Ўзбек тимсохи қўрқинчлими, ëки Мексика крокодили? – РТдан ваъз
Мен Рассом Туз,
Сен билан юзма юз!
Ëмонлиқни буз,
Яхшиликни туз!
Келаëтир совуқ куз
Иссиқдан умидни уз!
МС: Оғо бугун уллини улли гунинда жўқи шеърларини қўйинг. Каримўп давринда сенатор бўлғон шиғирчи Иқбол Мирзони ўқинг.
РТ: Ер юзининг жаннати сенсан,
Яратганнинг санъати сенсан.
Жаннатбоғим, ҳазраттоғимсан,
Меҳробимсан, саждагоҳимсан.
Сен онасан, муқаддас Ватан!
Ягонасан, муқаддас Ватан!
МС: Оғо, қизишиб гетмин тормоза уринг. Агар ўзбекистон жаннат бўлса, навчун одамла крокодилла сузиб юрган зейкашдан ўтиб, Америкага гетиб ëтибди? Қўйинг бу ворро-воррони, ўлган қотқоннон сўлланг.
(темпли музика фонида хабарлар)
Сув балоси. Тожикистонда 27 август куни кучли жала оқибатида 13 киши ўлди.
Эхтиëтсизлик. Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 яшар бола қудуқ ичидан ўлик ҳолда топилди
Ургутда Malibu шўпри йўл четидаги пиёдани уриб юборди. Пиëда ўлди.
МС: Дим қисқа бўлди инди. Сал узайтиринг. Тафсилотлари билан айтинг охир.
Хоразм, Наманган ва Фарғоналик шўпр Тошоблда «учрашди»
Shacman фурасини бошқарган 38-яшар хоразмлик дойи Cobalt ҳайдаб кетаëтган Наманганлик 28- яшар йигит машинасини сузди. Бу пайтда Volkswagen Crafter юк машинасини ҳайдаб кетаëтган 34- яшар Фарғоналик ҳам бу иккаласига тўқнашиб, орқага қайтдида йўл четида турган Man фурасига бориб урилди. Manнинг ичида шўпр йўғ эди. Бу тарихий учрашув Тошоблда содир бўлди.
МС: Илоя учрашмағой ади қон тошоғонла. Эртанг болло мактапа бороди. Мактабда на гап?
РТ: Ўзбекистон мактабларида кола¸ сақич¸ чипс¸ хот дог ва қази қарта сотиш тақиқланди.
МС: Ороқ¸ тиргак сотиш аввалроқ запрет бўлвади. Прогресс!!! Оғо, Истанбулдаги ишвалакладан гапланг.
ИСТАНБУЛДА ЎЗБЕК ЖАЛАБИНИНГ СУТЕНЁРИ КЛИЕНТНИ ОТИБ ТАШЛАДИ
Истанбулда жалаблик қиладиган 31 яшар ўзбекистонлик Дилноза Байрамованинг қўшмачиси 26 яшар Али Аскар Китай Дилноза билан секс учун чақирган клиенти доктор Иброҳим Қорахонни отиб ўлдирди.
“Сабоҳ” газетасининг ëзишича, у ўзбек ғари Дилноза Байрамова 1500 лира эвасига “Авжилар” маҳалласидаги отелнинг 206 рақамли хонасида секс қилишга келишган.
«Аши иш бўбўгандан кегин» Доктор Қорахон бир пачка пулни Дилнозанинг қора колготкисига тиқиб, душга кириб кетган. Дилноза, ердан топсангам санаб ол деган халқимиз мақолига амал қилиб, пешана тери билан топган пулини икки қайталаб санаган. 100 лира кам чиққан.
«Давай, 100 лирани чўз,» деган Дилноза. Қурумсоқ пинти духтр эса, бермайман пулни, 1400 га ҳам арзимайсан, деган. Дилноза дарров қўшмачисини чақирган. Сутенёр Али Асқар келиб, дўхтирни пақиллатиб отиб ташаган. Доктор гўрда. Ўзбек жалаб ва унинг сутенёри қамағда. Шу ўринда баланс учун Иқбол Мирзодан байт.
