Асосий мавзулар
18 ноябр 2022

РТдан ваъз: Тошкентдаги алвасти овчилари

РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.
Матчон Суқилиш: Ничиксизла, мўччи ойбикала, хўжик биррила?
РТ: Матчонбой, мўччи дегани нима ўзи, тушунтириб бер қани?
МС: Мўччи дегани, такоой красивий қиз дегани. Ëш вохтимда мақтанар адим. У меня мерседес шессотка, в руках сотка, рядом красотка. Ах, аравай вай, вай, вай.
РТ: Матчонбой, бир хонқалича сўзлайсан бир ўрисча. Жавобни аниқ қилиб айтиб бер, худди Сарапоëннинг ўртасини ëрган поезддек аниқ қилиб.
Матчон Суқилиш: Овонг оғо. Иянгни еган бир дамир гўззини ëқиб Сарапоëнни ëриип ўтиип гетди. Қорасам поезд. Ичи дўли мўччи қиз. Алдин мўллола бу мўччи қизлани, кадилани запрет атгани учун аркакла ашаклани, геччилани, ëш ўғлон болалани атганла. Мўллолани сийдики ер дўшмаян вохтда ашак атиш, ўғлон бола сақлаш амаллари йўқолиб, нормалний аркак хотин-кадичилик атадўн бўлди. Лекин бу мўллола яна кавакиннан  ўрмалап чиқиб, хўшрўй мўччи қизлара нападения атиб бошлоди. Иноби қийзни қоронг оғо. Узумни сувиннин. Шу қизни хўшрой бўғони учун Тошкентдайи икки қорри ғор беш сўткага қомоттирибди. Непорядок оғо. Бу боришда яна ашак қидирип гетамизми сарапоëно қарап.  Ашакам қолмади. Ҳаммасини олот сомсани ичина иярдила. Қоломаси хожи дойилани сехиндо колбосо бўлди. Манглайи қорола.
РТ: Матчонбой Севинчни сешанба куни дарров озод қилишди. Матбуотда шов-шув бўлгач, ўз хатосини тўғирлашди бу коррупционерлар. Матчон суқилиш сен гапирсанг кўпчилик тушунмайди. Айниқса Тошкентнинг бақ-бақалари осилиб, бўйни  тошбақадай бўлиб кетган зам ҳокими Нодира Умарова. Айнан шу хотин Севинч Саъдуллаева устидан жалоба ëзиб жабрланувчи бўлди. Севинч беш суткага қамалганидан кейин бутун дунëда «Ўзбекистон эрон каби очиқ кийинган қизларни қамайдиган мамлакатга айланди» деган мақолалар чиқиб кетди. Хозир билсанг Эронда айнан шу масалада катта кризис бор. Нодира Умарованинг ўйланмай қилган иши боис Ўзбекистон имиджига зарар етди. Инвесторлар ҳуркди.
Тошкент ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Нигматуллаевна Умарова инста-блогер Севинч Саъдуллаева устидан ҳуқуқ-тартибот органларига ариза киритишнинг ўрнига Тошкентдаги минглаб аëллар, оналарнинг қишда қийналаëтгани, алимент ололмагани ва эрлари калтаклаганини ўрганса бўлмайдими. Тошкентда миллион проблема бор. Лекин бу туғма овсар хотин албатта давлатни пули, ҳамда вақтини кетказиб очиқ кийинган қизларни  чотини пойлаб юриши керак.  
Шунча машина ўмариш, фирибгарлик, диний фанатизм, сепаратизм билан боғлиқ жиноятлар ўғрилар ва кисавурлар ишини бир четга суриб Миробод суди судьяси Сурайёхон Хўжамқулова линейка циркул олиб қиларнинг эмчагини ўлчаб, жазо бериб ўтирибди.
Судга ҳудди бошқа иши йўқдай. Миробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари  Мирзаев, Миробод тумани 4-сонли ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш катта инспектори Бахметова ва милиса идорадан Бобожонов ҳам  йўртқилаб етиб келишган  тилини осилтириб. Худди бир нарсадан қуруқ қолгандай
Матчон суқилиш: Ибий, вазир Бобожоновни ўзи галдими? Бошқа иши йўқми вуни? Қамоқда одом  уриб ўлдирадўн милисалани тартипа солсин бу ëшулли, хўшрой кадилани изинда юрганнан гўра.
