UzPoster
18 август 2023

Сардор кетди! Кимга аза – кимга маза? – РТдан ваъз

Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам!

МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар бўлиб турибми охир?

РТ: Матчонбой, сен жонажон ўзбекистонимизда хафта ичида нима ишлар бўлганини мендан сўра. Кошки билмасайдим, билганим қурсин!

МС: Оғо қисқосиннон қойтинг. Ўлган қотқонлрдан ойтинг.

Осмон мусаппа нюс

Олмалиқ. 48 ёш ўзбек эркак 56 ёшли ўзбек эркакни сўйиб ташади. Бири гўрда¸ бири қамағда.

Фарғонада 10-синф ўқувчиси ўзини  арқон билан осиб ўлдирди.

Андижонда Фарғона каналига чўмилиш учун борган 20 ёшли йигит чўкиб ўлди.

Сурхондарёда «Фарғона азот» АЖнинг омборхонаси ёниб кул бўлди.

Қўйлиқ бозорида скутер хайдовчиси  милисанинг белига отвёртка тиқиб олди.

Тошкентда ичида йўловчилари бор автобус катта тезликда столбага урилди.

Жиззахда боғча директори пичоқланиб ўлдирилди.

Навоийда  боласини 90 млн сўмга сотган она ушланди.

МС: Қури ўлган қотқоннан сўллисиз. Шумховор ҳаммаси. Неужели яхшироқ ховор йўқ.

РТ: Бор шундай яхши хабар. Масалан, Бензин нархи яна ошди

АИ-92 нархи яна 600 сўмга оширилиб бир литри учун 9200 сўм бўлди

МС: Бензин қимматлоғони запрапкачила учун яхши хабар бўлса гарак. Ман барибир гозда юраман. Инди оғо сизам гоза мининг. Узунроқ хабар айтинг.

2001-йилда Тошкент шаҳрида туғилган Тўхтаев Мухаммадали Рустам ўғли, Туркияга бориб, у ерда “Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушганлиги, ҳамда айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилганлиги, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётганлиги аниқланди.

МС: Иби бохтим тийрдин қоро

Масжидда ўғирлик

Истанбул аэропортида масжидда ухлаётган йўловчиларнинг пулларини ўғирлаган Ўзбекистон фуқароси Б. Маҳмудов ва унинг дугонаси полиция ходимлари томонидан аэропортда қўлга олинди. 

МС: Точно ўзбекми. Лекин, ман билган ўзбек ўғиллиқ атмийди. Ўзи новви бўлвади?

РТ: Туркиянинг Истанбул халқаро аэропорти намозхонасида ўзбекистонлик эркак мачитда ухлаëтган  одамнинг пулини ўмарди. Ўғирлик аэропорт  кузатув камераларига ëзилиб қолди. Мачитдаги ўзбек ўғриси ҳақидаги видео Туркия матбуотида ëритилди.

Бу иснодли воқеа жорий йилнинг 4 август куни содир бўлди.

Шу куни ўзбекистонлик рижол Б.Махмудов ва унинг дугонаси терминалдаги масжидга кирди. Айни шу вақтда масжидда бир неча киши ухлаб ётган эди. Махмудов ухлаётган эркаклардан бирининг сумкасини олиб, уни дўстининг ёнига олиб борди ва сумкадаги пулларни чўнтагига солиб, сумкани яна ухлаётган кишининг боши томонга қўйиб қайтди. Шу тариқа у ўмарган пулларини масжид таҳоратхонасига кириб, санаб чиқди. Энаси айтган унга, ердан топсанг ҳам санаб ол, болам деб. Буларнинг ҳаммаси кузатув камераси хотирасига ëзилди.

МС: Охир зомон бўлиб, булани навчун ер ютмийди оғо?

РТ: Масжидда ўғирлик қилиш ўзбеклар севган эрмак.

Жорий йилнинг 3 март куни Хўжаобод “Жоме масжиди”га кириб кетган хўжаоободликнинг нархи 1.500.000 сўмга тенг бўлган “BIKETRAGON” велигини булоқбошилик ўғри ўмариб кетувди. Жорий йилнинг  февралида эса, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги масжидда ўзганинг кийимидан 9 миллион сўм пул ўғирлаган рижол қамоққа олинганди.

