Зарбдорлик журналист туман ҳокимига қарши
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Зарбдор” газетасининг бош муҳаррири Ғуломжон Ҳамзаев Элтузга мактуб йўллаб, мамлакат раҳбариятидан туман ҳокими Зафар Рўзиев фаолияти “фаолиятини тўлиқ ўрганишни” талаб қилди.
Ғуломжон Ҳамзаев айни ўрганишда шахсан ўзи иштирок этиш ниятида эканини билдирди.
Ғуломжон Ҳамзаев иддаосига кўра, у яшаётган Зарбдор туманининг Равот маҳалласида ижтимоий соҳа объектларига ажратилган “миллиардлаб бюджет маблағлари” ўзлаштирилаётган экан.
У бюджет маблағининг ўзлаштирилишида шахсан туман ҳокими Зафар Рўзиев қўли борлигига ишора қилди.
“Зарбдор” газетаси бош муҳаррири, шунингдек, ўзи яшаб турган маҳалла кўчаларини асфальтлашда “амалий ёрдам бериш”ни сўради.
Ғуломжон Ҳамзаев айни масала бўйича туман ҳокими Зафар Рўзиевга “анча вақтдан буён мурожаат этишимга қарамасдан натижа бўлмаяпти” дея таъкидлади.
Муассиси туман ҳокимлиги бўлган “Зарбор” газетаси 43 йилдан буён нашр этилади.
Ғуломжон Ҳамзаев ушбу газетага 7 йилдан буён муҳаррирлик қилади.
Зафар Рўзиев Зарбдор туманига ҳоким этиб тўрт йил олдин тайинланган эди.
Унгача олти йил давомида Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилган.