UzPoster
8 декабр 2023

«Кўчамдан Салим ўтганда…» – РТдан ваъз

Таралгай мушк ила анбар,

Кўчамдан Салим  ўтганда,

Изида тупроқ ўлгай зар,

Кўчамдан  Бахтий ўтганда.

Бошига соябон бўлмоқ

Умидида ошиб девор,

Бутоқлар таъзим айларлар,

Кўчамдан  Ғафур ўтганда.

МС. Яшанг оғо¸ Жуп бўлсин. Ничиксизла  мўччи ойбика ëшулли ëши киччи хўжик биррила. Разборшик болло сичонни инина гириб геттила.

РТ Энамяхши қишлоғидаги милисага йўллари аспалт Тошкондан амр келди. «Мафиози бачаларди ушаб қамашвор» деган.

Энамяхши милисасининг боши қотган. Йўқ мафиозини «қағдан топаман» деб.

Милиса ўйлаб ўйлаб¸ метангаз запрапкачининг тониропкали мошини бор улини қомоб  қўйиб Тошконга рапорт берди.

Тошконам бемалол ухлайдиган бўлди. «Мафиянинг Энамяхшидаги крестний отесиям апкириб қўйилди» деб.

(кулги жингл)

МС: Оғо шу кўча даяни, вор закон деяни новви? Шуни чушинтириб баринг. Закон билан ўғри ослинда бир бийрина тарсаки гапқу?

«Кўча» бу ўзбекларга советдан илашган иллат!!!

Шунақа деб ëзсам, ўлиб кетган колхозчи энасининг «гугурт бир тийин эди. туялар ëнғоқ тезакларди» деган чўпчагини кўтариб келади бугунги қашшоқлар.

 Тарих ва илмдан бехабар ўқимаган жохиллар. Хуллас эшит.

«Воры́ в законе»  —  бу фақат СССР учун  специфик бўлган жиноят олами тўдабошисидир.

Бу рутба  1930- йилларда формалашган.

Мутлоқ ëпиқ ва ўта консерватив поняткалар билан ишлаб келаëтган жиноий тизим.

Ўзбекистон ССР ҳам СССРнинг бир қисми ўлароқ қамоқхоналар орқали шу ўғри тизимга илакишган.

Туркистон¸ Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида «вор в законе» деган тушунча бўлмаган. Ўғрилар бўлган, аммо улар ташкилотлашмаган.

1863 йилда ўрис босқинчилари Тошкентни босиб олиб, қамоқхоналар қургани ортидан рус криминал одатлари махаллий аҳолига юқа бошлаган.

Россияда илк ўғрилар жамоаси XVIII—XIX асрларда Сахалин каторгаларида вужудга келган.

Ванка хоин илк ўғрибоши бўлган.

Бу тизим хозирги холатга 1930 йили СССР  турмаларида келган.

Қамоқлардаги профессионал  уголовниклар  васек, жиган, урка ва  блатарлардан фарқланиш учун янги каста  («масть») ясалган.  Улар ўзларини элита деб эълон қилишган.

Ўғри деган номга сазовор бўлиш учун доира ва рамкалар аниқланган.

«Дўконни ўмарадиганлар»  «квартирний ўғрилар », «майданщиклар»,  «медвежатник» (сейф бузадиган) ўзларини юқори синф деб эълон қилишган. Улар орасидан вор законлар сайланган.

«Форточник», «голубятник», «чердачник» (қуритишга қўйилган кийимни ўмарадиганлар)  «воздушник» (бозордан сабзавот ўмарадиганлар ) ва чўнтакесарлар паст поғона ҳисобланиб улардан вор закон сайланмаган. 

Вор законлар «воровской закон»,  деб аталадиган  «поняткалар асосида ҳукмронлик қилишган.

Демак бу «понятка» асосан мана булардан иборат:

1. Ташқи жамоат нормаларидан ошкора ҳазар қилиш ҳукумат билан ҳамкорлик қилмаслик.

2. Терговчи савол берганда ўзи қилган жиноятни фахр билан тан олиб жавоб бериш.

3. Воровской уставга риоя қилиш.