РТ: Судда қатнашган  ходим вазирнинг фамилиядоши холос. Кейин ҳамма бобожоновлар ҳам милиса эмас, орасида журналистлар ҳам бор. Бириси Қудрат оғонгиз. Хуллас, Тошкент замҳокими блогер Севинчнинг юз  ва тана тузилиши кўринишлари тармоққа қўйилганидан жабрланибди. Блогер Нозим Сафарий мана бундай ëзди: «Сексуал ҳаёти жойида бўлган одам бировнинг секси видеосидан нафратга жўшиб, судга бермайди. 5 суткага қамамайди ва интернетта бўралатиб сўкиб, қарғамайди. Нафрат билан эмас, муҳаббат билан шуғулланинг»
Блогер Никита Макаренко эса зам ҳоким Нодира Умарованинг ҳунук башарасини тармоқда кўриб, жабрлангани ва ишчанлик қобилияти йўқолгани сабаб бу замҳокимнинг устидан судга бериш каби саркастик таклиф билан чиқди.
«Мен замҳоким Нодира Умарованинг тармоқдаги профилини қараб чиқдим. Бу хонимнинг башараси ҳеч кимни ҳақорат қилмайдими деган маънода. Кўз олдимда жаҳаннам манзараси пайдо бўлди. Баъзи фотоларда фокус йўқ. Бижир-бижир бўп ëтибди. Катастрофик дидсиз уствош кийвоган. Ботанический сад какой-то. Қанақадир  «Миллий Тикланиш» партияси логотипи. Я страшно оскорблен. Бу башарани кўриб, дахшатли даражада камситилиб, ишчанлик қобилиятим камайди. Бу  ҳунук замҳокимни  камида 12 суткага панелнийга тиқиб тахта канага ем қилиш жоиз. Илтимос Миробод милисаси ва суди ҳамма ишни қўйиб шу хотинни қамаш билан шуғуллансин.
Матчон Суқилиш: Ҳамма бадрўй ëшулли хотинларни қамаб ташийварсак юртда  ëшулли хотин қоладими? Хўшрой кадиларам сотонини очиб, расма тушиб хожи дойилани  апетитини очип ëтибдило, хоропло.
РТ: Аслида бу, Севинч учун позитив пиар Ўзбекистон учун негатив реклама бўлди. Тармоқ фаоли Alisher Samigjonov ëзади:
«Яна бир бор халқаро интернет тармоқларида Ўзбекистонда инсон хуқуқларини поймол қилиниши факти кўрсатилди. Бу гўзалга дегенератлар шундай реклама қилиб бердики, у хатто Голливуд актёрлар мактабига таклиф қилинишига эришиши мумкин. Бундай гўзалликнинг нархини фақат бўққшўнғизлар билмайди, хасад хиссиёти билан ётиб турадиганлар.»

Алвасти ови

РТ: Матчонбой нега инстаблогер Севинчнинг қамалиши ва эротик блогер Асалхонейнинг ўлдирилиши ғарб матбуотида ҳавотир билан қарши олинди. Биласанми? Нега блогерлар қамаладиган ва ўлдириладиган мамлакатга турист ҳам, инвестор ҳам келмайди.
М.С : Биламан. Ўрисни тиливизоринда ойттило. Путин дойини ўзи ойтди, европа сизлани бизжоқ дади. Лекин Путин дойини ўзам кадичи. Урганчли спорт мастер Марат оғони қизи Алинани атип юрибди.