Ҳайëм бовомиз айтганидек «Мачитга борардим жойнамоз ва кавуш ўмариш учун»

Саодат асридаям Пайғамбар кўз ўнгида номозхонларни ўмарганлар бўлган. Шулардан бири ўз хассасига мих қоқиб, илгак қилиб олганди. Номозхонларнинг кийимини ўғирларди. Агар қўлга тушса хассамди михига илакишиб қопти. Узр ака, деб қайтариб берарди.

МС: Давом атаверинг асиртириб оғо. Лекин шу ховорлани дамир йўлни изина солинг.

Энг заиф темир йўл

2023 йил 6 июль куни  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ рахбар ходими қамалди.

2023 йилнинг 12 июлида президент Мирзиёев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳуснутдин Хосиловни¸ коррупция¸ бюджет маблағини ўмариш ва  фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олди.

2023 йил 13 июлида Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

2023 йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қураëтган йўл ўтказгичнинг  узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалари қулаб тушди ва давлатга  2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилди.

Шу куни Транспорт прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан жиноят иши очди.

2023 йил 13 август. “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ бош менежери – бош муҳандиси З. Э. Махаматов; “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш трести” УК, 67-Кўприкқурилиш отряди иш юритувчиси Э. Ю. Муҳитдинов; Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш трести” УК, 67-Кўприкқурилиш отряди бошлиғи Р.К. Ахмедов қамоққа олинди.

2023 йил 14 август “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси 67 – кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Нодир Эшниязов Zо‘r TV журналисти ва операторини  ўз хизмат вазифасини бажараëтган пайтда калтаклаб, камерасини синдирди.

2023 йил 15 август.  “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси 67 – кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Нодир Эшниязовга қарши жиноят иши очилди.

Zо‘r TV журналисти ва операторини калтаклаган «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси 67-кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Нодир Эшниязовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Табиат хатоси бўлган Нодир Эшниязов ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноятни қасддан содир қилганликда айбланмоқда.  Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият мусори бўлган Нодир Эшниязовдан  уйдан чиқмай ўтириш¸ чақирилганда ғизиллаб терговга келиш бўйича тилхат олинди.

Элтуз биомусор Эшниëзов жиноятини ва дунëдаги энг заиф темир йўл ширкати билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Сўроқ пайтида ўлиб қолса, ИИБ ходимларига ҳеч қандай эътироз билдирилмайди. Чунки Эшниëзов сахар, менингит ва гепатит касалларига чалинган. Коронадан яхши тузалмагани учун ички тўқималари емирилишни бошлаган. Тартибсиз жинсий алоқа оқибатида бир қатор венерик касалликларга ҳам чалинган.

ЗўрТВ журналистларини уриб апаратурасини синдирган Темир йўлнинг ипирисқи  мулозими ишдан ҳайдалди. Очил Раматовнинг ўзи буюрди йўқ қилинглар деб. Энди гап бундай. Агар мабодо АҚШда кимдир полицияга сакраса, ëзилмаган қонунга кўра¸ ўша одам ҳақидаги инфо барча полициячилар орасида тарқалади. Уни суд қамамаса ҳам, барибир ҳаëти жаҳаннамга айлантирилади. ЗўрТВдаги журналист бизлардан биримиз. Журналистга қўл кўтарган бу мулозимни далше таъқиб қилайлик. Исми ким ? Қаерда яшайди? Уй адреси. Ота энаси, тоға аммаси, бола бақрасигача билволайлик. Эрта индин бошқа ишга ўтса, қараб турайлик. Ўша ишга кирган идорасини авра астарини онтариб ташайлик. Касалга рак ўсимтаси қандай ëпишса, бизам ҳамжиҳат бўлиб шу мулозимга ëпишайлик. Токи қўшнилар ундан юз ўгирсин. Сутчи сут, этчи эт сотмасин. Мусорчи мусориниям омасин. Ота энаси юзига тупурсин. Боллари ундан воз кечсин. Хотини ўйнашиникига бутунлай кўчиб ўтсин. Охирида «ўзимни осмоқчиман» деб дўконга борса, арқонам сотилмасин. Сизлардан илтимос, бу мулозим ҳақида нима билсангиз, менинг личкамга ташанг ëки комментга ëзинг. Рассом Туз этигини кийиб, журналист ҳамкасбларига  қўл кўтарган ипирисқини тепкилаш учун оëққа қалқди. Қочинг аняққа Рассом Туз келяпти!

МС: Босинг гозни оғо!

