Асосий мавзулар
5 сентябр 2023

Элликқалъалик педофил ҳибсга олинди

Элликқалъалик 44 яшар эркакнинг ёш бир қизалоқни тўртинчи синфдан бошлаб 13 ёшига қадар зўрлаб келгани ҳақида элтуз ва полис уз телеграм каналлари видео чоп этгани ортидан педофил ҳибсга олинди.

Бу ҳақда бугун Қорақалпоғистон Ички ишлар идоралари расман билдирди.

Элликкалъа тумани “Амиробод” Овул Фуқаролар Йиғинида яшовчи фуқаро М.З. 30.08.2023 йилда туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни Элликкалъа тумани “Амиробод” ОФЙда яшовчи қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат Республика прокурори томонидан жойида ўрганилиб,  суд тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 сентябрда чиқарилган ҳулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш хужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Расмий муносабатда билдирилишича терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинди. 

Хабардан маълум бўладики, Ички ишлар идоралари Элтуз ва Police_Uz да хабар чиқмагунча жиноят иши очишни исташмаган. Жабрдийдалар туман Ички ишлар бўлимига август ойида мурожаат қилишган, суд тиббий экпертиза ва ҳибсга олиш 5 сентябр куни яъни бугун амалга оширилган.

Элтуз олдин хабар қилганидек, 13 яшар қизни икки йил давомида зўрлагани иддао қилинаётган эркакнинг уч қизи бир ўғли бор.

Элтуз воқеалар жараёнини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
14 феврал 2017
Тақиқ ва чекловларга қарамасдан ўзбек ëшлари нишонлайдиган «Севишганлар куни» ҳақида мақола ëзган ўзбек журналисти Дармон Ибрагимов бу кунга “байрам ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. Айни ҳужжат асосида ярим ...
21 май 2018
«Элтуз»нинг Андижон шаҳридан олган маълумотларига кўра, вилоятда институтлар сони биттага камайди. 4 та олий таълим даргоҳидан бири – Андижон ...
17 май 2023
Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб, уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун олдин айтишди. Қизиқ туйғу ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...