гаракми шу идора. Ëдингизда бўлса 1990 йилда Каримов шу вақтдаги КГБ ëшуллисини ўрниннан туризиб нечта шпион тутдинг деб мазах қилганди.
РТ: Истихборат кераклигини Каримов тезда тушуниб етди, аммо у бу тизимдан ўз режимини сақлаш учун фойдаланди. Бугунги путинпараст ва шариатчиларнинг мўр малахдай юргани ҳам, ўша даврда яхши самарали истихборат бўлмаганидан дарак.
Давлат учун истихборат идораси зарур. Давлат ўз хафсизлигини таъминлаши зарур. Исроилда Моссад, АҚШда ЦРУ қандай мухим рол ўйнаса Ўзбекистонда ҳам бу идорага эхтиëж ўта катта. Фақат бу идора ходимларининг ҳатти-ҳаракати ўта қатъий назоратга олиниши, ҳамда миллий хавфсизлик хизмати вазифа доираси аниқ белгилаб қўйилиши керак. Умуман олганда, Нукусдаги сепаратчилар ғалаëни ва Қорақалпоғистондаги раҳбар ходимлар ва «зиëли» қатламининг йиллар давомида айирмачилик ғояси билан тўйингани. Ўзбекистонни рак касали каби чирмаб олаëтган диний радикализм, мияси диний экстримизм билан захарланганларнинг давлат тизимларига сизиб саботаж қилаëтгани. Россияпарастларнинг СССРни қайтариш «орзу»сида Ўзбекистон мустақиллигига қарши очиқ ва яширин ҳаракатлари. Ўғри коррупционоерларнинг безбетларча талончилиги оқибатида ҳукумат ва давлат имиджининг ер билан бир бўлиши. Аҳоли орасида давлат ва қонунларга нигилистик муносабат. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон давлатчилиги белини синдириши мумкин бўлган жиддий хатарлардир. Бу хатарлар ëмон холатга келмасидан олдин, эскалация бўлмай туриб жиддий бартараф қилиниши керак. Бу вазифани эса давлат хавфсизлиги идораси амалга ошириши зарур. Агар бу вазифа амалга ошмаса Ўзбекистон дунë харитасидан мустақил давлат сифатида ўчиб кетиш эхтимоли ўта катта. Ўзбекистон давлат хавфсизлик тизими ичига жойлашган ФСБ агентларидан жиддий тозаланиши керак. (Буни қандай амалга ошириш мумкинлигини Болтиқ бўйи ва Украина мисолида кўриш мумкин)

Идеалда бу тизим мана бу вазифаларни амалга ошириши керак.

Ўзбекистон давлат учун хатар уйғотадиган диний экстремист, кремлпарастлар, сепаратчи ва иқтисодий талончилар ҳақидаги барча информацияларни яширин тарзда йиғиб системага солиш.

Ўзбекистон конституцияси ва дунëвий давлатчилигига қарши террорчилик, сепаратчилик ва кремлпарастлик фаолиятининг олдини олишга қаратилган ишлар. Бу ишлар доирасида чет элда фаолият олиб борадиган диний, сепаратист ва ўриспараст марказлар фаолияти назоратга олиниши керак.

Ўзбек мулозимларининг Россия, Эрон, Саудия, Афғонистон ва бошқа низоли давлат амалдорлари, бизнесменлари ва хавфсизлик хизмати зобитлари билан алоқалари яширин тарзда синчиклаб текширилиши керак.

Ўзбекистон ва ўзбекистон билан боғлиқ криминал гуруҳ, братва ва халқалар фаолияти назоратга олиниб, уларнинг ҳар бир қадами ва ўзбек мулозимлари билан алоқаси назоратга олиниши керак.

Ўзбекистон раҳбарияти қариндошларининг лавозим эгасига яқинлигини суъистеъмол қилиб, катта миқдорда ўғирлик талончилик қилиши, мини жангари группаларни ташкил қилиши каби холатлар борасида системали маълумот тўплаши лозим.
Агар шу ишлар қилинмаса, давлат ўлароқ сақланиб қолишимиз муаммога айланиши аниқ. Бу матн Ўзбекистон ДХХ 31 йиллиги муносабати билан ëзилди. Байрам табриги баҳонасида бир оз таҳлил қилдик.

НОРИМ-НОРИМ

МС: Туз оға, қўйинг би серëзний гаплани. Ëшуллини хотини пиширган нориннан гапланг. Хивада норин-норин дияан ўйин бўлған. Гўтўйинчила ўйнаган.
РТ: Норин-норин эмас, Норим билан Нориннинг фарқи бор. Сиëсат бошқа, гастрономия бошқа.
Президент Паркент сомсаси билан шашлигини мақтагани ортидан, ахли байтнинг норин шоу қилгани менга Франция қироличаси Мария-Антуанетта гапини эслатди. «Халқнинг ейишга нони бўлмаса пирожний есин.» деганди қиролича. Бу гапдан сал ўтиб қироличанинг боши танасидан жудо қилинганди. Воқеа 1793 йили бўлиб ўтган эди. 1931 йили Yeravda турмасидан Лондoндаги букенгем серойига бориб, Англия қироличаси билан учрашган Махатма Ганди ўзи тўқиган бўздан иштон кийиб, эгнига бўз белбоғ ташавоган эди. Оëғида эса сандал. Ганди «токи халқим оч яланғоч юрар экан, мен башанг кийинсам уят бўлади» дерди. Мухбирнинг «Қиролича хузуриига кириш учун тузукроқ кийимингиз йўқмиди?» деган саволига Ганди «Қироличанинг кийган кийими иккаламизга ҳам етади» дея жавоб берганди. Бугун еган овқатини, кийган кийими ва кўтини тортадиган аравасини мақтаб, тармоққа қўядиган мақтанчоқ оломон мундоқ тарих китобларини варақлаб ўқиб кўрса бўларди. Камтарлик ҳали бекор қилинмади.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Видео: https://youtu.be/ydW1_ajrZ-A

Тағин ўқинг
5 май 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
5 апрел 2018
Ўзининг уч яшар ўғлини бўғиб ўлдириб, дарахтлар остига ташлаб кетган андижонлик Саидахон Тиллаволдиева 3 апрель куни Тошкентда ҳибсга олинди. ...
15 июн 2016
Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда. Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ...
24 сентябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ёзувчи Темур Пўлатнинг ...
Блоглар
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...
25 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 10-қисмида мухбир ундан ўз ота-боболари ...