Бетон аргумент

Ўткан аср тўқсонларида Болтиқ бўйи халқлари мустақил бўламиз деб чиққанди. Айниқса ашағ тарафни шоир ëзғувчилари ëмонам фаол эди. Евтушенко деган ўрис шоир «поэт в россии больше чем поэт» (Шоирнинг роли шоирликдан ҳам катта) деб турувди. Шунда мен атроф жонибдаги шоирларга худди ҳозир отиладиғон вулқон тоғига қарагандай илинж билан қарадим. Бир шоир оғам бор эди. Хозир ўлиб кетгани учун исмини бермай қўя қолай.  Шу оғамнинг уйида ўтирибмиз. Унга қараб «қани энди отилинг вулқон бўлиб» дедим таъма билан. Бу оғам  ўз журъатсизлигини бўйнига оларкан, шифтга қараб бармоғини бигиз қилиб «бетон аргумент»айтди. Шифтга ëғоч болор тўсинлар ўрнига металл трубалар қўйилган эди. «Бу трубаларнинг документи йўқ. Ўғирлиқ мол. Келиб текширса, камида 3 йилга қамайди. Социалистик мулкни талон тарож қилдинг» деб. Шу боис қисиб ўтираман» деди. Менам бошқа таъна қилмадим.

Муддао: Элга кайвони¸ юртга катхудо, қиëматга қози бўлмоқчи одам олдин ўзини элакдан ўтказсин. «Уч йил бурун жуда дағал бир иш қилиб» қўймаганмиди? Ҳуқуқий саводи ва адвокатлик лицензияси бўлмаган холда пул олиб «сени қамағдан қутқараман» дер экан, бу холат мавжуд қонунларга зид эканлигини билмасмиди? «Мана ока, сизга қарши компромат. Шуни эълон қилсам, ишдан ҳайдалиб қомаласиз. 70 минг дўллар берсангиз, оғзимга қатиқ ивитаман» дейиш шантаж эканини ва бундай шантаж учун жазо қонунида каттагина қамағ муддати белгиланганлигини билмасмиди? Палон мамлакатда ер қимирлабди¸ ашинга эҳсон қилинглар, деб ўз пластик картасини қўйиш, энг камида «фирибгарлик» деб аталишига ақли етмайдими? «Сени муаммонгни ëритиб бераман, мана шартнома ҳисобимга палон миллион кўчир» дейиш журналистик маслак қоидасига зид экани ва таъмагирлик деб малакаланишини билмасмиди. Хлестяковнинг хизматкори Осипга ўхшаб, товуқ¸ бир сават тухум ëки бир челак помидорни ҳам олавериш¸ назари пастлик эканига ақли етмасмиди? Буларни билиш учун хат савод ва фаросати етарли бўлганлар қамалгани йўқ. Шу кунларда санаб ўтганим, 15 ëшини нишонлаган Gazeta.Uz йўлбошчиси Азамат Отажоновнинг ëки шарафли журналист Алексей Волосеевичнинг бирорта қусури бор дея олмайсиз. Ҳар шоир Чўлпону, ҳар қочган Фурқат эмас. «Хайт!» деб осмонга сакрашдан олдин, бориб тушадиган жойни ҳам ўйланглар.

МС: Ҳатто Сергилидайи сомсачи соқолтой дойи ҳам вазиятга тўғри баҳо берди. Ўйланиш гарак.

Ҳуллас, каналимизга лайк босинг, обуна бўлинг!  

Санъат дарслари

«Санъатсиз ҳаëт ваҳшийликдир». Буюк  иқтисодчи Карл Маркснинг бу гапи тўғрилигига Ўзбекистон мисол бўла олади. Тошкентда кўча деворига чизилган Мона Лиза расмини мактаб директори «беҳаë» деб ўчиртирди, ТВдаги кинода ўпишганлар бижиллатилди ва рассомлик ўқишларида иштонсиз қизлар чизилиши тақиқланди. Қўқон театри биносидаги қизларди расмига паранжи кийғизилди. Бунинг фонида бир бирини болта, кетмон, пичоқ, лом ва арматур билан уриб ўлдираëтганлар. Ëш болани оғзига бераëтган имом. Ҳоким ва зам.ҳокимларга тинимсиз бериб ташаган журналист хола. Бутун дунëга энг тормозсиз ғарларни етиштириб бераëтган Ўзбекистон барқ уриб ëтибди. Фотиҳабегим «Онангни сўкай» деб қўшиқ айтса завқдан ирғишлайдиган тўда… Нега илгари яхшигина маданиятли мамлакат бўлган Ўзбекистон бундақа ажинахона бўп кетди. Чунки битта хужрада зўрланган, саводсиз, хизбут – мадвазир лавозимида. Яна битта каллаваранг бош вазир. Чунки илими билими йўқ. Ҳеч ким президент қарорларини ўқимайди. Президент қарорида тасвирий санъатни тарғиб қилиш, дейилган, (Анжанчада қилиш дегани бу қилинглар, дегани). Яхшиям мен борман, сизларнинг бахтингизга. Санъат тарихидан сабоқ бериб тураман.