Ўзбек десам, жаранглаган тор келур,
Ундан олдин номус ила ор келур.
МС: Шу итизға туркни отқоно ўрден бариш гарак. Атканнан кейин галишкан плни бариши гарак ади. Оғо бизани кўчадаги носпрш медал олди. Шуни чушунмадим. Навчун носпруш ўрден олиши гарак?
Ўзбекистонда орден медал бериш тизимсиз хаос бир нарса. Масалан, бозор тепасидан туриб бир челак мошни сепиб юборсангиз худди ҳукуматнинг орден медаль бергани каби бўлади. Умрида порох ҳидламаган, жон деб путинга сотилиш ëки Идлибдаги террористларга қуллуқ қилиш зеҳниятидаги ўзбек харбийларига нега орден берилди? Нима қахрамонлик қилди улар. Ўриснинг урал мотоциклигига миниб, яшасин Путин деб ашла айтган туғма овсар Йилдиз хожонага нега мукофот берилди? Менимча отдел награддагиларга кроссвордга ўхшаган жадвал берилган. Дўстлик орденига фамилиясини бош харфи М билан келадиган саккизта одам дегандай. Бошқа мантиқ кўрмадим. Чўкканлар қутқарилмайдиган, ватан ҳимоя қилинмайдиган, ўт ўчирилмайдиган, касаллар даволанмайдиган, олимлари ҳеч нарса кашф қилмайдиган ўлик мамлакат. Аммо ҳамманинг кўкси тўла орден, медал. Мақилдинг сен? Нима каромат кўрсатдинг? Атом реакторининг пультини ясадингми? Нос сотган бўлсанг пулга соткансан. Давлатга нима пишди нима куйди?
Анжан қўғирчоқ театри директори Чуккиевни мукофотлаган ҳукумат Украинани мустақиллик байрами билан қутлашни унутди.
МС: Чуккиев!!! Одом од акан. Иссоп. Инди бир шеър ўқинг Иқбол Мирзодан. Америкада ҳаззатиб юрганлара қўшилғон шеърни.
Ман-ман дея кўксингизга урибсиз,
Тоғ деб ўйлаб, яйдоқ қирда юрибсиз,
Абу Райҳон топган ерда юрибсиз,
Аввал келинг, кўринг Ўзбекистонни.
МС: Бордиқ, гўрдик Ўзбекистонни. Йимиртоғо гулип ëтибди. Оғо сиза бир савол. Шундийн шеърлар ëзодон зулпиячи нишатиб кўпаяди?
Зулпиячи қандай кўпаяди?
Германияда ҳам мукофот тизими бор. Битта федерал орден ва учта харбий медаль бор. Федерал орден «Германия олдидаги буюк қаҳрамонлиги учун» деб аталади. Бор йўғи тўртта умуммилий мукофот, Бундан ташқари Германия федерациясини ташкил қилувчи 16 вилоятга биттадан мукофот таъсис қилиш ҳуқуқи берилган. «Халқ артисти¸ рассоми ëки халқ карнайчиси» деган унвон йўқ. ГДРда бор эди халқ артисти деган унвон, 1989 йил бекор қиб ташашди. Германиянинг ит топмас қишлоғида яшаган сутсоғар ëки Амберг дискотекасида ашла айтадиган қўшиқчига унвон бериш Германия катаконларининг ҳаëлига ҳам келмайди. Саксонияни сел босганда чўкаëтган чол кампирларни қутқарган йигитга Саксония маҳаллий медали берилувди. Айтмоқчи бўлган гапим советлардан қолган унвон орден тизимидан дарров қутулиш керак. За одно Зулпия мукопотини ҳам бекор қип ташаш керак. Кеча сирдарëлик, момо хаво кийимидаги зулпиячи тадбиркор қизнинг одам ота кийимидаги маҳаллий мулозимни от қилиб миниб, кичкина Вера услубида чопаëтгани акс этган фейк монтаж видеони юбориб «қани маънавият» дейишди. Бу зулпиячи дегани секс қилмайдиғон қанотли паришта деган эртакни яратиб қўйиб, шу эртакка ўзи ҳам ишониб кетган авом халқ кризиси. Зулпиячиям секс қилади. Бўмаса зулпиячилар қандай кўпаяди. Секс қилмаса қирилиб кетадику. Гапнинг кўтохи шу. Отмен қилиш керак барча унвону ўрденларни. Майли биттаси қосин «Чўкаëтган зулпиячини қутқаргани учун» деган медаль.
