Автобус ичидаги шариат – РТдан ваъз
Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликлар билан бошласам.
Қашқадарё вилоят 1 сонли асаб руҳий касалликлар шифохонаси бош врачи тўрт юз дўллар эвазига соғ одамни жинни деб қалбаки ҳужжат расмийлаштириб берди.
МС: Жиллихонани ëшуллиси нерда?
РТ: Жиннихона директори ушалди. Жиннихона каттаси қамоқда..
Қирғизистонда «Тавҳид ва жиҳод Катибаси» терорчилик ташкилотининг Истанбул бўлимига алоқадор икки нафар ўзбекистонлик шахс ушланди. Диний террорчилар қамоқда.
МС: Ëммон кўпайди бу микропла. Юрт бузилса мўллодан бузилади.
РТ: Тўғри айтасан Матчонбой. Россия масжидларида имомбердилар мусулмонлар Россия томонида урушда қатнашсин деб даъват этишмоқда.
Масалан, Москвада жума намозига борганларга мана шундай варақалар тарқатилди
МС: Ҳа, қон тошоғон нимкало. Путинни отом Кабаевани анам даян етмакла.
РТ: Тошкентда военний билетни 600 долларга сотган военком ушланди. Унга нисбатан пора олиш бўйича жиноят иши очилди. Военком қамоқда.
МС: Уруш пуруш бўб қоса ватанни сотадан тоипа би. Ишонгон доғда кийик ëтмас.
РТ: Самарқанднинг Нарпайида 70 ёшли чолни 60 яшар қайнукаси пичағлаб ташлади.
Жабрланувчи баннисада хужумчи қамағда.
МС: Дуз оғо инди сал газни босип. Узинроқ атиб сўлланг. Гаширни узини ëхши.
РТ: Тез ёрдам пунктларидан врач штати қисқартирилди. Энди тез ёрдам чақирсангиз уйингизга врач эмас, фельдшер боради. Собиқ боксер, кикбокс жангчиси ва каратечилар қисқа курсларда ўқитилиб тез ëрдамга ишга олинади. Улар «қани эркак духтир» дея ҳезланган рижолларни бир уриб чакагини ўчириб қўяди.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Сурияга бориб диний террорчиларга қўшилган 25, 27, ва 28 яшар уч рижолни 15 йилга қамади.
Судда бу рижоллар интернетда дўмлалар маърузасидан илхомланиб «копирларни ўлдириш бўйича мастер класс» олиш учун 2019 йилнинг апрель ойида Сурияга бориб бўмба ясашни ўрганганини тан олиб кўрсатма беришди.
Мулла ва имомбердилар гипнози остида диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш ва Ўзбекистонда террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтган, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, таҳдид соладиган диний материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш билан шуғулланган ва терроризмни молиялаштиришган бу уч рижол 15 йил қамағда ўтиради.
Тобора толибонлашаëтган бугунги ўзбек жамиятида диний радикализм ва террорчиликка ўта мойил кишилар учун қулай фазо вужудга келган.
МС: Жума гуни бутун Тошкент кўчалари пропка бўб кетади. Жумая бордим дап мошинларини йўлни ўртасинда қўйиб гетадилакан. Ина Сардор Салим ëзди «дин бизни бездирорди» даб.
РТ: Тошкентлик бизнесменга пичоқ тираб «давай икки миллион доллирни чиғор» деган талончи қўлга олинди. Шу куннинг ўзида бу талончининг Намангандаги беш шеригини ҳам қўлига кишан солиб ичкарига апкириб қўйишди. Қўлга олинганлар яқинда қамоқдан чиққан тузалмайдиган жиноятчилар.
Қўлга олинганларнинг асосий қисми муқаддам судланган спортчилар бўлиб, уларнинг аксарияти босқинчилик режалаштирилган бизнесмен билан таниш бўлган ва ҳатто у билан бирга ишлаб бирга еб ичиб бирга жумага чиқиб юришган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 164-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Талончи қамағда. Бизнесмен тирик.
МС: Пул нерда оғо?
РТ: Пул темир қутида.
Ўзбекистонда машиналар номери вилоятларни билдиришига бархам бериш керак. Номер боис машина эгаси камситилмасин. Яқингача Чехияда ҳам машиналар регионга қараб номерланар эди. Бир сабаб билан қишлоққа бориб қолган прагаликнинг мешинаси ғилдирагини тешиб қўйиш, ëки қишлоқдан пойтахтга келган машинанинг ойнасини синдириб ташаш каби айирмачиликлар юз берган. Чехия ҳукумати бунга барҳам бериб номерлардаги регионга мансубликни бекор қилди.
МС: Чехияда қишлок билан шаҳар ахолиси ўртасинда деярли фарқ йўқ, бизлада осмон билaн ерча фарқ бо. Хайдаши вёнда турсин, хатто фикрлашинда форқ бо. Ойниқса ëвоннан галган хотинла дим ëмон ҳайдийди мошинни.