Бугунги дарсимизни «Минилган урғочи эшак» деб номлайман. (Даптарга ëзинглар) Бугун Пьер Сюблейра деган, 1699-1749 йилларда яшаб ўтган,  француз рассомининг ижоди ҳақида айтиб бераман. Ораларингда кимдир Париж, Рим ëки Питерда яшаса, музейда бор расмлари, бориб кўрсаларинг бўлади.

Бўлғуси рассом Франциянинг Сен-Жиль-дю-Ғар шаҳрида туғилди. 1726 йили Пьер Сюблейра Париж рассомлик  академиясига кириб «Мусо пайғамбар ва мис илон» (Moses and the brazen serpent) деган расми учун олтин медал олиб битирди.  Уни машхур қилган асарлардан бирини герцог Сен–Эньян буюрди. Бу асарлар ëзувчи  Лафонтен масаллари асосида яратилди. Асарлардан бири «Эгарланган урғочи эшак» деб аталади. Пьер Сюблейра  бу асардан иккитани яратди. Биттаси Питердаги Эрмитаж музейида, яна бири битта бой ота колекциясида.  Энди болажонлар яқинроқ келинглар. Кун иссиқ сув ичиб олинглар. Сув бу оби ҳаëт. (видео) Нима деётгандим,  Расм ҳақида гапираëтгандим.

Икки рассом ўртасидаги эшшак

Таниқли бир рассом узоқ сафарга кетишидан олдин хотини билан биров жинсий алоқа қилмасин дея чотининг орасига эшшак расмини чизиб кетарди. Рассомнинг фикрича, «Агар аши ишти қилишса»  расм едирилиб, ўчиб кетади ва ҳиëнат фош бўлади.

Аммо бу хотиннинг ўйнаши ҳам рассом эди. Ўйнаш «аши ишти» қилишдан олдин хотиннинг чоти орасидаги эшшак расмини ўз расм дафтарига копия қилиб олди. «Аши ишти» битказиб хотинни устидан тушгандан кейин, айнан ўша жойга эшакни расмини чизиб қўйди. Ўйнаш рассомнинг қитмирлиги тутиб эшшак устига иккита эгар ҳам чизди.

Командировкадан  қайтиб келган эр «Қаний, кўрайликчи нимаўлди» деб хотинининг чотини очиб қаради. Эшшакнинг расми жойида. Аммо диққат билан қараса, эгар иккита бўлиб қолган.

Буни кўрган рассом ўзини эшшакдай ҳис қилди.

Шу билан бугунги дарсимиз тамом. Сув ичиб олинглар болажонлар. Сув бу оби ҳаëт.

(Боқча опа видеоси)

Чуғулчилик портали

МС: Оғо, ҳамма чуғул. Навчун вуннин?

РТ: Россияликлар қисқа вақт ичида беш мингта чақув хати, яъни доносни хакер бола ëлғондакам очган интернетдаги «Мой донос» порталига юборишди. Қўшни, қариндош, эр ëки хотин устидан ëзилган чақувлар.

«Мой донос». портали ташқи кўринишидан «Госуслуги» давлат хизматлари приложениясига ғирт ўхшайди.  Бу  фейк портални Россиядан қочиб кетган айтишник бача ясаганди.  Одамлар буни рост деб ўйлаб, чақув хатларидан ëмғир ëғдиришган.

Биттаси «Болам гараждан отверка ўғирлаб келади» деб чаққан.

МС: Агар шуннин фейк «портал» Ўзбекистонда бўлса новви бўларади?

РТ: Қариндошларга худо берарди. Чақимчилик миллий хусусиятга айланиб кетган аллақачон.

