Асосий мавзулар
30 июн 2023

Муллалар зўрлаган ëш авлод ҳақида – РТдан ваъз

Хафта гирр этиб айланиб яна сиз билан мулоқотдаман. Мулоқот сўзи сал бўрттирилган. Чунки мен гапираман, сиз эшитасиз.

МС: Манам сўллиман оғо. Суқилишмин дурип билмийман.

РТ: Матчонбой, барибир сенинг гапингни кўп одам тушунмайди. Яхшиси урганчлик шоир Матназар Абдулҳакимнинг шеърларидан ўқиб турсанг етади. 

МС: Ийдала гуллапти… Тейиннан ўтип,

Юр, гулим, бир жилли вўлип галамиз.

Гетканда бир дулли вўлип гетамиз,

Галянда бир дулли вўлип галамиз

Оғо ничик?

РТ: Зўр!

МС: Оғо бир саволим бо. Бўш холто дик дурмийди. Нон имонни ўраси. Очдан қоч. Бу гапладан хулоса алдин иқтисод кейин сиëсат даганими? Дунëни ким бошқороди?

РТ: Дунëни сиëсат бошқаради. Сиëсат бирламчи ва қолган ҳамма нарса ўнинчи. Юрмайдиган машинанинг ўтирғичига янги чарм қоплаш билан у юриб кетмайди. Жамият ва давлатда сиëсий ўзгариш керак. СИËСИЙ. Ўзбекистоннинг Каримов даврида етишган бир гурух бор. Буларни қисқа қиилиб УМИДчилар дейлик. Ўзбекистонда сиëсий мухолифат ҳайдалиб диссидентлар устидан қамоқда қайноқ сув қуйилиб турган пайтда бу йигитлар Каримов билан расмга тушиб, унинг китобини ўқиб давлат ҳисобидан Ғарб ва АҚШдаги ўқишга кетишди. Улар билан ўша пайтда Ғарбда учрашганимда қўрқиб писиб ўзини билдирмасликка тиришарди. Аснода улар каримовчи ҳам, ватанпарвар ҳам, либерал демократ ҳам бўла олишмади. Балки тузукроқ яшаш. Каттароқ ейиш. Бренд устивош кийиш каби моддий неъматларга кўзи мўлтираган бечоралар эди улвп. Кўпининг таги ўта қашшоқ бўлгани боис улар ўзлари эришган моддий бойликка ортиқча ҳирс қўйишган эди. Итлар ўз эгасига садоқатли бўлади. Аммо улар итлардан фарқли Каримовга садоқат кўрсатишмади. «Иқтисод сиëсатдан устун» деган илм ва мантиққа зид «ғоя» саллотлари эди булар.  «Ахир улар инглизча билади» десам бир ўртоғим АҚШнинг бир қаватли қисмидаги миллионлаб реднек ва бомжлар ҳам инглиз тили билади деб ҳавасимни сўндирган эди. Бу УМИДЧИ деган тўп ичида масалан Саакашивили каби сиëсий ислохотлар зарурлигини тушунадиган бирортасини кўрмабман. Холбуки Саакашивили ҳам улар каби Ғарбда ўқиган экспат эди. Беш йил Каримовнинг беш тамойилини чулдираб 20 йил давомида Ғарб ошқозонида сингиб яхши ойлик олгувчи клеркларга айланган галстукли жамоа (Умидчилар) яна саҳнада пайдо бўлиб эски ашлани айтмоқда.

Уч йил олдин тузилиб бугун бор йўқлигини биров билмайдиган  «Эл-юрт умиди» фонди 300 дан ортиқ мутахассисни бир жойга тўплаб «бир нарса қилмоқчи эди. Аммо унча ўхшамади.  Уларнинг аксарияти 1997-2003 йилларда «Умид» фонди орқали чет элда билим олган. Бир қисми хорижда турли соҳаларда ишлаётган ўзбекистонликлар. Иккинчи қисми эса Ўзбекистонда давлат, нодавлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган кадрлар.

Уларни бирлаштирадиган нарса  бўйинларидаги галстук ва Сиëсатнинг жамиятни ўзгартирувчи куч эканлигини тушунмаслик каби шизофрения.

Улар Каримов ҳайкали тикилган юртда «бирор нарса ўзгаради» деган ўзлари ҳам ишонмайдиган чўпчакка бошқаларни ишонтирмоқчи.