…
РТ: Хотин қизлар ҳуқуқлари масаласи бу ўзбек жамияти учун бир синов бўлди. Кўпчилик бу синовдан ўта олмаяпти. «Ўз хотинимни урсам, нега қамалишим керак» деганлар пода пода, ўрда ўрда¸ сурув сурув бўлиб юришибди. Бу эркаклар туғилиши билан жохил эналари тилидан «сен устунсан¸ чунки эркаксан»деган гапни эшитиб, аммаю холасига чуккини ўйнаттириб елкасига тасодифан генерал унвони таққан сержант каби севиниб ўтиришган.
Аммо бир куни бу «мартабали эркак» дангасалиги учун бошлиқдан тепки еб, қарзини қайтармагани учун юзига туфланиб¸ штрафни тўламагани учун участкавойдан қочиб кўчада пиëда юрса¸ битта қиз қиммат машинада унга лой сачратиб ўтиб кетди. Йигит ўзини хўрланган хис қилди ва «Негаааааа» деб бақирди. Хўш негаааа? Бу йигит энаси чайнаб берган нонни нанна деб еб талтайиб ўтирганида бу қизгина инглиз тилини ўрганиб ўтирган эди. Бу йигитни гули холаларининг елкасига миниб, тойчоқ бола той бола бўлиб юрганида бу қизгина ўз вақтини тақсимлаб бошқариш илми бўлган тайм менежментни ўрганди. Бу бола «кўчада» ўғри киссавурлар фенясини ўрганиб нос чекишга ўтган пайтда, бу қиз ўз кучи билан чет дўлатдаги ўқишга кирволди. Бу бола порно кўриб, драчит қиб ўтирганида бу қиз ўқишни битириб дўллирда котта ойлик берадиган чет дўлатти фирмасига ишга жойлашди. Бу бола фирибгарлик бўйича битта схўдка қилиб, қамалиб, Қизилтепада ғишт ташиëтган пайтда бу қиз Лондонда стажировка ўтиб қайтди. Ўзига квартира ва машина сотиб олди. Паразит ишëқмас ака укалари очдан ўлиб нетиб кетмасин деб пулам бериб туради бу қизгина. Бу қиз жамиятда ҳуқуқлари борлиги учун, ëки давлатнинг осмони мусаппо бўлгани учун ривожланиб шўрванинг юзига чиқиб кетмади. Балки агар ўзи ўқиб тиришмаса рижол эркаклардан иборат ҳайвонларнинг туëқлари тагида эзилиб йўқ бўлиб кетишини билгани учун тиришиб тармашди. Ўзи учун ўладиган етим эди бу қиз. Хозир ранги захил¸ яхши ўсиб ривожланмай қолган¸ бешикда ëтавериб мияси ош тахтадай теккис бўлган ва олган қарзини беролмай ўтирган эркаклар феминизмни қарғаб ўтиришибди иккала тиззасини юмуриқлаб.
МС: Оға шу феминизм новви? Уëт гапми?
РТ: Фемини́зм (лотинчада «хотин» сўзини англатган feminaдан олинган калима). Бу хотин қизларнинг сиëсий, иқтисодий, шахсий ва ижтимоий ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ва сексизм ҳамда оилавий зўравонликка нуқта қўйишни истайдиган кураш спектридир. Феминизмга қаршиман дейиш бу хотин қизларни камситиш, уриб дўппослаш тарафдориман дейиш билан тенгдир.
Бриллиантлар денгиз соҳилида ëтмайди
Туркияда Ўрхонбей деган дўстим бор. Ўрта синф мансуби. Трактор сотади. Гап тракторда эмас. Ўрхонбейнинг Севим деган қизи бор. Математика факультетиини тугатган. Ўрхонбей шаҳар марказида очиб берган курсда болаларга математика ўргатади. Гап Севимнинг пул қайнар хумчаси бўлган ўқув курси ҳақида ҳам эмас. Гап Севимнинг қўлини сўраган бўлғуси куëв ҳақида.
Бундан уч йилча олдин Шукри исмли механик инженер дипломли йигит Ўрхонбейнинг уйига совчи юборди. Одатга кўра Шукрининг отаси Ҳамди, энаси Потма¸ катта акаси Карам қўлларида махсус тугун пакет қилинган ширинликлар кўтариб Ўрхонбейнинг эшик зилини босишди. Шукри ҳам қўлида немис шоколади солинган ялтироқ қутини кўтариб мухтамал қайин падар уйига совчиларга қўшилиб келди. Унаштириш маросими нишони эди бу. Тадбир финалида Ўрхонбей «модомики ëшлар бир бирини севмиш. Бизга тушадиган иш қолмабди. Бердим кетти. Тепиб тепиб қўллан» деб розилик берди. Мухтамал куëв бориб мухтамал қайин падар қўлини ўпди.
Аммо гап туркларнинг унаштириш тўйи «нишон» ҳақида ҳам эмас. Гап нимада? Гап Туркиядаги қизларнинг қадр қийматида. Яъни унаштириш пайтида қизнинг отаси рози бўлгани бу қизни шес секундда ўраб чирмаб шессекундда куëв уйига олиб кетилишини англатмайди. Куëвга асосий тўй бўлиб никоҳ қийилишидан олдин бир қатор иқтисодий молиявий талаблар қўйилади. Дедлайн йўқ. Куëв бу талабларни қачон бажарса шунда никоҳ ўқилади. Бу талаблар мардум мансуб бўлган синф ва регионга қараб ўзгаради. Масалан, мамлакат кунчиқарида куëв тараф бирор уч кило олтин тақинчоқ осиши керак келиннинг бўйнига.
