Асосий мавзулар
10 август 2023

Булунғурда доимгидек фуқаролар айбдор бўлди

Элтуз эълон қилган Булунғурда ИИБ ходимлари калтаклаган ўспирин видеоси юзасидан ички ишлар идораси муносабат билдирди.

“Ходимлар қўполлик қилиб ураяпти”- дея, тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа тарқатиш жавобгарликдан озод этмайди. Аксинча, ёлғон ахборот тарқатиш учун ҳам жавобгарлик мавжуд», дея одатдагидек воқеликни ёритмоқчи бўлган фуқароларни айбдор қилишга уринилади жумладан ИИБ бўлими эътирозида.

Раддиядан маълум бўлишича, Булунғур туманида аҳоли тинчлигини бузиб, жамоат тартибини сақлаган ходимларга қаршилик қилганларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилган.

2023 йил 2 август кунидан 3 август кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:30 ларда Булунғур тумани “Гулозор” маҳалласида яшовчи фуқаро З. Булунғур тумани ИИБ навбатчилик қисмига телефон орқали мурожаат қилиб, яшаш уйининг олдида жойлашган футбол ўйингоҳида бир неча шахслар бақир-чақир қилиб, ҳар-хил уятли сўзларни айтиб, шовқин солиб, оиласи тинчини бузганлигини маълум қилиб, уларни тинчлантиришни сўраган.

Мурожаатга асосан, Булунғур туманида тунги хизматга жалб этилган ходимлар ўйингоҳга борган вақтида, ҳақиқатдан ҳам у ерда бир неча нафар йигитлар соат 23:00 дан сўнг, шовқин қилиб, аҳоли тинчини бузаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ИИБ ходимлари йигитларни тинчлантирмоқчи бўлган вақтларида улар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан қаршилик кўрсата бошлаган.

Фуқаролар ИИБ биносига олиб келиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиш жараёнида уларнинг ортидан яқинлари туман ИИБ биносига келиб, шовқин кўтаришган.

Ушбу фуқаролардан бири М.З. қўл телефонига гўёки ИИБ ходимлари уларни ураётганлигини акс эттириш мақсадида ёлғон ва асоссиз сўзлар билан ҳолатни видео тасвирга олган.

Ҳодисада ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан куч ишлатиш ёки қўпол муносабатда бўлиш ҳолатлари содир этилмаган.

Ҳозирги кунда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 192, 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Булунғур тумани судига юборилган, дея билдиради Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот котиби, Ж.Сагдуллаев.

Элтуз Ўзбекистон кучишлатар тизимларидаги воқеаларни ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг. Каналимизга обуна бўлинг. 

Тағин ўқинг
10 март 2017
Илгари Ислом Каримовнинг беш тамойилидан бошқа нарсани кўрмайдиганлар энди янги президентнинг янги стратегиясини дастуриламал қилиб олди. Ҳар икки гапнинг ...
21 июл 2024
Американинг Нью-Йорк штати, Бруклин шахри, Бенсонхёрст (Bensonhurst) худудида 24 ёшли ўзбек эркак ўзининг онаси, акасининг турмуш ўртоғи ва 5 ...
28 март 2020
Мана ўлмаган қул, ҳафта ўтиб яна сиз билан юзлашдим. Ҳамма ишга бормай, уйидан ишлаëтган экан. Мен бўлса, шаклланган интроверт ўлароқ, ...
23 июл 2024
Тутқунликдаги 12 нафар бола Украинага, ўзбек асири эса Россияга қайтарилди, Фаластинга репарация тўлови белгиланди, Бахти Ташкентскийнинг шерикларидан бири ўлди ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...