Буларга қарата мен техаслик ковбойлар айтадиган гапни қайтараман. Ерда ўлиб ëтган одамга қараб ковбой «Сен шунчалик крутой бўлсанг нега ўликсан?» дейди. 

Нега бунчалик ўликсиз?

Ўликдан бирор наф чиқмайди. Каримов ўлигидан ва унинг ўлган «Умид»идан ҳам.

Сиëсий ислохот Люстрaция ва эски тизим демонтаж қилинишини тақозо қилади. Бу сиëсий ислохотга Каримов даврида етишган бошқарув элитаси хусусан Мирзиëев қамоқ хужрасининг панжарасидан қараб ўтириш ҳуқуқигагина  эга. 

МС: Бошинг омон бўлсин нерда бўлсонгом,

Гўззингдаги ёшинг ёддон чиқмосин.

На-да мурод билан Султонбоводон

Олиб галган дошинг ёддон чиқмосин.

Йўқотилган аллод

Ўзбекистондаги «йўқотилган авлод» мансуби бўлган йигитлар энг ифлос йўл билан ҳам ҳам пул ундиришни истайдиган махлуқларга айланишган. Бунга ҳаëтнинг ўзи кунора мисоллар беряпти. Самарқанд. Ўша бассейнга купалник билан тушган қизларни жазолайдиган тупой милисалар, девордаги расмни ўчиртирадиган урод маллимлар, кўчага қўйилган улуғ рассом отини олдириб ташамоқчи бўлган чмо домкомлар яшайдиган залолат маскани. 

Хуллас Самарқанд вилоятидаги 32 яшар И.М. исмли хотин жорий йилнинг январь ойларида “Абдулазиз” исмли йигит билан танишиб, у билан яқин муносабатларга киришиб, гаплашиб юради. Абдулазиз деган апрс бу лох хотиннинг қулағига «сенга уйланиб бахтли қиламан»  деб лағмон илади. Бу орада “Абдулазиз” бу хотиннинг  ишончига кириб, уни уй сотиб олиш ниятида пул йиғиб қўйганлигидан хабардор бўлганлигини, шунда унинг ишончига кириб унга субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилиб, 2023 йилнинг март ойида 7.000.000 сўм миқдоридаги пулларни, сўнгра эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, 950.000 сўм миқдоридаги пулни  олиб еб ютиб юборади. 

Бундан ташқари, “Абдулазиз” унинг обрўсига путур еткизадиган видеотасвирларини Интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини билдириб, ушбу ишни қилмаслик эвазига 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни беришни  талаб қиади. 

Жонидан ўтиб кетган хотин милисага мурожаат қилади. 

Бу хотин аризаси асосида вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Абдулазиз” исмли йигит аризачидан унинг шахсий видеотасвирларини Интернет тармоғига тарқатмаслик эвазига талаб қилиб келган 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. “Абдулазиз” исмли йигитнинг шахсига аниқлик киритилганда у муқаддам судланган 39 ёшли Н.А. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу моддалар билан унга айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

МС: Нерда ву апирист?

 Апрс қамағда.

Эй гўзал Қирим!

Барчага янги кун қутлуғ бўлсин.»Эй гўзал Қирим» Таниқли қўшиқчи Жамала чиқарган янги мусиқий альбом ўрис босқинчиларига бўлган нафратимизни кучайтиради. Чунки бу ўрис босқинчилари Жамаланинг она ватани Қиримни қонга ботиришган.  19 асрда  Чор империясининг Қримдаги империячилик  сиёсати ярим оролдан Қрим татарларининг икки катта тўлқинини кетиб қолишни юзага чиқарди. Совет геноциди бу сиёсатнинг чўққиси эди.

Қрим татарлари деярли ярим аср давомида ўз ватанларидан айро яшадилар. 

1944 йилнинг майида Совет ҳукумати жаллодлари  уларни Қримдан депортация қила бошлади.

Фақат уч кун ичида 220 000 дан ортиқ одам Совет Иттифоқининг шарқига – Уралдан ташқарига ва Марказий Осиёга олиб кетилди.

Деярли 8 минг киши ҳаддан ташқари  шароити оғир бўлган мол ташиладиган юк вагонларида ўлди.  Дастлабки бир неча йил ичида депортация қилинганларнинг яна учдан бир қисми вафот етди.

