Асосий мавзулар
29 декабр 2023

Қорбобо бой хотинга уйланди

Янги йил,

Келавер қандай келсанг ҳам,

Кимлар етди сенга, кимлар етмади.

Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,

Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.

МС: Тозо йил морак ўлсин хўжик бирри мўччи ойбикала. Сувуқлода сўқишмийин ўтирибсизлами? Дузоғо сизам тозо йилдо понқилдовуқ отосизми?

РТ: Ўзи аслида Овропа форматидаги мавлудниям ва Совет форматидаги янги йилниям нишонламасдим. Примитив туюларди. Берлин марказидаги отель соҳиби бўлган дўстларим мана 10 йилдирки холлга арча қўйишмайди. Улар христиан қадриятлари бўлган арчани даққиюнус демода деб билишади. Лекин бу йил 31 декабр куни мен янги йилни намойишкорона кутиб оламан. Винегрет ейман. Шуба остидаги балиқ. Шампан шароби. Оливье. Шашлик машлик. Анави эри йўқ питерлик маллим хотинди уйига бир москвалик алкаш мол духтр кирволиб жить қигани ҳақидаги кинони миллионинчи марта кўраман. Уйга кеган қорбобо ва қорқизга 50 та қуйиб бериб улар билан сельфи тушиб инстага қўяман. Паққилдоқ отаман. 31 декабр соат ровно ўнаккида севгилмнинг лабидан узооқ бўса олман. Всем врагам назло– пусть будет праздник..

МС: Лекин оғо шу қиммотчилик бўлғони ëмон. Этни килоси ина. Ибий шунчалли қиммотманми дап қоссопни қоноринда дурғон эт қолтирийди. Қозоно солсонг қозон қолтирийди.

РТ: Лекин Матчон Суқилиш. Атрофга бир қара. Оддий налогчининг уйи ҳам хоннинг саройига ўхшайди.

Машҳур италян опера ҳофизи Тошкентга келиб, «бу ховли кимники?» деб сўради, ҳашаматли виллани кўриб. «Палончи артсники» дейишди. «Унинг овози сопраноми» деб яна сўрабди хофиз. «Фонограмма» деб жавоб берилди. Қошини чимирган опера хофизига яна тушунтирилди. «Бу артс палончи ака тўйда 2 соат фақат оғзини очиб ëпиб туради. Ашула фонограммадан» кетади.

 «Одамлар шунақа фейк ашлачига пул берадиган жойни отини яна бир айтворинг» дебди хофиз. «Тўй» деб қайтаришди. «Яхши жой экан, мен мақб юрибман Милан операда адашиб»

МС: Ву ўйлани усти ëлдировуқ ичи қолтирдовуқ. Пенопласдан бўлғон ноқш ëпиштириб, мохтониб жижонг-жижонг атип қўйибдило.

РТ: Матчон Суқилиш ука. Қиш фаслимизни ëз қил. Яхши гаплардан айт.

МС: Оғо шер ойтийн аса…

Айт.

МС: Ну погоди Нон ëподи. Ëрисини хом ëподи. Қўëн галип бир дапади. Моймл галип сув сапади.

РТ: Бу шеърингни Навоий эшитмасин. Нима дегандилар Навоий бобомиз…

Жингл

МС: Оғо аваллари эртак ойтор адингиз. Сичонлони никоҳ тўйи ҳоққинда…

Эртак эмас, бўлган воқеани айтиб берсам.

Қорбобо қандай қилиб саодатини топди?

У Избосканда туғилганида Шайтанат фильми анжанда роса кўрилаëтган эди.

Отаси унга Асадбек деб эмас, Элчин деб исм қўйди.

Кинода  Беҳзод Муҳаммадкаримов ўйнаган трагик персонаж номи.

Элчин боқчада ва кейинроқ мактабдаги театр кўринишларида ялмоғиз кампир ролини ўйнарди.

Унинг «хе хе хе» деб фирменний кулиши барчани мафтун қилганди.

Мактабни битириб Тошкентдаги театр институтига топширди.

Аммо имтихонда ўзига ўхшаш ялмоғизлар тўдаси юрганини кўрди. Имтихондан қулади.

Бешëғочдаги компютер ўйинхонасида ишлайдиган тоғаси  «жияним ўксимасин» деб Ҳадрадаги цирк коллежига «жайлаб қўйди»

Бу орада кетма-кет ота онаси ўлди. Анжандан келаëтган пул дарëси қуриди.

Тоғасидан қарз олиб айиқпловон костюмини сотиб олди.

Адлия вазирлиги олдидаги кўчада айиқполвон бўлиб сураткашларга ëлланди.

