Асосий мавзулар
23 феврал 2024

Гипноз таъсирига тушмайдиган одам – РТдан ваъз

Шу кунларда баҳорга зорман,

Шаффоф, ёрқин куй тилар кўнгул.

МС: Ўғлон қистонор, тут вохтинда пишар. Ҳали қолливоч қонотиндо қой гатиради, Бир сури қойло во. Қойдириб қойдирипарадўн қойло. Ничиксизла, мўччи ойбика, хўжик бррило. Юрипмисла ҳаззатип ëлғончидо…

РТ: Матчонбой, борни бор, йўқни йўқ ўрнида кўриш ва танқидий тафаккур лозим. Сени топтамоқчи, юртингни тортиб олмоқчи ва сени она тилингдан жудо қилмоқчи бўлган босқинчи билан бир дарсурхонда ўтириш нақадар аянч ва тубан.

МС: Оғо, гуним учун гундашимни болосино олло ойтоман, дян акан замминстрни иккинчи хотини. Бу ëшуллинам ичиннан ўтканини иштони билади…

РТ: Ағдарилиши аниқ бўлган деворнинг қийшиқ тарафида турилмайди. Босиб қолади. Россия шу қийшайган девор.

МС: Оғо лекин, ўртоқ президент Мирзиëев мўлло зотино қороп атака бошлоди. Юрт бзилсо мўллодон, эл бузилсо эшоннон бошлоноди. Мўллони қоннино қоро қозиқ…

РТ: Ўзбекистон президенти Бухородаги  ҳужрада мулла 12 та болага дарс бериб, топган номақбул пулини директорга пора бергани Директор эса  дарсга келмаган болаларга 5 баҳо қўйиб келиб борлама қилиб қўйганини танқид қилди.

Видео

МС: хозирқи зомбилани кўпи ҳужрада атилган…

Мусаппо осмон нюс

Чиноздаги 1-мактаб ўқитувчиси 7 синфда ўқийдиган боланинг уриб бошини ëрди.

МС: Ибий бохтим қоро. Оғо ишитдингизм Монгитдо 7 класс қиз бғозмиш.

25 яшар ўзбек Истанбулда бир туркни ўлдириб ўлигини гиламга ўраб скотчлади. Қотил ўз ҳамюрти 33 яшар ўзбекка шу гиламни мусорга ташашни илтимос қилди. 33 яшар ўзбек ўзи билмаган холда гиламга ўралган ўликни мусорга ташлаган пайтда полис қўлига тушди. Қотил эса қочиб кетди. 33 яшар лох ўзбек Молтепа қамағида.

МС: Ишонмағин дўстингга, сомон диқар пўстингга…

РТ: Муборакдаги Помуқ Алан Нишон йўлидаги кўприк онтарилди. Устидан ўтаëтган юк машина оғирлигини кўтара олмади.

МС: Сипатсиз кўпир саводсиз шўпр. Ëзиб қўйибди, 8 тоннадан зиëд юк минмасин дап. Йўқ, блоро гап кор атмийди. Навоий отес ойтвадиқу, бир нарсани сомбирдонип.

Видео, титр.

Институтни битириб, қисқа муддат туман маданият уйида афиша чизадиган рассом бўлиб ишладим. 1984 йили.

Ўшанда, Маданият уйига Россиядан гипнозчи келиб томоша кўрсатди. Чарский эди исми.

Мен афишаларини чизиб бердим. Томошадан олдин унга “мени гипноз қилиб кўрчи” деб илтимос қилдим.

У мени турғазиб қўйиб ўнгача санаттирди. У айтиб турди саноқни мен такрорладим. Тамойил бўйича 8 ëки 9 рақамига келганда ухлаб қолишим лозим эди.

Аммо мен ухламадим. “Гипноз таъсир қилмайдиган одам экансан” деди Чарский. Унинг айтишича, қанчадир фоизга гипноз кор қилмас экан…

1989 йили норасмий “Бирлик” ташкилотининг вилоят бўйича ҳамраиси мақомида эдим. “Йўқолсин зулм”, “Яшасин ҳуррият” дея митинглар қилган рўмонтик давр эди.

Ўша давр раҳбари Михаил Горбачев “Раҳбарлар норасмийлар билан мулоқот қилсин” дея амр берди.

Вилоятнинг 1989 йилдаги раҳбари Реймажон Худойберганова деган аëл эди. Тўладан келган ва зангори кўзлари меҳр билан боқадиган ҳукумат хотин.

Ҳуллас, бу раҳбар норасмийларни обком биносига тўплаб учрашди. Бир миллионлик Хоразмда 18 та норасмий бор экан.