Аммо гап олтин тақинчоқлар ҳақида ҳам эмас. Ўрхонбей яшайдиган Измирда куëвга қўйиладиган талаб бўлғуси оиланинг «хузур ичида яшаши» учун зарур ашëлардан таркиб топган. Аввало Ўрхонбей келин куëвларнинг ҳеч бўлмаганда «икки орти бир» (Бир зал икки ëтоқ ва кухня) уйи бўлишини талаб қилди. Баъзилар кирага уй олади, аммо Ўрхонбей ўз қизининг ўз уйида яшашини истади. Измирда икки орти бир уйнинг энг арзони 70 минг доллар. Уй ичини турклар айтмоқчи «тўшаш»ни ҳам ўзи бўлмайди. Уй кириш эшиги «султон сулаймон мчж» фирмасида ишланган бўлиши керак минимум. Кираверишдаги кийим илгичдан тортиб ëтоқ ва зал мебелигача уларнинг таъбирича «сифр» бўлиши жоиз. Девордаги пардалар алоҳида симфония. Арзон парда олди деб унаштиришни бекор қилган ўнта оилани биламан Истанбулда. Кухня яъни мутфак «ўн нўмира» бўлиши керак. Бу кухняда идиш ювадиган машина¸ газ пилита¸ электр чойнак¸ тост машинаси албатта Bosch фирмасиники бўлиши шарт. Хар холда Ўрхонбек шундай истади. Бошқа одамлар Беко ëки Арчаликка ҳам рози. Уйда камида учта электр супурги бўлиши керак. Биттаси узун бўйли. Биттаси элакдай юмалоқ робот супурги ва яна биттаси дастухондаги ушоқни оладиган кичкина қўл пилесоси. Буларнинг ҳаммаси Bosch фирмасига оид бўлиши керак. Ўрхонбей бу оиланинг ҳали старт холатида бўлгани учун «бир банëли» (Битта хаммомли) уй етарли деб билди. Лекин албатта Bosch брендли кир ювиш машинаси бўлиши лозим. Туалет зотан янги қурилган уйларда иккита. Бунинг ëнида ëтоққа ва залга тўшаладиган гилам бренди ва сифати ҳам рўйхатга кирган. Дарвоқе бу уйда қайнона ва қайнота йўқ. Улар йилда бир ëки икки марта ярим соат бир соатга олдиндан аппортмент олиб келиб кетиши мумкин.
Асосий гапни айтиб бўлдим. Туркияда қизнинг қадри бизларникига ўхшамас. Ўрхонбейдан сўрадим. «Домодбей (куëв) зиммасига оғирроқ юк юкламадингизми. Бу кетишда Севинч уйда қолиб пирдухтор бўлади» дедим. Ўрхонбей кипригини қоқмай жавоб берди «inciler sahilde bulunmazlar. Eğer bir tane istiyorsan onun için dalmalısın.» Таржимаси: Бриллиантлар сохилда ëтмайди. Агар бир дона бриллиант олишни истасанг¸ бунинг учун денгиз тубига шўнғишинг керак. Бир нарсага осон эришиб бўлмаслиги ҳақидаги мақол. Хуллас бўлғуси куëв Шукри уч йил ичида бу талабларнинг юзда етмишини ерига етирибди. Энг муҳими уй олган. Қолган 30 фоизни ҳам жадаллаштирса «хотин висолига мушарраф» бўлади. Шу. Ҳамма гапни айтиб бўлдим шекилли. Гап қизларнинг қадри қиммати ҳақида эди. Бриллиантлар денгиз соҳилида кел мени ол деб ëтмайди.
Боласотар халқ
«Боласотар халқ» сериали давом этади. Фарғона шаҳар «Янги аср» кўчасида яшайдиган хотин ўзининг 8 ойлик қизини Учкўприк туман Катта Кенегас қишлоғида 10 минг долларга сотаëтган пайтда қўлга олинди. Хотин «жижисини сотиб эшик олишни» план қилган. Ўзбек криминал сводкаларида кенг тарқалган жиноят бу бола сотиш. Мен атайлаб ахоли сони 30 миллион бўлган мамлакатларни солиштириб кўрдим. Ўзбекистон бола сотиш бўйича дунë биринчилигида. Ўзларига «болажон халқмиз» деб ном қўйвоган бу тўда ўз боласини қассобга ҳам сотаверади. Мана масалан сал олдинроқ Шўрчи тумани Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи 51 яшар бобо 31 ёшдаги қизининг қирқ кунлик ўғил фарзандини сотаётганида қўлга олинган эди. Шунга ўхшаш воқеа Наманган ва Фарғона водийсининг ўнлаб қишлоқларида бўлиб ëтибди. Дунëни титратган футбол қироли Пеле футболни тарк этган куни АҚШдаги стадионга йиғилган 80 минг одамга қарата «болаларни севинг» дея кўзида ëш билан айтган эди. Дарвоқе у одамларга қарата айтувдия. Бу тўданинг одамийзотга умуман алоқаси йўқ.