Роддомнинг олдида ўтирадиган бўлди. Болани олиб чиқиш тантанасида айиқполвон бўлиб бериш учун.

Пул орттириб суппермен, микки маус ва тимсох костюмларини ҳам сотиб олди. Манғитлик икки болани ëнига олиб группа тузди.

Баъзан конкурент айиқполвонлар, баъзан ментлар билан низо чиққанда югуриб қочишни ҳам эпларди Элчин.

Элчин ëш йигит бўлса ҳам  бир қиз-пизни ўрай олмаганди.

Шу ëшида ҳали бирор қизни лабидан ўпмаган эди Элчин.

Қизларга ëқмайдиган тип эди. Боз устига йўқсил, камбағал.

Элчин қиш келганини оëғидаги кроссовкаси йиртиғидан нам ўтганда биларди.

Ҳар йил қишда Элчин қорбобо кийимини кийиб, уйма-уй юрарди.

Ўзи тушунмаса ҳам рус тилида қорбобо нутқини ëдлаб олди.

Чунки, асосан ўрислар заказ берарди қорбобони.

Икки йил аввал каллахоналик боллар кўчада тутиб олиб, «кофирсан» деб калтаклашганди Элчинни.

Хуллас, ўша йили ҳам Элчин қорбобо бўлди.

Заказларни телеграммдан оларди. Олдиндан пулини олиб кейин борарди.

31 декабр куни  Халқлар дўстлиги метроси ëнидаги уйдан заказ тушди.

Бой одамнинг уйига ўхшарди. Эшикда уни чинозлик хизматчи хотин кутиб олди ва қорбобо берадиган совғани Элчиннинг тўрвасига солди.

Ичкарида дастурхон ясатилган, арча безатилган. Аммо стол олдида биттагина ўттиздан ошган хотин ўтирарди.

Қизил кийим кийган, қўлида қирмизи шароб солинган биллур жом.

Элчин бу хотинни қаердадир кўргандай эди. Эслади. Бу хотин Элчиннинг ёшлигидаги мархум онаси расмига ўхшарди.

«Эрим хозир келади. Менга гап отаман деб ўйлама, эрим боксер. Жаҳон чемпиони»  деди хотин.

Элчин қорбобо сценарийси бўйича ҳаммасини адо қилди.

Бахмал халтасидан совғани олиб ëнидаги мактубни ўқиб берди.

«Жонгинам мен хозир келаман, сенга эса мана шу айфон 14 совға. Не баҳтки икки оташ дил орзулари ушалса мангу, не баҳтки висол севгига муҳаббатни қўшолса мангу»

Қизил куйлакли хотин ëш боладек чапак чалиб, совғани олди.

Совға телефон жиринглади «Раҳмат асалим» деди аëл ошиғич ҳис туйғу билан.

Элчин соатига қаради. Ярим соатлик программа тугаган ва энди бошқа заказга бориши керак эди.

Элчинни кузатиб чиққан чинозлик хизматкор хотин «Унинг ҳеч қандай боксер эри йўқ, Телефонни ўзи сотиб олган. Телефонга мен нариги хонадан қўнғироқ қилдим. Бунинг ҳаммаси театр» деди.

Элчин кўчадаги қорни ғарч-ғурч қилиб босиб бораркан, бирдан бу хотинга ичи ачиди. Унинг ғуссали кўзларини унута олмади. Элчин уни севиб қолган эди.

Метро кираверишида бир ўрис хотин гул сотиб турарди. Элчин бир даста қизил гулирўз олдида яна ўша уйга қайтди. Заказларни бекор қилди.

Унга эшик очган хизматкорга «гул беришни унутибман» деди.

Қўлида бир даста гул билан қорбобо қиëфасидаги Элчинни кўрган хотин кўзларидан ëш дувв этиб тўкилди.

Элчин бутун актерлик маҳоратини ишга солиб «Қорбобо сизнинг қалбингиздаги махфий тилакни амалга оширади. Янги йил сизга муҳаббат олиб келади» дея ясама соқоли ва духоба пўстинни ечди…

Ўша куни Элчин ва номаълум  хотин арча атрофида рақсга тушиб бир бирларига севги розини сўйлашди.

Бу шунчаки бир кечалик кўнгил ҳуши эмасди.

Элчин ўзидан катта ва бой аëлга уйланди.

Аëлнинг таниш билишлари ëрдамида киноларда рол ўйнаб танилди. Бир йил ўтиб туғилган қизига Элчиннинг онасини исмини қўйишди.

Саодат эди марҳуманинг исми.

МС: Қорвубомас алпонс акан би хўжик бирри ослинда.Оғо тозо йилни кўп одом бу йил қомоқда кутадон бўлди лекин.