4. Қўлга тушганларга қийноқдан қутулиш учун сотқинликни талаб қилмаслик.

5. Ишламай кун кўриш.

6. Қариндош уруғ билан яқин алоқада бўлмаслик.

7. Хотинлардан узоқ туриш. Уйланмаслик. Оила қурмаслик.

8. Ҳарбий хизматга бормаслик. Ҳукумат берган қуролни ишлатмаслик.

9. Давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам вор законларга тақиқланган.

Ўғриларнинг байтул моли «обшак» деб айтилади. 1979 йили Кисловодск шаҳрида ўғриларнинг подвалда жинси шимни  ноқонуноий тикадиган  цеховиклар билан сходкаси бўлиб ўтган.

Сходкада цеховиклар ўз фаромадининг 10 фоизини ўғрилар обшагига беришга рози бўлишган эди.

Традицияга кўра, «вор в законе»  албатта  камида 5 йил қамалган одам бўлиши керак.

Аммо, баъзи пайтларда вор закон рутбаси «баланда ичмаган»ларга пул эвазига берилгани ҳам ўртага чиқди.

Бундай ўғрилар  «апельсин» дея масҳара қилинади.

Шу кунларда собиқ СССР ҳудудида Семен Могилевич, Зокир Янгиров, Вахач Карапетян каби ўғрилар «эхтиром» қилинади.

МС: Оғо, барибир чушунмадим. Бахтийни бир амас икки хотини бо. Дўрт болоси бо. Ë ўзбек ўғрилари поняткая раоя атмийми. Нипарёдиқ. Лекин, бир нарсани билдим. Ишинг орқоғо гетса, ëр дўст саннан юз ўгиради. Шўрвани юзинда юрганингда, молли, пилли бўлғонингда атропингда потхолим порозит кўпаяди. Нонингни еп дузингни ичиб кейин сенга ҳиëнат атади, би қонтошоғонло.

Элтузга элак тутма

Элтузнинг криминал янгиликлар бераëтганига қарши «мақола» нашр қилишибди. Грамматик хатоларга лиқ тўла » аноним мақола» ҳали Салим қамоққа олинишидан олдин ëзилгани билиниб турибди.

Аноним автор  «Элтуз»ни кримнал дунë, хусусан ўғри Бахтийга «меҳр қўйганликда айблашга уринади.

Бу ўта абсурд айблов.

Элтузнинг охирги жума ваъзи ва ундан олдинги юзлаб мақолаю видеолавҳаларда «кўчага меҳр қўйган авом трагедияси танқид, ҳажв қилинади.

Элтуз илм тараққиëт ривожланган 21 асрда бизга советлардан илашган «кўча» ва жиноий «понятка»ларнинг мавжуд бўлишини қолоқликнинг энг тубан шакли деб ҳисоблайди.

Элтузга қарши чиқарилган иккинчи айблов «Давлат ичидаги дунëвийлик тарафдорлари бўлган «дахрий» мулозимлар билан Элтуз ҳамкорлик қилади деган абсурд гап.

2023 йили қабул қилинган конституцияда Ўзбекистоннинг дунëвий давлат экани ва ягона мафкура йўқлиги аниқ ëзиб қўйилган.

Мақолани ëзган туғма овсарларнинг конституцияни ўқиш даражасида етарли  саводи йўқлиги аëн.

Иккинчидан, ҳар бир журналист давлат ичида ўз ахборот манбаси бўлишини истайди. Бу дунë тажрибаси.

Энди сўнгги уч кунда Элтузнинг » крайм нюс» га айлангани бу Тошкентдаги ҳибсга олишлар кўлами, миқëси ва частотаси кўпайгани билан боғлиқ.

Қозондаги чўмичга чиқмоқда.

Ўнта машхур ўғри қамоққа олинса, ўнта мақола ëзяпмиз.

Минбарсизга минбар бериш ва ахборот маконидаги оқ доғни тўлдириш бошидан вазифамиз эди.

Бундан ташқари, Элтуз илк очилган кундан бошлаб Ўзбекистон сиëсий кайфияти ҳақида маълумот беришни ўз миссияси деб билган. Элтуз нашри Каримов даврида, 2015 йили очилган.