МС: 9 ойдан кейин бозора тоза товар чиқариш учун бугун ҳаракат атжак бўлғонларам шу гап.
«Олдин Қозонда, кейин Дубайда..»
РТ: Тошкент ва Хоразмлик қизларни Тотор пойтахти Қозон ва Дубайда жалаблик қилиш учун жўнатаëтган мамарўзаю папарўзалар Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Ўзбекистон кейинги 30 йил ичида дунëга фоҳиша етказиб берувчи етакчи давлатга айланди. Дубайга жалаб етказиб беришни ўткан асрда президент қизи Гулнора Каримова кенг кўламда йўлга қўйган эди.
МС: Дўшикина яраша қозиқи. Ашакина яроша курраси. Оғо ëмон ғорло кўпайди…
РТ: Тошмининг юқори курсида ўқийдиган дуркун қизлардан иборат «соғлом жалаплар» отряди шакллантирилган. Бу эркаклар қалбини ишғол қилувчи отряд мансублари 200 доллардан 500 долларгача бўлган қиммат гонорар эвазига меҳмонларни «дам олдиради» Хизмат ҳақини мезбон тўлайди. Кейинги пайтда Россиядан келаëтган Кремль мулозимларига мулозамат пакети ичида албатта қизлар бор. Юқори мартабали мезбоннинг меҳмонлар учун махсус хизмат хонасида кўрсатиладиган бу «икроми» одатда тинч ўтади. Аммо бу ишни ҳаваскорлар ëнгсиласа ЧП чиқади. Куни кеча Бўстонлиқдаги дачага бешта «Тошми» студенткасини $3200 га доставка қилаëтган куспурушлар ушланди. Куспурушлар қамағда. Қизларга жарима солинди. Шу ўринда балоғат ëшидан катта қизларнинг сен соғ мен саломат тарзида ўзаро рози ризочилик билан меҳмон тагига ëтишида нима қабоҳат бор деган савол ҳам туғилади. Тундрадаги баъзи қабилаларда меҳмонга ўз қизи ëки хотинини қўшиб қўйиш одати бор. Ҳар холда меҳмон азиз, меҳмонни сийлаш жоиз.
МС: Димом ўзини қизи бўлмасам қўнгишини қизини мемонни тийина дўшак атилётирғони бор гап. Соғ бўлғойсизла.
РТ: Тошшаҳартранпорт идораси Рассом Туз айтганидан кейин автобусда шариат ўрнатмоқчи бўлган шўпрга хайфсан берди.»Тошшаҳартрансхизмат» Автобусига диний варақа ëпиштирганлар юзасидан суриштирув бошланди.
МС: Новви бўлвади ўзи. Бошиннон сўлланг.
Диний сегрегация ëки толибонбашара Тошкент
Тошкентдаги 43 йўналишда юрадиган автобус ойнасидаги эълон худди Эрон исломий республикациясидаги диний сегрегация талабини сўзма сўз такрорлайди.
«Toshshahartransxizmat»га қарашли бу автобус хотин қизлар ва эркаклар зонасига айлантирилган.
Исломий инқилоб ортидан шариат чеклови ўрнатилган Эрондаги йўловчи автобус¸ Техрон метроси ва бошқа йўлкўликлар хотин қиз ва эркаклар зонасига ажратилган.
Бундан ташқари террорчи Толибон назоратидаги Афғонистонда ҳам хотин қизларнинг ҳеч бир шаклда эркаклар билан ëнма ëнма ëн туришига изн йўқ. 80 яшар кампир бу сегрегация қоидасини бузса дарра уриб жазоланади.
Эронда нон сотадиган дўконлар ҳам хотин қиз ва эркак ҳудудларига ажратилган.
Диний сегрегация бу диний радикализмнинг ëмон кўринишларидан бири бўлиб хотин қизларга шаҳват ва сексуал жозиба маркази деган янглиш қарашга асосланган.
Ўзбекистонда хотин қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли. Уларни жинсига кўра айириш амалдаги ва янги қабул қилинаëтган конститутцияга очиқча тажовуздир.
Айни пайтда бу ошкора такфирчиликдан иборат бўлиб диний низо чиқарадиган омил. Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бу диний сегрегация кўринишига ҳуқуқий баҳо бериши ва айбдорларни жазолаши жоиз.
Ўзбекистон дунëвий демократик давлат. Ўзбекистон конунларида кўзда тутилмаган турли ëт мафкура ва чўпчаклар тараққиëт ғилдирагига тиқилган ходадир. Ўзбекистонни жахолат ботқоғига чўкдирмоқчи бўлганларга қонуний ҳаддини кўрсатиб қўйилиши давр талаби.
Ўғригина шўпир
Ўзбекистонинг барча қашшоқлари каби у хам эрталаб дўлатни ишига кетар экан «бир нарса ўмариб келсам» деб ўйларди. Яхшиям бу одам Бонка директори эмас. Бор йўғи бонка раҳбарини об юрадиган шўпр.