МС: Оғо, сиз қури ëмонлисиз. Дешонда ўтириб, ичонни тирасиз. Бошқала новви дийди?
РТ: Ақлли ўқиган билганлар ҳам шу гапни айтиб ëтибди. Мана шоир Аъзам Обидовнинг фикри?
Юртда янгилик дейдиган ҳеч нарса қолмади: ҳамма позициялар эгалланган, қарорлар қатъий, ўзгар(тир)ишга ҳожат йўқ.
Мусаффо осмонда – қарғалар; гапирувчи тўтилар – қафасда; мухолифатга йўл ёпиқ.
Ҳой, сиз, суриш керак деганлар, қайдасиз? Яккам-дуккам кетганлар, оилангизни ҳам олиб кетинг, ўша ёқларда тинч бўлинг, орқага ҳеч нарса юборманг энди. Ҳеч нарса. Кетган ўлкангизни гуллатинг, илтимос.
Аввалроқ кетганлар, эндиям бизга бирор нарса ўргатаман деб овора бўлманг, кетган жамиятингизга қўшилиб-қўшилиб кетинг. Илтимос…
Кетмоқчи бўлганлар, бахтлироқ, эркинроқ ўлкаларга бутунлай кетинг. Ер ҳам, осмонлар ҳам, ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир, бу заминнинг ҳар ерида яшашга бандалик ҳаққингиз бор, унутманг.
Ватандагилар, борига кўниб, йўғига чидаб, кўрмаганга ва билмаганга олиб яшашда бардавом бўламиз. Бирор нарсани ўзгартиролмаймиз. Қайғурмай, курашмай, танқид қилмай ҳам у дунёга эсон-омон етволса бўлади.
Ҳеч йўқ ўзингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, унда яна ўзгаришга йўл ва имкон қолдирган юртларга, ҳеч йўқ Ўзлик дунёсига тамоман кетмоқдан ўзга чора мавжуд эмас.
Ватанпарварлик – қизил гап. Ёлғон гапирмайдиган ва Худо олдида ҳисоб беришга ишонувчи Яхши Инсон бўлмоқ етарли, ҳатто кўплик ҳам қилади. Эндиям афсус демайлик.
Ҳаммага омад!»
Аъзамжоннинг бу гапини ўқиб бўлиб, Мексика орқали Америкага етиб олган самарқандлик қиз билан гаплашдим. «Ўткан йили аномал қишда қийналганимда нима қилиб бўлсаям кетаман деб қарор қилувдим, мана ниятимга етдим.» деди. Ўнта давлат ва тимсох тўла ботқоқни кечиб, Ўзбекистондан қочиш учун бомба аргумент.
Бу гапга яна бир ўзбек шоираси Санобар Қулмирзаева мана бундай изох ëзди
Ўз юртидаги тимсоҳлардан қутулибди зато. Кетвориш керак ўзи, суриш керак. Танканг бўлмаса минг ўқиганинг капейка.
МС: Бизадайи айрим крокодиллани алдинда мексика тимсохлари чепуха.
Санъатлар ичида энг ëмони
РТ: Бугун муридкалардан бири эркаланиб, «Туз оға менинг расмимни чизиб беринг. Фақат ужас қилиб чизманг» деб илтимос қилди. Мана чиздим. Фақат энди бу расм Рассом Туз ардоқлайдиган жаъми қизларнинг умумий портрети бўлди. Қалам билан гўмма ўрайдиган қоғозга чиздим. Оқ бўр билан бир икки штрих қилдим. Кам бўсаям кўп ўрнида кўринглар. Рассом деган чизиб туриши керак. Бўмаса қўли чиқиб кетади.
МС: Оғо сиз художниксиз. Санъатлар ичинда энг яхшиси рассомлик. Ëмони қайси?