Халқаро жуғрофия қўмитаси аъзоси, Каспий сувини Оролга оқизиш ғоясига чалинган Озод ака Ҳусаинов (ҳозир марҳум), Ҳайкалтарош Солий оға Қодиров, Янгибозор солиқ идораси бошлиғи Мансур ака Содиқов ва мен яна исмлари эсдан чиқарган жами 18 киши.

Бу рақамни эслаганим сабаби, кираверишдаги милиса будкасига рўйхат берилган эди. 18 инчиси қани деб милисанинг будкадан калласини чиқариб сўрагани эсимда.

Обкомнинг гилам тўшалган йўлакларидан кетиб боряпмиз 18 та жулдурвоқи.

Силлиқ кийинган, бўйинбоғ осган мулозимлар бизга ошиғич ҳавотир ва қўрқув билан қараб қўйишар эди.

Улар назарида биз жулдурвоқилар ҳокимият аталмиш сакрал ҳудуднингг муқаддаслигига шак келтирган эдик.

Масалан, мен билган бир йигит Обкомга инструктор бўлиб ишга кириш учун 14 минг сўм (битта 06 жигули автомобилининг бозор нархида) пора берган эди.

Улар не машққатлар билан кирган бино гиламини қандайдир жулдурвоқи-норасмийлар бемалол топтаëтгани мулозимларнинг жон-жонидан ўтиб кетган эди.

Аммо бу мулозимчалар эътирозини ичига ютишга мажбур эди.

Чунки, мамлакатда перестройка ва гласность сиëсати юра бошлаган эди.

Иккинчи қаватдаги кичик мажлислар залининг думалоқ столи атрофида тизилиб ўтирдик. Бино ташқарисида жаҳдимиз анча баланд бўлган биз норасмийлар ҳокимият биносининг саловати босиб мулойим мушукдек бўлиб қолган эдик.

Баъзиларимизнинг юзида “мухолиф-норасмий” бўлганидан ийманиш аломатлари ҳам зоҳир бўлган эди.

Хонага вилоят партия қўмитаси мафкура котиби ўртоқ Раҳмонов шитоб билан кириб келди. Сочлари силлиқ таралган, Чили раҳбари Сальвадор Алиенди русумида катта гардишли кўзойнак таққан, оч қаҳва ранг фин костюмига Леннинники каби нўхот гулли қора галстук таққан жиддий  мулозим.

У киши ўз беписандлигини, кибрли табассум остига яшириб “Мана баҳонада обкомни ҳам кўрадиган бўлдингизлар” деди.

Бу гапни “Сиз жулдурвоқилар ҳам бир нарса кўрдингизлар мазмунсиз умрингизда” дея тушундим мен.

Сал ўтмай инструктор ва котиблар куршовида вилоят раҳбари Реймажон опа кириб келди.

Оппоқ юзли бу аëлнинг гигант кўкрагида СССР халқ депутати значоги ташқаридан тушган қуëш нурида ялтиллаб кетарди.

Опа бизларга ҳудди шўхлик қилиб уйдаги пиëлани синдириб қўйган боласига қарагандек меҳр аралаш ачиниш билан боқарди.

“Мулоқот” бошланди. Опа гапирди, биз эса маҳлиë бўлиб, миннатдор кўзларимиздан розилик учқунларини жовдиратиб қараб ўтирдик.

Реймажон опа, биз ношукурларга вилоятнинг эртанги нурафшон манзарасини гапириб берди.

Хазораспда вертолет парраги чиқарадиган завод қурилади, Урганчда эса помбархит тўқийдиган цех, Гурланда тугма чиқарадиган фабрика, Хонқада цемент заводи, Шовотда эса теплица…

Опа гапирган сайин, биз 18 та норасмий иссиқ чой ичида эриган қанд каби эрииииб борар эдик.

Одамлар муштларини лунжларига қўйиб, опанинг гапларини ютоқиб тинглашар эди. Мен ҳам вилоятнинг рангли ҳикоясига ишона бошлаган эдим.

Ниҳоят опанинг маърузаси тугади. У ҳудди ишғол қилинган шаҳарнинг муте аҳолисига қараган ғолиб саркардага менгзар эди.

Саволлар борми? – деди Реймажон опа.

Жамоа кўзларида “қандай саволам  бўлиши мумкин ахир шундай олам-гулистон гаплардан кейин” деган сассиз мужда бор эди.

Реймажон опа мафкура котиби ўртоқ Раҳмоновга қараб “Буларни обком автобусига чиқариб бутун қурилаëтан объектларни кўрсатинг” деб амр берди.

Машварат шу ерда тугаши керак эди. Аммо Чарский айтганидек, менга “опанинг гипнози” деярли таъсир қилмаган эди.

“Мумкинми” – деб ўрнимдан турдим. Опа ва ўртоқ Раҳмонов менга ҳадик билан қаради.