«Кўча» ҳақидаги хабарларимиздан безовта бўлаëтганларга айтадиган гапим шу.

«Мафия бўлган жойда давлат йўққа чиқади» Элтуз эса давлатчи шуурига эга ойдин ўлароқ, ота боболардан мерос давлатнинг бир сури ўғрилар қўлида хомталаш бўлишини истамайди.

Давлатчиликнинг собит  тарафдоримиз.

Элтузни ташкил қилган журналистлар ҳали СССР бор пайтида майдонга чиқиб Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилганини билмаганлар бўлса эслатиб қўямиз.

Криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг Тошкентдаги уйи рус босқнчилигини қўллайдиган Россия бомонтининг дам олиш базаси ва резиденциясига айлангани ўғриларнинг мустақиллик ва давлат душмани эканлигидан очиқ далолат.

Элтуз криминал дунë ва братвани Грузияга раҳбар бўлган пайтида Саакашивили қандай тозалаган бўлса  Ўзбекистонда ҳам шундай тозалаш тарафодори.

Зотан бу гапни биз 8 йилдан бери айтиб келамиз.

Дерсу Узала ҳақидаги 4 кун олдинги мақола месседжини энди тушундингиз деб ўйлайман.

Чао помпиду. Курва кокаин.  Авуф ви дер зейн…

Шумер кўзаси

Яқинда топилган қадимий шумер кўзаси гирдига чизилган расм эътиборимни тортди.

Икки арслон ўлаяпти. Арслондан заиф бўлган калхат бу икки ўлаëтган арслонни панжаси билан ушлаб турибди.

3 минг йил олдин ичида туз сақланган бу кўза гирдидаги расм остида шумер тилида мана бу шеър ëзилган. Лу-лу-лу, лу-дили-дили, лу-дидли, уду… (Маъноси ҳар қандай кучли жонивор бир кун ўзидан кучсизга ем бўлади)

Қизиқ, уч минг йил олдин ҳам иши орқага кетганлардан яқинлари юз ўгирган. Уч минг йил олдин ҳам бой ва қудратли пайтингда сенинг кавушингни ушаб турганларнинг ишинг ортга кетгач бошингга кавуш билан уриш одати бор экан.

Инсон ҳарактерида кейинги 3 минг йил ичида эволюция  деярли йўқ.

Шамол кўтариларкан

МС: Оғо, шу Ғопирми, Арслонми, Рейимоп ҳаққинда сўлласангиза. Жумми шийхни созиннин ё бир вëно гетади, ё бир биëно. Шу кишия қарши информацион уруш бошландими?

РТ: Денгизда шамол кўтариларкан, бу шамол кимнингдир елканини шишириб манзилига элтади. Кимнингдир кемаси эса шамолга чидай олмай ғарқ бўлади.

Ғафур Раҳимов 2012 йилдан буён “жиноий авторитетлар тармоғини қўллаб-қувватлагани” учун АҚШ молия вазирлиги санкциялари рўйхатида турибди. Унинг АҚШ юрисдикциясидаги мулклари музлатилган. Криминал дунёда Ғафур Раҳимов “Ғофир қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган.

Ҳужжатларга кўра, Мирзиëев иқтидорга келганидан кейин  Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Интерполи қидирувидаги шахслар рўйхатидан cирли тарзда олиб ташланган.

“Элтуз” манбаларининг ишонишича, Раҳимов 2016 йили Тошкентга келган ва Мирзиëев оила бизнесига яқин шахслар билан алоқада бўлган.

Ўша пайтда Рахимов Тошкентда “Спорт аренаси ва мактаб қуриб беришни, уни қутқарган Мирзиëев оиласига ваъда берган”

“Элтуз” суҳбатлашган манбаларнинг ишонишича, Президентнинг яқин дўстларидан бири, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратулла Рафиқов Ғафур Рахимовдан “Спорт аренаси ва мактаб қуриш ваъдасини олган.»

