Асосий мавзулар
4 декабр 2023

Бахти Ташкентскийни нима кутаяпти? Салимничи…

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) агар судда тасдиқланса, Бахти Ташкентский биринчи модда бўйича ўн йилдан ўн беш йилгача, иккинчи модда бўйича уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳозирда эҳтимолий жабрланувчилар Бахти ўғрига қарши кўрсатма беришга мажбурланаётган бўлса ажабланмаймиз. Аммо, жабрланувчилар, “жиноят олами”нинг ёзилмаган қонунларига кўра, “вор в законе”га қарши кўрсатма берганлардан қасос ҳам аёвсиз олинишини яхши билишади. Судда Бахтиёр Қудратуллаев кўзига қараб, бу шахс мендан товламачилик билан шунча пулни олди, деб айтишга ботина олмайди. Шундай экан, 165 модданинг судда олиб ташланмаслик эҳтимоли деярли йўқ. 

Бахти Ташкентскийда иккинчи айблов қолади: Кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш. Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” ўтмишда айни модда билан судланиб, жазо ўтаб чиққан. Агар бу гал ҳам қўйилаётган айни айблов судда ўз тасдиғини топса, Бахти Ташкентский нари борса уч йил қамоқда ўтириб чиқади. 

Бир неча кун олдин ҳибсга олинганидан кейин Бахти Ташкентский яқинларидан бирига боғланиб “Бир икки йил “уйда” бўламан. Зоналарни тартибга солишга тўғри келяпти” деб айтган. 

Ўғрилар тилида “Уй” – “Дом”деганда жазони ўташ колониялари назарда тутилади. 

Маҳкумлар орасида бир ибора бор: кому тюрьма, а кому – мать родна. 

Бахти Ташкентский қамалса асло хафа бўлмайди, чунки қамоқ ўғрининг уйи эканини у яхши билади.

Аммо Салимбой – Салим Абдувалиев ҳақида бу гапни айтиб бўлмайди. Унинг аҳволи одам айтишга уяладиган даражада ёмон. Чолнинг шарти кетиб, парти қолган. Одамлар унинг понтига ишониб юрувди. Элтуз инсайдерлари Салим Абдувалиев бошига келган кулфатга унинг тили сабабчи эканини айтишади. 

Аммо, 73 ёшни уриб қўйган бой ота унчалик тушкунликка тушмаса ҳам бўлади. Вазиятдан хабардор Элтуз манбаларига кўра, унинг иши судгача бормайди, борса ҳам бой ота суддан кейин Оқ уйдаги уйига қайтиб келади.

Элтуз жиноят оламига алоқадор шахсларнинг қамалиши билан боғлиқ жараёнларни ёритишда давом этади. Каналимизни кузатиб боринг, видеоларимизга лайк босинг.

Бахти Ташкентский лақаби билан машҳур “вор в законе” Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилаётган айбловлар анча жиддий: 

Тағин ўқинг
23 ноябр 2020
 “Элтуз” Ўзбекистондаги энг машҳур эротик блогер, Асалхоний тахаллуси билан танилган 30 ёшли Асал Хўжаева билан суҳбатлашди. Суҳбатдош интим блогерлик ва жинсий хизмат ...
25 октябр 2018
Президент Мирзиёев 19 октябрь куни, Путин ташрифи хулосаларига бағишланган йиғилишда ўзбек астронавти Россия ракетасида космосга учишидан умидвор эканини билдирди. ...
11 апрел 2017
Шерали Жўраев халқ севган хонанда 70 ёшга тўлди. У 1999 йилдан буён ўзбек ҳукумати пешволари назарида Муҳаммад Солиҳнинг дўсти ...
30 июл 2018
1 октябрь куни Муҳаммад Бекжон 63 ёшга тўлди. «Элтуз» нашри Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...