“Халқ банки” Ғузор тумани бошқарувчисининг шўпири банк кассирига тегишли дастурдаги шахсий логин ва парол орқали бошқа одамнинг телефон рақамини киритган ҳолда 3 нафар мижознинг пул маблағларини ечиб олди.
Шўпр бират кассирнинг логин ва паролларини билиб олган ва банк мониторинг хонасидаги компьютер орқали тизимга кириб, кўплаб Ўзбекистон қашшоқларига тегишли 50 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ўғирлаб олган. Шўпр қамағда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Мавлоно Румийнинг «Маснавийи маънавий» китобида ўз истакларини тия олмагани учун ўлган хотин ҳақида ривоят бор.
Матчон суқилиш: Сиз эслаян ривоятни ўғри шўпра алоқаси йўқ. Ривоятда эриннан қониқмаған хотин эшакни тейина ëтади. Ҳанги эшшакни аспоби бу хотинни ичак човоғини ёриб тошийди. Хотин гўрда. Эшшака новви бўғани ҳаққинда ровийлла сукутда.
Ғор одамлари
Энг қадимги одам минг машаққат билан ўрдак овлади. Бу ўрдакни ғорда кутиб ўтирган тўртта хотинимга оберай. Патини юлиб гулханда пишириб ифторда олдимга қўйишади деб ўйлаб ўрдакни белига байлаб ғор тарафга жилди. Бошқа бир қадимги одам эса кун бўйи ҳеч нарса овлай олмади. Қараса бир соч соқоли ўсиб кетган бомжга ўхшаш одам келяпти. Белида ўрдак. Иши юришмаган бират қўлидаги гурзиси билан уни бир уриб йиқитдида мазлум белидаги ўрдакни белбоғи билан қўшиб тортиб олди. Қўшимчасига олов ëқадиган чақмоқтош ва мустажоб дуо ўрнида ўтадиган бўри тишини ҳам тортиб оволди. Шу тариқа дунëдаги илк талончилик жинояти содир бўлди. Ўрдагидан айрилган бирот ўзига келганидан кейин жахли чиқиб осмонга қараб бўкирди. Ўрдагидан айрилган мазлум қўлига қиррали тош парчасини олиб шу ердаги қизил қояга бўлган воқеани расм қилиб чизиб қўйди. Бу дунëдаги илк жиноят ифодаси. Илк форма бир эди. (Форма 1 жиноят ҳақидаги дастлабки маълумот. ИИБ даги махсус китоб) Бу расм АҚШдаги газета тоғи дея аталадиган қояда ҳануз жиноят баëни ўлароқ турибди.
Энди ўзимизнинг қўйларга қайтсак. Тошкент вилояти. 2023 йил 10 апрель куни соат тахминан 20:00ларда, 26 ёшли А.А., 25 ёшли Р.А. ва 24 ёшли Э.С.лар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб бир гуруҳга бирлашиб, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Шарқ маҳалласи ҳудудидан ўтган “Бўз сув” канали олдида 30 ёшли Х.Х.ни бейсбол калтаги билан уриб мазлум ёнида бўлган 2.000.000 сўмлик “VIVO 23” русумли телефон аппарати, 250.000 сўмлик бир дона никоҳ узуги ва 270.000 сўмлик бир дона кумушдан ишланган ва устига «Ë Али» деб ëзилган эркаклар узугини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган.
Бундан ташқари, юқоридаги ëвуз ниятли шахслар ўзларининг жиноий қилмишларини давом эттириб, шу куни соат тахминан 22:00 ларда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ, такроран талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент вилояти Қибрай туман Туркистон маҳалласи ҳудудида 33 ёшли Д.З. ни «итарамиз» деб қўрқитиб, танасининг юз ва қорин қисмига уриб тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган 2.000.000 сўм нақд пулларни, 1.800.000 сўмлик “Samsung A20” русумли телефон аппарати ва 12.200.000 сўмлик эркаклар кумуш ҳамда олтин тақинчоқларини очиқдан-очиқ талон торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.
Аммо хозир ғор даври эмас. Бўлибам Тошоблда!!! Лекин агар Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими шоввоз ходимлари неолит даврида яшагандаям талончини ушаган бўлишарди. Бугунам шундай бўлди. Талончилар шохида юрса милисалар баргида юришди.
Талончилар қамағда!!! Тинч ухла Қибрай. Бобожонов оғанинг миршаблари бор экан ўғрию талончилар албатта қамағда баланда ичади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А., Р.А. ва Э.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Қарз олса қайтармайди¸ ижарага уй олиб ҳақини тўламайди. Бу ақаллият ватандошлар таснифи 13 апрель куни соат 15:30ларда Китоб тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи У.Э. билан Т.Қ. ўзаро жанжаллашиб қолди. Фуқаро Т.Қ. қўлидаги таёқ билан қария У.Э.ни уриб, ўлдирди.
Аниқланишича, марҳум айбланувчининг хонадонида маълум ҳақ эвазига ишлаган. Уй эгаси қариянинг ҳаққини бериш ўрнига узоқ вақт унинг ҳаққини бермай келган. Ҳодиса содир бўлган куни қария 1 200 000 сўм пулини сўраб айбланувчининг уйига борган.