Раҳимов Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, Шавкат Мирзиёев «илтимоси»га кўра, спорт мажмуалари ва шунингдек президент мактаблари қуриши  керак бўлган.

Uzleaks.com  нашри Ғафур Раҳимовни “соғиш” жараëнида Рустам Иноятов ҳам иштирок этгани ҳақида ëзади.

«Шавкат Мирзиёевнинг президентлик мактаблари ва спорт мажмуаларини қуриш “талаби”ни Ғафур Қорага Ўзбекистон президентининг энг яқин одамларидан бири, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов етказган ва илгари у “Жиззах аккумулятор заводи” Акциядорлик Жамияти директори бўлиб ишлаган эди.

АҚШнинг Around the Rings нашрига берган интервьюсида Раҳимов унинг жиноят оламига алоқадорлиги ҳақидаги “нотўғри айбловларни Гулнора Каримова ва унинг гуруҳи” 2010 йили тарқатишга киришгани ҳақида билдирди.

2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов имзоси остида AIBA ижроқўмига хат жўнатилди.

Унда “Ғафур Раҳимовнинг жиноий ўтмиши ҳақидаги ҳар қандай иддао асоссиз экани” билдирилди.

“Биз бу заиф чиранишларга анча батафсилроқ изоҳ берган бўлардик, аммо баъзан битта фотосурат мингта сўздан кўра кўпроқ ифода беради”, дея билдирди Ғафур Раҳимов жиноят оламининг ўнта етакчиси билан тушган расмни эълон қилган Asiaterra-info мустақил нашри.

Cуратда: Қонундаги ўғрилар Владимир Тюрин (Тюрик), Аслан Усоян (Дед Хасан), Ғафур Раҳимов, «Сочи смотряшийси» Гусейн Гусейнов (Коля Гусейн), қонундаги ўғри Эмиль Саркисян, қонундаги ўғри Гия Дангадзе; пастда: қонундаги ўғри Вахтанг Кардава (Вахо Сухумский), қонундаги ўғри Алик Миналян (Алик Сочинский), “Ленинский” гуруҳи аталмиш тўда иштирокчиси Сергей Козубенко (Серега Омич), қонундаги ўғри Артём Демуров (Артюша)лар акс этган.

Фотосурат дастлаб, Россия ўғрилари дунёсига бағишланган «Прайм Крайм» сайтида чоп этилганди.

МС: Ибияй. Ëмон ўғри кўп акан дунëда. Ўзи қоро мейнат билан ишлап бойиғон одом боми би дунëдо. Ина сўтлони ойлиқи оз, лекин миллион долларлиқ саройда ëшийдило.

Олий сўт пора истар

Ҳар ерда разолат, сафолат, рушват, шаҳват..

Ўзбекистон Олий суди катта консультанти Умид Фахриддинов ўн минг кўкидан пора олаëтган пайтда қўлига ДХХ кишан солди.

Фахриддинов битта апрсни жазодан қутқариш учун оганди аши пулди. Аваз Ўтар ëзганидан баттар вазият!

Олий сўт пора истар,

Мўлло ижора истар,

Хоким тижора истар,

Молим кунжора истар,

Бир чора замон борму?

Элтузнинг «Олтин васвасаси» ҳақида қилган видеоларини синчиклаб ўрганиб чиққан катталар  руда қазиб олувчиларга атай енгил жазо тайинлаган Навоий вилоят суди раиси Ҳамидулла Қудратов ҳамда унинг зами Абдуманнон Шайдоев ишдан олинди.

Ҳамидулла Қудратов 2021 йилнинг январида Навоий вилояти ҳокимлигида ўтказилган ташкилий йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раиси Ёдгоров тавсияси билан  Навоий вилоят судининг раиси этиб тайинланган эди.

«Атай енгил жазо берадиган (пора эвазига албатта) судя Қудратов тизимдаги «шонли» фаолиятини 1987 йилда Тошкент шаҳри Олмазор тумани суди раиси сифатида бошлаган  эди.

Бу ëшулли ўтган давр мобайнида Тошкент шаҳар суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳамда Олий судлари судьяси, Тошкент ҳарбий округ ҳарбий судининг судьяси лавозимларида ишлаб «қиммат сўт» деган ном қозонди.

