Асосий мавзулар
2 июн 2023

Янги Москвада йўқ қилинган байроқ – РТдан ваъз

РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. 

МС: Тошкент ўрисни маллакина ойлондими оға? Шахсий квартирада осилиб дурғон Украина бойроқини олиб тошобдила!

РТ: Ўтган ҳафта Янги Ўзбекистоннинг Янги Москва кўчасидаги уйдан Украина байроғи олиб ташланиши шармандалик сифатида тарихга ëзилди.

Тошкент ҳокимлиги Ўзбекистонни дунëга шарманда қилиш бўйича мастер класс кўрсатди.

Тарихчи ва жамоат фаоли Анвар Назирнинг ёзишича, бу суратлар жорий йилнинг 24 май куни олинган. Ўзбекистон фуқаросининг уйидан Украина байроғи олиб ташланган, хонадон эгаси уйда бўлмаганида олиб ташланган. 

«Тахминан 18.00 да Украина байроғи олиб ташланди. НОВОМОСКОВСКAЯ УЙ МAЖМУAСИ. Қори Ниёзий кўчаси, 61. Мирзо Улуғбек тумани. Бу ҳақда кимдир ички ишларга хабар бергани ҳақидаги версия мавжуд», деб ёзди Анвар Назир.

Унинг қўшимча қилишича, байроқ шахсий мулк бўлиб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солмайди. 

«Ўзбекистонда Украина байроғи ҳеч қандай қонун ёки қонуности ҳужжатлари билан тақиқланмаган, демак, Ўзбекистон фуқароларини Украина байроғини намойиш қилгани учун ҳар қандай таъқиб қилиш ноқонуний ҳисобланади. Яъни, бу ҳақиқий ўзбошимчалик,» дея эътироз билдирди Анвар Назир. 

Янги Ўзбекистоннинг ўрисқул раҳбарлари билиб қўйсин бизнинг мустақиллигимиз учун курашаëтган Украина байроғини қалбимиздан юлиб ташлашолмайди. Украинага шарафлар. Ўрисқул раҳбарлар ит ўлимида ўлсин.

МС: Асли шу Янги Москва, Кўна Москва деган кўча одлорини олиб ташомоқ гарак. Ўйламосинло Москвада юрибмиз дап.

ОЗОДБЕКНИ СЕЛИН ВА ЛЕЖЕ ТАҚДИРИ КУТМОҚДА 

Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар Германиясининг иттифоқчи давлатлари кўп бўлмаган, бироқ Гитлер бошқа мамлакатлардан ёрдам олиш учун маданий алоқалардан фойдаланишга ҳаракат қилган. Баъзи босиб олинган мамлакатларда немис пропагандаси томонида ишлаган маданий ташкилотлар ташкил этилди.

Европадаги баъзи зиёлилар ва маданият арбоблари,  жумладан,  ёзувчи ва санъат арбоблари нацистлар тузуми билан ҳамкорлик қилганини ҳам таъкидлаш жоиз. Масалан,  Луи-Фердинанд Селин,  Фернан Леже ва Жак Лакан каби баъзи франсуз ёзувчилари ва санъаткорлари фашистлар Германиясига ҳамдардлик кўрсатиб,  уруш йилларида уни қўллаб-қувватлаганлар.  

Иккинчи жаҳон уруши тугагач ва Германияда фашистлар тузуми қулаганидан кейин фашистлар режими билан ҳамкорлик қилган кўплаб санъат ва маданият арбоблари танқид қилинди ва қораланди. 

Улардан баъзилари, масалан, юқорида номларини тилга олганимиз, Луи-Фердинанд Селин ва Фернанд Леже Франция фуқаролигидан маҳрум қилинди ва сургунда яшашга мажбур бўлди.  

Бугунги кунда уларнинг аксарияти мунозарали шахслар сифатида кўрилади ва уларнинг ёзганлари фашистлар режими билан алоқалари,  ўша давр маданияти ва санъатига таъсири нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. 