Т.Қ. жиноят ишида ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилган. Қотил қамағда. Чол гўрда.
Ўрис черкови
Тошкентда «Қутқарувчи Преображенский» деган рус провослав черкови бутхонасига қўшиб қуриларкан. Кремлдан бизнинг туземец раҳбарларга шолдиратиб буюришибди. «Тез қуриш. Бўмаса анавиндақа бўлади» деб. Туземецлар тилида уч харфлик сўз бор. «ХЎП» деган сўз. Улар эгалари биннаса деса дарров хўп дейишади. Бугун раҳбарликда ўтирганларни ота бувасини тергов қилган Гдлян Иванов гурухи буларни «хопчики» деб атаган. «Раисни устидан ëз» жавоб «хўп», «олтинларни потолокка ëширдим деб ойт», «хўп».
«Қутқарувчи Преображенский» деган рус провослав черкови Чор¸ яъни оқпошшо даврида Тошкентнинг хозирги мустақиллик майдонидаги глобуснинг ўрнида бўлган. Бу черков Туркистонни ишғол қилган рус босқинчилари шарафига қурилган. Ўша пайтдаги мусулмон имомбердилар ҳам бу черков очилиш тантанасида қатнашиб оқ пошшони дуо қилишган. Бу черковни Совет ҳукумати колонизациянинг манфур тимсоли сифатида бузиб ғиштидан Ҳамид Олимжон метроси ëнидаги ҳаммомни қурдирди. Раҳмат шу ишига. Шу ҳаммом боис маҳаллий аҳоли орасида бит камайди.
МС: Гапни дўғриси, ҳўкимот черковни асл ўннинда яъни мустақиллиқ майдонинда қурмағони учунам сўвиниш гарак. Хозирғи раҳбарларни кремлдаги эгалари «оношўрда қурасан» даса новви бўлар ади. Қурар ади кўр бўлиб Мадтурвазир бошчилиқинда. Бутхонани ялтиллатиб қўйдиқу.
РТ: Энди асосий гап. Мен черков қурилишига қаршиман. Бўлибам Украинада гўдакларни ўлдираëтган ўрис босқинчилари черковининг қурилишига.
Ёв қочса ботир кўпаяди
Ëв қочса ботир кўпаяди. Бугун пахтада болалар мажбурий меҳнати ëмон деганларнинг кўпи жим ўтиришганди. 1999 йил ноябр ойида Урганчдаги ТВ АЛС телекомпанияси пахтага олиб чиқилган болаларнинг аянчли аҳволи ҳақида репортаж берган эди. Улар ичаëтган сув ичидаги қурт қумурсқа ва қумни ҳам кўрсатган эди. Шу репортаждан ўн кун ҳам ўтмай вилоятнинг энг коррупциялашган ва ошқовоқ калла замҳоми Ботир Рахимов телекомпанияни эфирдан узиш учун ҳаракат бошлади. 20 декабрда Хокимият шотирлари ва матбуот қўмитасидаги саводсиз жохил Хусайн Рахмонов деган одам студияга келиб рубильникни ўчирди. Телеканал ўчирилиши сўралган ҳужжатда «канал хабарларида негатив фактлар кўп берилади» деган хулоса бор эди. Агар кимдир Каримов даврида эзилган бўлса бу ТВ АЛС журналистларидир.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон оғамизнинг «Маърифат ва маданият» телеканали тақдири ҳақидаги 28 минутлик чиқишини мамнуният ва қониқиш билан эшитдим. Бу чиқишдаги барча поинтларга қўшиламан ва Ўзбекистон Маданият ва Туризм вазири лавозимига тайинланган ашлачи Озодбек Назарбеков нишонга олинган қисмини ўта мухим деб ҳисоблайман.
Фақат мулойим овозда қўшиқ куйлагани учун ëшулли тарафидан «пилиги» кўтарилган, аслида тамал саводи йўқ¸ дунë тамаддунидан беҳабар, яқин ўтмишда хизбу тахрирнинг пуч ғоялари тарғиботчиси бўлган кимсани давлатнинг мухим жабҳасига раҳбар қилиб тайинланиши жиддий хато бўлган эди.
«Яхши қўшиқ айтган одам ТВ канал директори бўлиб бу канални кўтаради» деган янглиш аммо яхши ниятда бу фолк поп ашлачини тўйда хизмат қилиб қистр қистрни қисм қисм қилиб юрган жойидан олиб «кўтариб қўйишди».
Бу эса ўз навбатида ҳали оқил одамлар ўлатдан буткул қирилиб кетмаган жамиятда диссонанс холатни вужудга келтирди. Бу худди давлатни фаррош ҳам бошқариши мумкин деган Ленин доктринасининг ижобидай кўринди.
Агар Озодбек бу янги вазифада ҳеч нарса демай ва ҳеч нарса қилмай ўтирганида балки жамиятга ҳам, ўзига ҳам фойдали бўларди. Аммо артистлар табиатан эгоцентрик экстроверт бўлади. Улар ўзларини кўз кўз қилишни исташади. Шу боис калласи абсолют бўш бўлган Озодбек конституция берган ҳуқуқни Чуст дўпписини кийиб поз бериш деб тушуниб кулгига қолди.