“Кеча ТВ да Кашпировский деган экстрасенс чиқиб, оммавий муолажа қилди¸ кўрдингизми?“- деб сўрадим вилоят раҳбаридан.

“Бу бола бирор ëмон гап айтадиëв” деб ҳавотирда турган опанинг юзига табассум ëйилди.

– Кўрдим, менам белимни тутиб ўтирдим  ТВ олдида. Фойдаси бўлди шу Кашпировскийни” деди Реймажон опа ҳудди қўшни аëл билан гаплашган каби.

Бу орада ичимдан руҳий куч тўплаб олиб,  ҳужумга ўтдим.

– Кашпировский сиз касал эмассиз, соғсиз, деб бизни ишонтирмоқчи бўлгани каби сиз ҳам бир соат давомида вилоятда ҳамма нарса гуллик – гулистонлик дея бизни ишонтирмоқчи бўлдингиз. Холбуки вилоят экологик фожеага мубтало. Шакар, ëғ, ун каби егуликлар пештахталарни тарк этган, гўштнинг килоси бир ҳафта ичида 100 фоиз қимматлади, шакарники ҳам…

Менинг бу гапларимдан кейин, қолган 17 норасмий ҳам гипноз уйқусидан уйғона бошлаган эди.

Биринчи муносабат ўртоқ Раҳмоновдан келди. Қўлидаги папкани жахли билан столга урган Раҳмонов опага қарата, “айдимку сизга бу ношукурлар билан мулоқот фойдасиз” деди.

Опа келинини қарғаган қайнона каби жавраб, сизлар демократияни анархияга айлантириб охир оқибатда  Болтиқбўйидаги каби вазият келтириб чиқариб, СССРга ҳиëнат қиласизлар,  деб чиқиб кетди.

Охирда қолган инструктор бизга йўлни кўрсатиб қўйди. Уни кўз қарашидан “кавушини тўғирлаб” қўйдим буларнинг деган маъно тушунилар эди.

Секин чиқиб кетдик. Норасмийлар жамоаси миннатдор эди мендан. Чўққини ишғол қилган алпинистлар совуқда ухлаб қолса, ўлишини билгани боис доимо бир-бирини ғафлатдан уйғотиб туради.

Чўққини ишғол қилишга жазм қилган йўлдошларимни совуқда қотиб ўлишдан қутқарган алпинист каби ғурурли эдим.

Ўша кунги ҳолатим шоир Муҳаммад Солиҳнинг шеърида тасвирланган манзара каби эди.

Ҳамма ухлар.

Ухлайди барча.

Ёлғиз қолдинг дарча ёнида –

Ёлғиз ҳазм бўлмаган парча

Улкан қушнинг жиғилдонида.

Улкан қуш жиғилдонида ҳазм бўлмаслик учун бедорлик лозим. Эркинликнинг мазмуни эса кураш. Уришда туриш йўқ дейдику. Сиëсат паркет тўшалган кабинетларда эмас, майдонларда, митинглар билан қилинишига ўша куни ақлим етган эди.

Ва албатта кейинги қадам ўлароқ стадионда митингга чиқдик.

Узатган қўлларимиз истиқболига қарата узанган минглаб қўллардан куч олгандим ўшанда.

Бизда админстратив ресурс ҳам, бой ҳомийлар ҳам йўқ эди. Фақат майдон ва ўша майдонга тўпланган одамларнинг руҳий қуввати бор эди.

Майдон бизнинг ягона таянчимиз эди. Агар майдондан жудо бўлсак, ҳассаси олиб қўйилган чол каби қулаб тушар эдик.

Аммо, мен тушунган нарсани “норасмий”  ҳаракатнинг Тошкентдаги раҳбарлари тушунмади.

Улар гилам тўшалган кабинетлардаги мулозимлар гипнозига берилиб, бирин кетин оммавий митингларни тўхтатишга чақиришди.

Ҳаракат раҳбарлари митинглар ва майдон сиëсати ўрнига муроса, андиша, мадора каби самарасиз инструментлар алхимиясига ишониб, пировардида хеч нарсасиз қолишди.

Майдонларда чопиши керак бўлган отлар отхонага қамалди.

Энди бўрон уларнинг ëллари ичида бир умр ухлашга маҳкум эди…

PS

Бу гапларни нега ëздим ўзи? Нега?

 Ўзбекистон президенти Мирзиëевнинг 18 нафар ватандош билан учрашувини  ютубда кўриб эсладим бу гапларни. Учрашув қатнашчиларининг гаплари эса 1947 йили суратга олинган “Золушка” фильмидаги аслзода онанинг икки қизи бидирлаб айтганларига менгзади.

Шаҳзода менга уч марта қиë боқди ва бир марта табассум қилди” дея мақтанган қизалоқнимг гапларини миннатдор она дафтарига патқалам билан  ëзиб қўяди.

