Асосий мавзулар
30 ноябр 2023

Туркияда фоҳишалик қилган 49 нафар ўзбекистонлик хотин қўлга олинди

Туркиянинг Сакаря шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 49 нафар ўзбекистонлик хотин қўлга олинди.

Қайд этилишича, Сакарья вилоят полиция бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бўлими Ахлоқ бюроси гуруҳлари, Сакарья Бош прокуратураси бошчилигида жорий йилнинг 25 ноябрь куни кечқурун Сакарьянинг Қорасу туманида 10 га яқин манзилда рейд ўтказган.  

Операция давомида жами 61 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланиб келгани, уларнинг 49 нафари Ўзбекистон, 8 нафари Озарбайжон ва 4 нафари Туркманистон фуқаролари экани аниқланган. Ушбу аёлларни сотиш орқали интим хизматларни ташкил этишга эса яна бир ўзбекистонлик аёл бошчилик қилган. Рейд давомида у ва фоҳишалик хизматлари учун жой ажратган 5 киши ҳам қўлга олинган. 

Қайд этилишича, фоҳишаларнинг 4 нафарида орттирилган иммунитет танқислиги вируси (СПИД) аниқланган. Ташхис натижалари Анқарадаги лабораторияга қайта анализ учун юборилган.

Маълумотларга кўра, фоҳишалик билан шуғулланган ўзбек аёлларининг асосий мижозлари Сакарья ва Хўжайли вилоятларидан бўлган. Шунингдек, мижозлар орасида Истанбулдан келган меҳмонлар номи қайд этилган.  61 нафар аёл билан жинсий алоқада бўлган эркаклар сони 1000 нафардан ошади. 

Айни пайтда, аёллар билан жинсий алоқа қилган 100 га яқин эркакнинг исм-фамилиялари қайд этилган рўйхат ҳам қўлга киритилган. Бу ҳақда Туркия маҳаллий матбуоти хабар тарқатмоқда. 

Рассом Туздан аччиқ изоҳ: Уялганидан “секс” сўзини “кекс”деб ишлатадиган 35 миллион аҳоли 85 миллионлик Туркияга 30 йилдан бери жалаб етказиб бермоқда.

Бир миллиарддан кўп одам яшайдиган Ҳиндистонда ўзбек хотин дегани жалаб деган маъно касб қилиб улгурибди.

Тилида уятчан, амалда эса тормози йўқ шаҳват. Балки олтин ўрталиқни топарсизлар? Сексдан уялманглар.

Ҳар куни қилиб юрган ишингиз. Балки мактабда секс тарбия дарслари бўлмагани учун ўзбек қизлари Истанбул, Деҳли¸ Дубай ва Питерда аяғини анттена қилиб ëтибди, дея ёзди рассом Туз ўзининг ҳос саҳифасида.

Ҳозирда Туркияда жалаблик қилган хотинларни Ўзбекистонга депортация қилиш учун вилоят Иммиграция бошқармаси билан биргаликда жараёнлар бошлаган. 

Элтуз воқеалар ривожини ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. 

Тағин ўқинг
9 феврал 2022
2021 йил 3 феврал куни тошкентлик фаол Алексей Гаршин Самарқанд шаҳри яқинидаги руҳий касалликлар шифохонасининг ёпиқ бўлимида мажбурий даволанаётган ...
30 май 2016
«Ўзбек ҳукумати зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз, 10 октябр куни сиёсий мотив билан қамоққа ҳукм қилинган мустақил журналистни ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза қилиши кутилмоқда. Бу унинг ...
31 январ 2018
Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Eltuz.com
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...