UzPoster
4 август 2023

Бош вазирни катапульта қиладиган матбуот борми?

МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда.

РТ: Қаерда дам олиш эмас, қандай дам олиш муҳим. Энг муҳими яхши дам олдик.

МС: Яхши дам меҳнатга ҳамдам. Оға сиз дам олиб дурғон воҳтингизда милисала боқчадаги ëш боллара ақл ўргатиб ваъз ўқиди.

РТ: Боғча болалари учун Ички ишлар ходимлари томонидан маърузани уюштирган Тошкентнинг Учтепа туманидаги боғча мудираси ва услубчиси жазоланди.

МС: Ахмақла, ёғочкаллала. ИИБ ходиймларини калласи кади. болалани кулиннан ушлаб йўл қоидаларини тушунтирмийсизлами уннан гўра. Дузоғо, ина америкада американ дрийм деган важ во. Ўзбекистонда кимни ничик орзуси бо?

РТ: Учувчининг орзуси битта. У ҳам бўлса баландлик. Ўзбекистондаги пирдухторлар орзуси эса чет дўлатдаги олтин араваси бор шахзодага эрга тегволиш. Икки хафтадан кейин қайтиб обкебташасаям ëр-ëр айтиб ота уйини тарк этишдан каттароқ орзу ҳали ўйлаб чиқилмаган.

МС: Чет Элдамас , Ўзбекистонни ичиндам ўйноша боришни тоза услуги чиққонина 10 йилдан ошди. Ёсама гуяв кўчадан апгалинади. 200 доллар атропинда. Гуяв бўлиб галинни уйиннан олиб чиқоди. Гечда ресторанда банкет уюштирилади ясама гияв билан. Оқшом ўйнашни қўйнина гиради. Икки учиси туйина таклиф атган, бормағанман. Бири вилоят адлиясинда ишлар ади, галинларам оврайли идорада ишлийди, жашаб жатибди қурмағий болагордонла.

+++

РТ: Матчонбой, сен савол бер яхшиси. Сени саволларинг қизиқ!

МС:  Боболов Оққўрғон ҳокими бўлиб, гўтарилдими ë пастладими?

РТ: Буни трамплин деб айтсак бўлади. Ëки камон ўқи отилишидан олдин, орқага тортилгандай гап.

МС: Гаракли гашир акан бу Боболўп. Сатторий даян блоггерни қамотқон одамми би. Дуз оға, яна бир савол. Блогер даянни пул олиб шантаж қилса оппорип қомоб дурибтилар. Була шантаж қилиб пул олмаса очдан ўладиқу. Қўлиннан бир иш галмаса. Ҳаммани пил олоси галади. Сиз омоғонмисиз?

РТ: Эй пийпл. Мен Урганчда ALC телекомпаниясида ишлаганман. Бировни шантаж қилмадик. Палон пул бер демадик. Уй сотиш эълони¸ тўйу томоша рекламаси ва табриклардан келган пулдан ойлик олдик. Бошимиз тик, кўнглимиз хотиржам эди. Прокуратура, СНБ бизни олти ой текшириб, ярим тийин камомад топа олмади. Буни Турсунхон ака билади. Бу ака ўша пайтда Хоразм ИИБ бошлиғи эди. Биримиз журналистика, биримиз рассомлик, яна биримиз дипломатияни тугатган саводли юрт ойдинлари эдик. Шантаж бизга ярашмасди. Аммо вақт ўтиб, бутун Ўзбекистон журналистикаси «пулга масала кўтарадиғон» саводсиз тўнкалар қўлига ўтди. Бу тўнкаларни танқид қилдик¸ лаънатладик, сўкдик. Чунки бунга ҳаққимиз бор эди. Каримов даврида 5 йил мустақил телевидение очиб эл дардини айтганмиз. Еб қўйган жайимиз йўқ. Аммо ҳеч ким тушунмади. Бу авом бор пулини ўша балогир деган шантажчилар олдига обкеб ташади. Мана сўнгги олти ойда бу ғурбатиллолар бирин-кетин зиндонбанд қилинди. Авом эса, бу тўнкалардан қаҳрамон ясаб ўтирибди. Мана бу матнни 3 йил олдин ëзганман. 2020 йилнинг январь ойида. Бу ўзига хос қизил карта эди. Аммо майдондаги овсар балогирлар ҳеч нарсани тушунмади.

МС: Оғо нишатиш гарак. Буни йўл изи борми?