МС: Оғо шўрвони юзина чиқмоғон чмоларга маслаҳат баринг!

Лайфхак:

Янги текин  уй калити ва унга қўшиб коса товоқ¸ гилам ва бир дунë совға салом олишни истайсизми? Албатта истайсиз. Чунки текин бўлса лом ютиш асосий ҳаëт шиорингиз. Битта ужас вайрона уйни топасиз. Сотвосангиз ҳам бўлади кепак нархига. Ўша ужас уй ичидан туриб, видео ëзиб, Элтузга юборасиз. Элтуз буни эълон қиганидан кейин ҳокимнинг калиши ичига чўғ тушгандай бўлади. Дарров икки қовун¸ тўртта тарвуз¸ бир қоп ун кўтариб бориб, сизни йўқлайди. Темир ëки тунука даптарга ëзади. Хотингизни қашшоқ хотинлар даптарига қари энангизни текин умра спискасига қўшади. Уйингизга эридан ажраб кеб ўтирган қайинсингилни ëшлар даптарига ëзади. Уйдаги қурт қумурсқа¸ бит ва калтакесаклар қизил китобга киритилади. Кейин ҳоким сизга уй беради. Уйнинг калитини олиб, ҳоким бово билан расмга тушасиз. Қари ужас энангиз тишсиз оғзини очиб, ҳокимни дувои патаха қилади. Бу медиа учун. Аммо янги уйни олиб, номингизга ўткандан кейин ҳам, вайрона уйдан воз кечманг. Бир муддат ўтиб, спектаклни повтор қўясиз. Бу пайтда сизга калит берган ҳоким ë қамалиб кетган бўлади, ë кўтарилиб зам бўлиб кетади. Янги ҳокимга ҳам «қашшоқпарвар» деган пиар керак. Қарабсизки, иккита намунали уй сизники. Энди, одатимизга кўра ҳар нарсанинг уч мартаси маъқул. Қўл уч марта ювилади. Талоқ уч марта айтилади. Хуллас сизда яна битта шанс бор. Элтузга видео юворишни унутманг. Дунëда фақат Ўзбекистоида қашшоқларга қайишиш вазирлиги бор. Ютганинг сеники. Чайнаганинг даргумон.

Коллектив онг

МС: Оғо билани онги асси йўқ!

РТ: Коллектив онг қачон пайдо бўлди? Ғор даврида яшаган одамларни турли инстинктлар очлик, секс, қўрқув туйғулари бошқарган. Аммо бу ҳар ким учун индивидуал туйғулар эди. Қабила бошлиғи ўз фуқаролари бир вақтнинг ўзида бир хил қўрқиши¸ бир хилда севиниши ва ҳаммаси қабила бошлиғининг хотини, қизи, ўғли ва куëвларини бир хилда севиши керак эди. Бу коллектив онгни шакллантириш масаласи қабиладаги энг ишëқмас дангаса бўлгани учун куф-суфчилик қилиб, кун кўрадиган кинначи кохинга топширилди. Кохин ҳар хафта охирида ваъз қилиб итоат¸ сабр ва қабила бошлиғига сўзсиз бўйсуниш ҳақида гапирадиган бўлди. «Қабила бошлиғининг оиласи бу дунëда кайф қивотган бўлса, сизлар ўлгандан кейин ундан ҳам зўр кайф қиласизлар. Қашшоқлик сизнинг олий мартабангиз» деган слоган ўшанда пайдо бўлди ва самара берди. Ашнақа қилиб коллектив онг пайдо бўлди. Бу усул хозирги кунда Шимолий Корея ва мухтарамлар жит қивотган истонларда ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда. 35 миллион лохга битта лохотрон етади.

МС Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
23 июл 2024
Тутқунликдаги 12 нафар бола Украинага, ўзбек асири эса Россияга қайтарилди, Фаластинга репарация тўлови белгиланди, Бахти Ташкентскийнинг шерикларидан бири ўлди ...
12 январ 2024
Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнингдир кўнглига озор берганимдан ...
5 июл 2018
Бош прокуратура 5 июль куни каттақўрғонлик 31 яшар аёлни ечинтириб таҳқирлаган ИИБ ходими, капитан Санъат Умаровга жиноят иши очилгани ...
29 ноябр 2017
Ижтимоий тармоқда «бошқа динга кирди» дея хотинини пичоқлаган ўзбек заҳарханда қилинган мемлар пайдо бўлди. Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...