РТ: Сон сифатга айланмаслигини «хонтахта кино» тортадиғон қўлинг сингур ўзбек «киночилар» 20 йил ичида исботлаб беришди.
Уларнинг экспрементидан чиққан хулосадан қоядаги қўтос ҳам онтарилади.
«Ўзбек кино ололмайди» деган аччиқ, аммо тўғри хулоса.
Бюджет пулини ўмариш¸ амалга чиққач дормоед паразит қариндошларни ишга олиш ва хитрлик йўллари билан лўхларни кидат қилишни аъло даражада эплайди. Чақимчилик, радар қўйиш¸ бировнинг кўрпа тўшагига лупа билан қараб аврат қоровули, ампатрул бўлишда буларга етадигани йўқ.
Бруклин, Стокголм, Истанбул ва Питерни пўртиллатишни ҳам қойил қилишди.
Яна ош, шавла қилишни, чарви солинган самбусани думба солинган деб алдашни билишади.
Саккизта арабча сўзга саккизта форсча сўзни қофия қилиб хумдай бошини сарак-сарак қилиб, шиғир ëздим, энди мен Дўрмонда текин яшайман дейишни қойиллатишади.
Лекин кино ола олмайди. Ўз вақтида бемаза хонтахта киноларни пачкалаб олган Зебо хола қариганда бекор ўтирмай деб ўша ëшлигида олган «ужас» кинони давомни опти.
Кинода ўғли¸ невараси ва бемаза қовун тухумидан ҳам кўп қариндошлари қатнашибди.
Шу хотинга кино олгани учун жарима солиш керак. Дунëдаги энг ëмон кино олиб, шунча неъматни увол қиғани учун.
Дунëдаги санъатлари ичида энг ëмони – бу ўзбек киносидир.
Буни панорама тепасига ëзиб қўйиш керак.
МС: шу гапни Иқбол Мирзони бир жуп шери билан исботланг инди.
РТ: Бўйнингдан кетган йўқ ҳали дор изи,
Қўй, қора кунларнинг ўчсин қораси!
Сен борсан – Темурнинг улуғ вориси,
Осмонингга қайтди ойларинг, ўзбек.
Катта қишлоқ экан Париж, Лондон, Рим,
Даламни соғиниб эзилди кўнглим.
Дунё гўзали – сен, қадоққўл синглим,
Гўзалдир ўнгиган кўйлагинг, ўзбек.
Ҳафталаб йўл қараб сарғаймас Кумуш,
Тоғни толқон қилди бобомерос мушт,
Тин олди давонга боқиб Алпомиш,
Тоғларни қўпорди ёйларинг, ўзбек.
МС: Йўқай. Шу Иқбол Мирзо Каримовдан воз гечмади.
Бобосидан кечган невара
РТ: Ўлиб кетган диктатор Каримовнинг невараси Марям Тиллаева бобосидан ва исмидан воз кечганлигини билдирди. «Мени у одамни невараси деб айтманглар. Мен Маша Тиллаеваман. Амираннинг собиқ хотиниман. Ўрта маълумотлиман. Блогерман. Муз устида тойғонишни ўрганяпман. Яқинда мени Зўр ТВ кўрсатади.»
МС: Шунча пула олий маълумотли бўлмағанми бу жувоннамак. Оғо, шу шоппотдин қиза осилишдингиздон. Бу қизни аткан яхшилиқини ҳам ойтинг охир.
РТ: Тиллаева бутун умр эр қидирадиган миллатга ойна тутди.
Ўзбекистонда «эр излаш» аксар аҳоли эртадан кечгача шуғулланадиган иш.
Қиз бола туғилишидан «сарпа йиғилади». Қиз бола етилса «шу қизга бойвачча эр топайлик» деб кунига эллик марта дуо қилинади.
«Палончи бойнинг ўғли пистиëнчига уйланибди» деган гап суҳбатнинг асосий мавзуси. «Мунисанинг эри» темаси эса умуммиллий ғояга айланиб улгурди.