РТ: Матчонбой аслида Британиядаги каби паблик медиа керак бизга. Бу медиа реклама қўйиб одамни зада қилмаслиги учун Би Би Си солиғи деган солиқ бор.

МС: Би Би Си налўги кимлара солинади?

РТ: Британия подшохлигида яшайдурғон мардум ҳатто икки кўзи кўр бўлса ҳам, Би Би Си солиғини тўлайди. Агар уйингиздаги телевизор, компютер ëки қўлингиздаги тилпон экрани цветнўй бўлса сиз йилига 159 фунт тўлайсиз. Мабодо уйингиздаги ягона олат оқ-қора бўлса, 53, 50 фунт чиғорип берасиз. Қоида телевизор, настольный ëки портативный компьютер, мобил телефон, планшет ëки телеприставкалар учун ҳам бир хил. Хуллас, дазмолингиз радиога уланган бўлса ҳам тўлайсиз. Кўрлар бу сумманинг ярмини тўлайди.

YouTub, нетфликс¸  Amazon, Prime Video ёки сеҳргарнинг тош ойнасида кўрсангиз ҳам барибир тўлайсиз.

Тўламаганларни обчиқиб истолбага осишади. Осишмасаям келган жарима суммасини кўриб ўзингизни ўзингиз осасиз. (уксус ичасизми, поздди тайига ташайсизми, танлов сиздики)

2019 йили 122 минг маҳкама 114 минг қарор чиқариб Би Би Си налўқини тўламаган мардумди жазолади.

МС: Ная гарак бу налўқ?

РТ: Солиқдан тушкан пул Би-би-си телевидениеси, радиоси, веб-сайтлари¸ подкаст ва  iPlayerдаги приложенияларга сарф бўлади.

Мардум тўлаган 159 фунтдан  77 фунти телевиденияга, 28 фунти  радиога, тахминан  15 фунт –  вебсайтларга кетади. Қолган 8,5 фунт солиқ йиғиш ва налўқдан қочганларни ов қилишга сарп бўлади.

2019 йили 3 миллиард 700 миллион фунт солиқ йиғилди.

МС: Нишатдила бу пулни?

РТ: Бу пулга Би-би-си халқ учун паблик ëйин қиберади. Бош вазир ва бошқа вазирларни ур тўқмоқ қилади. Давлат пулидан трамвайга билет ëки тўтисига ем олган депутатларни иштонини тушириб кетига ҳиëр тиқади. Аннақса, ҳиëр бу бодрингди каттаси.

МС: Гўттина гашир диқади акандон. Вула гўттим оғриди дап воғирди атмими?

РТ: Кўти оғриган вазирлар ëки парламент матбуотга босим қилмаслигини таъминлаш учун Қиролича рахмалли инжилга қўл қўйиб, қасамди ичиб кетган. Ундан ташқари қиролича махсус хартия чиқариб Би Би Сини асрайман деб кеткан. Хозир қирол қараб турибди.  Бир вақтлар Тетчер хола Би Би Сини тишламоқчи бўлганида тиши синган эди. Хозир Тетчер гўрда. Би Би Си эса (ўзбек хизмати эмас) гуллаб яшнаб ëтибди.

Қиролича хартиясига кўра, Би Би Си элни учта нарса билан таъминлаши керак.

1. Информация билан. Мабодо Бош вазир Шоввозсойда қаср қурса ëки куëвига эшик аберса буни халқ Би Би Сидан билиши керак.

2. Халқни тарбиялаши керак. Ҳар хил ақлли кўрсатувлар қилиб халқни мол бўлиб кетишини олдини олиши керак.

3. Халқди кўнглини кўтариши керак. Кансерт пансерт дегандай.

Британия подшоҳлиги мардумлари пулди тўлаб қўйиб «давай ҳақиқатди гапир» дейишади ва Би Би Си ҳақиқатни гапиради.

Ҳеч қанақа соқолтой балогирга ўлимлик пулини обориб бериб, «аши пулга муаммомни ëритиб бер» дейилмайди.

Британия мардумлари ўз армиясини қандай боқса, матбуотини ҳам ашнақа тўйдириб қўйибди.

