Асосий мавзулар
5 сентябр 2023

15 нафар ёш болаларни зўрлаган ўзбек педофили Россияда қўлга тушди

Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларини «реформа қилиш» ташаббускори бўлган Тоҳир Миржапаров 15 нафардан зиëд вояга етмаганларни ичириб, ҳушидан кетказиб, мунтазам зўрлаб келган.

У ўз шаҳвоний ҳаракатларини видеога ҳам олган.

Ëш ўғил болаларни зўрлаш ҳақида порнографик фильмлар суратга олиб, порнотижоратчиларга сотган. У зўрлаганлардан бири 14 ëшда бўлган. Россия педофиллари орасида «Дядя Тахир» номи билан танилган Ўзбекистон ватандоши Тоҳир Миржапаров Россия жазо қонунининг олти моддаси билан айбланмоқда. Прокурор унга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Тоҳир Миржапаров Россияда меҳрибонлик уйларидаги етимларни зўрлаш ва улар иштирокида порнофильмлар олиш мақсадида «Чувашмультфильм» фирмасига коррупцион йўллар билан раҳбар бўлиб жойлашган.

«Чувашмултьфильм» базасида педофил порнороликлар ишлашни йўлга қўйган. Россия порно индустриясидаги «ўзбек порно» секциясини порно контентлар билан таъминлаган. Қўлга олинган пайтда полициячига 100 минг рубл пора бериб қутулиб кетмоқчи ҳам бўлган.

Гувоҳларга кўра, Тоҳир Миржапаров Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларида етимларни мунтазам зўрлаган ва пора эвазига ҳаммасини бости-бости қилиб келган. Ўзбекистонда йиққан терганлари асосида Россияга бориб «педофил бизнеси»ни ривожлантирган. Ўзбекистондаги етимхоналарда зўрланган етимларга «Агар чақсанг козёл, терпила бўласан» деб «понятка» жорий қилган.

«Поняткага риоя қилмаган» «козеллар» калтакланган. АҚШда яшовчи сиëсатшунос Рафаэл Сатторовнинг ëзишича, айнан Тоҳир Миржапаров бундан атиги 3 йил олдин Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларини ривожлантириш ташаббускори бўлган. Миржапаров етимларни зўрлаш, улар иштирокида фоҳишахона очиб, бой клиентларга бакорат сотиш ва педофил видео роликлар ишлаш ҳамда етимлар номига олинган квартираларни ўзлаштириб сотвориш билан шуғулланган.

Бир сўз билан айтганда Миржапаров етим бизнес билан шуғулланган.

Масжидларда ëш балоғатга етмаган қизларга уйланиш ошкора тарғиб қилинадиган қонунчиликда “педофил” деган модда бўлмаган ва «нолойиқ ҳатти ҳаракат» деган форточка асосида фалон соат кўча супуриш «жазоси» белгиланган Ўзбекистон педофиллар учун жаннат бўлиб қолмоқда.

Тағин ўқинг
6 январ 2023
Бир вақтлар жуда шиддатли бўлган дарёнинг қуйи қисми бўйлаб саёҳат қилар экан, муайян экологик ҳалокатнинг олдини олиш қанчалик мушкул ...
11 декабр 2016
9 декабр куни Хьюман Райтс Вотч ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Шавкат Мирзиёев номига Ўзбекистонда абгор ҳолатда қолаётган инсон ҳуқуқлари аҳволини ...
1 март 2023
Ҳаваскор бокс коррупцияга ботган спорт турларидан бири сифатида кўрилади. Яқин-яқингача АИБА президенти АҚШ қора рўйхатида бўлган мафиози Ғофур Раҳимов ...
2 феврал 2024
– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...