РТ: Шам ушлаб турганмидинг, Матчонбой. Телеграмда Севинчнинг видеосини бижи-бижир қилганини қўйсам, уни ëмонлаб, ўзидан аврат қоровули ясаб ўтирган хожи патруллар секин личкадан ëзиб, бу видеони бижиллатилмаган вариантини ташаб беринг деб илтимос қилади. Бойсунда ўз ўқувчиси билан орал секс қилган ўқитувчи видеоси тарқалгани ҳақида ëзишим билан, хожи зоти бўлса личкага ëпирилиб, шу видеони ташаб беринг дейди. Порнҳаб деган дунë порно видео тармоғини астойдил томоша қиладиганлар ҳам Ўзбекистонда. Булар «дод-вой, қани маънавият» деб ëзиб бўлиб, секин банкага бориб Дубайда жалаплик қилиб юрган хотини, ë қизи юборган пулни олиб жит қилади. Иккиюзламачилик ва риë дейилади бу. Мен таниган бир икки боллар Европа ва АҚШдаги меҳмонхоналар рецепшнида ишлайди. Ўзбекистондаги ҳар хил маънавият марказларида ишлайдиган мулозимлар тренинг ва семинарларга боришганида, шу отелларда қолишади. Бу мулозимларнинг биринчи қиладиган иши порно канални улаб олиш. Иккинчи киладигани эса хонага фоҳиша чақиртириш.
МС: Учламчи атадўн иши ўғиллиқ. Хонадаги утикдан  тортиб, сочиқ билан банний халатгача ўмаришади. Лекин ëшуллилла фақат чета чиққандамас, юртни ичиндам кадичилик атадилар озоннан гечача.
РТ: 1999 йили Хоразмда маънавият бўйича зам ҳоким бўлган Ботир Рахимов деган дошовузли дегенерат бор эди. Икки гунни бири мен ишлаган телеканалга телефон қилиб кинодагилар ўпишмасин деб талаб қўярди. Лекин ўзи, Хивадаги қадимий Нуриллабой саройини ишратхонага айлантирганди. Фоҳишаларни чақириб, маишат қилар ва қадимий обидага зарар етказарди. Ўша мулозим ҳақиқий маънавият душмани эди.
МС: Эй Эл Сини илдирган Ботирми? Ботир сийғон дийдила уни. Сийғоннан ботир чиқса капасина ўт қўяди дийдила бизани Хонқада. Ботир Хозориса ҳоким бўғоннан кейин, наркошлара криша бўлиб урилиб гетди, Хозир Тошкентда юрипти, екгўринжи бўлиб.
РТ: Матчонбой, қўй бу иккиюзламачи мулозимларни. Ўзбекистонда алвасти ови нега европаликларни ҳавотирга солди деб  сўрадинг. Ҳақиқатдан ҳам сексизм, аëл қизларга шилқимлик қилиш, яъни харрасментга қарши бўлган Европа бу каби воқеаларга хавотир билан қарайди. Чунки Бундан атиги 500 йил олдин Европада диндорлар талаби билан чиройли қизлар гулханда ëқилган. 500 йил олдин Европада яшаган диний руонийлар назарида чиройли қизлар ичида жодугар ва алвасти яшайди. Улар нариги дунëда қийналмасин деб гулханда ëқиб юборишган. Бу холат тарихга Witch-hunt яъни алвасти ови дея мухрланди.
МС. Бизанам ëш воқтимизда қўрқитар адилар олвости галди дап. Олвосди деганни маъноси мўччи қизла галиб эракларни ғорсо тейина босади. Ина, Чимкентда бир йигитни уч қиз  тейина босиб зўрлабди. Лекин сиз ойтқон нарсани кинода гўрганман Жанна Дарк деган қийзни жодугар даб ëқиб тошовадила.