«Ўзини армиясини боқолмаган халқ бировнинг армиясини боқади» Бу ақлли гапни яна бошқача айтсак ҳам бўлади. Ўз матбуоти кишанланган  халқ бошқа бировнинг матбуотини ўқийди. Мана масалан Тошкентда яшайдиган шарафли журналист Алексей Волосевичнинг мақоласини 404 қилишибди. (Ëшлигимда ëмон боллар мен учирган варракни рогаткадан тош отиб уриб туширишарди. 404 дегани шу) Бу ҳақда ақлли ўзбек халқи аллақачон мақол тўқиган.

Ойни этаги билан тўсиш дейилади бу. Бу мақол ëзилган пайтда камбағаллик бўлгани учун қашшоқлар ички иштон  эконом бўлсин, барибир этак тагида кўринмайди деб иштонсиз юришган масалан ëзди кунида. Этагини кўтариб ойни тўсмоқчи бўлган одамнинг кўти кўриниб қолган.  (баъзан кўти, баъзан олди. Қағдан қорашга боғлиқ бу).

Хуллас Алексейнинг мақоласини ким 404 қилган бўлса унинг кўтини ҳамма кўриб бўлди. «биравди армиясини бақишлик» ҳақидаги маталнинг яна бир варианти. Ўзининг раҳбарини танқид қила олмаган эл биравди ëшуллисини элаштиради. Шунақа, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. 36 миллион элакди қаағдан оласиз. Бўлибам интернет замонида. Мақолаларнинг 404 бўлишидан энг аввало ўша раҳбар азият чекади.

Навоий бират айтувдиларку. Агар сен газета ўқиб огох бўлмасанг шохлигинг тагига сув кетади деб. Шунақа дегандиларми Навоий бобомиз? Нима девдилара???

(Реклама)

Рахмалли Ислом Каримовни ашнақа қиб қўйишувди. Яъни хабарлардан узиб қўйишганди. Майли ўлганлар ҳақида гапирмайлик. Гўрида терс онтарилиб, Самарқанд обидаларига зарар парар етказиб юрмасин.

Волфрам

Бир вохтлар Португалияда ҳам ашнақа раҳбар ўтган. Немисни уруши пайтида ўз давлатини нейтрал деб эълон қилгану, аммо уришаëтган ҳар иккала тараф билан бирма бир учрашганда «аслида сен тарапман» деб волфрамни сотаверган. Волфрам бу лампочканинг ичидаги пружина ясаладиган, уришга зарил металл. Португалияда таги мўл бўлган. Аши рахмаллини ати Салазар эди. Мажлисларда коррупционерларни каламуш деб айтиб, ëмон сўкиб қўярди, гўринг нурга тўлгур.

Аммо 1968 йили энди стулга ўтираман деганда онтарилиб тушиб мияси лат еди. Ëрдамчиси атай стулни тортиб қўйган ҳам дейишади. Шундан кейин Салазарнинг ëнидаги мўйловли вазир ҳукуматни ўз қўлига олиб ҳақиқий президентни изоляция қилиб қўйди. Аммо барча вазирлар очеред билан Салазарнинг олдига кириб ўз ишлари ҳақида раҳбарга «доклад» қилиб туришди. Бу бир театр эди. Салазар учун бир нусхадан иборат газета нашр қилинарди ҳар куни. Бу газета «Янги Португалия деган жаннатдан дараклар» деб номланган. Ҳар куни Салазар эрталаб бу газетани ўқиб дунë ва ўз юртида бўлган воқеалардан «хабардор» бўлган. Негадир мўйловли вазир Америка асронавти Армстроннинг ойга қўнгани ҳақидаги хабарни ҳам Салазар билишини истамаган. Пол ювадирғон хотиннинг кетини шаппатлаб «ой каби юзинг бор» деп подход қиларкан Салазар рахмалли.

(Ой Португал тилида луна ва айни пайтда қизларга комлпимент сифатида ишлатилади) Шунда фаррош хотин мен ой бўлсам, сиз астронавт  Армстронг каби устимга қўниб «аққа баққа юроурасми» деган. (аскияни ити) Салазар мўйловли вазирни чақириб АҚШ астронавтлари ойга қўнганини нега «Янги Португалия» матбуоти ëзмади деб тергаган.

1970 йили Салазар ўлди. Кўп савол беравергани учун бўғиб ўлдирилди деган асоссиз гаплар ҳам юради. Бировлар эса Салазарга атайлаб дори беришмай қўйишган. Дори етишмовчилигидан ўлди дейишади. Менга қолса Салазар ахборот танқислигидан ўлди.

