Биздан “жиз-з”: Дўлмали товуқ ва қатламали дўлма
“Элтуз” ҳар ҳафта ўзининг ютуб каналида Швецияда яшаётган ўзбек ошпази Дўстназар Худойназаров билан ҳамкорликда янги “Биздан жиз-з” рукнини бериб боришни режалаштирди.
Бу рукнда нафақат тажрибали ошпазнинг емак тайёрлаш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашасиз, емак баҳона мароқли суҳбатларга ҳам гувоҳ бўласиз.
“Биздан жиз-з”нинг бугунги сонида бирданига икки хил емак – “Дўлмали товуқ” ва “Қатламали дўлма” тайёрлаш сирини ўрганасиз.
Бундан ташқари, хамир учидан қатламали патир ҳам бор.
Масаллиқлар:
Дўлмали товуқ:
Бир бутун семиз товуқ
Саримсоқ – 30 гр.
Қаймоқ – 25 гр.
Помидор қайласи (кетчуп) – 30 гр
Гўшт қиймаси – 100 гр.
Пиёз – 50 гр.
Сабзи – 100 гр.
Гуруч – 40 гр.
Туз ва қорамурч – таъбга қараб.
Дўлма
Қатлама хамир – 100 гр.
Тайёр қийма – 200 гр.
Карам барги – 5 дона
Дўлмали қатлама
Ток барги – 6 дона
Тайёр қийма – 200 гр.
Қатлама хамир – 100 гр.
Eltuz.com