1944 йилдан бошлаб  Совет Иттифоқида Қрим татарлари ҳақида гапириш ҳам тақиқланган: аҳолини рўйхатга олишда ҳам, расмий тарих фанлари ва этнографик тадқиқотларда ҳам сукут сақланди. Совет ҳукумати Қримдаги шаҳарлар, қишлоқлар ва кўчаларнинг деярли барча Қрим-турк  номларини ўзгартирди. Ва Қирим ватандошларининг уйларига рус ҳарбийлари ва НКВД зобитларининг оилаларини жойлаштирди.

«Мен бу ерда яшолмадим. Ватанимга ҳасрат қолдим, эй гўзал Қирим»

Мунисанинг чамадони

МС: Бу жамалак даянни итам донимиди. Ина Муниса дагани бор. Дик олоди хороп. Ëввойи пишикдин.

РТ: Ўзбекистон ва дунëда шунча воқеалар бўлаëтган пайтда ўзбекларни фақат битта воқеа тўлқинлантирмоқда. Ашлачи Мунисанинг чамадони Истанбулда қолиб кетибди. Бечора Бодрумдаги курортга битта шиппак ва кир майка шўртуда кебти. Мана сизга ўзбеклар учун аср фожеаси.

МС: Сани қизғонғоннон тилка поромон,

Қуври ўлган одом санго боқмийди.

Алингнан дод атип нейра воромон,

Санингдийн қиз охир кима ёқмийди.

Сани дап ёномон гулхоннон гулгун,

Сани дап бир гуни ўчип гетаман.

Ё сани тўй атип оломон бир гун,

Ё вўлмосо бердан кўчип гетаман.

200 миллион долларни форточкадан қандай ирғитса бўлади?

Жуда оддий эканлигини тушунтириб беришдан олдин расмий ҳабарни улашсам. Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «сайловчи» лар булан бетлашган пайтида мана бу гапни деди:

“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кирган ўғил-қизларимизга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. 

Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади.

Энди бир сирни айтсам. Ўзбекистонда университетга кириш қийин аммо чет элдаги университетларга кириш осон, аммо битириш қийин. Ўзбек абитуриент сўнгги 6 йилдаги ўзгариш боис дарров чет элдаги университетга кира олмайди. Халқаро стандартга кўра камомадини ўқиб бериш керак (Каримов даврида халқаро стадндарт бор эди) Камомадни ўқиган студент айтайлик Прагадаги Карлов университети чўпчак факультетига қабул қилинади. Карлов топ 500 тага киради. Демак ўзбек студент бола ўқишга киргани ҳақидаги «испрапка»ни обориб берса ўзбек ҳукумати пулини тўлаб беради. Ўқигани учун яшаш визаси ҳам олган бу ўзбек «студент» дарсга бормай убер такси ҳайдаб Ўзбекистондаги энасига пул жўнатади. Яхши ўқимагани учун уни чўпчакчилик факультетидан ҳайдашади. У бир амаллаб иш визаси қилиб Чехияда қолиб кетади. Убер ҳайдайди агар АҚШда бўлса фура минади. Балким трактор ҳайдар. Нима қилса ҳам ундан ўқимишли инсон чиқиб Ўзбекистон корига ярамайди. Унга берилган пул эса худди форточкадан отворилган мусор каби бесамар бўлади. Ўзбекистон нима қилсанг ҳам ўхшамайдиган жамият.

МС: Илонло ўрмалап юрар ҳаз атиб,

Сулйунла бошлоди ажойиб гулки.

Гўззимни тейиннан боқсом ас атиб,

Бу боғ олғон акан жаннатдан улги.

Сани мохтоп сайрар булбул, тўтило,

Мани ҳолим ҳамма ошиқ ҳолидийн.

Ишқ ёмғири ёғиб, кўнглимда ўтло

Гўкариб чиқдило, бўлиб ғолидийн.

