Асосий мавзулар
7 апрел 2024

Ёрилган канализация, калтакланган ўқувчи ва ҳалок бўлган машинист

Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Хоразм, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан келган.

Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки шикоят Тошкентдан. Юнусобод туманидан «Veolia Energy» мижози ёзмоқда

«Ассалому алайкум. Шанба куни «Veolia Energy» ширкатининг Тошкентдаги Юнусобод филиалига бордим иссиқ сувга пул тўлагани.

Иссиқ сувга пулни ҳисоблаб беришди янги нарх билан. Мен показанияни 29-март куни веолианинг телеграм ботига ташлаган эдим, улар буни қабул қилишган экан, лекин ҳисоб китобни 26-мартдан тарифлар ўзгарган деб янги нархда ҳисоблаб беришди.

Тарифлар 1-апрелдан ўзгарган эди-ку десам йўқ 26-мартдан ўзгарган деб туриб олишди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан гаплашганимда, улар бу ташкилотни биз назорат қилмаймиз бу ташкилотни Тошкент шаҳар ҳокимлиги назорат қилади дейишди.

Уларнинг айтиши бўйича нархлар 1-апрелдан амал қила бошлаган, мен шунга аниқлик киритиш мақсадида Веолианинг телефон номерини тердим, 8.04 ҳисоби билан 21 марта телефон қилдим лекин телефонни кўтаришмаяпти. Бу ташкилотни контрол қиладиган вазирлик борми ўзи?» дея ёзади тошкентлик фуқаро.

Урганчда кўп қаватли уйларнинг подвали сувга тўлди. Навбатдаги шикоят Хоразм вилояидан.

«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз портали ходимлари!

 Илтимосимиз шуки Хоразм вилояти Урганч шаҳар 6-даҳа кўп қаватли уйлари подваллари сув ва ахлатдан тўлиб, уй авария ҳолатига келиб қоляпти.

Биз ҳар ой ширкатга тўлов қиламиз лекин қайси қилган иши учун қайсидир назорат қилиши керак-ку бу ширкатни ҳам. «Хоразм шинам уйлар »  БСК бошқарув сервиси компанияси мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни тўлаш тўғрисида огоҳлантириш хатлари билан ҳар кун хонадонма-хонадон юриб пулларни ундириб олишади. Бу ташкилотни қандайдир меҳнат мажбуриятлари, қилиши керак бўлган қандайдир йўриқномаси борми ўзи?

Подвал расво ҳолатда тез-тез канализатсия тўлиб тошиб кетади, уй фасадлари, подездлар ҳам таъмирталаб ҳолатда, кўчада чироқ куйса ҳам ўзимиз қиламизку, подвал сувдан тўлиши оқибатида айниқса 1 этаж хонадонларида ҳид ва ҳашоратлар борлиги ачинарли ҳол.

Ширкатда ишчи ходимлар ва раҳбарлар 1 йилга етмай алмашиб туради янги келгани эски раҳбар кўп қаватли уйларда эскирган  падезд эшиклари ва шунга ўхшаган нарсаларни янгилаш керак деб дастурга киритиб, лекин янгиламаганлигини пуллар раҳбар чўнтагида қолганини айтишади шунда биз тўлов қилаётган пуллар нимага ишлатилди биз яна тўлов қилишга мажбурмизми?

Тўлов қилишга кийналмимиз лекин бу БСК бошқарув сервис компанияси раҳбарлари инсонийлик ,виждон  билан халққа хизмат қилишларини сўраймиз.

Ҳамиша бўшап кетган раҳбарга айб тўнкаб энди ундай бўлмайди дейишади биз бу гапларга ишонишни, ҳамда ҳақиқатдан энди яхши бўлишини истаймиз. Амалий ёрдам беришингизни сўраймиз» дея шикоят қилишмоқда урганчлик квартира эгалари.

Навбатдаги шикоят Қашқадарёдан. Қаршилик аёл боласининг мактабда калтаклангани, мактаб рахбарияти эса бу ҳолни яшираётганини айтмоқда.

Кейинги шикоят ҳам Қашқадарёдан. Китоб тумани Боғбон МФЙ турғунлари газ масаласида мурожаат йўллашган.

Сўнгги мактуб Навоий вилоятидан. Кон металлургия комбинати ишчилари техника ҳавфсизлиги оқибатида ўлим ҳолатлари юз бераётганидан шикоят қилишмоқда.

“Навоий кон-металлургия комбинати тизимидан ёзмоқдамиз. Комбинат тизимида ишчиларнинг иш вақти вафот этиши, мажруҳ бўлиши ҳолатлари кузатилмоқда. Масалан, 2024 йил 25 январ куни Маржонбулоқ кони ҳудудида экскаватор машинисти Ш. Абжалов самосвал балони тагида қолиши оқибатида вафот этди. Меҳнат муҳофазаси департаменти ҳолатни бахтсиз ҳодиса деб баҳолаган. Шу билан бирга, департамент хулосасида объектда саноат хавфсизлигини таъминлаш ишлари етарли йўлга қўйилмагани қайд этилган. Комбинат раҳбариятидан сўрамоқчимиз, ишчилар ўлими қачон тўхтайди? Саноат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги масъул ходимлари ўз маошини оқлаяптими? Ҳолатга республика идоралари эътибор қаратади деган умиддамиз”.

Ва бу ҳозиргача сўнгги мактуб эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
15 сентябр 2015
Ушбу сухбатни эътиборингизга хавола этишдан олдин хозирги кунда жахон хамжамиятининг эътиборини тортаётган холат, «Узбекистонда мажбурий мехнат» ва «пахта сиёсати» ...
5 апрел 2019
Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев 4 апрель куни уй ...
1 феврал 2018
Тошкентда 14 февралдан совуқ сув учун тарифлар ошиши билдирилди. «Сувсоз» идораси хабарига кўра, янги нархлар пойтахт ҳокимлиги томонидан 29 ...
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...