РТ: Чиройли қизларни жодугар деб ҳисоблаб ëқиб юбориш ташаббуси диндорлардан чиққан. 1484 йилда Рим Папаси  Иннокентий VIII алвастиларни инквизиция суди қарори билан гулханда ëқиш ҳақида фатво берди. Шундан кейин, қаерда чиройли қиз кўринса ушаб олиб гулханда ëқишди. Бечора чиройли қизлар атай юзига қора куя суртиб, ювинмай юришган, тақводорлар кўзига жодугар бўлиб кўринмай деб. Ким чиройли қизлар ҳақида чақимчилик қилса, уларга пул ҳам берилган. Масалан, 1628 йил  Оффенбург шаҳрида ҳар бир чиройли қиз ҳақида хабар берган чақимчи қўлига 2 шиллингдан берилган. 1645 йилда ўзини жодугар овчиси деб эълон қилган Мэтью Хопкинс  ўзи ушаб топширган ҳар бир чиройли қиз учун 1 фунт стерлингдан ҳақ олган. У камида йилига минг фунт ишлаган. Демак Хопкинс еталаб борган қизлар ҳисобига кўра, битта шаҳарда йилига минг гўзал қиз ëқиб юборилган. Бу дахшатли жараëн Марказий европада то 18 асргача давом этди. Тарихчиларга кўра, жодугар ови иқтисодий етишмовчилик, қашшоқлик, совуқда ўтин тополмай қийналаëтганлар фонида ривожланган. Чунки бу иқтисодий таназзул айбдорини халққа кўрсатиш учун керак эди. Сен оч-яланғоч бўлганинг, совуқ азобининг бош айбдори мана шу чиройли қизлар. Уларнинг жодуси боис, барака кетмоқда деб айтишган. Бугун ҳам ўзбекистонда эринмаган имомберди муллабаччалар шунга ўхшаш гапни кунора айтишади. Аснода Тошкент замоҳокими Нодира Умарова, судя Сурайë Хўжамқулова каби замонавий алвасти овчилари пайдо бўлди. Бу қўрқса қўрққулик холат.
МС: Дуз оғоо. Қури ишвалак ғорлони тарапини олосиз. Ишвалакларам одомми? Аркаклани калласини бизиб, ишдан гучдан қўëди. Комилжон оғо ойтқонқу охир. Ўзи бир кичкина қиз, гунда илон ўлдиради. Қош қоқиб гўзни қисиб олтин, червон ўндиради. Жолотойчилик минг ëрим билан. Ғорлони аркаклани кийсасина иқтисодий зараринам ойтинг охир. Мани шеърим ëдингиздоми. Юмуртовда ғорлор бор деган…
РТ: Матчонбой сен тушунчаларни чалкаштирма. Ғор бошқа – ғар бошқа. Ғор бу текотоник эррозия оқибатида хосил бўлган тешик. Табиатга оид физик тушунча. Ғар эса ижтимоий мухофазакор қатламнинг улар назарида ëмон бўлган аëлларга қўллайдиган ëрлиғи. Мен эса ҳуқуқ  ва қонун устиворлиги ҳақида гапиряпман. Менга айтишларича, судя Сурайë Хўжамқулова юрфакда иккичи бўлган, сессияларни пора бериб ëпган. Қонун ва рим ҳуқуқига оид китобларни очиб ҳам кўрмаган. Ўтган асрнинг тўқсонларида Хоразмда ОПС деган идорада Рўзимбой Эшчонов деган подполковник ишлар эди. Ахлоқ полициясига ўхшаш вазифада эди. Ҳар хил активист хотинлар ўша вақтда урф бўлган видеосалонлар устидан шикоят қилиб келишарди. Ана порно қўйди, мана иëт кино кўртастди деб. Рўзимбой бўлса, эринмай қонун китобларни очиб, порно нима, эротика нима. Нима тақиқланган, қайси жойи қонунга зид эканлигини ҳижжалаб ўқирди. Қонунга кўра, эркакнинг жинсий олати аëлнинг қинига киргани очиқ кўринса бу порно экан. Активист шампатрул аëллар шикоят қилган видеода Отабек ва Кумуш ўпишган эди холос. Рўзимбой, бу шампатрулларни ҳайдаб юборарди «жиноят состави йўқ» деб. Чунки Рўзимбой мактабда иккичи бўлса ҳам, милиса ўқишида яхши ўқиган эди. Ўз ишини қонунга тўғирларди. Қонунга тупуриш эса ҳуқуқий нигилизмдир.
МС: Новви ву оғо, юридик нигилизм дегани. Уëт гапамасми?

Ҳуқуқий нигилизм нима?

Ҳуқуқий нигилизм – бу ëзилган жорий қонунларни инкор қилиш, қонунлар ва ҳуқуқнинг социал институт эканига тупуриш дегани.
Юридик нигилизм ҳуқуқий давлатни емирадиган зангдир. Бир шиша Кола ўмарган ўсмир болани ИИБ биносида уриб ўлдирилиши.
Тик-Токда қайсидир баччавозга малол келган соҳибжамол блогерни Эрон шариати услубида беш суткага қамаш.