«feedback»

Хайрилла Нуридинов ва нафталин хиди анқиган бир арава одам «журналистлар байрами»да ўрден олди. Худди Совет давридаги каби «отдел наград» танлаб олган одамлар суруви. Ўрден олганларнинг матбуотдаги ўрни деярли йўқ. Палон қишлоқда ҳар замонда оз нусҳада чиқадиган қоғоздан бўлган газетанинг жамиятга таъсири нўл. Сохилдаги капалакнинг қанот силкиши океанга қандай таъсир қилса ўрден олганларнинг  жамиятга таъсири шунча. Таъсир қилиш масаласида Элтузда яхши тажриба бор…

Бир куни бир одам телефон қилиб палонча пулимни палон амалдорнинг қариндоши обқўйиб бермаяпти деди. Бу одам Ўзбекистонда, Элтуз мухбирлари эса Берлин, Прага, Стокголм, Лиссабон, Бонн ва бошқа бонларда «чачилиб ëтибди».  Хуллас бу мухбирлар ўрганиб мақола ëзди. Мақола ëзилиб тайëр бўлганида Лондондаги мухбиримиз ичига сиғмай кетиб, қисқа ва ўта абстракт анонс чоп қилди. Бу анонс худди Помпеяда отилган вулқон каби резонанс берди. Ҳали чиқмаган мақолани айнан ким ëзганини билмаган мулозимлар барча мухбирлар «қалбига йўл излаб» бошлади. Барча мухбирларнинг сон саноқсиз қариндошлари бирдан пайдо бўлиб «ука яхшимисан, ўлган отанг тушимга кириб жигарингдан хавар ол деди» дея авради. Ўша мулозимнинг шотирлари телефон қилиб «ука гаплашайлик» деб бошлади. 20 йил олдин юзкўрмас бўлиб кетган «қариндош»нинг қалбида бирдан мехр уйғониб шартта Лондондаги  мухбир «жигари»ни кўриш учун жиҳодга отланди.  Британиянинг Тошкентдаги консуллиги виза бермади. Лекин улар энг юқоридан хат қилдириб визани олиб Лондондаги «мухбир қариндош» дийдорига тўйиш учун ошиқишди. Ўртага қази, қарта, арча кабоб, норин, коняк, виски  ва палов ҳам кириб мухбирларни аврашга васила бўлди. Олтин билан тикилган ҳар бири 1500 евро турадиган чопонлар ҳам дипломатик йўналишда ишга киришди. Стокголм, Лиссабон, Прага ва Берлиндаги мухбирлар ва Лондондаги журналистлар ошни еб патихани уришди. Лекин гапга киришмади. Кейин анави бой ота ўртага тушди. «Ман палончи ўғриман. Коронани Йўлдошди ўзи кийгизган.» 

Бу ўғрига  «жиноий авторитетлар поняткасидаги сиëсатга аралашмаслик »  тамойили секин тушунтирилди. Ўғри бой ота заднийга урди. 

Бу жулдирвоқи журналистларни аврайдиган кўлвор илон ҳали юмуртодан чиқмаган эди. 

Хуллас кунлардан бир кун Лондондаги журналистнинг кулбасидаги эски телефон шолдиради. «Ука мен жаноб олийларининг  адьюдандиман. Хозир сиз билан ўзлари гаплашади». 

«Ўзлария?»

«Ҳа ишонмасангиз мана видеони ëқаман.» Дарҳақиқат видео ëқилганда жаноб олийларининг улуғвор турқи шамойили кўринди. 

«Балам қўй энди. Биламан сени ëзганинг тўғри. Ҳатто сен билмаган яна ўттизта жинояти бор бу каламушни. Сал вақт бер менга, узоғи билан уч ойда думини тугаман. Хозир сал нозик пайт. Бу каламушни кремлда эгалари бор…» Жаноб олийлари яна анча гапни айтиб айтиб жавобни эшитмай трубкани жойига илиб қўйди. 

Лондоннинг ëмғирли ҳавосида бир вайрона кулбада йиртиқ жўроп кийиб ўтирган журналист ғалати аҳволда қолди. 

Наҳотки мен ëзганларим  саройни шу қадар қалтиратиб юборди? Бошқа тарафдан бу «feedback» эди. Бу «feedback». дўстлик ўрденидан ҳам қиммат.

«feedback»  бу муайян  контент воқеа ëки ҳаракатларга жавоб. Бу битта одамнинг ёки катта аудиториянинг жавобини англатади.

Ўқувчиларнинг контентга жавоби¸ рейтинг, шарҳлар, изох¸ ёқтиришлар, репостлар. Улар бундай контент ҳақида яхши фикр билдирганидан дарак.

Мулла нега керак?

МС: Оғо шу мўллола бир гун қарасанг ҳаммани паранжига диқжоқла. Бир қарасанг хотинлара адделний поезд. Шу мўлла ная гарак.?

