Асосий мавзулар
12 апрел 2023

Озодбек Назарбеков ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилаяптими?

Шу кунларда тармоқда очиқланган бир қанча ҳужжатлар Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков шахсининг манфаатлар тўқнашуви остида қолаётганини, яна ҳам аниқроқ айтсак, ўз мансаб ваколатларини суъистеъмол қилаётганини кўрсатмоқда.

Гап шундаки, корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрининг 2023 йил 23 март холатига кўра Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков — «BEST ORGANIZER» МЧЖнинг 42 фоиз улушига эгалик қилади.

Афтидан, жаноб Назарбеков Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ мамлакатда давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиш тақиқланганидан ё хабари йўқ, ёки буни билиб туриб билмасликка олмоқда.  

Ўзбекистон президенти ўтган 2022 йил 8 августда имзолаган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат хизматчиларига тадбиркорлик билан шуғулланиш, уларнинг муассиси бўлиш, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиш ва чет элда кўчмас мулк олиш тақиқланади.

Юқорида тилга олганимиз «BEST ORGANIZER» МЧЖ театрлар фаолияти орқали даромад топади, театрлар фаолиятини эса Маданият ва туризм вазирлиги тартибга солади.

«BEST ORGANIZER» МЧЖнинг яна бир таъсисчиси, Озодбек Назарбековнинг бизнес шериги — Дадабоев Илёс Ибрахимович театр фаолияти орқали даромад топадиган «ZOLOTOY RAKURS» МЧЖ (2%) ва «Tanovor» МЧЖнинг (100%) таъсисчиси ҳисобланади.

Юқорида номи тилга олинган ва Дадабоев Илёс Ибрахимович раҳбари ёки таъсисчиси бўлган бошқа корхоналарнинг юридик манзили бир манзил, яъни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Шарқ тонги кўчаси 11/1 уй деб кўрсатилган.

Дадабоев Илёс Ибрахимович бундан анча йиллар аввал Озодбек Назарбековнинг продюсери яқин йилларда эса Маданият вазирлигининг ходими сифатида фаолият юритади.  

Шунингдек, Дадабоев Илёс Ибрахимович Озодбек Назарбековнинг фарзанди — Назарбеков Жаъфарбек Озодбек ўғли билан ҳам бизнес шерикдир: «ANDTOSH KELEJAK» МЧЖда Назарбеков Жаъфарбек Озодбек ўғли 50 фоиз улушга, Дадабоев Илёс Ибрахимович эса 30 фоиз улушга эгалик қиладилар.

Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирига савол: Ўз мансаб ваколатларингиздан фойдаланган ҳолда номи зикр этилган ширкатлардан қанча даромад кўргансиз? Ушбу даромадларингизни расман тақдим этганмисиз? Сизга бизнес билан шуғулланиш мумкин эмаслигидан хабарингиз борми? 

Элтуз Озодбек Назарбеков жавобларига очиқ эканлигини маълум қилади.

@eltuz

Тағин ўқинг
12 июл 2024
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсанд, шодман. МC: Ничиксизла Ҳўжкбрри, ...
2 июн 2017
1 июндан мамлакат ички бозорида GM Uzbekistan автомобиллари миллий валюта – сўмга сотиладиган бўлди. Бу ҳақда ширкат рахбарияти 31 ...
11 январ 2018
1 январдан Тошкент шаҳрининг давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар боғчаларида тўлов нархлари 24,3 фоизгача қимматлади. Давлат бюджетидаги мактабгача ...
9 октябр 2020
3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Намозгоҳ маҳалласида истиқомат қилувчи 41 ёшли эри Икром Қаюмовдан калтак еган 32 ёшли Нигора ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...