Донишманд шоир Хуршид Даврон ашлачиларнинг бўйинтуруқ ëки қуюшқонга қамалган тоифа эканлигини зийрак нигоҳ билан пайқади. Дархақиқат шоирнинг шеъри¸ бастакор мусиқаси ва қистир қистир дан иборат доира ичига қамалган бозингар улар.
Давлат амалдори¸ бўлибам Маданият вазиридан баъзан қатъийлик ва ўз сиëсий иродасини ўтказа билиш талаб қилинади. Масалан ҳатто Маданий обидалар рўйхатида ҳам бўлмаган Камолондаги босқинчи ўрислар бутхонасини давлат ҳисобидан таъмирлаш масаласида профессионал ëндашилса бўларди. «Таъмир кутаëтган рўйхатдаги минглаб тарихий обидалар бор. Нега ҳатто советлар ҳам обида рўйхатига киритмаган вайронани таъмирлашимиз керак» демади. Бу ашлачи Бухородаги Ситораий Мохи Хосса вандал таъмирчилар тарафидан вайрон қилинганини ҳам тушуниб етмади. Айнан шу вазир даврида минглаб обидалар «Вақф» диний тужжорларига падарка қилинди. Элтузга маълум бўлишича, бу ашлачи опера ва балетни ҳам кафанлаб қўмишни режалаган. Элтуз яқинда қўлга киритган хужжатларда бу «вазир» мавжуд қоидага зид тарзда бир неча бизнес ширкатларни очиб олган.
Ўрта мактаб ҳажмида ҳам илими билими йўқ¸ президент фармонларини ўқиб уқмайдиган¸ фақат айтган ашласи биринчи раҳбарга ëққани учун амалдор бўлиб турган кимса энди туппа тузук ишлаб турган «Маърифат ва маданият» телеканалини ўз мадтурвазирлиги омборхонасига «апкириб қўймоқчи».
Шоир Хуршид Даврон бу холатни детдомдаги етим қизларни мамароза қўлига ўтиши ва мулозимлар тагига тўшалиши билан боғлиқ Хоразмдаги холатга ўхшатди.
Донишманд шоир ва узоқ йиллар ТВда ишлаган Хуршид Даврон ўз сўзи аввалида «тўпи йўқ замабараклар» ҳақида гапирди. Мадтурвазирлик айнан ўқи йўқ замбарак. Ташқаридан қарасанг замбаракка ўхшайди. Аммо зарур в асосий функцияни бажара олмайди. Олдинроқ мен бу ташкилотни ëнмайдиган гугуртга ўхшатган эдим.
Хуршид Даврон билан Озодбек Назарбековни солиштириб бўлмайди.
Тоғ билан ботқоқ ëки фил билан бит таққосланмайди.
Спорт тили билан айтсак Хуршид Даврон оғир вазнли чемпион. Озодбек эса вазнсизлик холатидаги бир бечора.
Агар сомон парчаси шамол турганида осмонга чиқса ҳам ҳаслигича қолади.
Кечагина Гулнора Каримованинг марафонида «ҳаëт учун» деган майкани кийиб йўрғалаб юрган¸ ундан олдин эса «демократия куфр» дея хизб ғояларини байроқ қилган бу ашулачи Янги Ўзбекистоннинг юзи бўла олмайди. Савиясиз¸ тутуриқсиз ва тайинсиз ашлачининг палонча мухлиси бўлгани унинг сиëсий қийматига конвертация бўлмайди.
Таклиф: Маданият ва Туризм вазирлигини тугатиб ташаш керак. АҚШ ëки Франциядаги моделдан бирини танлаб «маданият ва санъатга оид ғояларни давлат гранти билан таъминлайдиган» агентлик қилинса етади. Ашлачиларни эса зинхор давлат вазифаларига яқинлаштирмаслик керак.
Давлат пули ҳисобига ишлайдиган МТРК эса Британиядаги Би Би Си каби аҳоли тўлайдиган солиқ ҳисобидан ишлайдиган паблик телерадиоканалга айланиши керак. Бу каналлар кўпроқ инфо ва маърифат тарқатиши ва камроқ кўнгил очиши керак. Мендан айтиш.
Байроқ
Дунëда энг қиммат нарса бу ватан байроғи. Урушда байроқдорнинг вазифаси душман қўлига тушмаслик. Байроқ шунчаки уч рангли юлдуз ҳилолли газлама эмас. Байроқ бор. Байроқ бор !!! (урғуни ўзингиз қўйинг) Қизилтепа тумани ободонлаштириш бошқармаси 4 та байроқни 71 млн сўмга сотиб олди. Қўлларда байроқ келажак порлоқ.
Рижол фабрикаси
Ўзбек мактаби зомби радикаллар етиштириб чиқарадиган инкубаторга айланмоқдами?
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умаровага мактуб.