Ҳамидулла Қудратов 2011 йилдан 2021 йилга қадар  Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Аммо, ҳар қандай кинонинг ҳам охири бор. Ҳар қандай ўғри бир куни қўлга тушади. Улар шохида юрса баргида юрганлар назарига тушади.

Шу кунларда сўтларниннг порахўрлик даражаси рекорд кўрсаткичда. Братваларни қомоб бўлгандан кейин навбат сўтларга келади.

Порага шайдо бўлган сўтларнинг тагига ўт кетади. Мендан ойтш. Эсинг борида этакни кўтар.

МС: Оғо, била мактапда яхши ўқимин, юрфакни поро билан битирган нимкалолар. Ина Сингапурда йўқ биннин монлойи қороло.

Дунëдаги энг яхши ўрта мактаб тизими Сингапурда.

ПИСА халқаро  ташкилоти текширувчилари 15 ëшгача болалар ўқийдиган дунëдаги 81 мамлакатдаги мактабларни ўрганиб, биринчи ўринни Сингапурга беришди.

Собиқ СССР мамлакатларидан Эстониядаги мактаб Европа мактаблари ичида энг яхшиси деб топилди.

Текширувда  Ўзбекистон охирги 81 ўринни олиб, энг ëмон мактаб тизими бор мамлакат бўлди.

Ундан баландда Марокаш – 80 ўрин.

ПИСА ОECД нинг халқаро талабаларни баҳолаш дастуридир. ПИСА 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича билим ва кўникмаларини ҳаётдаги қийинчиликларга дош бериш қобилиятини ўлчайди.

МС: Ўзбекистонни мактапи охийрқи ўриндами. Иссоп. Бла утсин дап, чўнр мўллолло ëсин ўқимопдидон.

РТ: Бразилиянинг Сан Паоло шаҳрида 2020 йилда бир эксперимент ўтказилди. Ковидга чалинган 200 та бемор 100 кишидан икки гуруҳга бўлиниб даволанди. Битта гуруҳ даволаш давомида қўшимча 4 соатдан католик руҳонийлари тарафидан дуо қилиб турилди. Иккинчи гуруҳ дуосиз, фақат тиббий муолажа олди. Тўрт ойдан кейин икки гуруҳ текшириб кўрилганида даволаниш, соғайиш жараëнида ҳеч қандай фарқ бўлмаган. Дуонинг касални даволашга ҳеч қандай таъсири йўқ, деган хулосага келинди.

Матчон суқилиш дуо касални тузатса, мусулмонлар идораси раҳбари Германияда даволанмас эди.

Деворга жон ато этгай,

Вале тошлар эриб кетгай,

Агар бир бор нигоҳ айлар

Кўчамдан Салим ўтганда.

Ғопирни тамошо қилғали

Чиқиб, девор аро ўлсам,

Кулар ҳолимга мажнунлар,

Кўчамдан Салим ўтганда.

Бошимға ёғса ҳам ғавго,

Ишим йўл пойламоқ, аммо

Нигоҳ солмай этар баттар

Кўчамдан Салим ўтганда.

Тикибсан йўлида жонни,

Бас Элтуз, ноумид бўлма,

Тун ортидан келур кунлар,

Кўчамдан Салим кетганда.

МС: Оғо, шўрда тормозо босиб, ални очиб уринг потяни.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
9 июн 2020
Бу мақолани ўтган йили ёзган эдим. Лекин ҳеч қаерга жўнатмадим. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон билан ...
15 декабр 2020
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида МФЙ амалдорлари тарози кўтариб, одамлар вазнини ўлчаб юрибди. Ҳаддан ошиқ семизлар эса махсус дафтарга хатланмоқда. Келажакда ...
12 март 2019
Ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 726 млн доллар пул ўтказилган. Унинг 200 миллион доллари Россия фуқаролари, ...
26 октябр 2024
11-декабрдан 15-декабргача Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида Жорж Фридерик Ҳанделнинг “Тамерлано” операси машҳур режиссёр Стефано Поданинг замонавий ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...