РТ: Оддий қилиб тушунтираман. Жамиятни бир машина деб тасаввур қилинг. Ундаги барча нарса автомобилнинг тез ва равон юришини таъминлайди. Машинани портлатиб юборадиган механизмни унинг ичига ўзини билган инженер ўрнатмайди. Сиëсий ислом (хизб, салафий ва ҳк) замонавий демократик тузумни демонтаж қилишни ўз олдига қўйган ҳаракат. Мотор ичига қўйиладиган соатли бомба. Негадир Француз файласуфи Вольтерга кўра¸ дунëдаги энг сўнги черков ағдарилиб энг сўнгги рухоний ота шу черков тошлари остида мажақланиб ўлса инсоният бахтли бўлар экан. Вольтернинг бу гапинии кенгроқ талқин қилса бўлади. Инсоният фикри ўйи устидан ўзининг мутлоқ ҳукмронлигини ўрнатмоқчи бўлган ҳар қандай клерикал ғоя¸ мафкура ëки секта тараққиëт учун кишандир.

Намангандаги имом ëрдамчиси бўлган оқ соқолли мулланинг ëш болани зўрлаëтгани акс этган видеони тўлалигича кўрдим. Агар бу видеони ФБга қўйсам блокланаман. Умуман бу биринчи марта эмас. Аллақачон ўзбек масжидлари сексодромга айланиб трах трах бўлиб ëтибди. Олтинхон тўра масжиди имоми масжид меҳробида мутаваллининг хотини билан орал секс қилувди. Ëки ўша Наманганда қуръон ўқиш бўйича мусобақа ғолиби бўлган мулла ëш ўғил боллар билан жинсий алоқа қилганликда айбдор топилиб қамалиб кетувди. Фақат бизда шунақами? Йўқ албатта. Эрдўғон Туркиясида пилиги кўтарилган мулла ва имомларнинг масжидда ëш болаларни зўрлагани юзасидан йилига юзга яқин суд маҳкамалари бўлади. Туркиянинг Баликесир (Balıkesir) бўлгаси  Dursunbey  элчаси  Ericek маҳалласидаги қишлоқ масжиди имоми  8-12  ëшдаги болалар билан секс қилгани учун қамалди. Бу болалардан 4 нафари ўғил бола. Умумлаштиришни севмайман. Лекин Негадир диний радикализм кучайган жойда ўғил боллар билан секс қилиш яъни педофиллик сони статистик рақамларда кўпайгани кўзга ташланади. Афғонистонда Қандахор педофиллар энг кўп урчиган худуд. Айни пайтда Қандахор диний экстремизм ўчоғи.

МС: Оға Анвар Назир даган биратни ëзганини ўқисангиз

Мақтанчоқлар подаси

Агар бундай даҳшатли ҳолат  нормал жамият ва юртда юз берганида, президентдан тортиб депутатгача – ҳамма муносабат билдирарди. Лекин саволлар бор: 

Ўша рўйхатдан ҳаммани чиқазиш катта хато бўлмадими?

Буларнинг ҳаммаси виждон  маҳбуслари дейилган бошқа рўйхатни ким тузди ўзи?

Нега бу одам, шунча қамалиб чиқиб, яна имом ёрдамчиси бўлиб тайинланди? Музаффар Комилов, дин қўмитаси бошчиси, бу сизга савол! 

Яна биз билмаган қанча факт бор бу мавзуда?

Нега катта динчиларимиз ва маънавиятчиларимиз жим? Хотин киши мавзусида бир оғзи ерда, бир оғзи кўкда бўлган фаришталар қани?

Янги Ўзбекистон даврида ҳаммани алоҳида ўрганмасдан рўйхатдан чиқаришгани шу аҳволга олиб келмадими?

Нега шунча қамалиб, шунча қонун бузган одамни ички ишлар хизматлари профилактик назорат қилишмади? Украина мавзусида фикр билдирган ёки президентни озгина танқид қилиб ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирганни чақириб, назорат қилишдан чарчамайдиган терроризмга  ва экстремизмга қарши ички ишлар бўлими қани?? 

Бировларни, чет элликларни, ЛГБТ мавзусини чайнаб, ғийбат билан овора фаришта жамоатчилик қани? Вақтини бировларнинг айбини қидиришга кетказадиган фаришталар қани? «Биз Европа эмасмиз», менталитетимиз, у-бу, деб  юрган мақтанчоқлар подаси қани? Битта бассейн деб дооод деган кўпчилик қани? 