Осмон мусаппа ньюс

Бўстонлиқ суди 13 яшар қизни зўрлаган

31 яшар педофил милисани 15 йилга қамади.

Тошкент мусорхонасида яшовчи 48 яшар хотинни 57 яшар ўйнаши устига бензин қуйиб ëқворди. Хотин реанимацияда. Ўйнаш қамағда.

Эски спарк багажида 590 минг долларини қирғизга ўтказмоқчи бўлган икки анжанликни ëзëвонда ушаб ичкарига апкириб қўйишди.

Пул ва спарк  давлат пойдасига обқўйилди.

Икки анжанлик беш ярим йил қамағда баланда ичадиган бўлди.

Спарк жалко. Беш минг дўлларга кетадиган отахон мошн давлатга ўтди кетди.

Шўрчи тумани ҳокимининг шўри қуриди

Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов  Жиноят кодексининг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бахтиёр Худойберганов ўтиб бораётган йилнинг январида вазифасидан олинган эди.

Собиқ ҳокимбува қамағда эмас, уйда ўтиради йиртилган жойларни ямағлаб…

Афтидан олий раҳбарият порахўр ҳокимларни ҳам қамашга буйруқ берган кўринади.

МС: Ина гарак бўса, иммунитет олиб ташланди жаноби ҳокимла. Бёни инди умблақидон… Киштала киштак, Рото олло!

РТ: Мабодо дуч келган 100 та мулозимни қамаб сўроқ қилинса улардан нечтаси пора олгани исботланади? Манимча 99 таси. Бир пайтлар бекитиб пора олишарди.  Хозир бемалол. Бир куни кадастр идорасидаги жиянимни тўйга айтай деб идорасига борсам, стол устида икки қоп пул турибди. Ўша куни порани сўмда олган экан. Уч киши санаб ўтирибди. «Тоға санашворинг» дейди… Мавзуга ўтсам…

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Ўзбекистон қашшоғига нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори қашшоқдан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.

МС: Бу хўжиклар нерда?

РТ: Порахўрлар қамағда.

МС: Гап кўп кўмир оз

РТ: Бухорода аҳолига имтиёзли нархда сотилиши керак бўлган 800 тонна кўмир талон-торож қилинди

I have a dream

(Антиутопик рўмондан парча)

2051 йилнинг декабрь ойи. Вашингтон Ди Си. Оқ уйнинг юмуртосимон кабинетидаги тош каминга созоқ ëқиб исиниб ўтирган Билл Турсунқораев  яқиндагина АҚШ президенти бўлиб сайланган эди.

Билл ўзининг азалий орзусини амалга оширишга қарор қилди. Ўзбекистон халқи АҚШга визасиз киради деган  фармонни имзолади.

Гап шундаки, Билнинг бобоси 2023 йили не машаққатлар билан Мексика ботқоғидан кечиб АҚШга келган эди. Бобосининг кўтидаги бир қуймичи йўқ эди. Уни тимсоҳ тишлаб олганди. АҚШда туғилган Билл агар бир кун президент бўлсам Ўзбекистонга визани бекор қиламан деб орзу қилган эди. Мартин Лютер Кингга ўхшаб I have a dream деб коллежда иншо ҳам ëзган эди. Орзу ушалди. Билл Турсунқораев республикачилар партиясидан номзод бўлиб сайловда ютди.

2051 йилда Ўзбекистон аҳолиси 60 миллиондан ошган ва расмий номи «Ўзбекистон хилопоти» эди. Ўн беш йилча олдин шариат тарафдорлари мамлакатда тўнтариш қилиб, ҳўкўматни қўлга олишганди.

Мамлакатда динсиз қизларни сотишга расман рухсат берилган, пахта ўрнига кўкнори экиш жорий бўлганди. Театр, музей ва концерт заллари мачитга айлантирилганди.

Мамлакат аҳолиси ҳар куни эрталаб майдонларга йиғилиб, АҚШни коллектив қарғаш билан банд эди.

Шу билан бирга мамлакатда қашшоқлик, коррупция, педофилия, қароқчилик ва гопстоп авжига чиққанди. Ҳар куни у ëки бу мачит олдида қайсидир жиҳодчи группа вакили ўзини пўртиллатар ва кунига 50 ëки 60 одам ўлишига одамлар кўникибам қолганди…

АҚШ президенти ўзбекоамериканец Билл Турсунқораевнинг Ўзбекистонга визани бекор қилиш қарорига демократлар скептик қарашди. «Барибир ҳеч ким АҚШга келмайди. Ўзбеклар американи ëмон кўришади»  дейишди байроғига эшшак расми чизилган демократлар. Фил расмини майкасига туширган республикачилар эса «Самалет қанотига осилиб келади ҳаммаси» деб фол бичишди.

