Асосий мавзулар
12 январ 2023

Ўзбекистонни бошқарган сиëсатчи ўлди

Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўмининг собиқ биринчи котиби, СССР Олий Cовети Миллатлар кенгаши собиқ раиси таниқли ўзбек-совет сиëсий арбоби, дипломат, 1989 йилгача Ўзбекистони бошқарган Рафиқ Нишонов 2023 йилнинг 12 январида 96 ëшида ўлди.

Яхши одам эди. Рассом Туз билан салом алиги бор эди.  Рассом Туз раҳматли билан Швейцарияда кўришган ва Нишоновнинг “Дарахтлар бўронгача кўкаради” деб номланган китобини муҳокама қилган эди.

Ўзбекистонни Нишонов бошқарган даврда одамлар қўрқмасдан митингга чиққан ва ҳукумат рахбарларини танқид қилганлар қамоққа ташланмаган эди. Шу билан Нишонов ўз издоши Каримовдан фарқ қиларди.  

Нишонов ким эди? Бу саволга у ëзган 360 саҳифали китобдан жавоб топамиз. Китобда собиқ Совет даври Рафиқ Нишонов тақдирида қандай акс этганидан ҳикоя қилинади.  

Нишонов Ўзбекистоннинг олис тоғли қишлоғида, қашшоқ батрак оиласида туғилиб, то СССР Mиллатлар кенгаши раиси бўлгунигача бўлган ҳаëт хотиралари бу китобдан ўрин олган эди.  

Нишонов ўз китобида  Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасидаги мажлисларда мамлакат зиëлиларининг мустақиллик орзусидаги оташин чиқишларини мамнуният билан эслайди.  

«Мустақиллик учун кураш вақтларида  шу ëзувчилар билан елкама елка  бўлдим. 80-йилларнинг охирида 90-йилларнинг бошида Марказ қанчалик республикаларга қаттиқ босим қилгани ва қаттиқўллик билан иш олиб борса ҳам шарафли ўзбек ëзувчиларининг эрк ва мустақиллик орзусини қўлладим», дея ëзган эди ўз китобида мархум.  

Колхозчи, фирқа фаоли, аскар, шаҳар ҳокими, элчи, давлат раҳбари.
Бу Рафик Нишанов эгаллаган касб ва лавозимларнинг қисқа баëни.

1926 йили Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида туғилган Рафиқ Нишонов кундузи колхозда ишлаб, кечқурун Тошкент давлат педагогика институтида тахсил олди.
1945 йилдан 1950 йилгача Совет армиясида хизмат қилди.
1951 йилдан бошлаб Ўзкомфирқа сафларида фаолият бошлади. Қисқа муддатда оддий инструктордан туман партия қўмитаси котибигача юксалди.
1959 йилда Тошкент шаҳар кенгашига раис қилиб тайинланди.
1963 йилда Ўзбекистон Компариясига котиб бўлди.
1970 йилда Совет Иттифоқининг Шри-Ланкадаги элчиси лавозимига тасдиқланди.
Рафиқ Нишонов 1978 йилда СССРнинг фавқуллода ва мухтор элчиси сифатида Иорданияда ишлади.
1988 йилдан 1989 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Компартияси биринчи котиби сифатида республикани бошқарди.
1981 йилдан 1991 йилгача СССР Миллатлар кенгаши раиси лавозимида ишлади.
Рафиқ Нишонов 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонда исталмаган шахслардан бирига айланди.

Нишоновнинг номини 1989 йил минтақадаги месхет турклари қирғин қилинган  Фарғона фожеалари билан боғлиқ холда эсланади.

Нима блувди ўшанда. 1989 йилнинг 16 май куни Кувасайда ўзбек ва месҳети турклари ўртасида жанжал чиқди. Жанжал групповий калтаклаш билан тугади.  
23 май куни Қувасойдаги ўзбеклар турк месхетилар яшайдиган маҳаллаларга бориб уларнинг уйларига ўт қўйиб погром қилишди.60га яқин одам яраланди бир киши ўлди.  


3 июн куни Тошлоқдаги ўзбек аҳоли  қўзғалиб месҳети турклари яшайдиган маҳаллаларга ўт қўйиб погром қилишди. 4 июн куни Марғилоб аҳолиси турк месхатиларга қарши погромга қўшилди.  
Ўзбеклар учун юзи қоралик бўлган бу фожеа вақтида мамлакатни Каримов бошқараëтган, Нишонов эса Москвада эди. Ўша воқеалар гувоҳи Муҳаммад Солиҳ мана бундай ëзади:

«Фарғона  воқеаси  Рафиқ  Нишоновнинг  раҳбарликдан  кетиши билан битди. Халқ орасида тарқалган миш-мишларга кўра, Фарғона воқеалари  Нишоновнинг  Москвага  олинишига  асосий  сабаб  эди.
Менимча,  асосий  сабаб  бошқа  эди.  Саксон  тўққизнинг  баҳорига келиб,  Горбачев  атрофида мухолифларнинг  сассиз  чамбари  анча торайиб  қолганди.  У  ўзига  четдан  салафлар  ахтара бошлаганди. Нишонов  ўша  салаф  сифатида  СССР  Олий  Совети  Раиси ўринбосарлигига олинганди.  Бу  вазифада  у  Горбачевга  садоқат билан хизмат қилди».

Ўлимига қадар Рафиқ Нишонов Москвадаги Яқин Шарқ ва Шимолий Америка билан ҳамкорлик регионал фондига раҳбарлик қилиб келди. Мирзиëев иқтидорга келган 2016 йилда Рафиқ Нишонов қисқа муддатли сафар билан Тошкентга келиб кетган эди.

 
Рафиқ Нишоновнинг ортида  уч фарзанди, тўрт невараси ва беш эвараси ва уни қадрлаган миннатдор миллатдошлари қолди. Ўзбек халқи етиштирган дипломат, сиëсий арбобнинг ўлими юзасидан Элтуз жамоаси мархум яқинларига таъзия билдиради.

@eltuz

Тағин ўқинг
6 август 2021
рассом Кирпи
16 сентябр 2020
Президент Мирзиёев имзолаган янги қарорга кўра, 2021 йилнинг 1 январидан меҳнат муҳожирларига солиқлар жорий этилади.’ Қатор ўзбек нашрларининг ёзишича, ...
19 феврал 2019
Бу гап пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилли аҳолининг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 18 февраль кунги учрашуви пайтида ...
1 май 2015
Ислом Каримов Ўзбекистонга 1989 йилдан раҳбарликни бошлаган. 24 йил аввал. Жуда ҳам қадимдан. Бу вақт ичида у анча қартайиб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...