Мухтарама Хилола Ўктамовна сизга бу мактубни ëзишдан мақсад Ўзбекистонда таълим тизими реформа қилинаëтгани ва янги конституция дунëвий давлатнинг гаранти бўлажагига ишонч туйғусидир.
Аммо таълим реформаси бу звонок чалиниши билан бошланадиган дарс эмас. Унга асли кеча тайëргарлик кўришимиз керак эди. Янги Конституцияда алоҳида таъкидланган дунëвийлик принципи мавжуд конституцияда сал мавҳум қолгани боис таълим тизимининг диний догмалар ва диний институтлардан айри бўлишини ўқитувчилар умуман билмайди.
Тармоқда баҳсларга сабаб бўлган видеода Тошкентдаги давлат мактабида диний тадбир ўтказилаëтгани акси этган. Тадбирда оқ ридо ва оқ дўппи кийган ўқувчилар ота оналарига жаннат тожини кийиш ритуалини адо қилишди. Ота оналаро олдида тиз чўкиб қўл ўпишади. Индульгенция яъни қиëмат судидан олдин одамларга жаннатга йўлланма бериш ритуали католик динида бор ва бу бошқа самовий динлар хусусан исломга ҳам сизган.
Мен барча дин мансубларию клерикал рухонийлар орасида зиддият ва низо келтириб чиқарадиган индульгенция ритуалини яхши ëки ëмон демоқчи ëки уни анализ қилмоқчи эмасман.
Бу ритуал ўз конституциясида дунëвий деб белгиланган давлатнинг мактабида ўтказилаëтгани борасида ҳақли эътироз ва ҳавотирларда асос бор.
Бу видеони тармоқ муҳокамасига қўйган блогер Алим Нишанов бу холатни «7-асрга қайтиш. Шариатизм» деб атаган:
«Болалар динга қаттиқ шўнғиб мияси догмалашади. бу диний аҳкомларини Давлат мактабида бўлаётгани мени таажубга солди. Таълим тизимига дин аралашиши ва бу кетишда «шариатизм онги» етиштириб чиқарувчи замбуруғ авлодлар етиштириб чиқариш сари кетмоқда. Эрон, Афғонларга тез етиб оламиз таълим тизимини шу зайлда бериб қўйсак.
Кеча қизларга мактабда рўмол деб эришишди, кейин хижоб, бурқа, дарсларда алохида ўтириш ва бугун диний байрам ўтқазиш, эртага мактабларда намозхона очиш, динга тўғри келмайдиган фанларни тақиқлаш, қизларни ўғил болалар билан ўқитишни тақиқлаш, умуман қизларни ўқитишни тақиқлаш, ва хакозолар…
Бундоқ қарасангиз мактабга такбир, Олло акбар деб кириб келадиган рижол баччалар. Толибонлар хавас қиладиган шариатчи баччалар етишиб чиқади. Аёллар бўлса қора қопда уйдан чиқмасдан инкубатир ишини бажариб ўтиради.
Шариат тизимига эришиш шундай аста секинлик билан.Таълимни динга топширган кунимиздан бошлаб шариат тизимида эканлигимизда хис қила бошлаймиз!»
Бу ҳавотирга қўшилган Сардор исмли блогер Тошкентдаги мактабдаги манзарани тасвирлайди
«Биология ўқитувчисини мактаб орқасидаги спорт плошадкада тошбўрон қилиш керак, одам билан маймунни аждоди бир деди копир. Жума кун 5 нчи соат матем эди, ўрнига жума ўқидик. Директоримиз имомликка ўтдилар».
Дарс ўрнига жумага бориш¸ дарс пайтида умра саëҳатига кетиш тенденцияси кучайган. Жорий йил бошидан буён мажбурий мактаб таълими даврида, 6 минг 346 нафар ўқувчиларга, саудия арабистони ва миср давлатига виза расмийлаштирилиб, уларнинг бу давлатларга чиқиб кетгани кузатилган.
Мухтарама Хилола Ўктамовна бу муаммо фақат битта мактабга хос жузъий проблема эмас, балки бутун таълим тизимига ëйилаëтган рак ўсимтасига ўхшаш жиддий ва тизимли хасталик.
Бу хасталик оқибатида Яқин Шарқ мамлакатлари диний низолар боис кунига ўнлаб одамлар ўладиган нотинчлик билан юзма юз яшашга мажбур.
Бу касаллик оқибатларини тугатиб мамлакат таълим тизимини дунëвий ўзанга буриш учун Саудия ҳукумати ўнлаб миллиард сарфлаб бошлади. Биз эса жадид оталарими бошида туриб шакллантирган таълим тизимини болта ва гурзи билан синдиришни бошлаб юбордик.
Хилола Ўктамовна бу хатимни жиддий қабул қилишингизни истардим.
Таълимнинг диний институт ва дин догмаларидан ажратиш Янги қабул қилинаëтган конституцияда таъкидланган дунëвий давлат тамойилидир. Буни амалга оширишга вазифалантирилган энг катта давлат амалдори эса сизсиз.
Хурмат билан. Блогер. Eltuz.com портали асосчиси Рассом Туз.
МС: Оғо шўрда тўхтоп ëнқи гапни ойтинг
Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак.
Рассом Туз