Мабода бир шўрлик қиз уйда ўтириб қолса, барча қариндошларнинг эртадан кечагача бир бирига берадиган саволи битта «Палончихонга ҳалиям эр топилмадими?».
Агар қариндошлар бир жойга келиб қолса «Маноунга эр топинглар, тез» деб бармоғини бигиз қилиб қиз бояқишни йиғлатишади.
Ўзбекистонда қирқдан ошган любой хотин ўзини «совчи хола» деб билади.
Берлиндаги институт директори бўлиб ишлайдиган олима опа Ўзбекистонга борганида, водий, воҳа ва пойтахтда ким билан учрашса «қизим бор, шунга германиядан немис эр топиб беринг» дейишган.
Корейс эр қидирадиган фирмалар итининг товоғи олтиндан бўлди.
Мактаб директорлари ва институт отдел кадр раҳбарларининг асосий иши «эр қидириш».
Дипломатия университетида инглиз тили домласи бўлиб ишлаб пенсияга чиққан Бахтия опа бутун бир миллатнинг асосий истагини тушуниб етиб «совчилик фирмаси» очди.
Тақвоси кучайиб нинза ва водолаз кийимида юрадиган шахидкалар эса «мабодо иккинчи қилиб оладиғон рижол эр топилса, қанча махр ундирсам» дейди.
Бутун миллат кўрадиган телевидениянинг прайм таймида, битта артс чол ва яна икки совчи хола «эр излашади»
Бу программа кетаëтган пайтда бошқа канал кўрилмайди. Атом реактори яратаëтган пропессор ҳам «эр излаш» ТВ шоусини ëтволиб кўради.
Мажозий маънода эса давлатга ҳам «эр қидирилади».
«Кошки давлатимизни Путин олиб қўйнига солиб ëтса» дейди аксарият жунбошлар.
Инстаблогер Марям Тиллаева бутун бир миллатнинг «асрий орзусини» бир дақиқалаик видео скетчда тасвирлаб берди.
«Эр излаяпман» деган ëзув кўтариб кўчада юрди. Энди буни кўрган миллион миллион ахоли дарров чирт эттириб ичида «маънавиятчи» образини ëқиб олиб Тиллаевани қарғашга тушди.
Ерларга думалаб¸ думалаб тирсакларини тишлаб тутқаноқ тутган каби онтарилиб онтарилиб қарғашди. Битта хожона қарғайвериб овози йўқолиб қопти. «Ўзбек қизи этагини кўтариб «қони эр» деб жугуриб журмайди¸ Иëт. Иëт» деб ëтишибди.
Эй пийпл. Марям Тиллаева сенинг юзингга кўзгу тутди холос. Боринг шу.
Кўзгуда кўринган аксинг бадбашара тавия эканлигини билмасмидинг.
Умринг эр қидириб ўтган мардум бўлсанг¸ нимангга карилайсан.
МС: Қиссадан ҳисса новви?
Тиллаевага тасанно. У қиз бобоси зомби қилиб кетган тўданинг тавия юзига кўзгу тутди.
Кремл тарафидан СССР пайтида Ўз ССРга раҳбар қилиб тайинланган ва Шарқда машъал Ўзбекистонда диктатура ўрнатиб қолоқ мамлакатга айлантирган коммунист Каримовнинг беваси Татяна 75 ëшга кирибди. Хозир қамағда жазо ўтаëтган қизи уни жодугар деб атаган эди. Татяна Каримованинг ҳешлари Каримов даврида Фарғонадаги бутун ишлаб чиқариш тизимини коррупцион схемалар билан қўлга олиб соғиб совунга айлантирган эди. Расмдаги Татяна ва унинг икки невараси Маша ва Имон ўзбек тилини билмайди. Мен бу оиланинг тирик вакилларига буюк гуржи киночиси Тенгиз Абуладзенинг «Тазарру» фильмини кўришни тавсия қиламан. Фильмда диктаторнинг невараси ўз бобосини гўрдан қазиб олиб мурдасини жарга улоқтиради. Номинг ўчсин, уруғингга ўт тушсин, Каримов!!!
МС: Оғо, инди шўрда дуриб ëнқи гапни ойтинг.
Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!
Рассом Туз