Бу гапларни ёзишимга бир янгилик сабаб бўлди. Бугун Ўзбекистон маданий ҳаётидаги энг қора кунлардан бири сифатида тарихга ёзилади. 

Ўзбекистон мадтурвазири фашист Россияси маданият вазири билан маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор битимларни имзолашибди.

“Сўнгги йилларда етакчи театрлар, музейлар, маданият йўналишидаги олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини ҳам қайд этиш жоиз. Ишончим комилки, бугунги учрашувда эришилган келишувлар Ўзбекистон – Россия маданий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, депти Озодбек Назарбеков.

Агар кинорежиссёр бўлсам ўрисга Тошкент дарвозаси калитини берган мулла ролини Озодбекка ўйнатган бўлардим. Гримсиз ўйнарди бу ролни артист.

Украина тупроқларида ўлдирилаётган кексалар, болалар ва аёлларнинг уволи урсин сенларни! Сени Селин ва Лежелар тақдири кутмоқда.

МС: «Жонон бўламан деб…» ашулангни айтиб юраверсанг бўлмасми ади, Озодбек? Юзинг қаро сани!

Газета тоғи

«Жамият газета орқали гаплашади» Ҳали телефон¸ интернет бўлмаган қадим замонларда шимолий америка хиндулари тоғ қояларига расмлар чизиб ўзларидан анча узоқда бўлган бошқа қабилалар билан «гаплашган» Масалан апачи қабиласи тоғ қоясига қўтос расмини чизиб кетган ва йўлида давом этган. Ўн кунлардан кейин қоя ëнидан ўтаëтган могикан қабиласи хиндулари бу расмни кўриб ëнига қўтоснинг ўлдирилаëтган суратини чизишган.

Шу тариқа ўнлаб қабилалар бир бирларига билги беришган. Шимолий америкадаги бу расмлар тушган қоялар газета тоғи деб аталади. Дунëдаги илк газета балки шудир. Кейинги пайтда Элтуз танқид нишонига айланган мулозимлар биз билан мулоқот қилиб ўз муносабатларини билдира бошлади. Бу жуда яхши ва олқишга лойиқ иш. Оддий расм икки ўлчамли бўлади. Ҳайкал эса уч ўлчамли. Яъни ҳайкални уч тарафдан кўриш мумкин. Жараëнлар ҳам шундай. Ëзувчи Экзюпери айтгандай расмда бир одам шляпани кўрган бўлса яна бир одам филни ютиб юборган илонни кўради.

МС: Янгиликладан олинг Дуз оға. Элтузни газета доғи бекор дурмасин. 

+++

28 май куни Бухоронинг Когон шаҳрида эркак хотинини рашк туфайли пичоқлаб ташлади. Ўғлини тўхтатмоқчи бўлган она ҳам пичоқдан бенасиб қолмади. Қўллари кесилиб, жароҳат олди. Хотин гўрда, эр қамағда, она баннисада, фарзандлар етим қолди. (ВИДЕО)

+++

Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди. Қотиллик  21 май куни Шовот туманида  юз берди. Келин гўрда. Қайнота қамағда.

+++

Хоразмда ўз онасини уриб ўлдирган бошқа бир ўғил 8 йилга қамалди. Она гўрда ўғил қамағда.

+++

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти  томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет элга экспорт қилувчи тадбиркорлардан бадал тўлашни талаб қилиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

+++

Метрода бегона қизга шилқимлик қилган икки «нусха» топилди. Уларни жарима ёки 5 сутка қамоқ жазоси кутмоқда. Жамоатчилик эса уларга қаттиқроқ жазо берилишини сўрамоқда.

+++

Ўзбекистонда 19 ёшли йигит кўпхотинлилик учун 4 йилга қамалди.

Қарши шаҳрида 2019-йилда 17 ёшли йигит 15 ёшли қизга уйланган, 2022-йилнинг август ойида эса 19 ёшга тўлганда у яна бир 15 ёшли қизга уйланган. Йигитнинг онаси бунга қарши бўлмаган. 