МС: Тарбиявий аҳамията эга бўлғон кино акан. Оғо ониқ новви бўлвади ўзи?

РТ: Агар товуқ камайса, билингки, тулкилар кўпайибди. Агар тулкилар кўпайса, билингки, бўри кексайибди!

МС: Қўйинг бўрини оғо. Кадиладан сўлланг.

РТ: Замонавий ëш қизлар луғатида «севгилим, йигитим» деган сўз бор. Сал сунъий ва тарихий илдизи йўқ сўз. Хоразмда эса бу сўз «кади» дея сал табиий айтилади.  «Йигити бор» дегани бу статус дегани. «Йигит» айфон аберади, ресторанда бу қиз емаган егуликни едиради, ичиради, уствош, прикид аберади. Шундоқ дарс тугагач, қўнғироқ қилиб «асалим мани обкетинг» дейилса ғизз этиб малибуда келиб, дугоналарини кўзини куйдириб, тачкасида обкетади. Мабодо, таксида ўтирса бу қиз йигитига телефон қилиб, «ҳаëтим, жоним, болим, шакарим ва хк» деб гаплашиб қўйса, таксист шилқимлик қилмайди.

Бу ҳизматларнинг эвазига қиз ўз бокиралигини сақлаган холда йигитнинг кўнглини овлаб юради. Қиз «таккоой» бўлса, йигит учун ҳам очко. Ўпишиш, қучоқлашиш, анал, орал. Хуллас сейфи секс.

Энди бир кам дунëда йигит, бўлибам, мошини, пули, қадди қомати бор йигит барча қизларга ҳам етавермайди.

Кимдир порасиз қолади. Менимча бу  ҳам нормал.

Аммо ўзбек жамиятида йигити йўқ қиз бўлиш хатарли.

Шилқимлик қилишади эркак зоти. Бундан ташқари йигити бор дугоналар олдида ўзингни ноқису кемтик сезасан.

Иқтисодий томони ҳам бор. Айфон, прикидга битта қизнинг сарватию қудрати етмайди.

Бу кемтикни тўлдириш учун қизлар ëлғондан «йигитим бор» деган театрни қилиб юришади. Телефонда «йигити» билан «гаплашишади»

14 феврал севишганлар куни йигити йўқлар учун трагедия, фожеа бўлади. Билат. Бошқа қизларга кампит, валентинка ва даста-даста гуллар келади. Лаваш, пицца ëки кэфций ейишади намойишкорона. Бижилдоқ сувлар ичишади яшшамагурлар.

Йигити йўқлар одамнинг ëртисими? Улар ҳам муҳаббат шаробидан нўш айлагиси келади.

Бу холатда Тошкентдаги алфонс эскорт ширкатлари қизларга таклиф билан чиқди.

Қизгина агар бир миллион сўм тўласа, у айтган жойга малибуда баланд бўйли спорт қоматли йигит бир даста гул кўтариб боради. Кейин улар шу бюджет доирасида битта кафеда ўтириб, торт ейишади, кинога боришади. Бўлди. Бир миллионлик театр томошаси шу. Аммо қиз бола масалан яна ҳам крутой машина ëки бренд ресторанда емак егиси келса, бу алоҳида договор қилинади ва сал қиммат бўлади.

Бу худди 31 декабрь куни қорбобо заказ қилган каби томоша.

Масалан, қиз бола қиммат совға истаса, шу совғанинг пулини олдиндан тўлаб қўяади.

Буни алфонс эскорт фирмасидаги Алфонс Муха лақабли артист бола зўр қилиб тақдим қилади.

Понт деймизми, ëки ўз кўнглини кўтариш учун заказ қилинган шоуми. Менимча сен рози, мен саломат, деган яхши нарса бу.

Энг муҳими, қизлар ўзларини камситилган ҳис қилмайди. Алфонс эркаклар қўлига бироз пул тушади. Уларнинг ҳам орзулари бор. Пул бу қиз боланинг қўлидаги кир. Пул топилади, лекин обрў топилмайди.

Не бахтки, висол севгига муҳаббатни қўшолса мангу, не баҳтки икки оташ дил орзулари ушалса мангу.

Курва кокаин пирдухторлар.

МС: Уринг потяни.

Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
14 сентябр 2018
Ўзбек миллий телевидениесида ўзгариш ясаган 64 яшар журналист Дадахон Ёқубов 14 сентябрь куни «Иш берувчилар учун ариза»си билан мухлисларини ...
29 декабр 2016
28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ ...
1 ноябр 2021
Тошкентдаги “Ҳамар” бадиий галереяси кўргазмалар залида 1 ноябрь куни таниқли рассом Шуҳрат Бобожон асарлари кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди. “Гиламда ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...