Ғарбда мана бир неча йил черковдаги педофилия фош қилиняпти. Кинолар олинди, китоблар чиқди, жабрланганлар телевидениеда чиқишди, уларга компенсация тўланди, черков  жамиятдан узр сўради. Яъни бу жамоатчилик учун энг муҳим мавзуга айланди, бизда-чи? Бир етимхона, кейин боғча – ҳаммаси осонгина қутулди. Кўпчилик эса  сезмади ҳам. 

Ва энг муҳими, яхшиям сўз эркинлиги озгина бўлса ҳам бор, очиб ташлади. Бўлмаса яна бу жиноят бошқалари сингари ёпди-ёпди бўлиб кетарди. 

Anvar Nazir

Ўзбекистон бошқарувидаги ҳусусият

Ўзбекистон бошқарувидагиларга хос икки хусусият бор. Уларнинг барисини ичида таъмагир порахўр яшайди. Икинчидан уларда эмпатия, яъни ачиниш хисси йўқ. Бир пайтлари Тошкентда Мирағлам деган зампрокурор бўларди. Мирзиëев даврида қамалган. Блин зулук ҳам ундан уяларди. 

2003 йил ëз. Мирағламнинг Тошкентдаги ховлиси. Мирағлам ховлидаги супада ўтирибди. Бир одам кириб келиб супа ëнида туради. Мирағлам ўтир деб ҳам айтмайди. Мирағлам одамларга калтакесакка қарагандай ижирғаниб қарарди. Келган одам қўлидаги пакетни сўри четига қўйиб «Мухаббат опа айтган суммани обекелдим» дейди. Пакет ичида 70 минг евро бор эди. Ўша пайтда евро энди чиққан ва танқис эди. Бир ой олдин бу одам 70 минг доллар кўтариб келганда уни тахқирлаш учун шуни еврога айлантириб кел дейилган эди. У одам долларни еврога айлатириш учун бир ой югурди. Ниҳоят 70 минг евро кўрпача устида. Мирағламни кўзи мармар фавворадан оқаëтган сувда. Хизматкор келиб мехмонни қўлидан ушаб ховлидан чиқариб юборади. Бечара пул берганидан мамнун бўлиб кетади. У одамни бу пулни олиб келишга мажбур қилган Мирағламнинг адвокат хотини Мухаббат эди. Дарров айтаман. Бу одамнинг ўғлини Мирағламнинг милисада ишлайдиган жияни подстава қилиб Тошоблда қамаган эди. Милисага қўл кўтарди деб расмийлашган иш наркотик савдоси ва яна бошқа моддалар қўшилиб катта срок оладиган ишга айлантирилди.

Боланинг қариндошлари машина¸ уй жой ва тақинчоқларини сотиб 70000 евро йиғишди.

Уч йил олдин бечораларга зулм қилган хотин қора туроққа кўмилди. Унинг сассиқ танасини қуртлар еди. Неча марта кўкариб чиқди.

Рассом Тузга зулм қилган не не кимсалар қаро тупроқ ичида ëтибди. Нечтаси қамағда. Биттаси қамағда бировнинг халтасидан овқат ўғирлагани учун уриб майиб қилинган. Қамағдан чиқиб хор зорликда ўлиб кетди. Нима девдилар Бобур бовомиз. Ҳар кимки жафо қилса жазо топқусидир. Яхши киши (яъни камина Рассом Туз) дарë бўйида сокин ўтирибди. Дарëдан бир вақтлар зулм қилганларнинг жасадлари оқиб ўтмоқда.

Матчон суқилиш: Ким бировга чуқолоқ қазса ўзи ўша ерга тушади. Қони алингизни очип уринг потяни оғо!

Ассалам Ўзбекистон Жума Муборак!       

Рассом Туз

Тағин ўқинг
17 ноябр 2020
Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг ўз қўли остидагиларни сўкишлари акс этган аудио 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ...
21 феврал 2023
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч ...
20 апрел 2023
Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. 30 йил кечиккан бўлса ҳам олқишга лойиқ иш.  ...
27 феврал 2017
Ҳокимиятни оилавий бошқариш минтақада урфга айландими? 21 феврал куни, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига биринчи вице-президент ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...