Унга нисбатан 126-модда (кўпхотинлилик) ва вояга етмаганлар билан жинсий алоқада бўлганлик учун жазо тайинланган. Суд жараёнида иккала қиз ҳам йигитни ҳимоя қилишган.

Эр қамағда. Иккала хотин хижронда. Секс коммунна 4 йиллик танаффусга чиқди.

+++

Босқинчи Россия армиясига ëлланиб мустақил Украина юртига душман қиëфасида бориб ит ўлимида ўлган  наманганлик Ш. Тожибоевнинг жасади ўз юртига фанердан бўлган тобутда қайтарилди. (тунука тобутни ҳам раво кўтишмаган) Тожибоевнинг хотини тул¸ боллари етим қолди. Махаллий матбуотга гапирган Тожибоевнинг энаси «Болам Росияда документфурушлик қиларди деб айтди. Бу ишидча соқол қўйган Тожибоев  «Россия бизни бақади. Путин отам » деган миллионлаган ўзбек «миннатдор авлод»нинг типик вакили. Авалига Toжибоев Ш.Б. Россияга  ишлаш учун кетди. Онасига расм юбориб «кафе очдим¸ мошн олдим» деб айтган. Аслида у ўз мошинасида героин ташиш билан шуғулланиб қамалади. Қамоқда у  кўп мамлакатларда террорчи ташкилот рўйхатига кирган «Вагнер» жаллодлари армиясига ëлланиб мустақил Украина тупроғига одам ўлдирувчилар сафида борди ва ўлди.

+++

Баъзи давлатларда террорчи дея тан олинган «Вагнер» ҳусусий ҳарбий бўлинма асосчиси бўлган Евгений Пригожин 77 дақиқалик интервюсида Россия томонидан бошланган “махсус операция” Москва кутган натижаларга олиб келмаганини айтди: «Украина бутун дунёга маълум бўлди, армияси эса сайёрадаги энг кучлиларидан бирига айланди», дея таъкидлайди Россиянинг ҳусусий ҳарбий ширкати бошлиғи..

Пригожин доимгидек Путин ҳақида гапирмайди, балки Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва Россия элитасининг қолган қисмини танқид қилади.

– Махсус операция денацификация ва демилитаризация мақсадида амалга оширилди. Денацификация қиламиз деб, биз Украинани бутун дунёга машхур миллатга айлантирдик Украина ҳамма жойда мутлақо танилган мамлакатга айланди. Бу денацификация ҳақида. Эди. Энди демилитаризация ҳақида гапирсам.

– Агар махсус операция бошида уларда шартли 500 та танк бўлган бўлса – ҳозир уларда 5000 танк бор. Уларда 20 минг моҳир жангчи бўлган бўлса ҳозир 400 минг жангчиси бор.

– Менимча, бугунги кунда украиналиклар энг кучли армиялардан бири. Уларда ташкилотчилик даражаси юқори, тайёргарлик даражаси юқори, ақл-идрок даражаси юқори, уларда турли хил қуроллар бор, бундан ташқари, улар ҳар қандай тизимда, Совет, НАТО, нима бўлишидан қатъий назар, бир хил даражада муваффақиятли ишлайди, – дейди Пригожин.

Пригожин, шунингдек, Бахмут учун жангларда 20 мингга яқин одамини йўқотганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 10 минг нафари Вагнер жангчилари, қолган 10 минг нафари эса колонияларда ёлланган маҳбуслардир.

Тина Тёрнер ўлими

МС: Тина Тёрнер ўлибди. У киши ҳақида ëзмайсизми, сизнинг дўстингиз бўлган деб эшитвадим? 