Билл Турсунқораев виза бекор бўлишидан олдин техаслик миллиардер таги хонқалик Жексон Матчонсуқилишевни чақирди.

«Бир йилда нечта одамни Ўзбекистондан АҚШга обкела оласан?» дея савол қўйди Билл.

Жексон чамалаб туриб, «Ўн миллион кишини апкириб тошийман ëшулли. 3 миллиони самалетда, қолғон 7 миллионини гамада олиб галаман»

Фармон имзоланди. Ҳали Жексон Матчонсуқилишев уйқудан уйғонгунга қадар, ярим миллион ўзбек гувв этиб учиб келди.

Тошкентдан ташқари, Ашхобод, Бишкек, Остона, Душанбе, Москва, Истанбул, Рига ва Еревандан АҚШга учадиган барча учоқларнининг ичи ўзбеклар билан тўлди.

Буюк кўчиш бошланди. Россиянинг Чукотка вилоятидан поезд, паром ва учоқлар орқали миллионлаб ўзбеклар Аляскага ўтишни йўлга қўйишди.

Жексон Матчонсулишевнинг трансатлантика кемалари Одесса ва Килл портлари орқали бўзчининг мокисидай қатнаб ўзбекларни ташиб бошлади. Ундан ташқари улкан Боинг учоқлари кунига ўн ўнбеш рейс билан учиб Америкага ўзбек ташиди.

Ярим йилдан кейин одамнинг ақлига сиғмайдиган ходиса юз берди. Барча математик ҳисобларни чиппакка чиқариб 60 миллион ўзбек АҚШга кўчиб келди.

Ўзбек паспортини подделка қилиб келганларни эфбиай аниқлаб  улгуролмасди.

Ўзбекистон ҳувиллаб қолди. Президент саройида ўтирган халифа мақомидаги главний мулла жума куни мачитга чиқса ҳеч ким йўқ. Министрлар ҳам АҚШга кетворган.

Мутавалли ва муаззинларга қўшилиб мачит фаррошлари ҳам кетган эди.

Бўм-бўш кўчаларда шоғоллар изғиб юрар. Томи очилиб ëғочи сотиб юборилган уйларнинг ичидан дарахтлар ўсиб чиққанди.

Келаси ҳафта Ўзбекистон худудини Хитой кепак нархига сотиб оладиган бўлиб турибди.

Шу тариқа битта давлат ҳаритадан  ўчадиган бўлди.

АҚШ президенти Билл Турсунқораев эса орзуси амалга ошганидан мамнун.

I have a dream! In the end I made my dream come true дея твит ëзди АҚШ президенти.

МС: Туфалам гўз даймагай. Отонг начи, инначи. Бизани охтиқло миллиардер бўладикан. Сувиндик оғо.

 Дўстлар! Ҳар янги йил дилга энг аввал 

Умид ато этар – қанотлари оқ. 

Сарбаланд парвозлар шундан бошланар, 

Шундан туғилади юлдузлар, чақмоқ. 

Янги йил жомини кўтариб, дейман: 

Кўкка дўст тутинсин ҳар кўнгил, ҳар дил. 

Дунёнинг тонглари вақтида отсин, 

Орзулар йўл олсин ишига дадил! 

Орзулар, қолган гап сизларга қолсин, 

Сизга бу янги йил муборак бўлсин!

МС: Тозо йил морак. Дастурхонни дўрт муши бир ера галмасин. Ейилиб, ëзилиб, очилиб, сочилиб, ҳаззатиб,  асиртирип ëшоғиймиз. Касалла зўтилиб гетсин. Қорзло узилсин. Еганимз илдирма ижжон билан гўмма барак бўлсин. Қони оғо уринг потяни!

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Тағин ўқинг
30 июн 2016
Шу кунларда ижтимоий тармоқда чинозлик Аҳмадбой лавҳалари овоза бўлмоқда, бу ҳодиса бундан уч тўрт йил бурун президентнинг коррупционер қизи ...
10 май 2018
Очиқ манбалар бўйича суриштирув ўтказувчи Open Source Investigations (OSI) журналистлар гуруҳи Иноятовлар оиласининг навбатдаги йирик сармоясини топди. Санкт-Петербургдан 30 ...
12 январ 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com 11 январ куни Жиззах вилоят жиноий судида бўлиб ўтган махкамада судланувчи Арамаис Авакян терговда ўзига нисбатан ...
1 октябр 2024
Россия ҳарбий полигони ёнди, Рус полковниги ва Ҳизбуллоҳ етакчиси ўлдирилди, Россия мактабида ўзбек тили дарси ўқитиш таклиф этилди, Украинанинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...