«Ўзбек менталитети» деган қонунда ëзилмаган уйдирма асосида одамларни қамаш.
Айни пайтда инсониятга қарши Сурияда жиноят қилган террорчи хотинларни, Нукусда аскарларни ўлдирган сепаратчиларни оқлаб, уйига қўйиб юбориш ҳам ҳуқуқий нигилизмдир.
Суриштириб кўрсам, Севинч блогерни қамаган Миробод судяси юрфакда иккичи бўлган ва нуқул пора билан сессия ëпган экан.
Хуллас, бу саводсиз судялар – бошимизга бало.
Биринчи навбатда ўша судяларнинг оëғига тош боғлаб, кўлга ташаб чўктирвориш керак.
Шунда мамлакат бахтиëр бўлади.
МС: Инди нишаталик ëшулли. Хўшрой қизла юпқа кийинсинми ëки қалинроқ? Кинода аркак билан хотин ўпишсинми ë ўпишмасинми?
РТ: Ўзбекистоннинг яқин тарихида севги саҳналари акс этган киноларни тақиқлаш ëки қайчилаш 1990 йилда бошланган. “Кичкина Вера” фильми Москвадан – Марказий телевидение орқали намойиш қилинганида, Ўзбекистон бу трансляцияни Ўзбекистон ҳудудида тўхтатиб қўйган эди.
Элëр Эшмуҳаммедов суратга олган «Шок» фильмидан эса, аввалига бассейнда чўмилаëтган аëллар қисми кесиб ташлаб намойиш қилинган, охирида эса бутунлай тақиқланган эди. Ўтган 30 йилга яқин даврда ўзбек телеканалларида 20 га яқин фильм намойиши тақиқланди.
Улар орасида «Ўзбетелефильм»да давлат маблағига суратга олинган «Судхўрнинг ўлими» ва хусусий тадбиркорлар сармояси асосида суратга олинган «Тоҳир-Зуҳра 2» фильмлари бор.
Бундан 13 йил олдин таниқли кулги устаси марҳум Обид Асомов кинопродюсерлигида олинган «Тоҳир-Зуҳра 2» фильмининг нега тақиқда қолаëтгани ҳозиргача номаълум.
Дунëни фоҳиашалар билан таъминлайдиган Ўзбекистонда  нимани кўрсатиш мумкину, нимани кўрсатиш мумкинмаслиги ҳақидаги мунозаралардан тортиб, либерализм ва анъанадорлик, давлатнинг ахборот сиёсати ҳамда медиа маконидаги рақобатга қадар турли фаразлар илгари сурилади. Аснода нега «Ну погоди» муьлтфилмида пляжда ëтган чўчқанинг эмчаги кўринди. Нега “Кинотеатр” телеканалида намойиш этилган “Баунти” фильмидаги ғорда яшайдиган қадимий хотинлар ярим яланғоч юрибди, хижоб кийса бўлмайдими деган охири йўқ бемаъни саволлар юзага чиқади. Айтадиганим шу, иштони йўқ, тиззаси йиртиқ устидан кулмасин. Ундан кўра ҳақиқий муаммолар. Уруғ аймоқчилик¸ непотизм, мулозимлар ўғирлиги, мактабда болаларни ураëтган ўқитувчилар ҳақида баҳс қилинглар. Қиш келяпти. Газ йўқ, свет йўқ. Ўтин, кўмир йўқ. Иштони йўқ, бировнинг қўлидаги чўпдан қўрқар экан.
Матчон Суқилиш: Шўрда тўхтаб, ëнқи гапни ойтипаринг.
Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак. 

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 декабр 2023
Ниҳоят Ўзбекистондаги қўшиқ шинавандалари қалбини ларзага солаётган шоу томошаларига навбат етиб келди – Элтузнинг қаттиқ Икс фактори ёки Х-Фактор пагонларга ...
4 июл 2019
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда ...
6 июл 2016
Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментиннинг трафикинг бўйича янги ҳисоботида янги рейтингида Ўзбекистон пахтачиликдаги мажбурий меҳнат боис энг паст даражага ...
16 январ 2017
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг Тошкентда уй қамоғида сақланаётган катта қизи яқинда Швейцария прокуратураси томонидан пул ювиш айблови бўйича ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...