МС: Энди сиза бир  совол. Бизарам матбуот налўқи тўласак навўлади?

РТ: Ўзбекистон ўз мустақил матбуотига эга бўлади. Хўжаниëз хожи отанинг колбасасини соатда саксон реклама қилмайдиган, Бош Вазир Абдулла Ориповни танқид қиладиган матбуот.

МС: Отомни ëнинда бўлади, оғо. Балони балликам бўмийди. Бу холқ подхолим бўлиб галди, подхолим бўлиб гетади. Ина шантажчи аперист блогерла почкалаб қомолиб ëтибди. Қомоқом дўлип гетди. Шулара ëрдом бариш йўлини атмийсизми оғо. Бўжи бўжига бўўў дайаннин.

РТ: Биров қамалса (одам ўлдирибми, туҳмат ëки терроризмни пропаганда қилибми¸ ўлимга чорловчи нашид тарқатибми, парқи йўқ) уни қамағдан олиб чиқиш учун қиммат адвокатга пул сарплаш керак эмас. Бўлибам Ўзбекистонда. Уни обчиқиш учун актерлик (халқ орасида лўлилик дейилади) махорати бор  эна (она, ая, буви, ойи, мамочка) лозим. Шу «мамочка» ерларга оғонаб йиғлаб додлаб «бачамди гунойи йўўўқ» деб изиллаб берса ва буни видеога олиб тармоққа қўйсангиз ишнинг ярми битди хисоб.

Қамағдагилардан бечарашка ясашга ихтисослашган нашрлар бу видеони қўлма қўл қилиб тарқатиб ташайди. Хатто бибиси ва озодлик ҳам «онанинг кўз ëшлари» деган рўмонтик сарлавҳа қўйиб «мақола» қилади. Аммо битта «оғонаб додлаш» билан иш битмайди. Ҳар сафар аппеляция пайтда турли ишонарли қилиб¸ ичида монологлар билан қўшиб чатиб эмоция дозасини кўтариб туриш керак. Бўмаса публика ишонмай қолади. «Президентга ялинма» дейилгани жуда оригинал чиқувди. Ўзбекистонда судга таъсир қилишнинг ягона йўли шу.

Лекин ҳамма «мамочкалар»да ҳам актерлик маҳорати йўқ. Яна конюнкьтура деган нарса (публикага ўйнаш)ни  билишмайди. Сегментдан келиб чиқиб, «лўлилик қилиш» контентидаги акцентларни қаерга қўйиш, керак бўлса одамларнинг диний туйғуларини жунбушга келтириш учун малака лозим. Шу эхтиëждан келиб чиқиб, Қўқон шаҳрида «баласи қамалган оналар учун  пуллик маҳорат мактаби» иш бошлади. (Театрга илк асос солинган жой ҳам Қўқон эканлигини унутманг) Бу мактабда икки хафта ўқисангиз тўлаган пулингизга ачинмайсиз. Қолаверса адвокатга кетадиган пулдан эконом қиласиз. Ҳуқуқбузар, безори, хулиган, террорчи, бўбик сўбик, қотил ва педофилларнинг эналари шошилинг! Курсимизда «жайлар сони саноғли». Элимизда «йиғламаган болага эмчак йўқ» деган мақол бор. Шу мақолни «Йиғламаган энанинг боласи қамағдан чиғмайди» деб ўзгартириб курс слоганига айлантирдик.

МС: Оғо, шўрда дуриб, ални очип, уринг потяни!

Ассалом Ўзбекистон – Жума муборак!

Тағин ўқинг
3 май 2021
Янгийўл шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси мактаб мутасаддиси Умида Сатторова муаллимларни коронавирусга карши вакцинани олишга мажбурлаётгани, акс ҳолда ишдан ҳайдаш ...
23 феврал 2017
Газеталаримизда йиллар давомида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ўзига хослиги, тараққиётимиз учун муҳим ўрин тутиши, дунёда ўхшаши камлиги тинимсиз таъкидлаб ...
26 март 2018
Президент Мирзиёев 23 март кунги йиғилишда матбуотни мақтамасликка, бор ҳақиқатни кўрсатишга чақирди. «Мақтаманглар. Мақтайдиган даврлар ўтиб бўлган. Раислар билан ...
18 май 2022
Яқинда “Элтуз”да Наманган вилояти солиқ тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида эълон қилинган мақолага мамлакатнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари эътибор қаратмади. “Элтуз” ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...