РТ: Албатта ëзаман. Кўзимда ëш¸ ичим тўла дард билан ëзаман. 2000 йил апрел ойида АҚШда эканлигимда Давлат департаментида таржимон бўлиб ишлайдиган аммо асли касби санъатшунос бўлган Вадим таништирганди менга Тина Тëрнерни. Танишиш сўзи сал бўрттириш бўлади. Тина мени қучоқлади. Ижод намуналарим бўлган китобчани «ваув» деб варақлаб кўрди. Бўйнидаги денгиз чиғаноқларидан бўлган маржонни ечиб менга берди. «Ма асарларингга ëпиштирасан» деди. Кейин ўзининг концертига иккита билет берди. Ва кетди. У балки дунëда ўзи учратган ўзбек рассомини унутди, аммо мен унутмадим. Ўша куни улкан концерт залига бордик. Аввалига кам танилган қўшиқчилар зални қиздириш учун тўрт беш қўшиқ айтиб туришди. Кейин Тина чиқди. Гулдурмомо каби гулдираб, чақмоқ каби ярқираб чиқди. Бундай катта мегаюлдуз концертига илк марта тушган эдим.

Миллионлар сарфланган шоу эди бу. Узун кран хартуми зал бўйлаб узайган. Кран учидаги кажавада Тина Тëрнер. У кажава панжарасини ушаб доду фарëд қилмоқда. Кажава атрофидаги ўн битта капсуладан олов жоласи  пишқириб қўшиққа жўр бўлмоқда. Ҳақиқий сас ва ҳақиқий ўт олов эди бу. 2000 йилда ҳали кўп эффектлар механик эди. Хозирги каби плазма экран ва рақамли технолигия йўқ эди. Аммо ўша механик эффектлар шоуни дахшат зўр холатга келтирганди. Мендан фарқли ўлароқ зални тўлдириган америкаликлар Тинага қўшилиб куйлашарди. Улар бу қўшиқларни ëд билишарди. Рок ва госпелни севганим боис бу қўшиқлар менинг ҳиссий дунëмни ост уст қилганди. Бу концертдан 23 йил ўтиб симлар хабар берди. Тина ўлди. 

Америкалик “рок-н-ролл қироличаси” Тина Тёрнер энди йўқ. 

Тина Тёрнер 83 ёш яшади. Ëшини яшаб  ошини ошаб ўлди. 

Тёрнер 1960-1980 йиллардаги энг машҳур қўшиқчи эди. У “рок-н-ролл қироличаси” эди. 

Тёрнер саккиз марта “Грэмми” мукофотини олган. Бундан ташқари икки марта Amеrican Music Awards ва бир марта MTV Video Music Awards олган.

Тёрнер қўшиқчиликдан ташқари раққоса ва актриса сифатида ҳам танилган. 1986 йилда Ҳолливуднинг Шараф ҳиёбонида унга бағишланган юлдуз пайдо бўлган. Бу юлдузни беш йил олдин Лос Анжелосга борганимда кўргандим. Санъат осмонида бир юлдуз ўчди.

МС: Дераварсин! Уринг потияни Туз оға.

РТ: Ассалом, Ўзбекистон Жума Муборак!

Тағин ўқинг
12 май 2023
Бундан икки йилча олдин ўзбек киноси раҳбарларидан бири билан гаплашганимда у мулозим «Сталинни – улуғ шахс» деб айтган эди. ...
25 апрел 2016
«Миллий тикланиш» газетаси ўз муассиси бўлмиш шу номдаги партия ўзбек тилининг софлигини сақлаш, адабий тил меъёрлари ва қоидаларига амал ...
24 феврал 2017
Андижонда пенсия пулларини вақтида ололмаган пенсионерлар яна пластик карточкадан фойдаланишга ўтмоқда. Жойлардаги пенсия жамғармалари бўлимлари олдида ҳар куни тумонат ...
9 декабр 2020
Ўзбекистонлик клептократлар томонидан ўмарилган ва чет элга олиб чиқиб кетилган миллиардлаб доллар маблағни мамлакатга қайтариш масаласи тобора долзарблашиб бормоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...