Хонқа ҳокими ўз қўл остидагилари кетига шампан шишаси тиқмоқчи
Агар Гиннеснинг қўлостидагиларни нафсониятига тегиш, ғурурини топташ, таҳқирлаш, сўкиниш ва уриш сингари йўналишларда ҳам рейтинги бўлганида эди, ғолибликни яқин йилларда ўзбекистонлик амалдорлардан ҳеч ким тортиб ололмасди.
Таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовнинг бу борада ажойиб гапи бор: «Сўкиниш бу аслида орқадан чиқиши керак бўлган нарсанинг оғиздан чиқишидир».
Аммо навбатдаги сўконғич қаҳрамонимиз – Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов – таниқли спорт шарҳловчиси иборасининг буткул тескарисига оид.
Муродбек Сапарбоевич – оғиздан чиққан нарсани орқага киритиш орзусидаги тип.
Молиядан чиққан бу ҳоким болалигида зўрланган бўлса керакки, қўл остидагилари орқасига шампан шишасини тиқиш билан таҳдид қилади.
Элтузга етиб келган аудио Муродбек Давлатов ўтказган мажлисдан бир парча холос.
У ўз сўзларининг интернетда тарқалишидан ҳам қўрқмайди.
Ҳокимнинг айтганларини сўзма сўз келтирамиз:
Аудио
Мурадбек Сапарбоевич яна шампан шишасини орқа тешикдан киритиб, бошқа тешикдан чиқариш билан ҳам таҳдид қилади:
Аудио
Шундай қилиб, йилнинг энг сўконғич ҳокимлари номинацияси бўйича рўйхатга Хонқа тумани ҳокими ҳам кирди.
Қойил ёшулли. Фақат тушунмай қолдик – сиз ҳақорат қилган шахснинг бўйи пастми ёки сиз назарда тутган шампан шишаси шунчалар каттами?
Элтуз сўконғич ҳокимлар рўйҳатини тузишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.